ЛИЗИНГ ШАРТНОМАСИ
(Жисмоний шахслар учун)
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган жой |
Лизинг берувчи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шаклининг (кейинги ўринларда – Лизинг берувчи) Лизинг берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си Лизинг берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритиб бир томондан, ва Лизинг олувчи шахснинг манзили манзилида (кейинги ўринларда – Лизинг олувчи) яшовчи Лизинг олувчининг Ф.И.О.си,иккинчи томондан, ушбу лизинг шартномасини (кейинги ўринларда – Шартнома) қуйидагилар ҳақида туздик.
1-§. Шартнома предмети
1. Лизинг берувчи ушбу Шартнома шартларига мувофиқ лизинг объектини мулк сифатида сотиб олишга ва уни Лизинг олувчига вақтинча эгалик қилиш ва тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш учун мазкур Шартномада кўрсатилган муддатга, шартларда ва ҳақ эвазига лизингга беради, Лизинг олувчи эса лизинг тўловини ушбу Шартнома шартлари ва лизинг тўловини амалга ошириш графигига мувофиқ тўлайди.
2. Лизинг объекти Лизинга берилаётган объектнинг номи бўлиб, унинг умумий қиймати Лизинга берилаётган объектнинг умумий қиймати (рақам ва сўз билан ёзилади) сўм.
3. Лизинг объекти Лизинг олувчининг буюртмасига мувофиқ Лизинг объекти харид қилиниши лозим бўлган савдо ташкилотидан (кейинги ўринларда – Сотувчи) харид қилиниши лозим.
Мазкур шартнома шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Лизинг тўғрисидаги қонунларига мувофиқдир.
2-§. Лизинг объектини етказиб бериш ва фойдаланишга топшириш
4. Лизинг берувчи томонидан лизинг объектини Лизинг олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланишга бериш топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида амалга оширилади.
5. Лизинг берувчи лизинг объектини ушбу Шартномада кўрсатилган муддатда етказиб бериш тўғрисида Сотувчи билан келиша олмаса, лизинг объектини етказиб бериш муддати, Сотувчи етказиб беришни кафолатлайдиган вақтгача, узайтирилиши мумкин.
3-§. Лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқи, баланс ҳисобини юритиш ва амортизация ҳисоблаш
6. Ушбу Шартнома амал қиладиган даврда лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқи Лизинг берувчида бўлади. Лизинг объектига вақтинча эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Шартномада кўзда тутилган чекловлар билан Лизинг олувчига ўтади.
7. Лизинг объекти ҳисоби Лизинг олувчининг балансида юритилади ва унга амортизация (эскириш) ҳисобланади.
4-§. Шартнома қиймати, лизинг муддати ва лизинг тўловлари
8. Ушбу Шартноманинг (лизингнинг) умумий қиймати Лизинг шартномасининг умумий қиймати (рақам ва сўз билан ёзилади) сўмни ташкил қилади.
9. Лизинг муддати – Лизинг муддати (ой) ой.
10. Лизинг бўйича асосий қарзни тўлаш тартиби ва муддати, мазкур Шартноманинг 2-иловасида келтирилган, графикда белгилаб қўйилади. Лизинг объектидан фойдаланганлик учун ҳақ (фоиз) ушбу Шартнома шартларига мувофиқ тўланади. Лизинг объектини етказиб бериш муддати ўзгарса, Лизинг олувчи Лизинг берувчи билан келишган ҳолда лизинг тўловини амалга ошириш графигини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади.
11. Лизинг объектига оид уч томонлама олди-сотди шартномаси бўйича тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) тўловнинг Лизинг объекти учун тўловнинг лизинга берувчи томонидан тўланадиган қисми (сўмда ёзилади) сўмга тенг қисми Лизинг берувчининг маблағи ҳисобидан;
б) тўловнинг Лизинг объекти учун тўловнинг лизинг олувчи томонидан тўланадиган қисми (сўмда ёзилади) сўмга тенг қисми Лизинг олувчининг маблағи ҳисобидан.
