Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Даъвогар
Жавобгар
Ариза мазмуни
  • Изоҳ: Ушбу бандда даъвогар коронавирусга қарши курашиш ишларида қайси санага қадар ишлаганлиги кўрсатилади

Юклаб олинг

 

Фуқаролик ишлари бўйича Ариза берилган фуқаролик суди номи судига

 

Даъвогар: Даъвогарнинг яшаш манзилида яшовчи

 

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Даъвогарнинг электрон манзили

 

Жавобгар: Жавобгар ташкилот томонидан қатнашувчи шахснинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгар ташкилотнинг номи ва жойлашган манзили

 

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами

Электрон почта манзили: Жавобгарнинг электрон манзили

Даъво мазмуни: Ҳисобланган, лекин тўланмаган Даъвогарга тўланиши лозим бўлган маблағ миқдори сўм миқдоридаги иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида

 

ДА Ъ В О А Р И З А

 

Мен Даъвогар ҳозирда ишлаб келаётган вазифа ёки лавозимига тайинланган сана йилдан буён Даъвогар ишлаётган ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклида Даъвогар ишлаб келаётан вазифа ёки лавозим номи лавозимида ишлаб келмоқдаман.

Даъвогар коронавирусга қарши курашиш ишларига жалб қилинган сана дан бошлаб коронавирусга қарши курашда беморлар билан ишлаш учун Даъвогар вирусга қарши курашиш учун жалб қилинган касалхона номи ва манзили манзилидаги касалхонага устама тўловлар тўланиши шарти билан ишга жалб қилиндим. Мен ушбу касалхонада Даъвогар коронавирусга қарши курашиш ишларида ишлаган охирги санаси гача меҳнат қилдим. Аммо Жавобгар ташкилотнинг номи ва жойлашган манзили томонидан менга ҳисобланган Даъвогарга тўланиши лозим бўлган маблағ миқдори сўм миқдоридаги қўшимча тўловлар ҳозиргача тўланмасдан келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонининг 17-банди учинчи қисмида соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланиб боришлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 170-моддасига кўра суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжатидир.

Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ўн кунлик муддат ўтгандан кейин ва суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Алимент ундириш ва ходимга уч ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаган иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги суд буйруқлари дарҳол ижро этилиши лозим.

Мазкур кодекснинг 171-моддаси 1 қисми 5 бандида ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса Суд буйруқ чиқариши белгиланган.

Қайд қилинган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189-191 ва 170, 171-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19 март 2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонига,асосан,

 

СЎРАЙМАН:

 

Менга Жавобгар ташкилотнинг номи ва жойлашган манзили томонидан тўланмаган Даъвогарга тўланиши лозим бўлган маблағ миқдори сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган пулларни ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишингиз.

 

Илова қилинган ҳужжатлар:

Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

 

Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О.си

_________________

 

 

(имзо)

 

 

 

Ариза берилган сана

 

Ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш тўғрисида

Суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжатидир. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ўн кунлик муддат ўтгандан кейин ва суд ҳужжатларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб бўйича ҳам суд буйруғи берилади.

Мазкур суд ҳужжатининг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, ҳужжатни мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.