ШАРТНОМА
транспорт хизматларини кўрсатиш тўғрисида
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Буюртмачи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли нинг (кейинги ўринларда “Буюртмачи” деб юритилади) Буюртмачига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида ҳаракат қилувчи Буюртмачи томонидан имзо чекувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си бир тарафдан, ҳамда Пудратчининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Пудратчи” деб юритилади) Пудратчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи Пудратчи ташкилот раҳбарининг лавозими ва Ф.И.О.си иккинчи томондан, қуйидагилар ҳақида ушбу шартнома туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартнома пудратчи томонидан буюртмачига Пудратчи томонидан кўрсатиладиган транспорт хизмати турлари шаклдаги транспорт хизматларини кўрсатиш, Буюртмачи эса кўрсатилган хизматлар учун белгиланган тўловларни тўлаш мажбуриятини олади.
1.2. Пудратчи шунингдек, буюртмачи билан келишган ҳолда транспорт хизматларини кўрсатиш билан биргаликда ташиш, қадоқлаш, юклаш, тушириш бўйича қўшимча хизматларни ҳам амалга ошириши мумкин.
1.3. Транспорт хизматларини кўрсатганлик учун тўлов мазкур шартнома шартларида белгиланади.
1.4. Қўшимча хизматлар кўрсатганлик учун тўловлар тарафлар ўртасида топшириш қабул қилиш далолатномаси тузилгандан сўнг амалга оширилади.
2. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Пудратчининг мажбуриятлари:
2.1.1. Пудратчи буюртмачининг талабига биноан транспорт воситасининг белгиланган турларини ( юк ташувчи, юк кўтарувчи, юк туширувчи ва ҳ.к) белгиланган жойга етказиш;
2.1.2. Пудратчи транспорт хизматларини кўрсатишда соз бўлган техникалардан (юк ташиш ишларида юкнинг турига қараб санитария қоидаларига риоя қилинган транспортдан фойдаланади) фойдаланади;
2.1.3.Пудратчи транспорт воситаларини ҳайдаётган барча ҳайдовчиларини профессионал ҳайдовчи эканлигини ва тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжудлигини кафолатлайди.
2.1.4. Пудратчи ушбу шартнома бўйича барча ишларни буюртмачининг талабларига мувофиқ аниқ ва ўз вақтида бажаришга мажбурдир.
2.1.5. Пудратчи ишларни бажариш вақтини буюртмачи талаб қилган муддатларда ўз ниҳоясига етказиш;
Пудратчининг бошқа мажбуриятлари
2.2. Пудратчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
2.2.1. Буюртмачи томонидан хизматлар кўрсатганлик учун тўлов муддати бузилган тақдирда, тўловларни амалга оширишни талаб қилиш;
2.2.2. Ҳужжатларда кўрсатилган юкларга мос келмайдиган юкларни ташишдан бош тортиш.
Пудратчининг бошқа ҳуқуқлари
2.3. Буюртмачининг мажбуриятлари:
2.3.1. Пудратчига навбатдаги амалга ошириладиган ишлар бўйича камида 3 кун олдин хабар бериш;
2.3.2. Пудратчи томонидан ўз вақтида бажарилган транспорт хизматлари учун ишни бажарилганлигини тасдиқловчи хужжатлар мавжуд бўлганда тўловларни тўлаш ишларини амалга ошириш;
2.3.3. Пудратчининг ходимларини тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлганда транспорт хизматлари кўрсатилувчи ҳудудга монеликсиз киритиш;
Буюртмачининг бошқа мажбуриятлари
2.4. Буюртмачининг ҳуқуқлари
2.4.1. Буюртмачи транспорт хизматлари ишларини ўз вақтида якунланишини пудратчидан талаб қилиш;
2.4.2.Транспорт хизматлари кўрсатилишида камчиликларга йўқ қўйилган бўлса белгиланган тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш.
Буюртмачининг бошқа ҳуқуқлари
3. ТАШИШ ШАРТЛАРИ
3.1. Буюртмачи пудратчига электрон почта орқали транспорт хизматларини амалга ошириш талабномасини юбориши лозим.
3.2. Пудратчи транспорт воситалари ва ходимларининг иш жараёнини мустақил равишда назорат қилади. Агар иш жараёнининг тўхтаб қолишига сабаб бўлувчи омиллар мавжуд бўлса уларни зудлик билан бартараф этади.
4. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Йўналиш бўйича транспорт воситасида носозлик аниқланган тақдирда пудратчи зудлик билан ушбу транспорт воситасини тузатиш чораларини кўриши лозим. Агар транспорт воситасидаги носозликлар бартараф этишнинг чораси бўлмаса уни бошқа транспорт билан алмаштириши лозим. Носозлик сабаб йўқотилган вақт учун буюртмачи томонидан қўшимча тўловлар қилинмайди.
4.2. Буюртмачи томонидан пудратчининг транспорт воситаларини ўз вақтида сабабсиз қўйиб юбормаган тақдирда пудратчига жарима тўлайди.