12. Лизинг объектидан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси йиллик ҳисоб асосида Лизинг объектидан фойдаланганлик учун тўланадиган йиллик фоиз (фоиз ставкаси) % миқдорида белгиланади ва лизинг объектини Лизинг олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланишга беришга оид топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳар кунга ҳисоблаб борилади.
13. Лизинг олувчи лизинг объектидан фойдаланганлик учун ҳақни (фоизни), лизинг объектини вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланишга беришга оид топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб, ҳар ойнинг Лизинг объектидан фойдаланганлик учун ҳар ойда тўловлар тўланадиган сана-санасида тўлаб беради ёки Лизинг берувчи томонидан ундирилиб олинади. Лизинг тўлови тўланадиган кун дам олиш кунига тўғри келса, лизинг объектидан фойдаланганлик учун фоизни тўлаш, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш кунида амалга оширилади.
14. Лизинг тўловини амалга ошириш графигига мувофиқ лизинг бўйича асосий қарз ўз вақтида қайтарилмаганда, фоиз ставкаси 1,5 баробар оширилади.
15. Лизинг бўйича муддати ўтган фоиз тўлови юзага келган тақдирда, Лизинг олувчи ҳар бир муддати ўтган кун учун тўлов муддати ўтган қарздорликдан 0,5%, лекин муддати ўтган фоиз қарздорлигининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда, Лизинг берувчига пеня тўлайди.
16. Лизинг олувчи ташаббуси билан ушбу Шартнома шартлари қайта кўрилганда, Лизинг берувчи лизинг қийматининг сўндирилмаган қисмидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробаригача миқдорда воситачилик ҳақи ундириш ҳуқуқига эга бўлади.
17. Лизинг объектининг уч томонлама олди-сотди шартномаси қиймати 100% тўланган кундан лизинг объектини вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланишга беришга оид топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган кунгача ҳар бир кун учун Лизинг олувчи томонидан Лизинг берувчи фойдасига лизинг (шартнома) қийматидан 0,05% тўлов амалга оширилади.
19. Лизинг шартномасини тузиш, лизинг объектини сотиб олиш ва уни ваколатли давлат идораларида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ Лизинг берувчи томонидан қилинган барча харажатлар, Лизинг олувчининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига акцептсиз равишда маблағни ечиш учун тўлов талабномаси қўйиш орқали, Лизинг олувчи томонидан қопланади.
5-§. Лизинг таъминоти
20. Лизинг олувчи лизинг таъминоти сифатида, Лизинг берувчи томонидан лизинг объекти учун тўлов амалга оширилгунга қадар, қуйидагиларни тақдим этади (таъминот турига қараб):
а) лизинг шартномаси муддатига суғурта шартномаси ва суғурта полиси;
б) нотариал тартибда тасдиқланган гаров шартномаси асосида Лизинг олувчининг алоқа учун рақами;
6-§. Лизинг объектининг сифати ва бутлиги
21. Лизинг олувчи лизинг объектини ушбу Шартноманинг 4-бандида белгиланган тартибда қабул қилади.
22. Лизинг берувчи Сотувчи томонидан лизинг объектининг уч томонлама олди-сотди шартномасига кўра олинган мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатлар учун жавобгар бўлмайди.
23. Лизинг олувчи лизинг объектининг уч томонлама олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи лизинг объекти сифати ва бутлиги юзасидан бевосита Сотувчига талаб қўйишга ҳақли ҳисобланади.
7-§. Лизинг объекти турадиган жой ва ундан фойдаланиш шартлари
24. Мазкур Шартнома муддати давомида лизинг объекти Лизинг олувчига қарашли Лизинг объекти турадиган манзил манзилда жойлашган объектда туради. Лизинг объекти турадиган жойни ўзгартириш учун Лизинг берувчининг ёзма розилиги олинади.
