Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Уй жойни ижарага бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (йил, ой, кун ёзилади)
  • (туман (шаҳар) номи кўрсатилади)
Томонлар тўғрисида маълумотлар
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи кўрсатилади)
  • (йил, ой, кун сон билан ёзилади)
  • (туман (шаҳар) ИИБ кўрсатилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар) кўча (қишлоқ) номи)
  • (туман, (шаҳар) ИИБ кўрсатилади)
Шартнома предмети
  • ( вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи)
  • (сўз билан ёзилади)
  • (сўз билан ёзилади)
  • (уйдаги хоналар тури (масалан яшаш хонаси, даҳлиз, ошхона, санузел ва ҳоказо) ва сони )
  • Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус (Ф.И.О.) ёки туман (шаҳар) давлат нотариал идораси нотариуси кўрсатилади
  • (олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномаси, қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномага ва ҳоказо)
  • (йил, ой, кун кўрсатилади)
  • (йил, ой, кун кўрсатилади)
Ижара хақи
  • (ойнинг ижара ҳақи тўланадиган санаси ёзилади)
Томонлар ҳақида маълумотлар
  • (вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади)
  • (вилоят, туман (шаҳар), маҳалла, кўча номи ва уй рақами ёзилади)

Юклаб олинг

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси

 

Шартнома тузилган сана Шартнома тузилган ҳудуд

 

Биз, Ижарага берувчининг доимий яшаш манзили,Ижарага берувчининг доимий яшаётган уй рақами-сонли уй доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, Ижарага берувчининг туғилган санасида туғилган Ижарага берувчининг Ф.И.О. (паспорт серияси Паспорт серияси,рақами Паспорт рақами,Паспорт берилган сана йилда Паспорт берган ИИБ бўлимидан берилган) (бундан буён матнда Ижарага берувчи деб юритилади) бир томондан ва Ижарага олувчининг доимий яшаш манзили,Ижарага олувчининг доимий яшаш уй рақами-сонли уй доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, Ижарага олувчининг туғилган санаси йилда туғилган Ижарага олувчининг Ф.И.О. (паспорт серияси Паспорт серияси,рақами Паспорт рақами,Паспорт берилган сана йилда Паспорт берган ИИБ бўлими номидан берилган) (бундан буён матнда Ижарага олувчи деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

 

1. Шартноманинг предмети

1. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Ижарага берилувчи объектнинг жойлашган манзили,Ижарага берилувчи объект жойлашган уй рақами-уйда жойлашган уй-жойни Ижарага олувчига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига бердим, мен Ижарага олувчи ушбу уй-жойни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун қабул қилдим.

2. Ижарага берилаётган уй-жой қуйидагилардан иборат: умумий фойдаланиш майдони Ижарага берилувчи объект умумий майдони m2, яшаш (фойдаланиш) майдони Ижарага бериладиган объектнинг фойдаланиш майдони m2 бўлган (Ижарага берилаётган уйдаги хоналар)ни ташкил этади.

3. Юқорида кўрсатилган уй-жой Ижарага берувчига Нотариал идора тури .томонидан Реестрдан ўтказилган санада Ижарага берилаётган уй-жойни ижарага берувчига расмийлаштириш бўйича шартноманинг реестр рақами-реестр рақами билан қайд қилинган уй-жой Ижарага берилаётган уй ижарага берувчига қандай шартномага асосан тегишли асосан тегишли бўлиб, уй-жойни рўйхатга олинганлиги ҳақида Уй-жой рўйхатга олинган реестр рақами реестр рақами рўйхатга олинган.

4. Ижарага берувчи юқорида кўрсатилган уй-жойни Ижарага олувчига Уй-жой ижарага топшириладиган муддат муддатга, яъни Уй-жойни ижарачига топшириладиган охирги санагача топширади.

2. Ижара ҳақи

5. Ижарага берилган уй-жойидан фойдаланиш учун ижара ҳақи тарафлар келишувига асосан ҳар ойга Ижара ҳаққининг бир ойлик миқдори сўмдан, умумий ижара ҳақи Ижара ҳақининг умумий миқдори сўмни ташкил қилади. Ижарага олувчи тўловни ҳар ойнинг Ижара ҳақи тўлаш санаси кунига қадар Ижарага берувчига тўлаши шарт.

