ША Р Т Н О М А
(Нотурар жой (ертўла)ни бепул фойдаланишга бериш тўғрисида)
Шартнома тузилган вақт |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой
Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги, “Ижара тўғрисидаги” ги ҳамда “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунларига, 17-уйнинг бир қатор уй-жой мулкдорлари ташабусига кўра чақирилган ширкат аъзолари умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ, келгусида “ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРУВЧИ” деб аталувчи Фойдаланишга топширувчисининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Фойдаланишга топширувчиси раҳбарининг лавозими Фойдаланишга топширувчиси раҳбарининг Ф.И.О.си бир томондан ва келгусида “ФОЙДАЛАНУВЧИ” деб аталувчи, ширкат аъзоси, умумий уй-жой мулкдори Фойдаланиш муносабати объекти жойлашган манзил иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида шартнома туздик,
1.Шартнома предмети
1.1.“Фойдаланишга топширувчи” мазкур шартномасига асосан “Фойдаланувчи”га Фойдаланувчининг паспорт серия ва рақами манзилида жойлашган кўп қаватли турар жой биносининг ўзига мулк ҳуқуқига асосан тегишли бўлган қисми яъни 14 ва 21 хонадонлари остидаги жами 180 (бир юз саксон) кв.мдан иборат, шартнома тузилган пайтда фойдаланилмай келинаётган жорий ва капитал таъмирланмаган, фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги нотурар ертўлани (кейинги ўринларда “Фойдаланиш муносабати объекти” деб аталади) 2023 йил 10-сентябр кунидан бошлаб, объектни тўлиқ эксплутация қилиш даврида фойдаланиш ва эгалик қилиш учун беради.
1.2.“Фойдаланишга топширувчи” шартномага асосан “Фойдаланувчи”га, олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ҳуқуқини беради. “Фойдаланувчи” мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни амалга ошириш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш масаласини ва ушбу ишларга сарфланадиган маблағлар миқдорини, ишларни бажариш мудатларини “Фойдаланишга топширувчи” ва бошқа шахслардан мустақил ҳолда ҳал қилади. “Фойдаланиш муносабати объекти” да “Фойдаланувчи” томонидан бажарилган ишларнинг қиймати, сифати ва ҳажми мутахассислар томонидан хисобланиб, тарафлар ўртасида тузиладиган икки томонлама далолатнома орқали расмийлаштирилади.
1.3.Кўп квартирали уйдаги умумий жойлар, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги (ўрама) пиллапоялар, зинапоялар, ҳамда бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар умумий мол-мулк ҳисобланади. Юқорида келтирилган ускуна ва қурилмаларнинг “Фойдаланиш муносабати объекти” га тегиши қисмини соз ҳолда сақлаш ва таъмирлаш “Фойдаланишга топширувчи” томонидан амалга оширилади.
1.4.“Фойдаланувчи” “Фойдаланиш муносабати объекти” ва ундай фойдаланиш учун зарур бўлган ҳудуддан Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида” ги 1991 йил 19 ноябрдаги 427-XII-сонли, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги 2019 йил 7 ноябрдаги 581-сонли Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сонли қарорида белгиланган тартиб ва мақсадда фойдаланади.
1.5.“Фойдаланувчи” “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги 2019 йил 7 ноябрдаги 581-сонли Қонунга мувофиқ, ертўладан фойдаланганлик учун ширкат ҳисоб рақамига умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий йиғилиш қарори билан умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун, белгиланган муддатда мажбурий бадалларини тўлаб келади.
1.6. Мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори бир йилда бир маротаба умумий йиғилиш қарори билан белгиланади.
1.7. Мажбурий бадаллар миқдори йил давомида муҳокама қилинмайди ва оширилмайди. Мажбурий бадаллар миқдорини тарафлар бир томонлама ўзгартиришларига йўл қўйилмайди.
1.8. Ўзбекистон Республикасининг 07.11.2019 йилдаги “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги 581-сонли Қонунидан келиб чиққан ҳолда жорий йил учун мажбурий бадаллар келгуси йилнинг 1-феврал кунига қадар “Фойдаланувчи” томонидан тўланади.
Мажбурий бадаллар тўлаш усули тарафларнинг келишувига асосан белгиланади.
