Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ноширлик маҳсулотини тайёрлашга доир шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Нашриёт
  • Масалан: Устав, Низом ёки ишончнома
Муаллиф
Шартнома шартлари

Юклаб олинг

НОШИРЛИК МАҲСУЛОТИНИ ТАЙЁРЛАШГА ДОИР ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган вақт

Шартнома рақами -сон

Шартнома тузилган жой

 

Наширёт номининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли,кейинги ўринларда “Нашриёт” деб юритилади номидан Нашриётга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Нашриёт масъул шахси лавозими ва Ф.И.О.си бир томондан ва Муаллифнинг Ф.И.Ш.и кейинги ўринларда “Муаллиф” деб юритилади иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:

 

1. ШАРТНОМА МАЗМУНИ

1. Муаллиф ўзининг Асар номи деб номланган асарини, асар Нашриёт томонидан маъқулланган кундан эътиборан Асарни нашр ва қайта нашр этиш учун топшириш муддати йил муддатга Нашр ва қайта нашр этиш тили тилида нашр ва қайта нашр этиш учун Нашриётга топширади.

2. Кўрсатилган асар, иловалар ва безакларни қўшган ҳолда Босма табоқ ҳажми босма табоқ ҳажмида (монография, дарслик, ўқув қўлланма) ҳолида чоп этилади.

3. Муаллиф асар қўлёзмасини Нашриётга Қўлёзмани Нашриётга топшириш вақтидан кечиктирмасдан Асарни топшириш шакли (қўлёзма ёки дискет ҳолида) ҳолда топшириши (почта ёки электрон почта орқали жўнатиши) шарт. Икки ёҳуд ундан ортиқ шахслар томонидан ҳаммуаллифликда яратилган асар барча муаллифлар томонидан имзоланади ва тўлиқ ҳолда тақдим этилади. Қўлёзма, агар у бутланган ҳолда тақдим этилган ва қўлёзмани нашрга тайёрлаш тўғрисидаги талабларга мувофиқ расмийлаштирилган бўлса, Нашриёт томонидан олинганидан кейин Қўлёзмани тўлиғича бутлаш ёҳуд тўлиқ расмийлаштириш тўғрисида талаб қўйиш муддати кун давомида Муаллифга қўлёзмани тўлиғича бутлаш ёҳуд тўлиқ расмийлаштириш тўғрисида талаб қўймаса, тўлиқ ҳолда топширилган саналади.

4. Муаллиф шартнома имзоланган кундан эътиборан ҳамда қўлёзма маъқулланганидан кейин Нашриётнинг олдиндан ёзма розилигисиз асарни ёҳуд унинг бир қисмини қайта ишланган тақдирда ҳам бошқа ташкилотларга нашр этиш учун бермаслик мажбурияти муддати йил ўтгунига қадар Нашриётнинг олдиндан ёзма розилигисиз 1-бандда кўрсатилган асарни ёҳуд унинг бир қисмини қайта ишланган тақдирда ҳам бошқа ташкилотларга нашр этиш учун бермаслик мажбуриятини олади.

5. Нашриёт тақдим этилган қўлёзмани, ҳар бир муаллифлик табоғи насрда Ҳар бир муаллифлик табоғи насрида белгилар сони белги, шеъриятда Шеърият учун сатрлар сони сатрга Ҳар бир шеърият кўриб чиқиладиган кунлар сони кундан қўшган ҳолда, Умумий кўриб чиқиладиган кунлар сони кунлик муддат ичида қўриб чиқишга ва Муаллифга ё асар маъқуллангани тўғрисида, ёки уни шартномада назарда тутилган асослар бўйича рад қилиш ҳақида, ёҳуд шартнома шартлари доирасида талаб этиладиган тузатишлар важини аниқ кўрсатган ҳолда асарга тузатишлар киритиш зарурлиги хусусида билдириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Қўлёзмани ишлаб тугатиш учун Нашриёт Муаллифга етарлича, томонларнинг келишуви билан Қўлёзмани ишлаб тугатиш учун бериладиган маълум бир муддатга чекланган муҳлат кундан ошмайдиган муҳлат беришга мажбурдир.

6. Нашриёт қўлёзманинг мазмунига оид мулоҳазалар юзасидан уни нашр этишга арзимаслиги муносабати билан қўлёзмани тақризга юбормасдан, аммо қайтариш сабаблари баён этилган асосларини кўрсатган ҳолда, қайтаришга ҳақлидир.

7. Нашриёт таклифига кўра Муаллиф, агар маъқулланган асарни томонларга боғлиқ бўлмаган вазиятлар бўйича нашр этиш имконияти бўлмаганда, бироқ мукаммал ишлаш ва тузатиш йўли билан нашр этишга яроқли ҳолга келтириладиган бўлса, қўлёзмани ишлаб тугатиш мажбуриятини олади.

8. Нашриёт Муаллифнинг розилигисиз асарнинг ўзига ҳам, унинг номланишига ҳам ва Муаллиф исми-шарифи ёзилишига ҳам бирон-бир ўзгартиш киритмаслик, шунингдек, Муаллиф розилигисиз бадий безаклар, шарҳлар ва қандай бўлишидан қатъий назар изоҳлар билан тўлдирмаслик мажбуриятини олади.

