ЮРИДИК ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт (календар) |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой (рўйхат)
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси номи ҳудудий бошқармаси Адвокат тузилмасининг ташкилий ҳуқуқий шакли ва номи Адвокати Адвокатнинг Ф.И.О.си,Адвокатлик гувоҳномасининг реквизитлари (бундан кейинги ўринларда “Адвокат” деб юритилади) ва Ишонч билдирувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи юридик шахс Ишонч билдирувчининг номи, ташкилий ҳуқуқий шакли (бундан кейинги ўринларда “Ишонч билдирувчи шахс” деб юритилади) биргаликда Тарафлар деб аталувчилар қуйидаги мазмунда мазкур Шартномани туздилар.
1. ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
1. Мазкур шартнома Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битим (шартнома) шартларига мувофиқ амалга оширилмоқда. Адвокат томонидан Ишонч билдирувчи шахсга юридик ёрдам кўрсатилиши шартноманинг предметидир,
Юридик хизмат кўрсатиш турлари қуйидагилардан иборат: Юридик ёрдамнинг асосий мазмуни.
2.ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Адвокатнинг ҳуқуқлари:
юзага келган муносабатларга ҳуқуқий баҳо бериш, ушбу соҳа бўйича қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг материалларини саралаб тўплашни амалга оширишга;
Ишонч билдирувчи шахс томонидан зарур маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим қилинмагунга ёхуд мазкур шартнома бўйича ҳақ ҳисобига аванс тўланмагунга қадар ўз вазифаларини ёки уларнинг қисмини бажаришга киришмаслик;
мазкур шартномага мувофиқ кўрсатилаётган юридик ёрдам учун тўланадиган ҳақни Ишонч билдирувчи шахсдан ўз вақтида тўлашни талаб қилиш;
агарда иш ҳажми мазкур шартнома тузилиши пайтида мўлжалланган иш ҳажмига нисбатан жиддий кўпайганида мазкур шартноманинг таркибий ва ажралмас қисми бўлган қўшимча шартнома тузиш йўли билан ҳақни мутаносиб кўпайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Адвокатнинг бошқа ҳуқуқлари
2.2. Адвокатнинг мажбуриятлари:
мазкур шартномага мувофиқ ўз вазифаларини шахсан бажариши;
Ишонч билдирувчи шахсга иш бўйича барча ҳолатлар ва келиб чиқиши эҳтимоли бўлган оқибатларни тушунтириши;
иш бўйича ўзининг позициясини ҳамда мўлжалланаётган ҳаракатларни Ишонч билдирувчи шахс билан келишиши;
мазкур шартномада назарда тутилган вазифаларининг ижроси жараёни ҳақида Ишонч билдирувчи шахсга маълум қилиши;
ушбу иш бўйича Адвокатлик досьесини олиб бориши, зарурат бўлганда уни Ишонч билдирувчи шахсга таништириши;
зарур ҳужжатлар - ариза, шикоят, илтимоснома ва ҳ.к. тузиши;
мазкур шартнома бекор қилинганда дарҳол Ишонч билдирувчи шахсга иш бўйича ундан олинган барча ҳужжатларни, жумладан асл нусхаларини қайтариши;
қонун ҳужжатлари талабларига, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларига, Адвокатлик сири ва Адвокат қасамёдига риоя этиши, Ишонч билдирувчи шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қонун билан тақиқланмаган воситалари ҳамда усулларидан фойдаланиши шарт.
