ОБУНА ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Етказиб берувчи ташкилотнинг тўлиқ номи номидан Етказиб берувчи ташкилотга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида Етказиб берувчи ташкилот директори ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и,(кейинги ўринларда - “Етказиб берувчи”) бир томондан ва Обуначи ташкилотнинг тўлиқ номи номидан Обуначи ташкилотга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида Обуначи ташкилот директори ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и (кейинги ўринларда - “Обуначи”) иккинчи томондан қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар.
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1. Етказиб берувчининг обуна индекси Обуна индекси рақами.Обунанинг номи мазкур шартномага асосан Обунанинг чоп этилиши кунлари кунлари, Қоғоз форматининг ҳажми форматда, Саҳифалар сони саҳифада (айрим ҳолларда Айрим ҳолларда ўзгариши мумкин бўлган саҳифалар сони саҳифада), Биринчи ва охирги саҳифаларининг ранги кўринишда чоп этилади, ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ ушбу обунани ОБУНАЧИга обуна тўлови асосида етказиб беради.
II. МАҲСУЛОТ СОНИ, ҲАЖМИ, БАҲОСИ
2. Шартноманинг умумий баҳоси қуйидаги тартибда белгиланади.
Т/р |
Маҳсулот номи |
Комплект сони |
1комплект нархи (ҚҚС билан) |
Жами нархи (ҚҚС билан) |
1 |
Маҳсулот номи |
Комплект сони |
1комплект нархи (ҚҚС билан) |
Жами нархи (ҚҚС билан) |
Ушбу шартнома бўйича обунанинг умумий нархи обунанинг умумий суммаси (дастлаб сонлар билан кейин қавсни ичида ҳарфлар билан ёзилади) сўмни ташкил этади.
III. ГАЗЕТА СОНЛАРИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ МУДДАТИ ВА ТАРТИБИ
3. Етказиб берувчи обуначига газета сонларини босмахонада унинг тўлиқ адади чоп қилинганидан кейин Етказиб бериш муддати иш куни ичида етказиб беради. Газета сонларини етказиб бериш билан боғлиқ барча харажатлар ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ ҳисобидан қопланади.
IV. ТЎЛОВ ТАРТИБИ
4. Обуначи ушбу шартнома бўйича обуна учун тўлов суммасини ушбу шартнома имзоланган кундан бошлаб беш банк куни ичида, шартнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик бўлимларида рўйхатга олиниши лозим бўлганда, шартнома тегишли тартибда рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 банк иш кунидан кечиктирмасдан ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ ҳисоб рақамига пул ўтказиш ёки нақд пул орқали тўлиқ олдиндан (100 фоиз) амалга оширади.
Тўлов нақд пулсиз шаклда тўлов топшириқномаси асосида ёки нақд пул маблағларини банк муассасалари орқали нашриётнинг ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
V. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Етказиб берувчи обуначини ушбу шартномада белгиланган муддат ва миқдорда Обунанинг номи сонлари билан таъминлайди.
5.2. Обуначи ушбу шартноманинг белгиланган қисмида ва тўлов топшириқномасида ўзининг тўлиқ номи ва манзилини, почта индекси, СТИР, ОКЕД, банк ҳисоб рақами, банк коди, телефон рақамларини тўлиқ кўрсатиши шарт.
5.3. Обуначи 5.2.-бандда кўрсатилган шартларни обуна шартномаси ҳамда тўлов топшириқномасида (ёхуд почта квитансиясида) аниқ ва равшан кўрсатмаган ҳолда тақдим этса, Етказиб берувчи газетани ушбу камчиликлар обуначи тарафидан бартараф этилмагунча етказиб беришни кафолатламайди.
5.4. Обуначи шартномани бир томонлама бекор қилгани, манзили ўзгаргани, ташкилот ўз фаолиятини республика ҳудудида тўхтатгани ҳақида таҳририятга бир ой муддатда хабар қилмаса, обуна қолдиғи суммаси миқдоридан қатъи назар, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
5.5. ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ айби билан (форс-мажор ҳолатларидан ташқари) газетанинг чоп этилмаган сонлари учун ушбу сонлар суммаси миқдоридаги пул маблағи ОБУНАЧИга қайтарилади.
