Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш тўғрисида ариза.

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
  • кун, ой, йил
Ариза берувчи
  • Масалан: “Нур” МЖЧ ёки ЯТТ А.Алиев
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

 

Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номига

 

 

Манзил: Ариза берувчининг манзилида яшовчи

 

 

Аризачи:Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.Осидан

 

АР И З А

Низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш бўйича даъвони таъминлаш чорасини кўриш тўғрисида

 

Иқтисодий ишлар бўйича Ариза берилган иқтисодий суд номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавобгар ташкилотнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номига нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги даъво аризам юзасидан юритилган иқтисодий иш мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 94-моддасида суд жавобгарга тегишли мол-мулкни ёки пул маблағларини хатлаб қўйиш, жавобгарга муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш, бошқа шахсларга низо предметига алоқадор бўлган муайян ҳаракатларни бажаришни тақиқлаш, даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш, мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилган тақдирда, мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш, низоли мол-мулк бузилишининг, ҳолати ёмонлашишининг олдини олиш мақсадида жавобгарнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклатиш, низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш каби даъвони таъминлаш чораларини кўриши белгиланган.

Юқоридаги қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда иш бўйича даъвони таъминлаш чораси сифатида низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказишни қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Аризамни асословчи ҳужжатларни судга тақдим этаман.

Жавобгарнинг номида бўлган мол-мулкларнинг ҳужжатлари ва даъвони таъминлашга асос бўлган далилларни судга тақдим этаман.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 93-94-95-моддаларига асосан,

СЎРАЙМАН

Даъвони таъминлаш чораси сифатида низоли бўлган мол-мулк яъни Низоли мол-мулкнинг номини учинчи шахсга (Низоли мол-мулкни ўтказилиши белгиланган шахснинг Ф.И.О.си)ўтказишни қўллашингизни сўрайман.

 

Илова: Аризани асословчи ҳужжатлар

 

 

Ариза берувчи юридик шахс номи ёки якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)нинг Ф.И.ОсиАриза берилган сана

Низоли мол-мулкни учинчи шахсга (сақловчига) ўтказиш тўғрисида ариза.

Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. Ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади.

Иқтисодий процессуал Кодексига кўра низоли мол-мулкни сақлаш учун учинчи шахсга (сақловчига) топшириш даъвони таъминлаш чораси бўлиб ҳисобланади.

Сақловчи сақлашга топширилган ашёнинг тўлиқ сақланишини таъминлаш учун омонат сақлаш шартномасида назарда тутилган, шунингдек бошқа барча зарур чора-тадбирларни кўриши шарт.

Мазкур турдаги ариза намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.