РИЕЛТОРЛИК ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой |
Буюртмачи ташкилотнинг тўлиқ номи номидан Буюртмачига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга асосан харакат қилувчи Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.и (бундан кейин матнда “Буюртмачи” деб юритилади) бир томондан, Ижрочи ташкилотнинг тўлиқ номи (бундан кейин матнда “Ижрочи” деб юритилади) номидан «Риэлторнинг малака сертификати» асосида иш юритадиган Ижрочининг лавозими ва Ф.И.Ш.и иккинчи томондан (хар иккаласи биргаликда кейинги матнда “Тарафлар” деб юритилади) оммавий шартнома шартлари ҳамда ўзаро тенглик ва ихтиёрийлик тамойиллари асосида қуйидагилар тўғрисида ушбу шартномани туздилар.
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Мазкур шартномага мувофик “Ижрочи” “Буюртмачи”га унга тегишли бўлган Мулк жойлашган ҳудуднинг тўлиқ номида жойлашган Мулкнинг тури (Мисол учун, ер участкаси, кўп қаватли уй ва ҳоказо)нинг:
майдони Ер участкасининг майдони ҳажми кв.м;
амалда фойдаланилаётган ер участкасининг майдони Амалда фойдаланилаётган ер участкасининг майдони кв.м;
умумий майдони Умумий майдони кв.м.;
фойдаланиш майдони Фойдаланиш майдони кв.м,
қаватлар сони Қаватлар сони ва хоналар сони Хоналар сонидан иборат бўлган бинони (кейинги матнда “Мулк” деб юритилади) (иловада кўрсатилган шартларда) сотиш бўйича қуйидаги риэлторлик хизматларини кўрсатиш мажбуриятини олади, “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизматлар учун шартномада кўрсатилган миқдор, тартиб ва муддатларда хақ тўлайди:
буюртмачини риэлторлик фаолиятини тартибга солувчи барча норматив-ҳукуқий хужжатлар билан таништириш;
кўчмас мулк объектини бегоналаштириш бўйича битимларни содир эташ қоидалари ва хусусиятлари бўйича тушунтиришлар бериш;
шартномаларни тузиш тартиби бўйича маълумотлар бериш;
мулк хукукини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тушунтиришлар бериш;
зарур хужжатлар тўпламини гайёрлаш бўйича хизматларнинг қиймати бўйича тушунтиришлар бериш;
буюртмачи номидан ва манфаатларида кўчмас мулк объектининг рекламасини ташкил килиш.
Мазкур шартнома назарда тутилган масалалар бўйича тушунтиришлар ва маълумотлар бериш “Ижрочи” томонидан оғзаки равишда амалга оширилади. “Буюртмачи” томонидан ёзма равишда тушунтиришлар бериш сўралганда ёзма тушунтиришлар берилади.
Шунингдек, мазкур шартномага кўра “Ижрочи” “Буюртмачи”га унинг сўровидан келиб чиқиб, риэлторлик хизматлари кўрсагилишига оид қонунчилик хужжатларидан нусха тайёрлаб бериш мажбуриятларини олади.
1.2. “Буюртмачи”нинг истакларига қараб “Ижрочи” “Буюртмачи” номидан ва манфаатларида унга тегишли бўлган кўчмас мулк объектини реклама қилади.
Жумладан, “Буюртмачи”нинг сўровига кўра “Ижрочи” кўчмас мулк ва унинг сотилиши шартларига оид маълумотларни ўзининг интернет тармоғидаги расмий веб сайтида маълумотлар жойлаштиради. Ўзига кўчмас мулк сотиб олиш бўйича мурожаат қилган юридик ва жисмоний шахсларга “Буюртмачи”га тегишли кўчмас мулк, унинг сотилиш шартлари хақида маълумотлар беради ва қонунчилик хужжатларида таъқиқланмаган бошқа харакатларни амалга оширади.
1.3. “Буюртмачи” “Ижрочи” томонидан риэлторлик хизматлари кўрсатилаётган кўчмас мулкини ўзи кўрсатган шартларга мос равишда сотиб олиш истагини билдирган шахс билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбуриятини олади.
“Буюртмачи” мазкур мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда шартнома тузишдан бош тортиши натижасида келиб чиқадиган окибатлар учун жавобгар бўлади. Шунингдек, бунинг натижасида “Ижрочи” кўрган хақиқий зарар ва бой берилган фойдасини қоплаб беради.