25. Лизинг олувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
а) лизинг объектидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;
б) тегишли стандартлар, техник талаблар, эксплуатация қоидалари ва ишлаб чиқарувчи корхона йўриқномасига риоя этиш;
в) лизинг объектини соз ҳолатда сақлаш;
г) лизинг объектининг аҳволини мунтазам равишда текшириб туриш;
д) лизинг объекти фаол ҳолатда бўлишини таъминлаш, унинг носоз қисмларини, агар Лизинг берувчи билан тузилган ушбу Шартномада бошқача ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, Сотувчи етказиб берган ёки тавсия қилган эҳтиёт қисмлар билан алмаштириш. Мазкур шарт бажарилмаган тақдирда Лизинг берувчи Лизинг олувчидан лизинг объектини таъмирлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, Лизинг олувчи эса лизинг объектини ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаш мажбуриятини олади;
е) лизинг объекти ушбу объект бўйича мутахассис ходимлар томонидан тўғри эксплуатация қилинишини таъминлаш;
ё) лизинг объектига техник хизмат кўрсатиш юзасидан мутахассислар бажарган барча ишлар ҳақини ўз вақтида тўлаш;
ж) лизинг объектидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар – рўйхатдан ўтказиш, лицензия олиш ва бошқа зарур талабларни бажариш;
з) Лизинг берувчи томонидан тўланган барча харажатлар, бож, солиқ (мулк, ер ва қўшимча қиймат солиқлари), ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ турли харажатлар ҳамда лизинг объектининг уч томонлама олди-сотди шартномаси ижросига дахлдор харажатларни қоплаш;
и) лизинг объектига амортизация (эскириш) ҳисоблаш;
й) лизинг тўловини ўз вақтида тўлаш.
26. Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасидаги лизинг объектини вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланишга бериш топшириш-қабул қилиш далолатномаси Лизинг берувчининг лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқи тегишли давлат идорасида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг 5 банк иш куни ичида имзоланади.
8-§. Лизинг объектига ўзгартириш киритиш
27. Лизинг олувчи Лизинг берувчидан ёзма розилик олмасдан лизинг объектига бирон-бир тарзда (лизинг объектидан ажраладиган ва ажралмайдиган) ўзгартириш ёки тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
28. Лизинг объектига Лизинг олувчи томонидан, Лизинг берувчининг ёзма розилиги асосида, киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва тузатиш лизинг объектининг бир қисми ҳисобланади.
9-§. Ушбу шартнома бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларнинг учинчи шахсга ўтиши
29. Лизинг берувчига ушбу Шартномага кўра тегишли бўлган ҳуқуқлар (талаблар) тўлиқ ёки қисман учинчи шахсга берилиши мумкин. Бундай ҳолатда Лизинг берувчи ўз ҳуқуқлари (талаблари) учинчи шахсга ўтишидан 30 кун олдин Лизинг олувчига ёзма хабар бериши шарт.
30. Лизинг олувчи қуйидагиларга ҳақли эмас:
а) лизинг объектини сотиш, шунингдек уни учинчи шахс ихтиёрига ўтказишга қаратилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш;
б) лизинг объектини корхонанинг (ташкилотнинг) устав капиталига улуш сифатида киритиш;
в) лизинг объектини бериб юбориш ёки қайта гаровга қўйиш.
31. Лизинг олувчи, Лизинг берувчининг ёзма розилигини олмай туриб, лизинг объектига нисбатан қуйидаги ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас:
а) сублизингга бериш;
б) мазкур Шартнома бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқага ўтказиш (қайта ижара);
в) бепул фойдаланишга бериш;
г) лизингга оид ҳуқуқларини гаровга қўйиш;
д) учинчи шахсни лизинг объектининг конструкцияси ва техник тавсифи билан таништириш.
10-§. Лизинг объектини назорат қилиш
32. Лизинг берувчининг тегишли ваколатга эга бўлган ходимлари лизинг объектини назорат қилишга ҳақли ҳисобланади. Мазкур бандни бажариш мақсадида Лизинг олувчи ўзида белгиланган иш вақти давомида Лизинг берувчи вакилларининг лизинг объекти турган ва ишлатилаётган ҳудудга (бинога) бемалол киришини таъминлаш мажбуриятини олади.
11-§. Лизинг объектининг кутилмаганда нобуд бўлиши, уни йўқотиб ёки бузиб қўйиш оқибатлари
33. Лизинг объектини Лизинг олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин унинг кутилмаганда нобуд бўлиши, уни йўқотиб ёки бузиб қўйишга оид барча масъулият Лизинг олувчига ўтади.
