Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги нотурар жой мулкдори ўртасидаги шартнома
(Юридик шахслар учун)
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Кейинги ўринларда «Ширкат» деб номланувчи Ширкатнинг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати номидан Ширкатга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи бошқарув раиси Ширкат раисининг Ф.И.О.си бир томондан ва кейинги ўринларда «Мулкдор» деб номланувчи, Мулкдорга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи, нотурар бинога эгалик қилувчи Мулкдор ташкилотининг номи, ташкилий ҳуқуқи шакли директори Мулкдор ташкилот директорининг Ф.И.О.си иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани тузишди:
I. Шартнома предмети
1. Мулкдор умумий майдони Мулкдорнинг нотурар биноси ўлчами кв. метр бўлган Мулкдор биносининг жойлашган манзили манзилида жойлашган нотурар жой биноси учун Нотурар жой биноси учун тўланадиган тўлов миқдори тўлаш мажбуриятини, Ширкат эса уни белгиланган меъёрлар, стандартлар ва қоидаларга, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, кўп квартирали уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига мувофиқ сақлаш мажбуриятини қабул қилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Ширкат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий мулкни сақлаш бўйича ишларни бажариш усулларини мустақил белгилаш;
Мулкдор томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда ва Мулкдор ёки унинг вакили иштирокида ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг Мулкдор биноси чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун Мулкдор биносига кириш;
бошқа мулкдорларнинг мулкига ва/ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун Мулкдор биносига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган тартибда, Мулкдор йўқлигида ва авария пайтида уни хабардор қилиш имкони бўлмаганда);
кўп квартирали уйдаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Мулкдор томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганда бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
умумий мулк ва ер участкасидан ва Ширкат мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
Мулкдор умумий харажатларда иштирок этишдан бош тортса ва шартнома шартларини бошқача тарзда бузса, қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда чоралар кўриш.
Ширкатнинг бошқа ҳуқуқлари
2.2. Ширкат қуйидагиларга мажбур:
Мулкдорга бошқа мулкдорлар билан бирга Ширкат уставида кўзда тутилган тартибда умумий мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқишда қатнашиш имконини бериш;
агар Ширкатга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида муҳокама қилиш ва Ширкат аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш орқали умумий мулк ва уй олдидаги ер участкасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Мулкдор манфаатларининг бошқа мулкдорлар манфаатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
умумий харажатлар ва умумий харажатлардаги Мулкдорнинг ҳар ойлик мажбурий ва мақсадли бадаллари миқдорини асослаш;
Мулкдорнинг шахсий ҳисоб рақамини юритиш ва тўловномаларни расмийлаштириш;
умумий мулк бўйича техник, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритиш;
Мулкдорни кўздан кечиришлар, профилактика ишлари, шунингдек Мулкдорга тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида ўз вақтида, камида бир кун аввал хабардор қилиш;
Мулкдорни умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбурий бадаллар миқдорининг ўзгариши ҳақида ўз вақтида, камида бир ой аввал хабардор қилиш;
Мулкдорга умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида Ширкатнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш;
Мулкдорга Ширкатнинг уй-жой фондини сақлаш, умумий мулки ва ер участкасидан, мулкидан фойдаланиш қоидалари, Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ҳақида ахборот бериш.
Ширкатнинг бошқа мажбуриятлари
2.3. Мулкдор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мустақил равишда, Ширкат билан келишмаган ҳолда ўзига мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинога мақсадли тарзда, уйдаги бошқа бинолар мулкдорлари ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш;
уйдаги турар жойлар мулкдорлари йиғилишида ва умумий мулкни сақлаш бўйича биргаликда қарор қабул қилишда, шунингдек Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
уйдаги умумий мулкдан (уйдаги бошқа турар жой мулкдорлари тасарруфида бўлган қисмларидан ташқари), уй атрофидаги ер участкасидан (Ширкатнинг ер участкасидан) ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан Ширкат томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида Ширкат умумий мулкининг айрим қисмларини ва/ёки ер участкасини Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва шартларда олиш;
Ширкат Устави билан танишиш.