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. “Буюртмачи”нинг ҳуқуқлари:
“Ижрочи”дан мазкур шартнома асосида тегишли хизматларни ўз вактида ва лозим даражада кўрсатилишини талаб килиш;
“Ижрочи”га оғзаки ва ёзма мурожаатлар қилиш хамда уларга тегишли жавоблар олиш;
“Ижрочи” шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолатларда шартномани бекор қилишни ёзма равишда талаб қилиш;
“Ижрочи”дан лицензия, шунингдек малака сертификати кўрсатилишини талаб қилиш;
“Ижрочи”дан риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси бажарилишининг бориши ҳақида ахборот олиш;
мазкур шартнома шартлари “Ижрочи” томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;
кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир тузилиши мўлжалланаётган битимнинг хусусияти ҳамда ҳуқукий окибатлари тўғрисида “Ижрочи”дан ёзма шаклда ахборот олиш;
ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда риэлторлик фаолияти сохасидаги ваколатли давлат органига, истеъмолчиларнинг хукукларини химоя қилувчи ташкилотларга риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг бирлашмаларига, шунингдек судга мурожаат қилиш.
“Буюртмачи”нинг бошқа ҳуқуқлари
2.2. “Буюртмачи”нинг мажбуриятлари:
“Ижрочи”нинг сўровига кўра мазкур шартнома асосида хизмат кўрсатиш учун лозим бўладиган маълумотлар ва ҳужжатларни такдим этиш;
“Ижрочи”нинг хисоб рақамига шартнома асосида кўрсатилган хизмат ҳақини ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
шартнома бўйича ўзига кўрсатилтан хизматларни қабул қилиш, кўрсатилган хизматлар қабул қилинганлиги билан боғлиқ тегишли ҳужжатларни имзолаш;
шартномага мувофиқ хизмат кўрсатилиши натижасида ўзига маълум бўлган “Ижрочи”нинг тижорат сирини ёки бошқа сир сақланадиган маълумотларни ошкор қилмаслик;
“Ижрочи”нинг риэлторлик хизматлари ҳақини тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартларига мувофик ўз вақтида тўлаши.
“Буюртмачи”нинг бошқа мажбуриятлари
Буюртмачи қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланади ва қонунчилик хужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажаради.
2.3.“Ижрочи”нинг ҳуқуқлари:
“Буюртмачи”дан шартнома бўйича тегишли хизмат хақининг ўз вақтнда ва тўлиқ тўланншннн талаб қилиш;
“Буюртмачи”дан унга кўрсатилган хизматларнинг ўз вақтида қабул қилинишини талаб қилиш;
мазкур шартнома асосида хизмат кўрсатиш учун “Буюртмачи”дан тегишли маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш;
риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманннт бекор қилинишини талаб этиш;
давлат органлари ва бошка ташкилотлардан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда олиш.
“Ижрочи”нинг бошқа ҳуқуқлари
“Ижрочи” қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошка ҳуқуқларга хам эга бўлиши мумкин.
2.4.“Ижрочининг мажбуриятлари:
мазкур шартнома асосида тегишли хизматларни ўз вақтида ва лозим даражада кўрсатиш;
“Буюртмачи”нинг сўровларига тегишлича жавоблар бериш;
мазкур шартномани бекор килиш бўйича “Буюртмачи”нинг ёзма мурожаатини беш кунлик муддатда кўриб чиқиш;
“Буюртмачи”нннг талабига биноан лицензияни ва малака сертификатинн кўрсатиш;
ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш;
“Буюртмачи”га риэлторлик хизматларинн фақат риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатиши;
риэлторлик хизматларини кўрсатиш чоғида “Буюртмачи”нинг манфаатларини ифодалаши;
риэлторлик хизматлари кўрсатиш давомида олинган махфий ахборотни ошкор этмаслик (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
“Буюртмачи”дан олинган ҳужжатларнинг бут сақланишини таъминлаш;
“Буюртмачи”нинг ёзма мурожаатларига ёзма шаклда жавоб бериш.
“Ижрочи”нинг бошқа мажбуриятлари
“Ижрочи”нннг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
3.ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР
3.1. “Буюртмачи” мазкур шартнома бўйича унга кўрсатиладиган риэлторлик хизматлари учун “Ижрочи”га мулк сотилиш қийматидан Риэлторлик хизматлари учун “Ижрочи”га мулк сотилиш қийматидан тўланадиган комиссион йиғим фоизининг миқдори фоиз комиссион йиғим тўланади.
3.2. Тўлов “Ижрочи”нинг банк хисоб рақамига пул ўтказиш ёки банк кассаси орқали пул тўлаш йўли билан амалга оширилади. Тўланган пул маблағлари хизматларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангандан кейин айтарилмайди.
3.3. Тўловлар хизматларни топшириш-қабул килиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб, беш кун ичида тўлиқ амалга оширилади.
3.4. “Ижрочи” томонидан “Буюртмачи”га хизматлар кўрсатиш мазкур шартнома имзоланган кундан бошлаб амалга оширилади ва Риэлторлик хизмати кўрсатиш давомийлигининг муддати давомида кўрсатилади.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда тарафлар амалдаги қонунчилик хужжатларига ва мазкур шартномага мувофиқ жавобгар бўлади. Форс-мажор ҳолатларида тарафлар жавобгарликдан озод қилинадилар.
