Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ипотека шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • Сўз билан ёзилади
Нотариал идора
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус ёки Давлат нотариал идораси кўрсатилади
Шартнома тарафлари
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)

Юклаб олинг

ИПОТЕКА ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган нотариал округ номи

Шартнома тузилган сана

Шартномани тасдиқлаган нотариал идора жойлашган манзилдаги Шартномани тасдиқлаган нотариал идора нотариал идора нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О.

 

Биз – Ипотекага банкнинг манзили манзилида жойлашган, Ипотекага олувчи банк Марказий банк томонидан рўйхатдан ўтказилган санада Ипотекага олувчи банкнинг Марказий банк томонидан рўйхатдан ўтказилган рақами-сон билан рўйхатга олинган Ипотекага олувчи банк вакилига ишончнома берилган санада берилган Ипотекага олувчи банк вакилига берилган ишончноманинг рақами-сонли ишончномага асосан ҳаракат қилувчи Ипотекага олувчи банк филиалининг номи филиалининг масъул ходими Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимининг манзили -манзилида яшовчи Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимининг туғулган санаси йилда туғилган Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимининг Ф.И.О (паспорт Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимининг паспорт серияси ва рақами,Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимига паспорт берган ИИБ номи томонидан Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ деб юритилувчи бир тарафдан, Ипотекага қўювчи ташкилотнинг жойлашган манзили манзилида жойлашган Ипотекага қўювчи ташкилотнинг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли корхонаси номидан устав ва корхона томонидан Ипотекага қўювчи ташкилот вакилига ишончнома берилган сана йилда берилган Ипотекага қўювчи ташкилот вакилига берилган ишончнома рақами-сонли ишончномага асосан ҳаракат қилувчи Ипотекага қўювчи ташкилот вакилининг яшаш манзили манзилида яшовчи, корхона вакили – Ипотекага қўювчи ташкилот вакилининг Ф.И.О (паспорт Ипотекага қўювчи ташкилот вакилининг паспорт серияси ва рақами,Ипотекага қўювчи ташкилот вакилига паспорт берган ИИБ номи томонидан Ипотекага қўювчи ташкилот вакилига паспорт берилган сана йилда берилган) бундан буён матнда ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ деб юритилувчи иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

1. ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ Ипотекага қўювчи томонидан кредит таъминоти сифатида қўйиладиган кўчмас мулкнинг умумий ҳажми (гектарда) йилда тузилган банк кредити ва банк кафолатлари тақдим этиш тўғрисидаги бош келишувга асосан ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИга айланма маблағларни тўлдириш, хом ашё ва қурилмалар сотиб олиш, божхона, солиқ ва бошқа тўловларни тўлаш, ойлик маошларни тўлаб бериш ва бошқа харажатлар учун Тарафлар ўртасида тузилган банк кредити ва банк кафолатлари тақдим этиш шартномаси тузилган муддати ( ҳафта, ой) ой муддатга, яъни Тарафлар ўртасида тузилган банк кредити ва банк кафолатлари тақдим этиш шартномасининг амал қилиш муддати тугайдиган сана йилгача Банк кредити ва банк кафолатлари тақдим этиш шартномасига кўра бериладиган сумма (сонда ва сўз билан) миқдори сўм миқдоридаги кредит ва банк кафолатлари тақдим этади.

2. ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИга кредит таъминоти сифатида ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ўзига тегишли бўлган Ипотекага қўювчи томонидан кредит таъминоти сифатида қўйиладиган кўчмас мулк жойлашган манзил манзилида жойлашган ер майдони Ипотекага қўювчи томонидан кредит таъминоти сифатида қўйиладиган кўчмас мулкнинг умумий ҳажми (гектарда) гектардан иборат бўлган корхона бино ва иншоотларини гаровга тақдим қилади.

3. Гаровга қўйилган корхона бино ва иншоотлари қуйидагилардан иборат:

умумий майдони Ипотекага қўювчи томонидан кредит таъминоти сифатида қўйиладиган кўчмас мулкнинг умумий ҳажми (гектарда) кв.м.ни ташкил этиб - Кредит таъминоти сифатида қўйиладиган кўчмас мулкдаги бино ва иншоотлардаги литерлар номи? -литерлардаги Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкдаги бино ва иншоотлардаги хоналар (маъмурий бино, ёрдамчи хоналар ва бошқалар) тури ва сони биноларидан иборат;

корхона бино ва иншоотларининг инвентарь баҳоси Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкнинг инвентар баҳоси ( суммаси) сўмни ташкил этиб, ушбу ҳолатлар Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкнинг инвентар баҳосини белгилаган туман (шаҳар) кадастр бўлимининг номи туман Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкнинг инвентар баҳоси тўғрисида маълумотнома берилган сана йилда берилган Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкнинг инвентар баҳоси тўғрисида берилган маълумотнома рақами -сонли маълумотнома билан тасдиқланади.