Мулкдорнинг бошқа ҳуқуқлари
2.4. Мулкдор қуйидагиларга мажбур:
кўп квартирали уйдаги умумий мулкни, унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларини сақлаш бўйича умумий харажатларда Мулкдорнинг умумий мулкка нисбатан умумий улушбай мулк ҳуқуқига мувофиқ иштирок этиш;
ўз вақтида, мазкур шартномада белгиланган муддатларда ҳар ойлик мажбурий бадалларни Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши, агар Ширкатга бир уйдан ортиқ турар жойлар мулкдорлари бирлашган бўлса, уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилиши тасдиқлаган харажатлар сметаси асосида тўлаш, шунингдек умумий мулк қисмлари ва/ёки ер участкасидан истисно тарзида фойдаланганлик учун Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган тўловни тўлаш;
умумий мулк, ер участкасидан ва унда жойлашган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа мулкдорларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
ўзига тегишли бўлган бино ҳудудидаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш;
Ширкат томонидан белгиланган умумий мулкдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўзига тегишли бинодан мақсадли тарзда, техник жиҳатдан соз, санитария талабларига мувофиқ тарзда фойдаланиш, уни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан бажариш;
олдиндан хабардор қилиб, ўзи иштирок этган ҳолда ёки ўз вакили иштирокида ўзига тегишли бинода ширкат ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг бино чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун дарҳол киришга рухсат бериш;
Ширкат билан ўзига тегишли бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишиш;
ҳақиқий турган жойи ўзгаргани ва боғланиш ҳақидаги маълумотларни бериш;
бинонинг ижарага берилгани, шунингдек ижара шартномасига кўра умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятларини берган-бермаганлиги ҳақида 10 кун муддатда Ширкатни хабардор қилиш;
умумий мулкка ва/ёки бошқа мулкдорлар мулкига, шунингдек ширкат мулкига ўзи, ижарачи ёки бинони ижара шартномасига ёхуд бошқа асосларга мувофиқ эгаллаб турган ижарачи ёки бошқа шахслар томонидан етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мулкни сотиш пайтида қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда Ширкат ва ўзининг Ширкат олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни харидорга тақдим этиш;
Ширкатни бинога эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтаётгани ҳақида хабардор қилиш ва янги мулкдор ҳақида маълумот бериш.
Мулкдорнинг бошқа мажбуриятлари
III. Мажбурий бадаллар миқдори ва уларни тўлаш тартиби
3.1. Мулкдорнинг умумий харажатлар бўйича ҳар ойлик мажбурий бадали миқдори Ширкат томонидан ҳар йили Ширкат аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган иш режаси ҳамда Ширкат даромадлари ва харажатларининг йиллик сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади.
Ширкат 2 кун муддатда Мулкдорни Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори ҳақида хабардор қилади.
3.2. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари Ширкатнинг ҳисоб рақамига жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, Ширкат тайёрлаган тўловнома асосида тўланади.
3.3. Йил давомида ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин.
3.4. Ширкат Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарори билан умумий мулкни мукаммал таъмирлаш ёки умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун мақсадли мажбурий йиғим белгилаши мумкин.
Мақсадли йиғим Ширкат аъзолари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва муддатда тўланади.
3.5. Агар амалда қилинган умумий харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган бадаллар суммасидан ошиб кетса, Мулкдор харажатларнинг тўланмаган суммасидаги ўз улушини Ширкат хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида тўлайди.
Агар умумий харажатлар бўйича амалда қилинган харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган суммадан кам бўлса, маблағларнинг фойдаланилмаган қисми умумий мулкни келгусидаги таъмирлаш ишларига йўналтирилади.
IV. Томонларнинг жавобгарлиги
4.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбурияларини бажармаганлик учун унинг шартларига кўра ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ моддий жавоб беради.
