Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Умумий мулк бўлган уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

Даъвогар: Даъвогар шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогар тарафнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогар тарафнинг электрон почта манзили

 

Жавобгар: Жавобгарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон почта манзили

Даъво мазмуни: Умумий мулк бўлган уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақида

 

ДАЪВО АРИЗА

(Умумий мулк бўлган уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақида)

 

Мен юқорида кўрсатилган манзилда рўйхатдан ўтган ҳолда яшаб келаман. Мен Даъвогар томонидан жавобгар билан умумий мудк бўлган мол-мулкнинг сотиб олинган сана куни Жавобгарнинг Ф.И.О.си билан олди-сотди шартномаси тузиб унга тегишли бўлган уй-жойнинг Уй-жойнинг сотиб олинган қисми қисмини сотиб олганман.

Мен ўзимга тегишли бўлган уй-жойнинг қисмини бузмоқчи бўлганимда Жавобгарнинг Ф.И.О.си бунга қаршилик кўрсатиб судга мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Низони кўриб чиққан суднинг номи суди томонидан тайинланган суд қурилиш экспертизасини хулосасига асосан уй-жойни иккига бўлишни имкони йўқлиги кўрсатилган. Шундан сўнг низоли уйга мени ва жавобгарни номига кадастр ҳужжатлари тайёрланган. Лекин уйдан ҳар иккимиз фойдаланганимиз йўқ.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 219-моддасига кўра, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги “Уй-жой низолари буйича суд амалиёти ҳақида”ги 22-сонли қарорининг 6-бандига кўра, улушли мулкдаги уй-жойларни бўлишда мулкдорлар ўзаро келиша олмагандагина суд тартибида ҳал қилинади.

Улушли ёки умумий мулкда бўлган уй-жойларни бўлишда судлар, низоли уй-жойда мавжуд бўлган хоналар ва фойдаланишда бўлган умумий майдонни ҳисобга олиб, ҳисса бўйича тенг ёки ҳиссадан унча кўп, унча кам бўлмаган ҳолда бўлишни, ёхуд айрим хоналарни қайта қуриш ҳисобидан уй-жойни бўлиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тегишли экспертиза хулосаларини инобатга олишлари зарур. Суд бундай мулкдаги уй-жойларни бўлишда тарафларга ажратилган барча хона ҳамда қўшимча ва ёрдамчи иморатларни ўз қарорида аниқ кўрсатиши лозим.

Улушли мулк сифатида бўлган турар-жойлар мулкдорларга уларнинг улушини асл ҳолда ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдор томонидан компенсация тўланишига мулкдорларнинг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорларнинг улуши шу турар-жойга нисбатан бошқа мулкдорнинг улушидан анча кам бўлса, улушга тенг тақсимлашнинг имкони бўлмаса, мулкдор низоли уйда яшамаётган бўлса, у бошқа уй-жой билан таъминланган бўлса, мулкдан фойдаланишда катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин.

Турар-жойни умумий эгалик иштирокчилари ўртасида уларнинг ҳиссаси бўйича бўлишда алоҳида яшаш хонасидан ташқари ёрдамчи хоналарни, алоҳида кириш-чиқиш йўллари мавжудлигини ёки уларни жиҳозлаш йўли билан бўлишга имконият бўлган тақдирдагина даъво қаноатлантирилиши лозим. Бундай имконият бўлмаган тақдирда, суд даъвогарнинг илтимосига кўра, тарафларга турар-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаб бериши ёки ушбу турар-жойни тарафлар тегишли тартибда алмаштириш ёхуд иккинчи тарафга ҳиссасига тенг бошқа турар-жой олиб бериш ҳуқуқига эга эканликларини тушунтириши лозим.

Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 219-моддаcига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги 22-сонли «Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарори ва Олий суди Пленумнинг 1997 йил 2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида”ги 3-сонли қарорларига асосан,

 

СЎРАЙМАН:

 

Низоли уй-жойнинг жойлашган манзилида жойлашган кадастр рақами Низоли уй-жойнинг кадастр рақами бўлган низоли уй-жойдан мени ва жавобгарнинг фойдаланиш тартибини белгилаб беришингизни сўрайман.

 

Илова:

Даъво аризасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати

 

Даъвогар Даъвогар шахснинг Ф.И.О.си

 

_________________

(имзо)

 

 

 

 

 

Ариза берилган сана

 

 

 

 

 

Умумий мулк бўлган уй-жойдан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисида

Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.

Улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланишига берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса — ўз улуши бўлган мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга. Улушли мулкдаги уй-жойларни бўлишда мулкдорлар ўзаро келиша олмагандагина суд тартибида ҳал қилинади.

Улушли ёки умумий мулкда бўлган уй-жойларни бўлишда судлар, низоли уй-жойда мавжуд бўлган хоналар ва фойдаланишда бўлган умумий майдонни ҳисобга олиб, ҳисса бўйича тенг ёки ҳиссадан унча кўп, унча кам бўлмаган ҳолда бўлишни, ёхуд айрим хоналарни қайта қуриш ҳисобидан уй-жойни бўлиш имконияти мавжудлиги тўғрисида тегишли экспертиза хулосаларини инобатга олишлари зарур. Суд бундай мулкдаги уй-жойларни бўлишда тарафларга ажратилган барча хона ҳамда қўшимча ва ёрдамчи иморатларни ўз қарорида аниқ кўрсатиши лозим.

Мазкур даъво аризасининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, даъво аризани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.