Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Асбоб ускуналар ва анжомларни ижарага бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Ижарага берувчи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Ижарага олувчи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
IV. Шартнома шартлари
  • Изоҳ: Мазкур бандда ижарага олинаётган асбоб-ускуналар ва анжомлардан нима мақсадда фойдаланилиши кўрсатилади

Юклаб олинг

Асбоб-ускуналар ва анжомларни ижарага бериш шартномаси

 

Шартнома тузилган вақт (календар)

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой (рўйхат)

 

Кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб аталадиган Ижарага берувчи ташкилотнинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Ижарага берувчи ташкилот вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритадиган Ижарага берувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ижарага берувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си,бир томондан ва Ижарага олувчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Ижарага олувчи ташкилот вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритадиган Ижарага олувчи ташкилот раҳбарининг лавозими Ижарага олувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:

I. Шартнома предмети

 

1.1 Ижара берувчига тегишли қуйидаги асбоб-ускуналар ва анжомларни (кейинги ўринларда «мол-мулк» деб аталади) фойдаланиш учун беради, Ижарага олувчи эса қабул қилиб олади:

Т/р

Номи

Миқдори та

Инвентарь №

Берилган кундаги баланс қиймати

Мол-мулк берилаётган муддат

Изоҳлар

1.

 

 

 

 

 

 

2.

 

 

 

 

 

 

3.

 

 

 

 

 

 

4.

 

 

 

 

 

 

5.

 

 

 

 

 

 

 

1.2. Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиққан бўлиб, тарафларнинг ўзаро муносабатлари мазкур қонун доирасида тартибга солинади.

 

II. Шартнома бўйича тўлов нархлари ва тўлов тартиби

 

2.1 Шартноманинг 1.1 бандида кўрсатилган ижарага берилаётган мол-мулкларнинг умумий суммаси Ижарага берилган мол-мулкнинг қиймати (умумий суммаси) сўмни ташкил қилади.

2.2. Кўрсатиб ўтилган мол-мулк Ижарага олувчи томонидан Ижарага олинаётган мол-мулкдан фойдаланиш мақсади мақсадида ишларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

2.3 Мол-мулк ушбу шартнома имзоланган вақтдан бошлаб ижарага берилган ҳисобланади.

2.4 Ижарага олувчи илова қилинаётган ҳисоб-китоблар бўйича йилига умумий суммаси Тарафларнинг келишувига асосан ижара тўлови миқдори сўм миқдоридаги ижара ҳақини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олади.

Ижара ҳақи Ижарага берувчинингнинг ҳисоб рақамига ҳар чоракда тенг улушларда (чоракдан кейинги ойнинг Ижара тўловларни амалга ошириш санаси кунидан кечикмай) ўтказилади.

Тўловнинг бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирилганлиги учун Ижарага олувчи навбатдаги тўлов суммасининг Тўлов кечиктирилганлиги учун тўланиши лозим бўлган жарима миқдори (фоизда) фоизи миқдорида жарима тўлайди.

2.5 Ижара ҳақи миқдори томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин. Марказлаштирилган тартибда белгиланадиган нархлар ва тарифлар ўзгарган тақдирда ижара ҳақи миқдорлари томонлардан бирининг талабига кўра муддатидан олдин қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

3.1 Ижарага берувчининг ҳуқуқлари.

Ижарага берилган мол-мулкнинг “ижарага олувчи” томонидан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини, уларнинг соз ҳолатдалигини текшириш, далолатнома ёки бошқа ҳужжатлар тузиш;

Ижара ҳақини тегишли муддатларда тўланишини талаб қилиш, “ижарага олувчи” билан биргаликда ҳисоб китобларни солиштириш далолатномаларини тузиш.

Шартнома шартларини ўзаро ёки суд орқали тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш.

Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари

3.2 Ижарага берувчининг мажбуриятлари:

Соз ҳолатдаги ва яроқли мол-мулкни ижарага бериш;

Ижарага берилган асбоб-ускуналарнинг ўзига тегишли эканлигини тегишли ҳужжатлар билан асослаш;

Шартнома тузилганидан сўнг 5 кун ичида ижара объектини қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали “ижарага олувчи”га топшириш;

Ижара объектини сотиши ёки бошқача тарзда бегоналаштириши тўғрисида 15 кун олдин “ижарага олувчи”га маълум қилиш.