4.2. Барча турдаги зарарлар ёки зиёнлар ширкат ёки унинг ходимларининг нотўғри хатти-ҳаракати туфайли юзага келмаган бўлса, Ширкат улар учун жавоб бермайди.
4.3. Ширкат ёки ихтисослаштирилган ташкилот вакилига кўздан кечириш ва хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ишларини бажариш учун киришга йўл қўймаган Мулкдор бунинг натижасида кўрилган зарар учун моддий жавобгар бўлади.
4.4. Ушбу шартномада кўзда тутилган бадалларни тўлаш муддати бузилган тақдирда Мулкдор ҳар бир кечиктирилган кун учун тўлов муддати кечиккан сумманинг 0.5 фоизи миқдорида пеня тўлайди.
4.5. Бинодан фойдаланмаслик ва/ёки умумий мулкдан (ёки унинг қисмларидан) фойдаланишдан бош тортиш Мулкдорни ушбу шартнома бўйича мажбуриятларини бажаришдан озод этмайди.
4.6. Томонлар бартараф этиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) оқибатида ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни қисман ёки тўлиқ бажармаганлик учун жавобгарликдан озод этилади.
V. Низоларни ҳал этиш
5.1.Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни Томонлар ёзма тарзда расмийлаштириши ва шахсан ваколатли шахсга тилхат орқали топшириши ёки иккинчи Томонга буюртма хат орқали етказиши керак.
5.2. Ушбу шартнома бўйича Томонлар ўртасидаги низолар Мулкдор билан Ширкат бошқаруви ўртасидаги музокаралар йўли билан ёки Ширкат аъзоларининг умумий йиғилишида ёки агар Ширкатга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида ҳал қилинади, келишувга эришилмаса қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судда ҳал қилинади.
VI. Шартноманинг амал қилиш муддати, шартномани ўзгартириш ва тўхтатиш
6.1. Ушбу шартнома томонлар имзолагандан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддатигача муддатга тузилди.
6.2. Томонлардан бири Шартнома шартларини ўзгартириш бўйича ариза бермаган тақдирда унинг амал қилиш муддати шартномада белгиланган муддат ва ўша шартлар бўйича узайтирилган ҳисобланади (ҳар йили белгиланадиган мажбурий бадаллар миқдори бундан мустасно).
6.3. Томонлар ўзаро келишувга биноан ушбу Шартномага қонун ҳужжатлари талабларига ва Ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорларига зид бўлмаган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
6.4. Томонларнинг ушбу Шартномага киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги битими шартнома каби шаклда расмийлаштирилади.
6.5. Бинога эгалик қилиш ҳуқуқи муддатидан олдин тугаган тақдирда шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
VII. Бошқа шартлар
7. Мазкур шартнома имзоланган вақтидан бошлаб тузилган ҳисобланади, бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилган, бир нусхадан Ширкатда ва Мулкдорда сақланади.
VIII. Томонларнинг манзиллари
Ширкат |
Мулкдор: |
|||
Юридик манзил: Ширкат манзили |
Юридик манзил: Мулкдор ташкилотнинг манзили |
|||
Ҳисоб-китоб рақами: Ширкатнинг ҳисоб рақами |
Ҳисоб-китоб рақами: Мулкдорнинг ҳисоб рақами |
|||
Банк коди: Пул операцияларини амалга оширувчи банк коди |
Банк коди: Пул операцияларини амалга оширувчи банк коди |
|||
СТИР: Ширкатнинг СТИР рақами |
СТИР: Мулкдорнинг СТИР рақами |
|||
Телефон телефон Ширкатнинг телефон рақами |
Телефо телефон Мулкдорнинг телефон рақами |
|||
Ширкат раисининг Ф.И.О.си |
___________ |
Мулкдор ташкилот директорининг Ф.И.О.си |
___________ |
|
(Имзо, М.Ў) |
(Имзо, М.Ў) |