34. Лизинг объекти бузиб қўйилганда Лизинг олувчи уни ўз ҳисобидан дарҳол тузатиши ҳамда уни ҳамиша фаол ва ишлайдиган ҳолатда сақлаб туриши керак. Бундай ҳолда ушбу Шартнома ўзгартирилмайди, Лизинг олувчи эса мазкур Шартномада кўзда тутилган тартибда ва муддатда лизинг тўловини амалга оширишни давом эттиради.
35. Лизинг объекти кутилмаганда нобуд бўлган, шунингдек бузиб қўйилган ва уни тузатишнинг имкони бўлмаган ҳолда Лизинг олувчи ушбу Шартномага кўра Лизинг берувчига тўланиши керак бўлган лизинг тўлови билан лизинг объекти нобуд бўлган ёки бузиб қўйилган пайтгача тўланган лизинг тўлови ўртасидаги фарқни Лизинг берувчига ўтказиб беради. Лизинг тўлови тўлиқ амалга оширилган вақтдан бошлаб лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқи Лизинг олувчига ўтади.
12-§. Лизинг объектини суғурта қилиш
36. Лизинг объекти қуйидаги таваккалчиликлардан суғурта қилинади:
а) нобуд бўлиш, ёнғин, барвақт эскириш, йўқотиб қўйиш, қайта тиклаб бўлмайдиган даражада бузиб қўйиш;
б) бахтсиз ҳодиса ва бошқа таваккалчиликлар.
37. Суғурта шартномаси Лизинг берувчининг лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқи тегишли давлат идорасида рўйхатга олингандан сўнг 5 банк куни ичида тузилади.
38. Лизинг олувчи лизинг объектини Лизинг берувчи фойдасига суғурта қилади. Лизинг объекти Лизинг берувчи маъқуллаган суғурта компаниясида ушбу Шартнома амал қиладиган муддатга суғурта қилинади. Суғурта шартномасининг барча шартлари Лизинг берувчи билан келишилган бўлиши лозим. Суғурта шартномаси ва суғурта полисининг асл нусхаси, лизинг объекти Лизинг олувчига вақтинчалик эгалик қилиш ва тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангунга қадар, Лизинг берувчига топширилади.
39. Лизинг берувчи ушбу Шартномадан келиб чиқадиган тадбиркорлик таваккалчилигини суғурта қилишга ҳақли ҳисобланади. Тадбиркорлик таваккалчилигини суғурталаш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи ва ундан фойда олувчи барча ҳолларда Лизинг берувчи ҳисобланади.
40. Мазкур Шартномада кўзда тутилган ҳар қандай суғурта мажбурияти ушбу Шартнома амал қиладиган бутун муддат давомида кучга эга бўлади.
13-§. Лизинг объекти юзасидан суғурта тўловлари
41. Лизинг объекти билан суғурта ҳолати юз берганда тўланадиган барча тўловни Лизинг берувчи қабул қилади. Лизинг объектининг нобуд бўлиши ёки бузилиши натижасида Лизинг берувчи кўрган зарарни Лизинг олувчи ўз ҳисобидан сўндирган, жарима ва фоизларни тўлаган тақдирда, улар билан Лизинг берувчи олган суғурта тўлови орасидаги фарқ Лизинг берувчининг ҳисобварағига пул маблағи киритилган пайтдан бошлаб кўпи билан 10 кун ичида Лизинг олувчининг ҳисобварағига ўтказилади. Агар Лизинг олувчи кўрилган зарар ва жарима тўловини қисман сўндирса, Лизинг берувчи Лизинг олувчига суғурта тўловини, сўндирилмаган қарздорликни чегириб қолган ҳолда, ўтказиб беради.
42. Суғурта шартномаси бўйича олинган пул маблағининг етарли эмаслиги мазкур Шартномада кўзда тутилган лизинг тўлови, жарима ва кўрилган зарарни Лизинг олувчидан тўлиқ ундириб олиш учун асос бўлади.