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари

3.3 Ижарага олувчининг ҳуқуқлари:

Ижара объектидан ушбу шартномада белгиланган муддатда ва тегишли мақсадга мувофиқ фойдаланиш;

Шартномани бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотномалар ва бошқа хужжатларни талаб қилиш ва олиш.

Ижарага берувчи мол-мулкни ундан зарур даражада фойдаланиш имконини берадиган ҳолатдалигини текшириш.

Ижарага олувчининг бошқа ҳуқуқлари

3.4 Ижарага олувчининг мажбуриятлари:

Ижарага берилган мол-мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;

Мол-мулкдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;

“ижарага берувчи” нинг ёзма розилигисиз ижара объекти билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни учинчи шахсларга бермаслик, шунингдек ижара объектини субижарага бермаслик.

ижарага олинган мол-мулкдан Ижарага берувчи буюртмасига кўра ишларни бажариш учун мўлжалланган мақсадлар учун фойдаланиш;

мол-мулкни тўлиқ ишга тайёр ҳолатда сақлаш.

Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкнинг бузилганлиги учун жавоб беради.

Асбоб-ускуна ижараси шартномаси тўхтатилганда Ижарага олувчи мол-мулкни Ижарага берувчига қайси ҳолатда олган бўлса, нормал эскиришини ҳисобга олган ҳолда, ўша ҳолатда қайтариши лозим.

Агар Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни қайтармаган бўлса ёхуд ўз вақтида қайтармаса Ижарага берувчи муддати ўтказиб юборилган вақт учун мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақлидир. Кўрсатиб ўтилган тўлов Ижарага берувчига етказилган зарарни қопламаган тақдирда Ижарага берувчи зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин.

Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари

IV. Бошқа шартлар

 

4.1 Шартнома шартлари томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши, бекор қилиниши ва тўхтатилиши мумкин.

Бошқа томон шартнома шартларини бузган тақдирда томонлардан бирининг талабига биноан шартнома суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

4.2 Ижарага олинган мол-мулк яна ижарага (субижарага) берилиши мумкин эмас.

4.3 Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, шартноманинг бир томонлама ўзгартирилганлиги ёки бекор қилинганлиги учун томонлар етказилган зарарни, шу жумладан бой берилган фойдани амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплайдилар (ушбу шартномада назарда тутилган жарима санкцияларидан ташқари).

4.4 Томонларнинг ушбу шартнома билан тартибга солинмаган ўзаро муносабатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

4.5 Ушбу шартномадан келиб чиқадиган низолар юзасидан Низоларни ҳал қилиш учун мурожаат қилинадиган суд номи судига мурожаат қилинади.

4.6 Мазкур шартномага томонлар имзо чеккан кундан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати га қадар амалда бўлади.

4.7 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун бир нусхадан тузилди.

 

Тарафларнинг реквизитлари

 

Ижарага берувчи:

 

Ижарага олувчи:

Манзил: Ижарага берувчи ташкилотнинг жойлашган манзили

 

Манзил: Ижарага олувчи ташкилот жойлашган манзил

Банк: Ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Банк Ижарага олувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

Ҳ/Р: Ташкилотнинг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Ижарага олувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами

СТИР: Ташкилотнинг СТИР рақами

 

СТИР: Ижарага олувчи ташкилотнинг СТИР рақами

Телефон: Ташкилотнинг телефон рақами

 

Телефон: Ижарага олувчи ташкилотнинг алоқа рақами

Ижарага берувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си __________

 

Ижарага олувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си __________

 

Асбоб ускуналар ва анжомларни ижарага бериш шартномаси

Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Мол-мулкини ижарага бериш ҳуқуқи шу мол-мулк эгасига тегишлидир. Қонун ёки мулкдор томонидан мол-мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ҳам ижарага берувчи бўлишлари мумкин. Мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

Ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.

Мазкур шартноманинг мазмуни ва шакли қонунчилик талабларига риоя қилинган ҳолда юридик тил қоидалари асосида шакллантирилган бўлиб, шартномани мустақил ҳолда тўлдириб, бепул юклаб олишингиз мумкин.