2.Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
“Фойдаланишга топширувчи” нинг ҳуқуқлари:
2.1.1. “Фойдаланиш муносабати объекти” нинг «Фойдаланувчи” томонидан мақсадга мувофиқ фойдаланилаётганини, уни озода сақланиши, ёнғинга қарши ва санитария қоидаларига амал қилинишини кўздан кечириб бориш, заруратга асосан «Фойдаланувчи” билан биргаликда далолатнома ёки бошқа ҳужжатлар тузиш;
2.1.2. “Фойдаланувчи” билан биргаликда ўзаро ҳисоб-китобларни ҳисоблаб чиқиш, солиштириш далолатномаларини тузиш;
2.1.3. “Фойдаланувчи” нинг фаолиятига аралашмаган ҳолда “Фойдаланиш муносабати объекти”га келган ҳолда объектдан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш;
2.1.4. Шартнома шартларини ўзаро келишув асосида ёки қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ўзгартириш ва (ёки) бекор қилиш;
“Фойдаланишга топширувчи” нинг бошқа ҳуқуқлари “Фойдаланишга топширувчи” нинг мажбуриятлари:
2.2.1. “Фойдаланиш муносабати объекти” ни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сонли қарорида белгиланган тартибда «Фойдаланувчи” га топшириш;
2.2.2. “Фойдаланиш муносабати объекти” низосиз эканлигини ва уни фойдаланишга бериш учун уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиш қарорига асосан ўзига ҳуқуқ берилганлигини тегишли ҳужжатлар билан асослаш;
2.2.3. Шартнома тузилганидан сўнг 3 кунлик муддатда “Фойдаланиш муносабати объекти” ни қабул қилиш-топшириш далолатномаси орқали «Фойдаланувчи”га топшириш;
2.2.4. “Фойдаланиш муносабати объекти” ни “Фойдаланувчи”нинг розилигисиз бирор бир тарзда бегоналаштирмаслик (сотмаслик, қарз эвазига бермаслик, ҳадя қилмаслик ва ҳоказо) ва банк ёки бошқа идораларда гаровга қўймаслик.
2.2.5. “Фойдаланиш муносабати объекти” га туташ ертўла ёки бошқа ҳудудлар сотилиши ёки бошқача тарзда бегоналаштирилишида Фойдаланувчи”га имтиёзли ҳуқуқ асосида таклиф киритиш.
2.2.5. Текин фойдаланиш шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганда, «Фойдаланувчи” томонидан “Фойдаланиш муносабати объекти” га қилинган барча сарф-харажатларни мазкур шартноманинг 4.2-бандида белгиланган тартибда «Фойдаланувчи” га тўлиқ тўлаб бериш;
2.2.6. “Фойдаланишга топширувчи” нинг ҳуқуқий мақоми, мулкчилик шакли ва бўйсинувининг ўзгариши, уни ёки унинг ҳуқуқий ворисини ҳуқуқ ва мажбуриятлардан озод этмайди. “Фойдаланиш муносабати объекти” “Фойдаланишга топширувчи” томонидан гаровга қўйилиши ёки унинг мулкий аҳволи ёмонлашганлиги сабаб сифатида кўрсатилган ҳолда сотилиши ёҳуд бошқача тарзда бегоналаштирилиши мумкин эмас.
“Фойдаланишга топширувчи” нинг бошқа мажбуриятлари
«Фойдаланувчи” нинг ҳуқуқлари:
2.3.1.“Фойдаланиш муносабати объекти” дан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда фойдаланиш;
2.3.2.“Фойдаланиш муносабати объекти” дан ушбу шартномада белгиланган муддатда ва тегишли мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
2.3.3.Шартномани бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бўлган маълумотномалар ва бошқа хужжатларни талаб қилиш ва олиш;
2.3.4.Кейинчалик “Фойдаланишга топширувчи” нинг мулки бўлиб қолиш шарти билан “Фойдаланиш муносабати объекти” нинг қийматини оширадиган ўзгартишларни қилиш масаласини мустақил равишда ҳал қилиш, ўзгартиришларни киритиш, мол-мулкни реконструкция қилиш, техник жиҳатдан янгилаш.
2.3.5.“Фойдаланиш муносабати объекти” таркибига унинг қийматини оширадиган, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш харажатларини ўзаро келишув асосида ёки қонунчиликда белгиланган тартибда суд орқали ундириш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш;
“Фойдаланувчи”нинг бошқа ҳуқуқлари:
“Фойдаланувчи” нинг мажбуриятлари:
2.4.1.“Фойдаланиш муносабати объекти”дан шартномада белгиланган мақсадда фойдаланиш;
2.4.2.“Фойдаланиш муносабати объекти”дан, асбоб ускуналар ва инвентарлардан мақсадли фойдаланиш ва уларни асраб-авайлаш;
2.4.3.“Фойдаланиш муносабати объекти” ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган туташ ҳудудларни озода сақлаш, барча санитар, ёнғинга қарши ва электр энергиядан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш;
2.4.4.“Фойдаланиш муносабати объекти” хавфсизлигини таъминлаш;
2.4.5.Мазкур шартноманинг амал қилиш муддати тугагач ёки ўзаро келишувга асосан бекор қилингач “Фойдаланиш муносабати объекти”да фойдаланиш учун “Фойдаланишга топширувчи” томонидан тақдим этилган инвентарларни, асбоб ускуналари ва бошқа мулкларни “Фойдаланишга топширувчи” га тўлиқ равишда топшириш;
2.4.6.“Фойдаланувчи” Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрдаги “Ижара тўғрисида” ги 427-XII-сонли Қонунидан келиб чиққан ҳолда “Фойдаланиш муносабати объекти”ни ёки унинг бир қисмини «Фойдаланишга топширувчи”нинг рухсати билан текинга фойдаланишга ёки ижарага топширишга ҳақли.
