Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Ижарага берувчи
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Ижарачи
IV. Шартнома шартлари

Юклаб олинг

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқамуддатли ижарага бериш

ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Ижарага берувчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шаклиномидан Ижарага берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи Ижарага берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си (кейинги ўринларда “Ижарага берувчи” деб аталади) бир томондан ҳамда иккинчи томондан Ижарага олувчи (кейинги ўринларда “Ижарачи” деб аталади) Ижарачининг яшаш манзилида яшовчи Ижарачининг Ф.И.О.си билан ушбу Шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

 

I. Шартнома предмети

 

1.1. Мазкур Шартномага асосан “Ижарага берувчи” Ижарага берилаётган транспорт воситасининг номи, тури, модели транспорт воситасини (кейинги ўринларда транспорт воситалари деб аталади) қисқа муддатга “Ижарачи”га беради. “Ижарачи” эса фойдаланилган транспорт воситаси учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олади.

1.2. Транспорт воситаларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси,“Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ва бошқа қонун ҳужжатлар билан тартибга солинади.

1.3. Мазкур Шартномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ижарачи транспорт воситасини тегишли бошқариш ҳуқуқига эга ва маълум тўлов эвазига қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси асосида транспорт воситасини олган жисмоний ёки юридик шахс;

ижарага берувчи — қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, маълум тўлов эвазига қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси асосида транспорт воситасини ижарачига берувчи юридик шахс;

қисқа муддатли ижара шартномаси — ижрага берувчи ва ижарачи ўртасида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тузиладиган, нотариал расмийлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларида рўйхатдан ўтказишни талаб этмайдиган транспорт воситасини қисқа муддатли ижарага бериш тўғрисида ёзма келишув.

 

II. Ижара ҳақи ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби

 

2.1. Ижарага берувчи Ижарага берилаётган транспорт воситасининг номи, тури, модели транспорт воситасини Ижарачининг транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошланадаиган санадан Ижарачининг транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайдиган санагача бўлган муддатга ижарачига фойдаланиш учун топширади.

Транспорт воситасининг қиймати қайта нархлаш коэффициентлари ва амортизация меъёрларини (бозор нархи) ҳисобга олган ҳолда Транспорт воситасининг бозор қийматидаги нархи сўмни ташкил этади.

2.2 Транспорт воситасининг ижарага бериш нархи Транспорт воситасининг ижараси учун белгиланган ижара ҳақи миқдори сўмни ташкил этиб, ижарачи ҳар ойнинг Ҳар ойнинг ижара тўловлари тўланадиган санаси санасигача бўлган муддатга Ижарага берувчининг ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали тўловни амалга ошириши лозим.

 

III. Транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш ва қайтариш тартиби

 

3.1. Ижарачи қуйидаги ҳужжатларни Ижарага берувчига тақдим этиши Шартноманинг зарурий шарти ҳисобланади:

паспорт ёки идентификация ID-картаси;

транспорт воситасидан фойдаланадиган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси (миллий ёки халқаро намунадаги);

медик кўрикдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома (ижарага берувчининг ихтиёрига кўра);

3.2 Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган куни ижарачи транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатномаси асосида қабул қилиб олинади.

Ижарага берилган транспорт воситасига зарар етказилганлиги аниқланган тақдирда, етказилган зарар миқдори уни баҳолаш йўли билан белгиланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда айбдор шахслардан ундирилади.

 

IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

4.1 Ижарага берувчи унга шахсий мулк сифатида ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган, техник соз, видеорегистраторлар ва GPS навигаторлар билан жиҳозланган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтган ҳамда Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган талабларга мувофиқ махсус таниқлик белгига эга бўлган транспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага беради.

4.2 Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

жисмоний шахсда алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсиридаги ёки ўзгача тарздаги мастлик белгилари аниқ кўриниб турганда, у билан шартнома тузишни рад этиш;

шартномада белгиланган шартлар асосида транспорт воситасига етказилган ва ижарачи томонидан қоплашни талаб этадиган зарарни, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун тўловларни амалга ошириш кафолати сифатида хизмат қиладиган гаров депозитини тўлашни талаб этиш;

мурожаат қилиш орқали Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг “Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида шахсий кабинет очиш;

“Маъмурий амалиёт” комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимидаги шахсий кабинет орқали ижарага берилган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини аниқлаш;

қўшимча хизматлар (бола учун махсус ўриндиқ, навигатор, қўшимча суғурта, йирик тўхташ жойларида алоҳида жой ажратиш ва бошқалар) кўрсатиш.

25)Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари.