9. Нашриёт асарни исталган ададда чоп этишга ҳақлидир.

10. Нашриёт Муаллифга биринчи нашрда асарнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир босма табоқ учун Асарнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир босма табоқ учун тўланадиган қалам ҳақи қиймати сўм қалам ҳақи тўлаш мажбуриятини олади.

11. Нашриёт Муаллифга:

корректурани чоп этишга рухсат берилган кундан эътиборан;

нашрнинг синов нусхаси чиққан кундан эътиборан Нашрнинг синов нусхаси чиққанидан сўнг қалам ҳақи тўланиши керак бўлган муддат кун мобайнида қалам ҳақи тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

12. Нашриёт асарни қайта нашр этиши тўғрисида Муаллифга ёзма равишда билдириши лозим. Муаллиф икки ҳафта мобайнида асарга киритиши лозим деб ҳисоблаган ўзгаришлар тўғрисида Нашриётга ёзма равишда билдиради. Кўрсатилган муддатда Муаллифдан жавоб олинмаслиги Нашриётга асарни ўзгартиришларсиз чоп этиш ҳуқуқини беради. Асарнинг ўзгаришлар билан чоп этишга (услубий тузатишлар ва хатолар тузатилишидан ташқари) фақат янги шартнома асосида йўл қўйилади.

13. Асарнинг қайта нашр этиш учун янги шартнома тузилади. Қайта нашр учун тўланадиган муаллифлик ҳақи бирламчи тўланган қалам ҳақининг 70% идан ошмаслиги керак.

14. Шартноманинг 1-бандида кўрсатилган муддатлар ўтиши билан Муаллиф асарни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиши мумкин.

15. Нашриёт қуйдаги холларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга:

а) Муаллиф томонидан қўлёзма белгиланган муддатда (4-банд) ёки уни ишлаб тугатиш учун белгиланган муддатда (5-банд) унинг айби билан тақдим этилмаганда;

б) шартноманинг 6-банди асосида тавсия этилган тузатишларни Муаллиф қўлёзмага киритишдан бош тортганда;

в) буюртма қилинган асарнинг шартноманинг 2-бандига мувофиқ келмаслиги (шу жумладан, ҳажмининг ошиб кетиши, мавзудан четга чиқиш, агар ғоявий ёки бадий жиҳатдан ўзини оқламайдиган бўлса, жанрни ўзгартириш);

д) Муаллиф томонидан асарни шахсан яратиш мажбуриятлари бузилганда;

е) Муаллиф томонидан шартноманинг 5-бандида назарда тутилган мажбуриятларга риоя этилмаганда.

Кўрсатилган асосларга кўра шартнома бекор қилинганида Муаллиф олинган қалам ҳақини (авансни ҳам) қайтариши лозим

16. Нашриёт биринчи нашрда Муллифга 3 нусха китоб (брошюра), қайта нашрларда эса 1 нусхадан беради.

17. Шартномада назарда тутилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни Нашриёт, Муаллифга билдирган ҳолда, тўлиқ ёки қисман бошқа ташкилотларга бериши мумкин.

18. Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

19. Шартнома томонлар уни имзолган кундан эътиборан кучга киради ва мажбуриятлар ижро этиладиган муддат тугагунга қадар амал қилинади.

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

 

НАШРИЁТ:

 

МУАЛЛИФ:

Манзил: Нашриётнинг манзили

 

Манзил: Муаллифнинг манзили

Банк: Нашриётнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

 

Банк: Муаллифнинг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи

Ҳ/Р: Нашриётнинг ҳисоб рақами

 

Ҳ/Р: Муаллифнинг ҳисоб рақами

СТИР: Нашриётнинг СТИР рақами

 

СТИР: Муаллифнинг СТИР рақами

Телефон: Нашриётнинг телефон рақами

 

Телефон: Муаллифнинг телефон рақами

Нашриёт масъул шахси лавозими ва Ф.И.О.си

________

Имзо

 

Муаллифнинг Ф.И.Ш.и

________

Имзо

Муҳр

 

Муҳр

 

Ноширлик маҳсулотини тайёрлашга доир шартнома

Қонунчиликка кўра ноширлик маҳсулоти — чоп этиш матбаачилик технологияларини ва (ёки) визуаллаштирувчи дастурий-технологик воситаларни қўллаш йўли билан нашрга мувофиқ тайёрланган маҳсулот. Нашрларни тайёрлашга ва чиқаришга қаратилган ташкилий, ижодий, ишлаб чиқариш чора-тадбирлари ҳамда бошқа чора-тадбирлар мажмуи эса ноширлик фаолияти деб юритилади.

Ноширлик маҳсулотини тайёрлаш масаласида муаллифлар ва ноширлик фаолияти субъектлари ўзаро шартнома тузишади.

Шартномада шартнома амал қиладиган муддат, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ишларни бажариш, ҳисоб-китоб юритиш ва ҳисобот бериш тартиби, шартноманининг ижро этилишини назорат қилиш тартиби, низоларни ҳал этиш тартиби, шартноманинг амал қилишини бекор қилиш тартиби белгиланади.

Мазкур шартнома намунаси амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланган бўлиб, фойдаланувчиларга ҳуқуқшунос иштирокисиз ариза тайёрлаш имконини беради.