|
|
Фуқаролик ишлари бўйича Даъво ариза берилган суд номи туманлараро судига |
|
|
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. |
|
|
Манзил: Даъвогарнинг яшаш манзили, |
|
|
Телефон: Даъвогарнинг телефон рақами, |
|
|
Жавобгар: Жавобгарнинг Ф.И.О. |
|
|
Манзил: Жавобгарнинг яшаш манзили, |
|
|
Телефон: Жавобгарнинг телефон рақами, |
ДАЪВО АРИЗА
(Товар белгисига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва етказилган зарарни ундириш тўғрисида)
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1103-моддасига асосан товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат алоҳида ҳуқуқ ҳам товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир. Товар белгисини Қонунда белгиланган тартибда ҳар қандай тарзда муомалага киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади. Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат унга бўлган ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади. Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.
“Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан товар келиб чиққан жой номи ҳуқуқий жиҳатдан уни Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилинади.Товар келиб чиққан жой номи мазкур жўғрофий объектдаги, номи ўзлари ишлаб чиқараётган товарни белгилаш учун ишлатиладиган бир ёки бир неча юридик ёки жисмоний шахс томонидан рўйхатдан ўтказилиши мумкин.Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказган шахс бу номдан, башарти мазкур шахс алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан мазкур жўғрофий объектга хос табиий шароитлар ёки бошқа омиллар билан ёхуд табиий шароитлар ва ушбу омилларнинг бирикмаси билан белгиланадиган товарни ишлаб чиқараётган бўлса, фойдаланиш ҳуқуқини олади.
Мазкур Қонуннинг 7-моддасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) товар белгиларини ва товар келиб чиққан жой номларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланиши белгиланган. Мен ушбу Агентликка Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилинган сана санасида товар белгисига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича мурожаат қилдим. Аммо мурожаатим жавобсиз қолди.
Мен раҳбарлик қиладиган ташкилотнинг номи Ташкилотнинг тўлиқ номи бўлиб, товар белгисининг хусусиятлари қуйидагилардир:
Товар белигисининг тўлиқ номи: Товар белигсининг тўлиқ номи;
Товар белигиси рўйхатдан ўтказилган сана ва рақами: Товар белигиси рўйхатдан ўтказилган сана ва рақами;
Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қабул қилинган сана Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома қабул қилинган сана ва Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами.
Ташкилотимизга тегишли мазкур товар белгиси Жавобгарга тегишли бўлган Жавобгарнинг тегишли бўлган ташкилотнинг тўлиқ номи (Ташкилий ҳуқуқий шакли ва бошқа реквизитлари) томонидан ҳеч қандай келишув ва рухсатномасиз ўзининг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиб келмоқда. Бунинг натижасида ташкилотимиз фаолиятига ва обрўсига жиддий зиён етмоқда. Бунинг оқибатида Етказилган зарар миқдори сўм миқдорида зарар етди.
Фуқаролик кодексининг 1107-моддасида товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шартлиги; товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шартлиги, ҳамда ушбу белгилаб қўйилган талабларни бажаришнинг иложи бўлмаган тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 11, 14, 1103, 1107-моддаларига асосан,
СЎРАЙМАН:
Ташкилотнинг тўлиқ номига тегишли бўлган юқорида хусусиятлари келтирилган товар белгисини Жавобгар Жавобгарнинг тегишли бўлган ташкилотнинг тўлиқ номи (Ташкилий ҳуқуқий шакли ва бошқа реквизитлари) томонидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги учун мазкур товар белгисига бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилишингизни.
Товар белгисининг ноқонуний фойдаланганлиги учун етказилган Товар белгисининг ноқонуний фойдаланганлиги учун етказилган моддий зарар миқдори сўм миқдоридаги моддий ва Товар белгисининг ноқонуний фойдаланганлиги учун етказилган маънавий зарар миқдори сўм миқдоридаги маънавий зарарни ундириб беришингизни.
Илова: Илова қилинган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О. ________ Даъво аризаси имзоланган сана
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига кўра, товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат алоҳида ҳуқуқ ҳам товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир. Товар белгисини Қонунда белгиланган тартибда ҳар қандай тарзда муомалага киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади. Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат унга бўлган ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади. Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт. Бунинг учун эса, ҳуқуқи бузилган тараф даъво ариза билан судга мурожаат қилиши лозим бўлади.
Мазкур даъво ариза намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.