Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш шартномаси (Бюджет ташкилотлари учун)

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
Шартнома мазмуни
  • (агар мавжуд бўлса кўрсатилади)
Иш бажарувчи ҳақида маълумотлар (реквизитлар)
Буюртмачи ҳақида маълумотлар (реквизитлар)

Юклаб олинг

Шартнома

 

Шартнома тузилган сана Шартнома рақами Шартнома тузилган ҳудуд

 

Бизлар ким, бир томондан Иш бажарувчи корхонанинг номи ва шакли корхонаси раҳбари Иш бажарувчи корхона раҳбарининг Ф.И.О,кейинчалик «Иш бажарувчи» деб номланади ва иккинчи томондан Буюртмачи корхонанинг номи ва шакли Буюртмачи корхона раҳбарининг Ф.И.О. келгусида “Буюртмачи” деб номланади ҳамда “Иш бажарувчи” тақдим этган тўлов хужжатларига асосан белгиланган тўлов кетма-кетлигига риоя қилган ҳолда бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағ доирасида белгиланган тартибда ғазна хисоб-рақамидан тўловларни амалга оширувчи Молия ғазна бўлими ҳудуди Молия бошқармаси ғазна ижроси бўлими “Тўловни амалга оширувчи” деб номланади учинчи томон хисобланиб, ўртада ушбу шартномани қуйидаги мазмунда туздилар:

I. Шартнома мазмуни

1.1. “Иш бажарувчи” ўзида тайёрланган маҳсулотни “Буюртмачи”га ҳақини тўлагандан сўнг етказиб беради.

1.2. “Буюртмачи” эса ўз навбатида маҳсулотни амалдаги қоидалар бўйича “Иш бажарувчи” дан қабул қилиб олади ва керакли ҳужжатларни “Тўловни амалга оширувчи”га тақдим қилади.

II. Шартноманинг умумий қиймати ва хисоб-китоб қилиш тартиби

2.1. “Иш бажарувчи” умумий қиймати Шартнома умумий қиймати бўлган қуйидаги миқдордаги кислород маҳсулоти билан йил давомида таъминлаб боришни ўз зиммасига олади:

Етказиб бериладиган маҳсулот номи

Ўлчов бирлиги (метр куб)

Миқдори

Нархи

Суммаси

Йиллик пул миқдори

Изох

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2.2. “Тўловни амалга оширувчи” “Иш бажарувчи” томонидан тақдим этилган кислород маҳсулоти учун қонунда белгиланган тартибдаги тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

III. Томонларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари

3.1. “Иш бажарувчи” нинг хуқуқ ва мажбуриятлари:

Кислород етказиб беришни “Буюртмачи” билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Маҳсулот етказиб беришни шартномада белгиланган тартибда ва муддатда амалга оширишни ўз зиммасига олади.

“Буюртмачи” нинг хуқуқ ва мажбуриятлари:

“Иш бажарувчи”га олинадиган маҳсулот учун аввалдан Аввалдан тўланидиган аванс фоизи%миқдорида аванс тўлайди.

Олинган маҳсулотнинг қолган пулини бир ойлик муддат ичида тўлаб бериш кафолатини беради.

Маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиб олади.

Кислород маҳсулотини махсус жиҳозланган транспорт воситаларида ташиш ва хавфсизлик техникаси қонун-қоидаларини тўла таъминлашни ўз зиммасига олади.

IV. Томонларнинг жавобгарлиги

4.1. Томонлар ушбу шартнома билан ўзларига юклатилган мажбуриятларни бажармасалар ёки бажаришни кечиктирсалар, ҳар бир кун учун шартномани умумий қийматининг Пеня фоизи фоизи миқдорида пеня (боқимандалик) хамда мажбуриятларини бажармаганликлари учун Мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима миқдори %миқдорида жарима тўлайди, лекин пенянинг миқдори шартномани умумий қийматининг Пеня максимал фоизи (миқдори, шартнома суммасидан) фоизидан ортиб кетмаслиги шарт.

4.2. Мазкур шартнома имзолашга тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий хуқуқий базаси тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилиши шарт.

4.3. Неустойка (жарима, пеня) тўлаганлигидан қатъи назар, шартнома мажбуриятларини бузган тараф иккинчи тарафга ана шу зарар оқибатида ўзи етказган зарар қисмини ҳам қоплайди.

Етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлар, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлар киради.

V. Форс-мажор холатлари

5.1. Шартнома муддати давомида форс-мажор ҳолатлари, яъни фавқулодда вазият холатлари, табиий офатлар, жамоа тартибсизликлари ва хоказолар юз берган ҳолатларда шартнома бўйича ўз мажбуриятларини соқит қилинади.

5.2. Юзага келган форс-мажор холатлари бўйича томонлар бир-бирларини зудлик билан хабардор қилишлари шарт.

VI. Низоларни хал қилиш тартиби

6.1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлик юзага келган барча келишмовчиликлар тарафлар ўртасида музокара йўли билан хал қилинади.

6.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан хал қилиб бўлмаса, улар қонун хужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суди орқали хал қилинади.

VII. Шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартиби

7.1. Ушбу шартномага киритилган барча қўшимча ва ўзгартиришлар факат иккала томондан ёзма равишда имзо қўйилгандан кейингина юридик кучга эга бўлади.

7.2. Шартномани тарафлар ўзаро келишувига асосан Ўзбекистон Республикаси "Фуқаролик Кодекси" ва амалдаги қонун хужжатлари меъёрларига биноан келтирилган зарарни тўлаган холда муддатидан илгари бекор қилиш мумкин.

VIII. Қўшимча шартлар

Қўшимча шартлар

IХ. Томонларнинг реквизитлари:

“Иш бажарувчи”

“Буюртмачи”

Иш бажарувчининг номи ва шакли

Буюртмачининг номи ва шакли

Х/р: Иш бажарувчининг ҳисобрақами,

Х/р: Буюртмачининг ҳисобрақами,

Банк Иш бажарувчининг банк номи,

Банк: Буюртмачининг банк номи,

МФО: Иш бажарувчининг банк МФО рақами,

МФО: Буюртмачининг банк МФО рақами,

ИНН: Иш бажарувчининг СТИР рақами,

ИНН: Буюртмачининг СТИР рақами,

ОКОНХ: Иш бажарувчининг ОКОНХ рақами,

ОКОНХ: Буюртмачининг ОКОНХ рақами

Манзил: Иш бажарувчининг юридик манзили

Манзил: Буюртмачининг юридик манзили

Рахбар: Иш бажарувчи раҳбарининг Ф.И.О.

Рахбар: Буюртмачи раҳбарининг Ф.И.О.

 

“Бюджетдан маблағ олувчиларнинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва харажатлари тўловини назорат қилиш бўлими”

 

Шарномани рўйхатга олувчи бўлимнинг реквизитлари

Маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш шартномаси (Бюджет ташкилотлари учун)

Мазкур турдаги шартнома бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилувчи  буюртмачи ҳамда унинг буюртмасига асосан маҳсулот етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш билан туғулланувчи бажарувчи ўртасида тузилади.

Шартномада унинг умумий қиймати, хисоб-китоб қилиш тартиби, томонларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги, форс-мажор холатлари, низоларни хал қилиш тартиби ва бошқалар назарда тутилган.

Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.