Адвокатнинг бошқа мажбуриятлари
2.3. Ишонч билдирувчи шахснинг ҳуқуқлари:
Адвокатдан мазкур шартномада назарда тутилган вазифаларини аниқ ва ўз вақтида бажаришини талаб қилиш;
Адвокат томонидан иш бўйича ишлаб чиқилган позицияга ўз таклифларини ва тузатишларини киритиш;
адвокатлик досьесида бўлган материаллар билан танишиш;
мазкур шартномада назарда тутилган Адвокатнинг вазифалари ижроси жараёни юзасидан ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ишонч билдирувчи шахснинг бошқа ҳуқуқлари
2.4. Ишонч билдирувчи шахснинг мажбуриятлари:
иш бўйича унга маълум бўлган барча ҳолатларни Адвокатга хабар қилиши;
мазкур шартномада назарда тутилган вазифаларни бажаришга керак бўлган барча ҳужжатларни (зарур бўлганда асл нусхаларини) Адвокатга тақдим этиши;
мазкур шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган Адвокатнинг барча, шу жумладан, транспорт (суткалик ва ҳ.к.) харажатларини ўз вақтида тўлаши (компенсация қилиши);
мазкур шартномада назарда тутилган ҳақ суммасини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда Адвокатга тўлаши шарт.
Ишонч билдирувчи шахснинг бошқа мажбуриятлари
3. КЎРСАТИЛАЁТГАН ЮРИДИК ЁРДАМ УЧУН ИШОНЧ БИЛДИРУВЧИ ШАХС ТОМОНИДАН ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ. АДВОКАТНИНГ ШАРТНОМАНИ БАЖАРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХАРАЖАТЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ
3.1. Мазкур шартнома билан белгиланган тартиб ва миқдорларда Ишонч билдирувчи шахс Адвокатга ҳақ тўлайди ҳамда харажатларини компенсация қилади.
3.2. Адвокатнинг ҳақ олиши ҳамда мазкур шартномани бажариши билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиш ҳуқуқи учинчи шахсларга берилиши мумкин эмас.
3.3. Адвокат ҳақининг суммаси Адвокат ҳақининг умумий суммаси ( рақам ва сўз билан ёзилади) сўмни ташкил қилади. Шартнома тузишда аванснинг миқдори Шартнома тузишда тўланадиган аванснинг умумий миқдори сўмни ташкил қилади.
3.4. Ишонч билдирувчи шахс Адвокатдан қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган пайтдан бошлаб 3 (уч) кун ичида тўлиқ ҳажмда унга мазкур шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларни компенсация қилади.
Ишонч билдирувчи шахс Адвокат харажатларини компенсация қилиш учун аванс тўлайди.
3.5. Компенсация қилинадиган харажатлар йўлкира учун тўлов, шахсий автомобилдан фойдаланиш учун амортизацион харажатлар, таксида (ёхуд ёлланган автомобилда)ги йўлкира учун тўлов, телефон сўзлашувларига тўлов, канцелярия, почта харажатлари, шунингдек мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бошқа харажатларни ўз ичига олади.
3.6. Хизмат сафарига оид харажатларнинг (суткалик харажатлар, яшаш учун (турар жой ижараси бўйича) харажатлар, транспорт харажатлари, кўзда тутилмаган харажатлар ва ҳ.к.) миқдори бир суткасига Хизмат сафарига оид харажатлар миқдори сўмни ташкил қилади.
3.7. Адвокатга ҳақ тўлаш ва мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган харажатларни компенсация қилиш Ишонч билдирувчи шахс томонидан мазкур шартномада назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ташкилий тузилмасининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ, НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
4.1. Ишонч билдирувчи шахс айби билан мазкур шартнома бажарилишининг имконияти, шу жумладан, мазкур шартноманинг 2- банди учинчи хатбошисида кўрсатилган сабабларга кўра ҳам бўлмаса, ёхуд Ишонч билдирувчи шахс мазкур шартноманинг 5 - бандида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажаришдан бош тортса (четга чиқса), Адвокат мазкур шартнома бўйича ишларни бажаришдан бош тортиши ҳамда унга тегишли ҳақни тўлашни, шунингдек мазкур шартноманинг 8-бандига мувофиқ у томонидан қилинган харажатларни қоплашни талаб қилиши мумкин.
4.2. Мазкур шартномани бажаришининг имконсизлиги тарафларнинг бири ҳам жавоб бермайдиган ҳолатлар бўйича юзага келса, Ишонч билдирувчи шахс мазкур шартноманинг 10-11- бандларига мувофиқ Адвокатга амалда бажарилган ишларнинг қисмига ҳақни ҳамда у томонидан амалда қилинган харажатларни қоплайди.
