ГАРОВ ШАРТНОМАСИ
(Жисмоний шахслар учун)
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Бундан буён матнда “Гаровга олувчи” деб юритилувчи Гаровга олувчининг ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Гаровга олувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Гаровга олувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан, бундан буён матнда “Гаровга қўювчи” деб юритилувчи Гаровга қўювчи шахснинг манзилида яшовчи Гаровга қўювчининг Ф.И.О.си иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1 Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 264-289-моддаларига шунингдек, “Гаров тўғрисида”ги Қонун шартларига мувофиқ тузилган бўлиб, тарафларнинг муносабатлари юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
1.2. Ушбу шартномага асосан Гаровга қўювчи Тарафлар ўртасидаги гаров шартномаси имзоланишига сабаб бўлган ҳолатга мувофиқ ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, шартномага мувофиқ гаровга қўйилаётган гаров объекти билан ўз мажбуриятларини таъминлайди.
2. ГАРОВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАН МАЖБУРИЯТ
2.1. Ушбу шартномага кўра, гаров билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб Гаровга қўювчи ва Гаровга олувчи ўртасида Гаров шартномаси тузилишига асос бўлган шартноманинг мазмуни шартларда тузилган Тарафлар ўртасидаги гаров шартномаси имзоланишига сабаб бўлган ҳолат шартномаси (кейинги ўринларда “дастлабки шартнома” деб юритилади) ҳисобланади:
-Дастлабки шартноманинг умумий қиймати Дастлабки шартнома бўйича шартнома қиймати сўмни ташкил қилади.
-Дастлабки шартномага кўра гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажариш муддати Дастлабки шартномага кўра гаровга қўювчи ўз мажбуриятларини бажарадиган муддат .
2.2. “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ гаров талабнинг амалда қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди.
Юқоридаги талабларга кўра, мазкур шартнома қарздор томонидан олинган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги оқибатида ҳисобланадиган неустойка ҳамда ундирув харажатлари қопланишини таъминлайди.
3. ГАРОВ НАРСАСИ
3.1. Ушбу шартнома бўйича гаров нарсаси бўлиб Гаровга қўювчи томонидан қўйилаётган гаров нарсаси (объекти) номи ҳисобланади.
3.2. Гаров нарсасининг тури, русуми ва бошқа хусусиятлари: Гаров объекти сифатида қўйилган гаров нарсасининг хусусиятлари .
3.3. Гаровга қўювчи томонидан қўйилаётган гаров нарсаси (объекти) номининг бозор қийматдаги нархи Гаров объектининг бозор қийматдаги нархи сўмни ташкил қилади.
4. ГАРОВГА ҚЎЮВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
4.1. Гаровга қўювчининг ҳуқуқлари:
гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини алмаштириш;
“Гаров тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ гаров нарсасини оқилона муддатда тиклаш ва уни бошқа тенг қимматли мол-мулкка алмаштириш;
“Гаров тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ундирув қаратилган гаров нарсаси сотилгунга ёки гаровга қўйилган мулкий ҳуқуқлар реализация қилингунга қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг бажарилиши кечиктирилган қисмини бажариб, уларга ундирувни қаратишни тўхтатиш;
гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни гаровга олувчининг розилиги билан бошқа шахсга ўтказиш;
гаровга олувчи томонидан қуйидаги ҳолатлар қўпол равишда бузилса гаров шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилиши мумкин:
1) гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши;
2) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи томонни дарҳол огоҳлантириши.
Гаровга қўювчининг бошқа ҳуқуқлари
4.2. Гаровга қўювчининг мажбуриятлари:
ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига гаровга қўйилган мол-мулкнинг барча мавжуд гаровлари тўғрисидаги маълумотларни хабар қилиши;
гаровга олувчида гаров билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш ҳуқуқи вужудга келганида гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириши шарт;
гаровга қўйилган ҳуқуқнинг ҳақиқийлигини таъминлаш учун зарур бўлган ҳаракатларни қилиши;
гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлишига ёки унинг қиймати камайишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслиги;
гаровга қўйилган ҳуқуқни учинчи шахслар томонидан бўладиган тажовузлар ва талаблардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган чораларни кўриши;
гаровга олувчига гаровга қўйилган ҳуқуқда содир бўлган ўзгаришлар тўғрисидаги, унинг учинчи шахслар томонидан бузилганлиги ҳақидаги маълумотларни хабар қилиши;
ўз қарздорини ҳуқуқлар гарови содир этилгани тўғрисида хабардор қилиши шарт.