4.2. Шартнома бўйича барча мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб буюртмачи ва ижрочи томонидан имзоланган икки тарафлама далолатнома хисобланади.
Риелторлик хизматини кўрсатиш шартномаси икки тарафлама далолатнома имзолангандан ва шартномада назарда тутилган барча тўловлар амалга оширилгандан кейин тўлиқ бажарилган ҳисобланади.
5. ШАРТНОМАНННГ БОШҚА ШАРТЛАРИ
5.1. Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва тарафлар барча мажбуриятларини тўлиқ бажаргунига қадар амал қилади.
5.2. Шартнома тарафларнинг ўзаро ёзма келишувига асосан ёки шартнома ёхуд амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда иккинчи тарафни ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда бир томонлама бекор қилиниши мумкин. Шартнома “Буюртмачи”нинг ташаббуси билан бекор қилинган ҳолатларда у “Ижрочи”га мазкур шартнома бўйича хизматлар кўрсатиш учун қилган сарф-харажатларининг ҳақиқий қийматини тўлаб беради.
5.3. Шартномага қўшимча ва (ёки) ўзгартириш киритиш тарафларнииг ўзаро келишувига асосан ёзма равишда амалга оширилади. Мазкур шартномага қўшимча ва (ёки) ўзгартиришлар киритиш “Ижрочи” томонидан шартномага мувофиқ белгиланган хизматларни бажариш муддати тугашига камида бир кун қолгунга қадар амалга оширилиши мумкин.
5.4. Шартномага тарафларнинг қонуний ҳуқук ва манфаатларини камситадиган, хизматларни бажариб бўлмайдиган холатга олиб келадиган, хизматлар истеьмолчиларининг тенг хукуқлилигини чеклаб қўядиган ёки “Буюртмачи”га савдода иштирок этиши учун бошқа истеьмолчиларга нисбатан устун мавқе берадиган, "Ижрочи”га кўрсатиб бўлган хизмат турини шартномадан чиқарилишига сабаб бўладигаи, келгусида шартномани хақиқий эмас деб топилишига асос бўладиган хамда қонунчилик ҳужжатлари талабларига хилоф ўзгартириш ва кўшимчаларни киритиш мумкин эмас.
5.5. Шартнома ва унинг ижроси юзасидан тузиладиган ҳужжатлар давлат тилида юритилади.
5.6. “Ижрочи” Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг томонидан Риэлторлик фаолияти лицензияси берилган вақтдаги Риэлторлик фаолиятини лицензиясининг рақами-сон билан қайд этилган лицензияга ва Суғурта полиси берган такшлотнинг номи томонидан Суғурта полиси берилган вақт куни берилган фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Суғурта полиси рақами-сонли суғурта полисига эга.
5.7. Шартнома бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликларни тарафлар ўзаро музокаралар орқали хал қиладилар. Низо ва қелишмовчиликлар бу йўл билан ҳал бўлмаган тақдирда улар Ўзбекистон Республикасининт амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида суд орқали ҳал қилинади.
5.8. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусҳада тузилиб, тарафларда бир нусҳадан сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ
Буюртмачи |
Ижрочи: |
|||
Манзил:Буюртмачи ташкилотнинг манзили |
Манзил: Ижрочининг манзили |
|||
Ҳисоб-китоб рақами: Буюртмачининг ҳисоб рақами |
Ҳисоб-китоб рақами: Ижрочининг ҳисоб рақами |
|||
Банк : Буюртмачининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
Банк коди: Ижрочининг пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
|||
СТИР: Буюртмачининг СТИР рақами |
СТИР: Ижрочининг СТИР рақами |
|||
Телефон рақами: Буюртмачининг телефон рақами |
Телефон рақами: Ижрочининг телефон рақами |
|||
Буюртмачи: Буюртмачининг лавозими ва Ф.И.Ш.и М.Ў. |
______ (имзо) |
Ижрочи: Ижрочининг лавозими ва Ф.И.Ш.и М.Ў. |
_____ (имзо) |
Қонунчиликка кўра, риэлторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир. Риэлторлик ташкилоти риэлторлик фаолиятини Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган тижорат ташкилотидир.
Риэлтор якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риэлторлик фаолиятини ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахсдир.
Риэлторлар мижоз билан тузилган шартномага асосан унинг топшириғига кўра, унинг маблағи ҳисобидан унинг талабларига мос бўлган турар ёки нотурар жой биноларини топиш, олиш ва бошқа хизматларни кўрсатади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида риелторлик хизматини кўрсатиш шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.