4.3. Тарафлар Ишонч билдирувчи шахс томонидан мазкур шартноманинг 10-11-бандларида назарда тутилган тўловнинг суммасини ўз вақтида тўламаслик ёки умуман тўламаслик, шунингдек у томонидан мазкур шартноманинг 5-бандида назарда тутилган ўз вазифаларини бажармаслик ёхуд лозим даражада бажармаслик, Адвокат ихтиёрига қараб мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларини бажаришдан уни озод қилиш деб ҳисоблаши мумкинлигига келишишди. Бунда, агарда Ишонч билдирувчи шахс томонидан мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришни тўхтатиш нияти тасдиқланмаса, Адвокат мазкур шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажаришини давом эттиришга ҳақди (лекин мажбур эмас). Бу ҳолларда Ишонч билдирувчи шахс мазкур шартномада назарда тутилган шартларга мувофиқ тўловларни амалга ошириши шарт.
5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
5.1. Мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар, келишмовчиликлар ва талаблар юзасидан Тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ҳолда мурожаат қилинадиган суд номига мурожаат қилинади.
5.2. Тарафлар ўртасида мавжуд бўлган ҳар қандай оғзаки, лекин мазкур шартномада назарда тутилмаган келишувлар, мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошлаб юридик кучини йўқотади. Шу пайтдан бошлаб мазкур шартнома бажарилиши билан боғлиқ низолар юзага келганида Тарафлар мазкур шартнома бўйича шундай келишувларни далил қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинадилар.
5.3. Мазкур шартнома Ишонч билдирувчи шахс томонидан мазкур шартноманинг 8-бандида назарда тутилган ҳақ ёки аванс тўлиқ ҳажмда кирим қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
5.4. Мазкур шартнома ўзгартириш ва бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари бобига (28-боб) асосан амалга оширилади.
Шунингдек, шартномани муддатидан олдин қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Ишонч билдирувчи шахс мазкур шартномани бажаришдан бир тарафлама бош тортганда;
Адвокат мақоми тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда;
қонунчилик ва мазкур шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда.
5.5. Мазкур шартнома томонлар имзо чеккан кундан бошлаб, Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана санасига қадар амал қилади.
Ушбу шартнома икки асл нусхаларда тузилди, улардан бири Ишонч билдирувчи шахс, иккинчиси Адвокатнинг ихтиёрида бўлади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ
Адвокат |
|
Ишонч билдирувчи шахс: |
||
Юридик манзил: Адвокатнинг юридик манзили |
|
Юридик манзил: Ишонч билдирувчининг юридик манзили |
||
Ҳисоб-китоб рақами: Адвокатнинг ҳисоб рақами |
|
Ҳисоб-китоб рақами: Ишонч билдирувчининг ҳисоб рақами |
||
Валюта ҳисоб рақами Адвокатнинг валюта ҳисоб рақами |
|
Валюта ҳисоб рақами Ишонч билдирувчининг валюта ҳисоб рақами |
||
Банк номи Пул операцияларини амалга оширувчи банкнинг номи |
Банк номи Пул операцияларини амалга оширувчи банк номи |
|||
банк коди: Пул операциясини амалга оширувчи банк коди |
|
Банк коди Пул операцияларини амалга оширувчи банк коди |
||
СТИР: Адвокатнинг СТИР рақами |
|
СТИР: Ишонч билдирувчининг СТИР рақами |
||
Телефон рақами:Адвокатнинг телефон алоқа рақами |
|
Телефон рақами: Ишонч билдирувчининг телефон алоқа рақами |
||
Адвокатнинг Ф.И.О.си |
________
|
|
Ишонч билдирувчи вакили сифатида шартномага имзо чекишга ваколатли бўлган шахснинг Ф.И.О.си |
________
|
|
(имзо, М.Ў) |
|
|
(имзо, М.Ў) |