Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кафиллик шартномаси жисмоний шахслар учун

Ҳужжат тавсифи
I. Шартнома реквизитлари
II. Банк
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
III. Кафил
IV. Қарздор
V. Шартнома шартлари
  • Изоҳ: Мазкур бандга кредит неча ойга берилганлиги кўрсатилади

Юклаб олинг

КАФИЛЛИК ШАРТНОМАСИ

(Жисмоний шахсларнинг кредит шартномаси юзасидан)

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами-сон

Шартнома тузилган жой

 

Кредит берувчи банкнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли банки (кейинги ўринларда – «Банк») ўз вакили – Банк вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш олиб борувчи Банкнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва бундан буён матнда «Кафил»деб юритилувчи фуқаро Кафил бўлувчи шахснинг Ф.И.О.си рўйхатдан ўтган манзили: Кафилнинг яшаш (рўхатдан ўтган) манзили ,иккинчи томондан, ҳамда бундан буён матнда «Қарздор» деб юритилувчи фуқаро Қарздор шахснинг Ф.И.О.си рўйхатдан ўтган манзили: Қарздорнинг яшаш (рўхатдан ўтган) манзили истиқомат қилувчи учинчи томондан қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани имзоладилар.

 

Шартнома мазмуни

 

1.1 Ушбу шартномага мувофиқ Кафил, Кредитор ва Карздор ўртасида тузилган истеъмол кредити шартномаси бўйича қарздорнинг барча мажбуриятлари, яъни хозирда мавжуд бўлган ва кейинчалик келажакда вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан кредитор олдида тўлиқ жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олади:

 

2. Кафиллик билан таъминланган мажбурият

 

2.1. Ушбу шартнома бўйича кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар асоси бўлиб, Кредитор ва Карздор ўртасида Кредитор ва қарздор ўртасида тузилган шартноманинг санаси санасида қуйидаги шартлар асосида тузилган Кредит шартномасининг рақами -сонли кредити шартномаси хисобланади;

2.2 Кредит суммаси: Кредитор ва қарздор ўртасида тузилган кредит шартнома суммаси сўм.

2.3 Кредитдан фойдаланиш муддати: Қарздорнинг кредитдан фойдаланиш муддати ой муддатга.

2.4 Кредит бўйича асосий қарзни кайтариш муддати ушбу шартноманинг иловаси ва ажралмас қисми бўлган қайтариш жадвали асосида.

2.5 Кредит суммасининг сўнги қайтариш санаси: Қарздор томонидан кредит суммасини қайтаришнинг сўнгги санаси

2.6 Кредит бўйича фоиз ставкаси: йиллик Кредит бўйича йиллик фоиз ставкаси фоиз.

2.7 Кафиллик суммаси Каффиллик суммаси сўм.

2.7 Кредитнинг мақсади ва объекти: кредит картага.

2.8 Кафил Кредитор олдида Қарздор билан баравар ҳажмда, солидар тартибда жавоб беради, шу жумладан кредит ва унга хисобланган фоизларни тўлайди, қарзни ундириб олиш буйича суд чиқимларини ва қарздор томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли Кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.

 

3. Кафилнинг мажбуриятлари

 

3.1 Кафиллик билан таъминланган мажбуриятлар қарздор томонидан бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, Кредиторнинг талабига асосан Кафил кредит тўловларни, кредит буйича хисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни Кредит шартномасидаги қарздорнинг мажбуриятлари билан белгиланган муддат ва миқдорда тўлаш мажбуриятини олади.

3.2 Кредиторнинг талабига кўра Кафил узининг иш жойи (асосий ёки ўриндошлик асосидаги)дан ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишади.

3.3 Иш жойи ёки яшаш жойи ўзгарганда, Кафил бу хақда 10 кунлик муддат ичида Кредиторга хабар бериши лозим.

Кафилнинг бошқа мажбуриятлари

 

4. Кредиторнинг мажбуриятлари

 

4.1 Кафил қарздорнинг кредитор олдидаги мажбуриятларини бажарганда, Кредитор қарздорга бўлган талабларини тасдиқловчи хамма хужжатларини хамда ушбу талабларни таъминлайдиган хуқуқни кафилга топшириш мажбуриятини олади.

Кредиторнинг бошқа мажбуриятлари

 

5. Шартномани бажариш тартиби

 

5.1 Карздор кредит шартномаси буйича олган ўз мажбуриятларини бажармаган такдирда, Кафил Кредиторга фоизларни тўлаш хамда асосий қарзни кайтариш мажбуриятини олади.

5.2 Кредит шартномаси бўйича қарздорнинг мажбуриятларини бажарган Кафилга Кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича хуқуқлари Кафил Кредиторнинг талабларини қанча хажмда қаноатлантирган бўлса, шунча хажмда ўтади.