6. Ижарага олувчи берилган уй-жойдан фойдаланиш учун ижара ҳақи тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузса Ижарага берувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ва ижарага берилган уй-жойни бўшатиб беришни Ижарага олувчидан талаб қилишга ҳақли.

3. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

7. Мен, Ижарага олувчи ижарага олинган уй-жойни вазифасига мувофиқ равишда фойдаланишни, ўз ҳолатида сақланишини таъминлашни, уни яхши ҳолда тутишни ҳамда санитария ва ёнғиндан сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя этишни, ижара ҳақини ўз вақтида тўлаб туришни ўз зиммамга оламан.

8. Мен, Ижарага олувчи (ёки Ижарага берувчи) совуқ ва иссиқ сувдан, электр энергия ва газдан, телефон алоқаси ҳамда маиший чиқиндилардан фойдаланганлик учун, шунингдек уй-жой билан боғлиқ бўлган барча тўловларни ўз вақтида тегишли ташкилотларига қонун ҳужжатларида белгиланган тарифларда ва муддатда тўлашни ўз зиммамга оламан.

9. Мен, Ижарага берувчи мулк ҳуқуқи асосида тегишли мулкни ижарага берганлигим ва бунинг натижасида даромад олаётганим учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида тегишли давлат солиқ хизмати органига тўлаб боришни ўз зиммамга оламан.

 

4. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш

10. Ушбу шартнома талабларини лозим даражада бажармаган ёки бажаришдан бош тортган тараф қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

11. Уй-жойни ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёки унга ўзгартиришлар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади, низо келиб чиққан тақдирда суд тартибида ҳал қилинади. Шартномани бекор қилиш ҳақида тарафлардан ҳар бири бошқа тарафни бир ой олдин ёзма равишда огоҳлантиради. Уй-жойни ижарага олувчи ўзи билан бирга доимий яшайдиган бошқа фуқароларнинг розилиги билан ижарага берувчини уч ой аввал ёзма равишда огоҳлантириб, исталган вақтда ижара шартномасини бекор қилишга ҳақли.

 

5. Якуний қоидалар

12. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 129, 375, 396 ва 397-моддалари мазмун ва моҳияти биз тарафларга тушунарли.

13. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 606-моддаси ва тарафларнинг келишувига асосан ижарага берилган уй-жойда Ижарага олувчи билан бирга унинг оила аъзолари (биргаликда яшовчи оила аъзоларининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси кўрсатилади) яшайди.

14. Мен, Ижарага берувчи мазкур шартнома имзолангунга қадар ижарага берилаётган уй-жой бошқа шахсга ўтказилмаган, гаровга қўйилмаган, низода йўқ ва ижарага берилиши тақиқланмаганлигини кафолатлайман.

15. Мазкур шартнома тарафлар томонидан уч нусхада тузилиб имзоланди, улардан бир нусхаси давлат солиқ хизмати органида сақланади, қолган нусхалар тарафларга берилди.

 

Томонларнинг яшаш манзиллари:

 

Ижарага берувчи

Ижарага берувчининг Ф.И.О.

Манзил: Ижарага берувчи шахснинг манзили

Имзо _________________________

Ижарага олувчи

Ижарага олувчининг Ф.И.О.

Манзил:Ижарага олувчи шахснинг манзили

 

Имзо ________________________

 

Уй жойни ижарага бериш шартномаси

Уй жойни ижарага бериш шартномаси ижарага олиш учун шартнома намунаси ижарага олувчи ва ижарага берувчи томонлар фойдаланиши учун  мўлжалланган бўлиб, келишилган ҳақ эвазига амалга оширилади.

Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган турар жойнинг умумий майдони, ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти кўрсатилади.

Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.

Уй-жойни ҳақ эвазига вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун топшириш мулк ижараси ҳисобланади.

Уй-жой ижараси муносабатлари томонлар ўртасида тузиладиган шартномага асосан тартибга солинади. Ушбу турдаги шартномага ижарага берилаётган уйнинг умумий майдони, ижара ҳақининг миқдори, ижара муносабатларининг бошланиш ва якунланиш вақти ва иш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар кўрсатилади.

Амалиётда ижара муносабатлари бўйича шартнома тузилмаслиги, кўпгина низоларга олиб келишини кўришимиз мумкин.

Шу сабабли турар жой биносини ижарага бериш шартномасининг намунаси тайёрланган бўлиб, томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.