Хизмат турар жойини ижарага олиш
НАМУНАВИЙ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Ижарага берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи (кейинчалик “Ижарага берувчи” деб аталувчи) турар жой мулкдори Ижарага беришга ваколатли органнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Ижарага берувчи органнинг ваколатли мансабдор шахсининг Ф.И.О.си бир томондан ва (кейинчалик “Ижарага олувчи” деб аталувчи) фуқаро Ижарага олувчининг Ф.И.О.си иккинчи томондан, Хизмат сафарига юбораётган ташкилот номи, ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ижарага олувчи ташкилотнинг ижарага олиш қарори санаси даги Ижарага олиш қарорининг рақами-сон қарорига мувофиқ берилган Ижарага олиш далолатномаси рақами-сон серияли далолатнома асосида қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
I. ШАРТНОМАНИНГ МАВЗУСИ
1.1. Ижарага берувчи Ижарага олувчи ва унинг оила аъзоларига Ижарага берилаётган турар жойнинг манзили манзилидаги умумий майдони Ижарага берилаётган турар жойнинг умумий майдони (кв.м. да ўлчанади)кв.м., Турар жойнинг яшаш хоналари сони хонадан иборат бўлган хизмат турар жойини фойдаланишга беради.
II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Ижарага берувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
2.1.1. Ижарага олувчига техник жиҳатдан соз, яшаш учун яроқли ҳолдаги турар жойни бериш.
2.1.2. Уйни ва хизмат турар жойининг техник қурилмаларини турар жойлардан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ сақлаш.
2.1.3. Коммунал хизматлар ва бошқа хизматларнинг узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш.
2.1.4. Турар жой ва уйнинг техник қурилмалари, муҳандислик қурилмаларида пайдо бўлган носозликларни ўз вақтида бартараф этиш.
Ижарага берувчининг бошқа мажбуриятлари (агар мавжуд бўлса кўрсатилади)
2.2. Ижарага олувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
2.2.1. Турар жойдан мақсадли фойдаланиш.
2.2.2. Турар жойнинг элементларида аниқланган носозликлар тўғрисида Ижарага берувчига ўз вақтида хабар бериш.
2.2.3. Ижарага олинган турар жой ва коммунал хизматлар учун ҳақни ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи кунидан кечиктирмай тўлаш.
2.2.4. Зарур ҳолларда квартирани кўздан кечириш ва элементларини тузатиш учун турар жойга Ижарага берувчининг вакилларини киритиш.
Ижарага олувчининг бошқа мажбуриятлари (агар мавжуд бўлса кўрсатилади)
III. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
3.1. Ижарага берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.1.1. Ижарага олувчидан Уй-жой фондидан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя қилинишини талаб қилиш.
3.1.2. Ижарага олувчидан ижарага олинган турар жой ва коммунал хизматлар учун 2.2.3-бандда кўрсатиб ўтилган муддатларда ҳақ тўлашни талаб қилиш.
3.1.3. Хизмат турар жойининг конструкциялари ва техник қурилмалари ҳамда ёрдамчи хоналарининг ҳолатини кўздан кечириш.
Ижарага берувчининг бошқа ҳуқуқлари (агар мавжуд бўлса кўрсатилади)
3.2. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
3.2.1. Ўзи эгаллаб турган хизмат турар жойига қонунда белгиланган тартибда ўз хотини (эрини), болаларини, бошқа қариндош-уруғларини, ота-оналарини ва бошқа шахсларни кўчириб киритиш.
3.2.2. Зарур ҳолларда Ижарага берувчидан турар жой ва уйнинг конструкциялари ва техник қурилмаларининг ҳолатини режадан ташқари кўздан кечиришни талаб қилиш.
3.2.3. Кечиктириб бўлмайдиган зарурат бўлиб қолганда турар жойнинг Ижарага берувчи вазифасига кирувчи қисмларини тузатиш (бу ҳақда хат орқали хабар қилингандан сўнг, ундан тузатиш қийматини ундириш ёки тузатиш қийматини келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш).
3.2.4. 2.1.1, 2.1.2, 2.1.3 ва 2.1.4-бандларда назарда тутилган мажбуриятлар Ижарага берувчи томонидан бажарилмаган ҳолларда техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар учун тўловларни қайта ҳисоблашни талаб қилиш.
26)Ижарага олувчининг бошқа ҳуқуқлари (агар мавжуд бўлса кўрсатилади)
IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Ижарага берувчи мазкур шартномага кўра ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни Ижарага олувчига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима (пеня, неустойка) тўлаган ҳолда қоплайди.
4.2. Ижарага олувчи мазкур шартномага кўра ўз мажбуриятларини бажармаганлиги натижасида етказилган зарарни Ижарага берувчига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима (пеня, неустойка) тўлаган ҳолда қоплайди.
V. ШАРТНОМАНИНГ МУДДАТИ
5.1. Мазкур шартноманинг муддати томонлар томонидан имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади ва у Ижарага олувчининг Ижарага беришга ваколатли органнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли билан Ижарага олувчининг Ф.И.О.си сифатидаги иш тўғрисидаги меҳнат шартномаси тугаши билан бир вақтда тўхтатилади.
VI. АЛОҲИДА ШАРТЛАР
6.1. Меҳнат шартномаси тўхтатилган ҳолларда Ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари хизмат турар жойини техник соз ҳолда ихтиёрий равишда бўшатиш ва Ижарага берувчига топшириш мажбуриятини оладилар. Ижарага олувчи рад жавоби берган тақдирда кўчириш суд тартибида амалга оширилади.
VII. ЯКУНЛОВЧИ ШАРТЛАР
7.1. Мазкур шартнома томонларнинг хоҳлаган бири томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган шартлар бўлганда ва тартибда бекор қилиниши мумкин.
7.2. Мазкур шартномани бажариш чоғида томонлар ўртасида пайдо бўладиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
7.3. Мазкур шартнома икки нусхада тузилди, улардан бири Ижарага берувчида, иккинчиси Ижарага олувчида туради.
Ижарага берувчи |
Ижарага олувчи: |
||
Ижарага беришга ваколатли органнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли |
Ижарага олувчининг Ф.И.О.си |
||
Манзил: Ижарага берувчининг юридик манзили |
Паспорт серия: Ижарага олувчининг паспорт серияи ва рақами |
||
Ҳ/Р: Ижарага берувчининг ҳисоб рақами |
Ижарага олувчига паспорт берилган сана йилда берилган |
||
СТИР: Ижарага берувчининг СТИР рақами |
Ижарага олувчига паспорт берилган ҳудуд ИИБ томонидан берилган |
||
Телефон: Ижарага берувчининг телефон рақами |
Телефон: Ижарага олувчининг телефон рақами |
||
Ижарага берувчи органнинг ваколатли мансабдор шахсининг Ф.И.О.си |
______________ |
Ижарага олувчининг Ф.И.О.си |
_____________ |
(Имзо М.Ў) |
(Имзо) |
Мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Мулк ижараси шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса, муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.
Кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Мулк ҳуқуқининг келгусида ижарачига ўтишини назарда тутувчи мулк ижараси шартномаси, бундай мулкнинг олди-сотди шартномаси учун назарда тутилган шаклда тузилади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.