VI. КОРРУПСИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ШАРТЛАРИ
6.1. Тарафлар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажараётганда Ўзбекистон Республикасининг коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмайдилар, шу жумладан, пора беришни таклиф қилмайди, ваъда бермайди, товламачилик қилмайди, пора сифатида пул тўламайди, бевосита ёки билвосита пора олишга розилик бермайди ёки пора, ўз хизмат мажбуриятларидан фойдаланган ҳолда пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян ҳаракатларни содир этиши ёки содир этмаслиги шартлиги ёки мумкинлиги учун моддий қимматликларни ёки мулкий наф олмайди. Тарафлар ушбу ҳаракатларга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрилишига кафолат беради.
VII. ФОРС-МАЖОР
7.1. Тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган, уларни олдиндан билиш ёки олдини олиш имконияти бўлмаган ҳолатлар (енгиб бўлмас куч) оқибатида мажбуриятларни бажармаганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун тарафлардан бирортаси иккинчи тараф олдида жавобгар эмасдир. Бундай ҳолатлар жумласига эпидемиялар, табиий офатлар, ҳарбий ҳаракатлар киради.
7.2. Ваколатли орган томонидан берилган гувоҳнома енгиб бўлмас куч мавжудлиги ва амал қилишининг давомийлигини тасдиқлаш учун етарли ҳужжатдир.
7.3. Ўз мажбуриятларини бажара олмаётган тараф енгиб бўлмас кучнинг мавжудлиги ва унинг шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришга таъсири ҳақида иккинчи тарафга хабарнома бериши лозим. Агар енгиб бўлмас куч ҳолатлари узлуксиз 15 кун давомида амал қилиб турса ва яқин муддат ичида бекор қилиниши эҳтимоли бўлмаса, мазкур шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан иккинчи тарафга ёзма билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиниши мумкин.
VIII. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
8. Ушбу шартномани тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ, томонлар ўртасида келиб чиқадиган, шунингдек, етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар тарафларнинг ўзаро келишуви ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд орқали ҳал этилади.
IX. ЯКУНИЙ ҚИСМ
9.1. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади, улардан бири обуначида қолади, бошқа нусхаси таҳририятга топширилади.
9.2. Шартнома муддати ушбу шартномада кўрсатилган газета сонларининг етказиб берилиши билан тугаган ҳисобланади.
9.3. Ушбу шартнома томонлар уни имзолаган кундан, шартнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик бўлимларида давлат рўйхатига олиниши лозим бўлган тақдирда, тегишли тартибда рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради ва Обуна шартномаси амал қиладиган муддатга қадар, шартнома йиллик тўлиқ обуна миқдорига тузилганда эса, даврий нашрнинг сўнгги сони етказиб берилгунга қадар амал қилади.
X. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛИ ВА ТЎЛОВ РЕКВИЗИТЛАРИ
ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИ: |
ОБУНАЧИ: |
|||
Манзил: Етказиб берувчининг манзили |
Манзил: Обуначининг манзили |
|||
Банк манзили: Етказиб берувчининг банк манзили |
Банк манзили: Обуначининг банк манзили |
|||
Ҳ/р: Етказиб берувчининг ҳисоб рақам |
Ҳ/р: Обуначининг ҳисоб рақам |
|||
МФО: Етказиб берувчининг МФО рақами |
МФО: Обуначининг МФО рақами |
|||
ОКЕД:Етказиб берувчининг ОКЕД рақами |
ОКЕД: Обуначининг ОКЕД рақами |
|||
СТИР: Етказиб берувчининг СТИР рақами |
СТИР: Обуначининг СТИР рақами |
|||
Телефон рақам: Етказиб берувчининг телефон рақами |
Телефон рақам: Обуначининг телефон рақами |
|||
Етказиб берувчи ташкилот директори ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и |
_________ Имзо |
Обуначи ташкилот директори ёки вакилининг лавозими ва Ф.И.Ш.и |
_________ Имзо |
|
Муҳр |
Муҳр |
Обуна шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан даврий нашрлар ва тегишли босма китоблар учун олдиндан буюртма тўплаш, бюртмаларни етказиб бериш, буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Обуна шартномаси ҳозирги кунда тадбиркорлар томонидан энг кўп қўлланиладиган шартномалардан бири бўлиб бормоқда.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.