 

6. Шартнома бўйича жавобгарлик

 

6.1 Тарафлар мазкур шартнома бўйича ўз зиммаларига олган мажбуриятлари бўйича амалдаги қонун хужжатлари талаблари доирасида жавобгардирлар.

6.2 Кафил кайтариш муддати келган тўловларни амалга ошириш тўғрисида ёзма ёки оғзаки равишда огохлантирилгач, белгиланган муддат давомида ўз мажбуриятларини бажармаса, тўлов кечиктирилган хар бир кун учун кечиктирилган суммасининг шартномада белгиланган фоизнинг 1.2 баравари миқдорида Кредиторга пеня тулайди.

Банк хуқуқлари:

6.3 Қарздор ва унга кафил бўлаётган жисмоний шахсларнинг даромад манбаларига нисбатан шубҳа уйғонганида ёки кредитни кайтарилишда муаммога дуч келганида банк ходимларини қарздор ва унга кафил бўлган жисмоний шахсларнинг иш жойларига бориб уларнинг иш жойидан тасдиқланган ҳолда маълумотнома олади ва белгиланган муддатларда мониторинг ўтказади.

6.4 Агар карздор мажбуриятини бажармаса, банк кафилдан ушбу қарздорни мажбуриятларини тўлик қоплаб беришни талаб килишга хақли.

6.5 Агар кафил қарздорни мажбуриятларини қоплаб бермаган тақдирда банк кафилдан ушбу мажбуриятларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олишга ҳақли.

7. Бошка шартлари

 

7.1 Мазкур шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг розилиги аcосида қўшимча Келишув битими тузиш йўли билан амалга оширилади. Шу билан Кафил Кредит шартномаси шартларига ўзгартириш ва кўшимчалар киритишга олдиндан ўз розилигини беради ва қарздорнинг Кредит шартномасига киритиладиган мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан вужудга келадиган мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавоб бериш мажбуриятини олади.

7.2 Мазкур шартномада кўрсатиб ўтилмаган холатларда, тарафлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги фуқаролик қонунчилигига асосланади (риоя килади)лар.

7.3 Мазкур шартнома тарафлар имзолаганидан сўнг кучга киради ва тарафлар мажбуриятларини тўлик бажаргунга қадар амал килади.

7.4 Ушбу шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган уч нусхада тузилиб томонларининг хар бирига бир нусхадан берилади.

 

8. Форс-мажор ҳолатлар

 

8.1. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.

8.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.

9. Низоларни ҳал этиш тартиби

9.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.

9.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан суд тартибида ҳал этилади.

9.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан тартибга солинади.

9.4. Ўзаро келишув имконияти бўлмаганда, ҳуқуқи бузилган тараф юборган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи тараф мазкур ҳужжатларда кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим.

9.5. Талабнома ёки огоҳлантириш хати тарафга шахсан топширилиши, электрон почта манзилига ёки почта алоқа хизмати орқали юборилиши мумкин.

9.6. Мазкур шартнома томонлар имзолаган кунлан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санага қадар амал қилади.

 

 

10. Томонларнинг манзиллари, имзолари

 

Банк

Кафил

Қарздор

Кредит берувчи банкнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли

Кафил бўлувчи шахснинг Ф.И.О.си

Қарздор шахснинг Ф.И.О.си

Манзил: Банкнинг манзили

Манзил: Кафилнинг яшаш (рўхатдан ўтган) манзили

Манзил: Қарздорнинг яшаш (рўхатдан ўтган) манзили

Ҳ/Р: Банкнинг ҳисоб рақами

Кафил бўлувчи шахснинг туғилган йили йилда туғилган

Қарздор шахснинг туғилган йили йилда туғилган

СТИР: Банкнинг СТИР рақами

Паспорт серия: Кафилнинг паспорт серияси ва рақами

Паспорт серия: Қарздорнинг паспорт серияси ва рақами

МФО:Банкнинг МФО рақами

Кафилга паспорт берилган сана йилда берилган

Қарздорга паспорт берилган сана йилда берилган

Телефон: Банкнинг алоқа рақами

 

Кафилга паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

Қарздорга паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган

 

СТИР: Кафилнинг СТИР рақами

СТИР: Қарздорнинг СТИР рақами

 

Телефон: Кафилнинг алоқа учун рақами

Телефон: Қарздорнинг алоқа учун рақами

 

Банкнинг раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си

____________

Кафил бўлувчи шахснинг Ф.И.О.си

 

___________

Қарздор шахснинг Ф.И.О.си ___________

 

М.Ў

 

 

 

 

 

 

 

Кафиллик шартномаси жисмоний шахслар учун

Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин.

Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади.

Мазкур шартнома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.