14-§. Шартномани Лизинг олувчи ташаббуси билан бекор қилиш
43. Лизинг берувчи лизинг объектидан ушбу Шартнома шартларига ёки белгиланган мақсадда фойдаланишга тўсқинлик қилганда, мазкур Шартнома Лизинг олувчи ташаббуси билан суд орқали бекор қилиниши мумкин.
15-§. Шартномани Лизинг берувчи ташаббусига кўра бекор қилиш
44. Ушбу Шартнома қуйидаги ҳолларда Лизинг берувчининг ташаббуси билан суд орқали бекор қилинади:
а) Лизинг олувчи лизинг объектидан фойдаланиш пайтида Шартнома шартлари бузилишига йўл қўйганда ёки белгиланган мақсадда фойдаланмаганда;
б) Лизинг олувчи лизинг объектининг ҳолати жиддий ёмонлашувига йўл қўйганда;
в) Лизинг олувчи лизинг тўловини ушбу Шартномада белгиланган оралиқ тўлов муддати тугагандан кейин кетма-кет икки мартадан ортиқ тўламаганда. Лизинг берувчи судга мурожаат қилишга, Лизинг олувчини Шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида ёзма огоҳлантириб, уларни бартараф этишнинг ушбу огоҳлантириш хатида белгиланган муддати тугагандан сўнг ҳақли бўлади.
45. Лизинг берувчи қуйидаги ҳолларда ушбу Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга ҳақли бўлади:
а) Лизинг олувчи ушбу Шартноманинг 30-бандида қайд этилган ҳаракатларни содир этганда;
б) Лизинг олувчи ушбу Шартноманинг 31-бандида қайд этилган ҳаракатларни содир этганда.
16-§. Шартнома муддати тугагандан сўнг лизинг объектига мулк ҳуқуқининг Лизинг берувчидан Лизинг олувчига ўтиши
46. Мазкур Шартнома муддати тугагандан, яъни Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ушбу Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргандан кейин лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқи Лизинг берувчидан Лизинг олувчига ўтади. Лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқини Лизинг берувчидан Лизинг олувчига ўтказиш учун:
а) Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида қарздорликни солиштириш далолатномаси тузилади;
б) Лизинг берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқини топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланади.
47. Лизинг олувчи лизинг объектига мулк (эгалик) ҳуқуқини Лизинг берувчидан олгандан сўнг, ўзининг ушбу ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштиради. Лизинг объектини Лизинг олувчи номига расмийлаштириш бўйича барча харажат Лизинг олувчи томонидан амалга оширилади.
17-§. Лизинг объектини қайтариб олиш шартлари ва тартиби
48. Агар Лизинг олувчи томонидан ушбу Шартноманинг 25, 30 ва 31-бандларида қайд этилган шартлар бажарилмаса, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳолатларда Лизинг берувчининг талаби билан лизинг объекти қайтариб берилади. Лизинг олувчи томонидан лизинг объектини қайтариш тўғрисида Лизинг берувчи талабномаси олинганда, Лизинг олувчи талабнома олингандан сўнг 30 кун ичида лизинг объектини Лизинг берувчининг вакилларига топшириш орқали амалда жойлашган жойида қайтаради. Лизинг объектининг қайтарилиши далолатнома билан расмийлаштирилади. Лизинг берувчига лизинг объекти қайтариб берилгандан сўнг, Лизинг олувчи 30 кун давомида лизинг объектини қайтариб олиш учун тўлов қилиш (выкуп) ҳуқуқини йўқотмайди.
49. Лизинг олувчидан лизинг объектини қайтариб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва ушбу Шартномага мувофиқ белгиланади.
50. Лизинг объектининг қайтариб олиниши Лизинг олувчини ушбу Шартномани бекор қилиш пайтигача бажариши зарур бўлган мажбуриятлардан озод этмайди. Лизинг олувчидан лизинг объекти қайтариб олинганда, Лизинг берувчи ҳисобига лизинг тўлови сифатида кирим қилинган тўловлар ва ушбу Шартномага мувофиқ Лизинг олувчи томонидан тўланган бошқа тўловлар қайтарилмайди.
17-§. Форс-мажор ҳолатлар
51. Ушбу Шартномага кўра қабул қилинган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган томон, агар бунга форс-мажор ҳолат сабаб бўлганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади.