5. ТАШИШ УЧУН ТЎЛОВ
5.1. Томонларнинг ҳисоб-китоблари ҳар ҳафта счёт-фактуралар ва пудратчи томонидан бажарилган иш актлари асосида амалга оширилади.
5.2. Бажарилган ишлар учун хизмат нархлари шартномага алоҳида илова қилинади.
5.3. Пудратчи томонидан тақдим этилган счёт-фактуралар ва бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома асосида буюртмачи уч иш куни ичида далолатномада кўрсатилган тўловларни амалга оширади.
5.4. Тўлов кечиктирилган тақдирда, буюртмачи бажарилган иш қийматининг Тўлов кечиктирилган тақдирда пудратчига тўланадиган жарима миқдори % миқдорида жарима тўлайди.
5.5. Пудратчи томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар акти буюртмачини қониқтирмаган тақдирда, бир иш кунида электрон почта орқали келишмовчиликлар актини юборади. Томонлар келишмовчиликларни бартараф этгандан сўнг буюртмачи янгиланган бажарилган ишлар далолатномасига мувофиқ кейинги кундан бошлаб тўловларни амалга оширишга киришади.
6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
6.1. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
6.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
6.3. Агар форс-мажор ҳолати гаров шартномасининг шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат талаб қилса, томонларнинг ҳар бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга
7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1. Томонлар мазкур шартномани бажариш вақтида юзага келган келишмовчилик ёки низоларни музокара йўли билан ҳал этадилар.
7.2. Шартнома юзасидан низолар музокаралар йўли билан ҳал этилмаса, улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига Низолар юзасидан тарафлар мурожаат қиладиган суд номи судида ҳал этилади.
7.3. Мазкур шартномада кўзда тутилмаган, у билан боғлиқ бўлган барча муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Транспорт тўғрисидаги қонуни ва амалдаги бошқа қонунчилик билан тартибга солинади.
7.4. Ўзаро келишув имконияти бўлмаганда, ҳуқуқи бузилган тараф юборган талабнома ёки огоҳлантириш хатига иккинчи тараф мазкур ҳужжатларда кўрсатилган муддат ичида жавоб бериши лозим.
7.5. Мазкур шартнома ва унинг иловаси бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилиб, шартноманинг бир нусхаси “Буюртмачи”да, иккинчи нусхаси “Ижрочи”да сақланади.
8. БОШҚА ШАРТЛАР
8.1. Ушбу шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ ва тўғри бажарганларидан кейин муддати ўтган ҳисобланади.
8.2. Томонларнинг ҳар бири юқоридаги ҳаракатлар бошланишидан бир неча кун олдин бошқа томонни ёзма равишда хабардор қилиш орқали шартномани муддатидан олдин бекор қилишга ёки унга ўзгартиришлар киритишга ҳақлидир.
8.3. Ушбу шартноманинг шартлари ва унинг қўшимчаларини учинчи шахсларга фақат бошқа томоннинг ёзма розилиги билан ошкор қилиниши мумкин.
8.4. Ушбу шартномада хизмат кўрсатишнинг бошланиш вақти транспорт воситаси ва ходимларнинг ишларни бажариш жойига келиш вақти ҳисобланади.
8.5. Ушбу шартномага мувофиқ топшириқларни бажариш ва бажарилган ишлар ҳақидаги маълумотлар факсимил ёки электрон почта орқали узатилади ва бундай маълумот шакли ёзма шаклга тенг ҳисобланади.
8.6. Томонлар ўзларининг жойлашган манзили ва реквизитларининг ўзгарганлиги тўғрисида бундай ўзгаришлар содир бўлган кундан бошлаб уч иш куни ичида бир-бирларини хабардор қилишлари шарт.
9. ТОМОНЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
Буюртмачи: |
|
Пудратчи: |
||
Буюртмачи ташкилотнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли |
|
Пудратчининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли |
||
Манзил: Буюртмачининг жойлашган манзили |
Манзил: Пудратчининг жойлашган манзили |
|||
Банк Буюртмачининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
Банк Пудратчининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
|||
Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Пудратчининг ҳисоб рақами |
|||
СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами |
СТИР: Пудратчининг СТИР рақами |
|||
Телефон: Буюртмачининг алоқа рақами |
Телефон: Пудратчининг телефон рақами |
|||
Буюртмачи томонидан имзо чекувчи шахснинг лавозими ва Ф.И.О.си |
____________ |
Пудратчи ташкилот раҳбарининг лавозими ва Ф.И.О.си |
_____________ |
|
(муҳр) |
(муҳр) |
Ташувчи юк жўнатувчига тегишли юкни ташишга яроқли шай ҳолдаги транспорт воситаларини жўнатувчидан қабул қилинган талабнома (буюртма)да, ташиш шартномасида ёки ташишни ташкил этиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатда юк ортиш учун бериши шарт.
Берилган транспорт воситалари тегишли юкни ташишга яроқсиз бўлса, юк жўнатувчи бундай транспортни рад этишга ҳақли.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.