2.4.7.Тарафларга “Фойдаланиш муносабати объекти”ни бошқа шахсларга гаровга қўймаслик, сотмаслик, ҳадя қилмаслик ва бошқача тарзда бегоналаштирмаслик мажбурияти юкланади.
“Фойдаланувчи” нинг бошқа мажбуриятлари:
3.Мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик
3.1. Тараф шартнома тузиш тартиби ва шартларини бузганда, шартнома мажбуриятларини бажармаганда, шартномани ўзгартириш ва тўхтатиш тартиби ҳамда шартларини бузганда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилади.
3.2. “Фойдаланувчи” мажбурий бадалларни ўз вақтида тўламаганда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиздан, бироқ қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
3.3. “Фойдаланишга топширувчи” мазкур шартноманинг 2.2.4 ҳамда 2.2.5 бандларида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги учун “Фойдаланувчи” кўрган барча зарарларни ҳамда бой берилган фойдани тўлиқ ҳажмда тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
3.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари, хусусан текин фойдаланишга оид қонунчиликни ўзгача тарзда бузганлик учун ҳам жавобгарлик кўзда тутилиши мумкин.
3.5. Тарафлар учун ушбу шартномада белгиланмаган жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик кодекси”, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъктларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги, Ўзбекистон Республикасининг “Ижара тўғрисида” ги, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонунлари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15-октябрдаги “Кўп квартирали уйнинг ертўласидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 648-сонли қарори ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
4. “Фойдаланиш муносабати объекти”ни
яхшилаш ва таъмирлаш
4.1. “Фойдаланувчи”, башарти шартномада ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, “Фойдаланиш муносабати объекти” таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишларни мустақил равишда киритиш, мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантиришга ҳақли.
4.2. “Фойдаланиш муносабати объекти” башарти, «Фойдаланувчи” томонидан яхшиланган бўлиб, мазкур шартномасида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ёки шартнома бекор қилингач, “Фойдаланувчи” ана шу мақсад йўлида сарфлаган барча харажатлари қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
“Фойдаланишга топширувчи” “Фойдаланувчи”нинг “Фойдаланиш муносабати объекти” да қилинган харажатларни қайтариш тўғрисидаги талаби келиб тушгандан сўнг у томонидан сарфланган маблағларни бир ойлик муддатда тўлаб беради.
4.3. “Фойдаланишга топширувчи” нинг рухсатисиз амалга оширилган яхшилашларни “Фойдаланиш муносабати объекти”га зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлса, “Фойдаланишга топширувчи” уларнинг таннархини тўлашга рози бўлмаса, бундай ҳолда “Фойдаланувчи” уларни ўзига олиши мумкин.
5. Форс-мажор ҳолатлари
5.1. Агарда енгиб бўлмас куч билан боғлиқ вазиятлар (форс-мажор), масалан: сув тошқини, ёнғин, зилзила, эпидемия, ҳарбий можаролар, томонлар тарафидан мазкур шартнома шартларини бажаришига таъсир кўрсатувчи ҳукумат ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган фармойиш, буйруқ ёки бошқа мажбурий қарорлар, ҳукуматнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқалар юзага келиш ҳоллари бевосита ёки билвосита намоён бўлган тақдирда, шартнома шартларини бажариш ушбу ҳолат тугаш муддатигача узайтирилади.
5.2. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон уч кун ичида бошқа томонларни форс-мажор ҳолатининг бошланиш ва тугаш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда огоҳлантириши лозим.
5.3. Агар “Фойдаланувчи” форс-мажор ҳолати натижасида “Фойдаланиш муносабати объекти”дан фойдаланиш имкониятилари йўқолган деб ҳисоблаганда шартномани бир томонлама бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
6. Шартномани ўзгартириш, бекор қилиш ва тўхтатиш асослари
6.1.Мазкур шартнома шартларининг ўзгартирилишига, унинг бекор қилинишига ва тўхтатилишига фақатгина томонларнинг келишуви билан йўл қўйилади.
