Фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатлиижарага олишнинг
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Ижарага берувчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан (кейинги ўринларда «Ижарага берувчи» деб аталади) Ижарага берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи Ижарага берувчи ташкилот раҳбарининг лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Ижарага олувчи фермер хўжалигининг номи фермер хўжалиги (кейинги ўринларда «Ижарага олувчи» деб аталади) Фермер хўжалиги раҳбарининг Ф.И.О.си иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани тузишди:
I. Шартноманинг мавзуси
1. Ижарага берувчи Ижарага берилаётган ернинг ижара муддати бошланувчи сана санасидан Ижарага берилаётган ернинг ижара муддати тугайдиган сана санасигача бўлган муддатга Ижарага берилаётган ернинг жойлашган манзилида жойлашган Ижарага берилаётган ернинг ўлчами гектар ер участкасини ижарага топширади, Ижарага олувчи эса ерни қабул қилиб олиб, ердан шартномада белгиланган мақсадда фойдаланади.
Ижарага олувчининг ер участкаси чегаралари мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган илова қилинаётган харитада кўрсатилган.
2. Ер участкаси Ер участкасидан фойдаланиш мақсади мақсадида фойдаланиш учун берилади.
3. Кўрсатилган ер участкасида қуйидаги қишлоқ хўжалиги ерлари жойлашган:
суғориладиган ҳайдаладиган ерлар Ижарага берилаётган ердаги суғориладиган ҳайдаладиган ернинг ўлчами (гектар ўлчов бирлиги билан ўлчанади) га;
суғорилмайдиган (лалмикор) ҳайдаладиган ерлар Ижарага берилаётган ердаги суғорилмайдиган лалмикор ернинг ўлчами га;
боғлар Ижарага берилаётган ердаги боғларнинг ўлчами га;
узумзорлар Узумзорларнинг ўлчами га;
тутзорлар Тутзорларнинг ўлчами га;
бўз ерлар Ижарага берилаётган ерларда бўз ерларнинг ўлчами га;
Ерларнинг таркиби ва майдони тўғрисидаги батафсил маълумотлар ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ерларнинг илова қилинаётган изоҳларида келтирилган.
4. Ижарага бериладиган суғориладиган ерларнинг тавсифи:
сув билан таъминланганлиги Ижарага берилаётган ерларнинг сув билан таъминланганлик даражаси %;
маданийлаштирилганлиги Ер участкасининг маданийлаштирилганлиги даражаси;
тошлоқлик даражаси Ер участкасининг тошлоқлик даражаси;
шўрланиш даражаси Ер участкасининг шўрланиш даражаси;
Ер участкасининг бошқа тавсифи.
II. Ижара ҳақи
7. Ер участкасидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи бир йил учун Ер участкасидан фойдаланганлик учун бир йилда тўланадиган ижара миқдори сўм миқдорида этиб белгиланади.
8. Ер участкасидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини тўламаганлик учун мазкур шартномага мувофиқ пеня ундирилади.
III. Ер участкасини бериш ва ундан фойдаланиш шартлари
9. Ер участкасидан ушбу Шартноманинг 2-бандида кўрсатилган мақсадларда, белгиланган алмашлаб экишларга мувофиқ фойдаланилиши керак.
10. Ички хўжалик объектлари қуришда ва кенг тарқалган фойдали қазилмаларни қазиб олишда Ижарага олувчи томонидан бузилган ер участкалари ижарага олувчининг кучи билан ва унинг маблағлари ҳисобига қайта маданийлаштирилади.
11. Ер участкаси бериш ва ундан фойдаланишнинг бошқа шартлари Ер участкасидан фойдаланишнинг бошқа шартлари (мавжуд бўлмаса мавжуд эмас деб кўрсатилади)
IV. Ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
12. Ижарага берувчи белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ижарага олувчи томонидан Шартнома шартлари бузилганда ёхуд ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда ушбу Шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилишни талаб қилиш;
ер участкасининг кучсизланганлиги даражасини аниқлаш.
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари
13. Ижарага берувчи қуйидагиларга мажбур:
ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, Шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда берилишини таъминлаш;
ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган тақдирда Ижарага олувчининг кўрган зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдасини тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахтларни суғориш учун ажратилган лимитларга мувофиқ сув берилишини таъминлаш;
Ижарага олувчининг қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларига риоя қилиш.
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари
V. Ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
14. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига ҳамда хўжалик уставига мувофиқ мустақил равишда хўжалик юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ва дарахт кўчатларига, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотига ва уни сотишдан олинган даромадларга эгалик қилиш;
ер участкасида мавжуд бўлган кенг тарқалган фойдали қазилмалар, ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
суғориш, ерларнинг захини қочириш, техник ва бошқа мелиоратив ишларни белгиланган тартибда амалга ошириш;
қишлоқ хўжалиги экинларини, дарахтларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;
ички хўжалик мақсадлари учун ишлаб чиқариш ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни белгиланган тартибда барпо этиш;
ерлар олиб қўйилган тақдирда ўзига етказилган зарарларни, шу жумладан бой берилган фойдани тўлатиш.