4. Гаровга қўйилаётган бино ва иншоотлар ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИга Гаровга қўйиладиган кўчмас мулк гаровга қўювчига қайси туман (шаҳар) ҳокимнинг қарорига асосан берилган ҳокимининг Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкга нисбатан туман (шаҳар) ҳокимнинг қайси кундаги қарорига асосан мулк ҳуқуқи белгиланган йилдаги Гаровга қўйиладиган кўчмас мулкга нисбатан гаровга қўйувчининг мулк ҳуқуқи белгиланган қарори рақами -сонли қарорига асосан тегишли.

5. Гаровга қўйилган мулк тарафлар томонидан Гаровга қўйилган мулкнинг қиймати бўйича баҳолаш далолатномаси тузилган сана йилда тузилган баҳолаш далолатномасига асосан Баҳолаш далолатномасига кўра гаровга қўйилган мулкнинг қиймати қанчани ташкил этади сўмга баҳоланди, бунда мазкур маблағ шартнома расмийлаштирилаётган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича Гаровга қўйилган мулкнинг қиймати Марказий банкнинг курси бўйича АҚШ доллари эквиваленти миқдори АҚШ доллари эквивалентини ташкил этади. Мазкур пул маблағи кредитга қўйилган мулк кредит таъминотини қисман қоплайди, қолган қисми томонлар ўртасида ўзаро тасдиқланган асосий воситалар гаров шартномаси билан таъминланади.

6. Тарафлар ўртасида бош келишув тузилган сана йилда тузилган бош келишувга асосан ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, гаров мол-мулк ҳисобидан ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг талабларини тўғридан-тўғри ва сўзсиз бажариш мажбуриятини тўлиқ тан олади ва қабул қилади.

7. Гаров нарсаси ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИнинг ихтиёрида фойдаланиш ҳуқуқи билан, аммо тасарруф этиш ҳуқуқисиз қолади.

ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ гаров нарсасини ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг рухсати билан тасарруф этиши мумкин.

8. ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

гаров нарсасининг ҳужжатлар бўйича амалда мавжудлигини, миқдори, ҳолати ва сақланиш шароитини текшириш;

гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан унинг тўла қиймати бўйича ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ҳисобидан суғурталанишини талаб қилиш;

гаровга қўйилган мол-мулкнинг сақланишини таъминлаш учун, шу жумладан учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришни талаб қилиш;

гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи томонни дарҳол огоҳлантиришни талаб қилиш;

гаров билан таъминланган, мажбурият бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, мажбуриятнинг олдиндан бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш;

гаровга қўйилган мол-мулк шикастланган ёки йўқолган тақдирда, у кимнинг фойдасига суғурта қилинганлигидан қатъи назар, суғурта товони ҳисобидан ундириб олиш;

кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ қонун ҳужжатларига мувофиқ, мажбуриятнинг ижросини гаров мулкига қаратиш.

Ипотекага олувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

9. ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ қуйидаги мажбуриятларга эга:

ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ гаров билан таъминланган мажбуриятни бажарган тақдирда, ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ гаров тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказишини амалга оширувчи органга кредит таъминотининг тўлиқ қопланганлиги ҳақида маълумотнома бериш.

Ипотекага олувчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

10. ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ қуйидаги ҳуқуқларга эга:

гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариш;

ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг розилиги билан гаров нарсасини алмаштириш (уни бошқа тенг қийматли мол-мулкка ёки ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг талабларини тез қаноатлантириш хусусиятларига эга таъминот турларига ва бошқа шу кабиларга);

банк кафолати, суғурта шартномаси ёки бошқа ликвид мулкнинг гаровига алмаштириш;

гаров мулкидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, шу жумладан ундан самара ва даромадлар чиқариб олиш.

Ипотекага қўювчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари

11. ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ қуйидаги мажбуриятларга эга:

ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратиш учун асослар вужудга келганда, ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг талабларини қаноатлантириш;

гаров мулкининг йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан асосий мажбуриятларни ижро қилиш муддати даврида ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ фойдасига суғурта қилдириш ва суғурта полисини унга тақдим қилиш;

гаровга қўйилган мол-мулкнинг бекор бўлиши ёки унинг қиймати камайишига сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар қилмаслик;

ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИга гаровга қўйилган мол-мулк билан содир бўлган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотларни хабар бериш;

ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг рухсатисиз ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажармагунга қадар гаров мулкини тасарруф қилмаслик;

Ипотекага қўювчининг шартномада кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари

12. Гаров мол-мулки ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИнинг розилигисиз тасарруф этилиши (қайта гаровга қўйиш ва ижарага бериш) ман этилади. Унинг розилигисиз гаров мулки тасарруф этилган тақдирда, ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИга гаров мулки қийматининг фоизи миқдорида жарима тўлайди ва гаров мулкининг ўрнини босувчи харидоргир ашё ёки бошқа гаров мулкини тақдим этади ва уни ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ фойдасига ўз ҳисобидан қонуний расмийлаштириб беради.

13. ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИга ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ундирувни гаров мулкига қаратишга тўсқинлик қилса ёки ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисида ўз ҳисобидан нотариал тасдиқланган келишувни тузишни кечиктирса, ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИга ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган мажбурият суммасининг Ипотекага қўювчи томонидан зиммасидаги мажбурият бажарилмаганда ундириладиган бир кунлик пеня миқдори фоизда фоизи миқдорида, лекин мажбурият суммасининг Ундириладиган пенянинг умумий суммаси фоизда фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима тўлайди.

14. Тарафларнинг шартномада белгиланмаган жавобгарлиги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

15. Ўзбекистон Республикасининг «Ипотека тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига асосан гаровга қўйилган мулкнинг мулкдорларидан белгиланган тартибда ёзма равишда розилик олинди (Корхонанинг Гаровга қўйилган мулкнинг мулкдорларидан ёзма равишда розилик олинган сана йилдаги Гаровга қўйилган мулкнинг мулкдорларидан ёзма равишда розилик олиш тўғрисидаги мажлис баённомаси рақами -сонли навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилиши баённомаси).

16. Гаров мол-мулки Гаров мол-мулкини суғурта қилган суғурта ташкилотининг номи суғурта компанияси томонидан Гаров мол-мулкини суғурта қилинган сана йилда тузилган Гаров мол-мулкини суғурта қилиш шартномасининг рақами -сонли суғурта шартномаси ва Гаров мол-мулки бўйича суғурта полиси берилган сана йилда берилган Гаров мол-мулки бўйича берилган суғурта полисининг рақами -сонли суғурта полиси асосида Гаров мол-мулки бўйича суғурта муносабати бошланадиган сана йилдан Гаров мол-мулки бўйича суғурта муносабати тугалланадиган сана йилгача суғурталанган ва бу ҳақида ИПОТЕКАГА ОЛУВЧИ таништирилди.

17. Тарафлар ушбу шартнома мажбуриятларини бажаришдан фақат форс-мажор ҳолатларда, яъни табиий офатлар, зилзила, сел, ёнғин ҳолатлари юз берганда озод қилинадилар. Тарафларнинг мажбуриятини бажаришдан озод қилиниши учун бу форс-мажор ҳолатлар мажбуриятнинг бажарилмаслигига тўғридан-тўғри тўсқинлик қилган бўлиши лозим.

18. Ушбу шартномага ўзгартириш, қўшимча киритиш ёки бекор қилиш ёзма тартибда тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади. Низо келиб чиққан тақдирда қонунда белгиланган тартибда ҳал қилинади.

19. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 270, 271, 272, 274, 277, 279, 280, 283, 285, 286-моддалари, «Гаров тўғрисида»ги Қонуннинг 26-28-моддалари ва «Ипотека тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 8-боблари мазмуни биз – тарафларга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли.

20. Мазкур шартнома имзолангунга қадар гаров мулки – корхона бино ва иншоотлари бошқа шахсга ўтказилмаган, низода йўқ ва ипотекага олиниши тақиқланмаган.

Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни 64-моддасига асосан корхона бино ва иншоатларига нисбатан тақиқ қўйилди.

21. Ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ипотека шартномаси рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган туман (шаҳар) Кадастр бўлими номи Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.

22. Ушбу шартномани расмийлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларни ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ тўлади.

23. Ушбу шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатларни ИПОТЕКАГА ҚЎЮВЧИ ўз зиммасига олади.

24. Биз – тарафлар шартнома матнини ўқиб чиқдик, унинг мазмун-моҳияти, хуқуқий оқибатлари бизга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли, унинг мазмуни бизнинг асл хоҳиш-истакларимизга мос келади.

25. Ушбу шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб, имзоланди, улардан бир нусхаси Шартномани тасдиқлаган нотариал идора хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуси Шартномани тасдиқлаган нотариуснинг Ф.И.О.да сақланади, қолган нусхалари тарафларга берилди.

ИМЗОЛАР:

1. Ипотекага олувчи Ипотекага олувчи банк филиали масъул ходимининг Ф.И.О ______________

Имзо

2. Ипотекага қўювчи Ипотекага қўювчи ташкилот вакилининг Ф.И.О ______________

Имзо

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

Ипотека шартномаси

Аҳолининг уй-жой шароитларини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳаёт даражаси ошишда ипотека кредитларининг ўрни беқиёс бўлиб, кредитлашнинг ушбу тури босқичма-босқич ривожланиб, такомиллашиб бормоқда. 

Ипотека шартномаси бўйича одатда банк муассасаси гаровга олувчи тараф ва қарзга олувчи эса гаровга қўювчи тараф бўлади. Мазкур шартнома намунаси кредит таъминоти учун кўчмас мулкни гаровга қўйиш ва кредит олувчилар учун мўлжалланган.

Ипотека муносабатларида низолар, тушунмовчиликлар келиб чиқмаслиги ипотека шартномаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама мукаммал тузилишига бевосита боғлиқ.

Шу сабабли мазкур шартнома намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.