6.2.Шартнома фақатгина “Фойдаланувчи” томонидан “Фойдаланиш муносабати объекти” ни йўқ қилишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилганда суд тартибида бир томонлама ўзгартирилади ёки бекор қилинади.
6.3.“Фойдаланувчи” ногирон бўлиб қолганда, муомалага лаёқатсиз деб топилганда, келгусида шартномани бажара олишига имкон бўлмайдиган бошқа ҳолларда ёхуд вафот этганда шартноманинг амал қилиши айнан шу шартларда давом эттирилади.
Бундай ҳолларда, «Фойдаланувчи”нинг хомийси, васийси ёки меросхўрлари шартнома тарафи ҳисобланади.
7.Шартноманинг бошқа шартлари
7.1.“Фойдаланиш муносабати объекти”га эгалик қилиш ҳуқуқи ёки Ўзбекистон Республикаси мулкчилик тўғрисидаги қонунчилигида санаб ўтилган ҳуқуқлар “Фойдаланишга топширувчи”дан бошқа шахсга ўтганда илгари тузилган шартнома, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўзгача шартлар кўзда тутилмаган бўлса янги мулк эгасига нисбатан ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
7.2.Мулк эгаси бўлмаган юридик шахс қайта ва янгитдан ташкил этилган ҳолларда, унинг ижарага берувчи сифатидаги мажбуриятлари ва ҳуқуқлари ҳуқуқий ворисларга ўтади.
8.Шартноманинг кучга кириши, амал қилиши, шартномани давом эттириш ва низоларни ҳал қилиш тартиби
8.1. Шартнома 1.1. бандида белгиланган муддат давомида юридик кучга эга бўлади.
8.2. Мазкур шартнома 2 нусхадан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил юридик кучга эга.
8.3. Шартноманинг амал қилиш муддати объектнинг тўлиқ эксплутация даврини қамраб олганлиги муносабати билан, шартноманинг мажбурий бадалларни тўлови қисми «Фойдаланувчи” “Фойдаланиш муносабати объекти”дан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ҳамда “Фойдаланишга топширувчи” томонидан шартнома шартлари юзасидан эътироз билдирмаса, ушбу шартнома узайтириш тартиби сақланиб қолган ҳолда, шу шартларда, узайтирилган ҳисобланади.
8.4. Шартнома қайта тузилганида ёки шартлари ўзгартирилганида, «Фойдаланувчи” шартномани қайта тиклашда бошқа шахсларга нисбатан устун ҳуқуқка эга бўлади.
8.5. Шартномавий муносабатлар тугаганидан сўнг «Фойдаланувчи” “Фойдаланиш муносабати объекти”ни дастлаб унга топширилган ҳолда қайтаради.
Агарда, «Фойдаланишга топширувчи” “Фойдаланиш муносабати объекти” ни бир томонлама шартномада белгиланган муддатдан олдин қайтаришни талаб этса ёки суд тартибида қайтариб олса, «Фойдаланувчи” “Фойдаланиш муносабати объекти” таркибига унинг қийматини оширадиган, ўзгартирадиган, реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатларини қайтариш талаб этилган кундаги бозор қийматида, қилинган харажатларини ўзаро келишув ёки суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга.
8.6. Ушбу шартнома бўйича келиб чиққан низолар тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тарзда суд тартибида ҳал қилинади.
Ушбу шартнома 2 (икки) нусхада тузилган бўлиб, ҳар бири бир хил мазмунни ифода этади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
Фойдаланишга топширувчи: |
Фойдаланувчи: |
|
Фойдаланишга топширувчисининг тўлиқ номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли Манзил: Фойдаланишга топширувчисининг манзили Ҳ.Р: Фойдаланишга топширувчисининг ҳисоб рақами СТИР: Фойдаланишга топширувчисининг СТИР рақами МФО: Фойдаланишга топширувчисининг МФО рақами ОКЭД: Фойдаланишга топширувчисининг ОКЭД рақами Фойдаланишга топширувчиси раҳбарининг лавозими Фойдаланишга топширувчиси раҳбарининг Ф.И.О.си _____ (имзо)
Муҳр |
Фойдаланувчининг Ф.И.О.си Манзил: Фойдаланувчининг манзили Паспорт: Фойдаланувчига паспорт берган ИИБ номи томонидан Фойдаланувчига паспорт берилган сана куни берилган Фойдаланувчининг паспорт серия ва рақами СТИР: Фойдаланувчининг СТИР рақами Фойдаланувчининг Ф.И.О.си ________ (Имзо)
|