Ижарага олувчининг бошқа ҳуқуқлари
15. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:
ер участкасининг ихтисослашувини мазкур Шартноманинг 2-бандига мувофиқ сақлаш;
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш (ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда);
ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришнинг табиатни муҳофаза қилувчи технологияларини қўлланиш, ўз хўжалик фаолияти натижасида ҳудуддаги экологик вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик. Фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек экинларидан қишлоқ хўжалиги экинлари шартномасида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилиши амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча келиб чиқадиган оқибатлари билан биргаликда ижара шартномасининг қўпол равишда бузилиши ҳисобланади;
ишлаётган ирригация ва мелиоратив тармоқларни, муҳандислик коммуникацияларини соз ҳолатда сақлаш;
ерларни муҳофаза қилиш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган комплекс тадбирларни амалга ошириш;
ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш;
бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ерни ижарага олувчилар ва ер участкалари мулкдорларининг ҳуқуқларини бузмаслик;
белгиланган шакллардаги ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этиш;
бошқа ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ерни ижарага олувчиларга ва ер участкалари мулкдорларига етказилган зарарни белгиланган тартибда тўлаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини (уч йил мобайнидаги ўртача йиллик ҳисобда) ерларнинг нормативдаги кадастр баҳосидан паст бўлмаган даражада бўлишини таъминлаш;
архитектура-шаҳарсозлик нормалари ва талабларига риоя этиш, шу жумладан қурилишга рухсат олиш ва лойиҳани архитектура органлари билан келишиш.
Ижарага олувчи «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.
Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари.
VI. Ер участкасини ижарага бериш шартномасиниўзгартириш ва бекор қилиш
16. Ушбу Шартнома томонларнинг келишувига кўра, томонларнинг келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
17. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда:
фермер хўжалигининг тугатилганда, шу жумладан банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ у иқтисодий ночор бўлган тақдирда тугатилганда;
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда;
самарасиз фойдаланилганда, яъни Ижарага олувчининг айби билан мунтазам равишда (уч йил мобайнида) нормативдаги кадастр баҳосидан кам миқдорда ҳосил олинганда;
ерларнинг экологик ҳолати ижарага олувчининг айби билан ёмонлашганда;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилганда;
агар фермер хўжалиги ер участкаси олинган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаса бекор қилиниши мумкин.
Шартнома амалдаги қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
VII. Томонларнинг жавобгарлиги
18. Томонлардан бири ушбу Шартноманинг шартларини бажармаганда ёки қонун ҳужжатларини мунтазам равишда бузганда иккинчи томон ушбу Шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.
19. Бартараф этилиши мумкин бўлган ҳар қандай қонун бузилиши Шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлмайди.
20. Томонлардан бири Шартномани бекор қилиш мўлжали тўғрисида иккинчи томонни Шартнома бекор қилиниши сабабларини асослаган ҳолда мўлжалланаётган бекор қилиш санасидан уч ой олдин ёзма равишда хабардор қилади.
VIII. Низоларни ҳал этиш
21. Ушбу Шартномани амалга оширишда пайдо бўладиган низолар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
IX. Шартноманинг алоҳида шартлари
Шартноманинг алоҳида шартлари мавжуд бўлса кўрсатилади
X. Якуний қоидалар
Тарафларнинг реквизитлари
Ижарага берувчи: |
|
Ижарага олувчи: |
||
Ижарага берувчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Ижарага олувчи фермер хўжалигининг номи |
||
Манзил: Ижарага берувчи ташкилотнинг манзили |
|
Манзил: Ижарага олувчи фермер хўжалигининг юридик манзили |
||
Банк: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Паспорт берилган сана: Ижарага олувчига паспорт берилган сана |
||
Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами |
|
Паспорт берилган ҳудуд: Ижарага олувчи паспорт берилган ҳудуд |
||
СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами |
|
СТИР: Ижарага олувчининг СТИР рақами |
||
Телефон: 11)Ижарага берувчининг телефон рақами |
|
Телефон: Ижарага олувчининг телефон рақами |
||
Ижарага берувчи ташкилот раҳбарининг лавозими ва Ф.И.О.си |
____________ |
|
Фермер хўжалиги раҳбарининг Ф.И.О.си
|
_____________ |
|
(муҳр) |
|
|
(муҳр) |
Фермер хўжалиги ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектидир.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.
Мазкур шартнома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.