52. Форс-мажор ҳолатларга, улар оқибатида келиб чиққан фавқулодда, жорий шароитда бартараф этиб бўлмайдиган ва олдиндан кутилмаган вазиятлар, агар ушбу вазиятлар томонларнинг мазкур Шартномани бажаришига бевосита таъсир кўрсатган бўлса, қуйидагилар киради:
а) табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва бошқа табиий ҳодисалар);
б) ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (ҳарбий ҳаракат, иш ташлаш, қамал, давлат ташкилотлари ҳамда давлатлар ўртасидаги чекловчи ва тақиқловчи чоралар, шунингдек Ҳукумат қарорлари ва бошқалар).
53. Форс-мажор ҳолат содир бўлиши оқибатида ўз мажбуриятини бажариш имкониятига эга бўлмаган ва жавобгарликдан озод қилишни даъво қиладиган томон форсмажор ҳолат содир бўлганини маълум бўлиши билан иккинчи томонни мазкур ҳолат тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
54. Жавобгарликдан озод бўлиш учун асос форс-мажор ҳолат содир бўлган вақтдан бошлаб ёки агар хабар ўз вақтида берилмаган бўлса, у ҳолда хабар берилган санадан эътиборан кучга эга бўлади. Хабар берилмаслиги, мажбуриятни бажармаган томон зиммасига кўрилган зарарни қоплаш юзасидан жавобгарликни юклайди.
55. Форс-мажор ҳолатларнинг 6 ойлик муддат давомида сақланиб туриши мазкур Шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.
18-§. Шартноманинг амал қилиш муддати
56. Ушбу шартнома уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар мажбуриятларини тўлиқ бажаргунга қадар амал қилади.
19-§. Низоларни ҳал этиш
57. Томонлар ушбу Шартномадан келиб чиқувчи низоларни музокара йўли билан ҳал этишнинг барча зарур чораларини кўриш мажбуриятини олади.
58. Низони музокара йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаса, у Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Тарафлар ўртасида низо чиққан тақдирда мурожаат қилинадиган суд номи судда ҳал қилинади.
20-§. Бошқа шартлар
59. Лизинг олувчи Сотувчи томонидан лизинг объекти учун берган кафолатдан фойдаланади.
60. Мазкур шартноманинг бекор қилиниши томонларни у бекор қилингунга қадар билдирилган ўзаро даъволарни (талабларни) қондириш мажбуриятидан озод қилмайди.
61. Ушбу Шартномага киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилиб, томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланганда қонуний кучга эга бўлади.
62. Ушбу Шартноманинг иловалари унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
63. Мазкур Шартномада кўзда тутилмаган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари қўлланилади.
21-§. Томонларнинг юридик манзили ва реквизитлари
Лизинг берувчи: |
|
Лизинг олувчи: |
||
Юридик манзил: Лизинг берувчи ташкилотнинг манзили |
|
Манзил: Лизинг олувчи шахснинг манзили |
||
Ҳ/р: Лизинг берувчининг ҳисоб рақами |
|
Паспорт серия ва рақам: Лизинг олувчининг паспорт серияси ва рақами |
||
Банк номи: Лизинг берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Берилган сана: Лизинг олувчига паспорт берилган сана |
||
Банк коди: Лизинг берувчининг ҳисоб рақами жойлашган банкнинг коди |
|
Лизинг олувчига паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган |
||
СТИР: Лизинг берувчининг СТИР рақами |
|
СТИР: Лизинг олувчининг СТИР рақами |
||
Алоқа учун рақам: Лизинг берувчининг алоқа рақами |
|
Алоқа учун рақам: Лизинг олувчининг алоқа учун рақами |
||
Лизинг берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.О.си |
____________ |
|
Лизинг олувчининг Ф.И.О.си
|
_____________ |
|
(муҳр) |
|
|
(муҳр) |
Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Истеъмол қилинмайдиган, тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган ҳар қандай ашёлар лизинг объекти бўлиши мумкин, ер участкалари ва бошқа табиат объектлари бундан мустасно.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида лизинг шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.