4.3 Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:

қисқа муддатли ижарага бериш учун мўлжалланган транспорт воситаларини сақлаш ҳамда техник кўрикдан ўтказиш учун шахсий ёки ижарага олинган бинога эга бўлиши;

ижарачини қисқа муддатга тақдим этаётган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан таништириши;

транспорт воситаларини белгиланган муддатда топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига асосан техник соз, йўл ҳаракати қоидалари талаблари ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бутланган ҳамда махсус таниқлик белгига эга бўлган ҳолатда тақдим этиши;

транспорт воситаларидан фойдаланиш даврида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари.

 

V.Ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

5.1. Ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ижарага берувчи ижарачига қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасини ўз вақтида тақдим этмаган ҳолда, ижарачи ушбу транспорт воситасини талаб қилиши ва бажариш муддати кечикишидан келиб чиқадиган зарарни қоплашни ёки шартномани бекор қилиши ҳамда шартномани бажармаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш хуқуқига эга.

қисқа муддатли ижарага бериладиган транспорт воситасидан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқиши;

транспорт воситасидан фақат белгиланган мақсадда, бошқа шахсга бермаган ҳолда фойдаланиши.

Ижарачининг бошқа ҳуқуқлари

5.2.Ижарачи қуйидаги мажбуриятларга эга:

қисқа муддатли ижара муддати тугагандан сўнг транспорт воситасини шартнома ва топшириш ҳамда қабул қилиш далолатномасига мувофиқ техник соз ҳолатда қайтариши;

ижарага берувчини транспорт воситасининг эгаси сифатида жавобгарликка тортиш — маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги, транспорт воситасидан фойдаланиш натижасида транспорт воситасига, учинчи шахслар ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги билан боғлиқ ижарага берувчининг барча зарар (зиён) ва харажатларини қоплаши;

ижарага олинган транспорт воситасида мамлакатни тарк этмаслиги;

шартнома тузилгандан сўнг ижара учун тўловни амалга ошириши шарт.

5.3.Траснпорт воситасига зарар етказилса ва (ёки) ижарага олинган транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган тақдирда:

ижарачи зудлик билан ижарага берувчини хабар қилиши лозим;

ижарага берувчи ижарачи томонидан тақдим этиладиган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.

Ижарачининг бошқа мажбуриятлари

 

VI. Форс-мажор ҳолатлари

 

6.1. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.

6.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.

7. Низоларни ҳал этиш тартиби

7.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

7.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

7.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

7.4. Ўзаро келишув имконияти бўлмаганда, ҳуқуқи бузилган тараф юборган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи тараф мазкур ҳужжатларда кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим.

7.5. Талабнома ёки огоҳлантириш хати тарафга шахсан топширилиши, электрон почта манзилига ёки почта алоқа хизмати орқали юборилиши мумкин.

7.6. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси “Ижарага берувчида”да, иккинчи нусхаси “Ижарачи”да сақланади.

VII.Тарафларнинг жавобгарлиги

8.1. “Ижарачи” тўловларни амалга ошириш тартиби ва муддатига риоя қилмаган ҳолларда ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.

8.1. “Ижарага берувчи” ўз мажбуриятини шартномада белгиланган муддатда бажармаган ҳолларда, кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

8.2. Етказилган зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш тарафларни ўзларига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришдан озод қилмайди.

8.3. Тарафларнинг ушбу шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилади.

VIII.Қўшимча шартлар ва якунловчи қоидалар

9.2. Тарафлар ўртасида келиб чиққан ва ўзаро музокаралар натижасида ҳал қилинмаган низолар Низоли ҳолатлар мавжуд бўлганда тарафлар мурожаат қиладиган суд номи томонидан кўриб чиқилади.

 

IX.Тарафларнинг реквизитлари

Ижарага берувчи:

 

Ижарага олувчи:

Манзил: Ижарага берувчининг манзили

 

Манзил: Ижарачининг яшаш манзили

Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами

 

Ижарачининг туғилган йили йилда туғилган

СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами

 

Паспорт серия: Ижарачининг паспорт серия рақами

Банк: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи

 

Ижарачига паспорт берилган сана йилда берилган

Телефон: Ижарага берувчининг телефон рақами

 

 

Ижарачига паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

 

Телефон: )Ижарачининг телефон рақами

 

Ижарага берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си

 

____________

 

Ижарачининг Ф.И.О.си_________

 

М.Ў

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш

Ушбу шартнома енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини истеъмол мақсадларида қисқа муддатли ижарага бериш (30 кунгача) тартиби ҳамда ижарага берувчи ва ижарачининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини белгилайди.

Транспорт воситаларини ижарага бериш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, “Ижара тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ва бошқа қонун ҳужжатлар билан тартибга солинади.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси” намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.