Гаровга қўювчининг бошқа мажбуриятлари
5. ГАРОВГА ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
5.1 Гаровга олувчининг ҳуқуқлари:
учинчи шахсларни гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига тегишли ёзувни киритиш орқали хабардор қилиш;
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ундирувни гаров нарсасига қаратиш;
гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш;
гаровга қўйилган мол-мулк йўқолганлиги ва шикастланганлиги учун у кимнинг фойдасига суғурта қилинганидан қатъи назар, агар йўқолиш ёки шикастланиш гаровга олувчи жавоб берадиган сабабларга кўра содир бўлмаган бўлса, ўша асосларга суғурта товонидан қаноатланиш олиш;
давлат бошқарув органлари ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг гаровга олувчининг ҳуқуқлари бузилган ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш хусусида судда даъво қўзғатиш ва ҳужжатлар чиқариш натижасида етказилган зарар қопланишини тегишли органлардан талаб қилиш;
гаровга қўювчининг гаров нарсасига мулк ҳуқуқи ушбу Қонунга мувофиқ тугатилган тақдирда, ўз талабини гаровга қўювчига берилиши лозим бўлган суммадан имтиёзли қаноатлантириш;
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бир қисмини бажарган тақдирда, гаровдаги барча мол-мулк учун ҳуқуқини сақлаб қолиш;
қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиш ёки ундирувни гаров нарсасига қаратиш;
гаровга қўювчи шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш.
Гаровга олувчининг бошқа ҳуқуқлари.
5.2. Гаровга олувчининг мажбуриятлари:
Шартнома шартларида назарда тутилган мажбуриятларни бажариши;
гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши туфайли гаров бекор бўлганда ёхуд мажбуриятлар ўзи томонидан гаровдаги мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфини туғдирадиган тарзда қўпол бузилганда гаровга қўювчининг талабига биноан гаровдаги мол-мулкни гаровга қўювчига зудлик билан қайтариб бериши;
ўз айби бўлган тақдирда, гаров нарсаси тўлиқ ёки қисман йўқолгани ёки шикастлангани туфайли етказилган зарарни гаровга қўювчига “Гаров тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган миқдорда қоплаши шарт.
Шартномада назарда тутилган ҳолларда гаровга олувчи:
асосий мажбуриятни бажариш мақсадида ёки гаровга қўювчи манфаатларини кўзлаб гаров нарсасидан самара ва даромадлар чиқариб олиши;
гаровга қўювчи ҳисобидан гаровга эгалик қилиш билан боғлиқ солиқлар ва йиғимлар тўлаши шарт.
Қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажарган тақдирда, гаровга олувчи гаров тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишни амалга оширувчи органга реестрга тегишли ўзгартишларни киритиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Гаровга олувчи кўрсатилган талабни бузгани тақдирда, гаровга қўювчи ундан бу мажбуриятни бажармаслик туфайли ўзига етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Гаровга олувчининг бошқа мажбуриятлари.
6. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ КИЛИШ МУДДАТИ, ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
6.1. Шартнома томонлар имзолаган кундан эътиборан кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санага қадар амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тугасада, тарафлар шартноманинг амал қилиш муддати давомида зиммаларига олган мажбуриятларни тўлиқ бажарадилар.
6.2. Ушбу шартноманинг шартларини ўзгартириш ва қўшимча киритиш ёки уни бекор қилиш қўшимча келишув тузиш орқали амалга оширилади. Қўшимча келишув ёзма шаклда тузилиб, тарафлар имзолаганидан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Барча ўзгартириш, қўшимчалар ва иловалар мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
7. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
7.1. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
7.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
7.3. Агар форс-мажор ҳолати гаров шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга.
8. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
8.1. Гаровга қўйилган гаров объектига ундирув Гаровга олувчининг талабига асосан судга мурожаат қилинмасдан амалга оширилади.
8.2. Гаров нарсаси сифатида қўйиладиган гаров объекти Гаров объекти сақланадиган жойда сақланади.
Мазкур шартномага асосан навбатдаги гаров таъқиқланади. Гаров нарсасини алмаштиришга Гаровга олувчининг ёзма розилиги билан йўл қўйилади.
8.3. Ушбу шартномада кўзда тутилмаган ҳолларда тарафлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя қиладилар.
8.4. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган иккита нусхада тузилиб, томонларнинг ҳар бирига бир нусхадан берилади.
9. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
Гаровга олувчи: |
|
Гаровга қўювчи: |
Юридик манзил:Гаровга олувчи ташкилотнинг манзили |
|
Манзил: Гаровга қўювчи шахснинг манзили |
Ҳ/р: Ташкилотнинг ҳисоб рақами |
|
Паспорт серия ва рақам: Гаровга қўювчининг паспорт серияси ва рақами |
Банк номи: Ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Берилган сана: Гаровга қўювчига паспорт берилган сана |
Банк коди: Ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банкнинг коди |
|
Гаровга қўювчига паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган |
СТИР: Ташкилотнинг СТИР рақами |
|
СТИР: Гаровга қўювчининг СТИР рақами |
Телефон рақами Ташкилотнинг алоқа учун телефон рақами |
|
Телефон рақами Гаровга қўювчининг алоқа учун телефон рақами |
|
|
|
Гаровга олувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си _______________ М.Ў. |
|
Гаровга қўювчининг Ф.И.О.си ___________
|
Қонунчиликка кўра, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади.
Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади.
Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъи назар, ўз талаби юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига ҳақли, башарти мол-мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса.
Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади.
Мазкур шартнома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.