Пахта хом ашёси ва уруғлик пахтани етказиб бериш хамда
харид қилиш бўйича фьючерс
ШАРТНОМА
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами -сон |
Шартнома тузилган сана |
Бир томондан Кластернинг номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли номидан Кластер вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Кластер номидан фаолият олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си (бундан буён–“Буюртмачи”) ва иккинчи томондан Фермер хўжалигининг номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклифермер хўжалиги номидан Фермер вакилига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Фермер номидан иcш олиб борувчи шахс лавозими ва Ф.И.О.си (бундан буён–“Хўжалик”) биргаликда “Тарафлар” ушбу битимни қуйидагилар ҳақида туздилар.
1. ШАРТНOМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
Хўжалик” ўзининг Фермер хўжалигининг бизнес режаси мўлжалланган сана йил учун Бизнес режасининг номи (бизнес-режаси)га асосан Пахта хом ашёси етиштириладиган ер миқдори (гектар) гектар ер майдондан Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси нави навли, Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси оғирлиги (тонна) тонна пахта хом ашёсини “Буюртмачи”га етказиб бериши, “Буюртмачи”эса ушбу маҳсулотни қабул қилиб олиш ва шартноманинг 4.1.-бандига мувофиқ ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Селекцион нав номи |
Репродукция |
Уруғлик пахта хомашёси миқдори, (тонна) |
Уруғлик пахта топширишнинг сўнгги муддати |
Селекцион (уруғлик) пахта нави |
Уруғлик пахтанинг репродукция тури номи |
Йиғиб олиниши мўлжалланган уруғлик пахта миқдори (тонна) |
Йиғиб олинадиган уруғлик пахта хом ашёсини топширишнинг охирги муддати |
|
|
|
|
“Хўжалик” Пахта ҳосилини йиғиб олиш мўлжалланган йил йил хосилидан Пахта хом ашёси етиштириладиган ер миқдори (гектар) гектар ер майдондан Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси нави селекцион навли, Репродукция тури репродукцияли, Йиғиб олинадиган пахта хом ашёси оғирлиги (тонна) тонна пахта хом ашёсини ҳамда Уруғлик пахтани йиғиб олишга мўлжалланган ер майдони (гектар) гектар ер майдондан, Селекцион (уруғлик) пахта нави селекцион навли, Уруғлик пахтанинг репродукция тури номирепродукцияли, Йиғиб олиниши мўлжалланган уруғлик пахта миқдори (тонна) тонна уруғлик пахтани ҳосил йилининг Барча турдаги пахта ҳосилини топшириш учун белгиланган муддатнинг охирги санаси санасигача етказиб бериш, “Буюртмачи” эса мазкур шартноманинг 4.1.-бандида белгиланган нархдарда ушбу маҳсулотларни ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
“Хўжалик” томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ва уруғлик пахта учун “Буюртмачи” томонидан ушбу шартноманинг 4-бўлимида кўрсатилган тартибда ҳисоб китоблар амалга оширилади.Об-ҳаво шароитларидан келиб чиқиб, уруғлик пахтани етказиб беришда навлар бўйича миқдорий ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда, тарафлар оқилона муддатда ўзгартириш киритилиши тўғрисида бири-бирига хабарнома юборишлари лозим.
Пахта хом ашёсини ва уруғлик пахтани териб олишдан олдин “Буюртмачи” жалб қилинган мутахасcислар томонидан пахта майдонлари ўрганиб чиқилиб, апробация қилинади ва шу асосида унга миқдорий ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Пахта хом ашёсининг сифати O‘zR.ST-615:2008-пахта “Техникавий шартлар” талабларига ҳамда уруғлик пахта хом ашёси сифати O‘zR.ST-642:2013 талабларига жавоб бериши шарт.
“Буюртмачи” томонидан молиялаштирилган худудда “Хўжалик” томонидан етиштириладиган пахта хом ашёси тўлиқ ҳажмда “Буюртмачи”га етказиб берилади.
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. “Хўжалик” қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу шартноманинг 2.4-бандига асосан уруғлик билан таъминлашни “Буюртмачи”дан талаб қилиш;
мазкур шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
маҳсулотни топшириш, сифатини аниқлаш юзасидан “ПК-17” шаклини тўлдиришда қатнашиш;
маҳсулотлар “Хўжалик”нинг ҳисобидан ташилганда транспорт ҳаражатларини қоплашни белгиланган меъёрий тарифлар доирасида “Буюртмачи”дан талаб қилиш;
“Буюртмачи” томонидан уруғлик материаллари ўз вақтида етказиб берилмаганда, шунингдек терим пуллари, бўнак (аванс) маблағлари ва якуний ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганда етказилган зарарларни қоплашни талаб қилиш;
шартноманинг 1.1-бандида белгиланган мажбуриятдаги Iсортга нисбатан ортиқча топширилган хар бир тонна пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 15 фоиз, мажбуриятдаги II сортга нисбатан ортиқча топширилган хар бир тонна пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча равишда 10 фоиз миқдорида устама тўлашни “Буюртмачи”дан талаб қилиш;
“Буюртмачи”дан тақдим этилган талабнома асосида йиғим-терим мавсуми учун зарур миқдорда керакли материаллар Буюртмачи”дан тақдим этилган талабнома асосида йиғим-терим вақтида бериладиган зарурий материаллар номи билан таъминлашни талаб қилиш;
пахта хом ашёсини етиштиришда махсулот қийматини ихтиёрий суғурталаш;
Фермер хўжалигининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари“Буюртмачи”дан йиғим-терим вақтида терим пулини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш.
2.2. “Хўжалик” қуйидагиларга мажбур:
мазкур шартноманинг 2.4-банди, биринчи хатбошисида белгиланган миқдордаги уруғликни “Буюртмачи”дан қабул қилиб олиш;
ушбу шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган экиш учун талаб этиладиган уруғлик чигит учун нави, авлоди, миқдори ва муддати кўрсатилган буюртманома тақдим этиш;
“Хўжалик” Фермер хўжалиги томонидан пахта ҳосили етиштирилаётган йил йилги пахта хосили етиштириш учун “Буюртмачи”га агротехник тадбирлардан келиб чиққан ҳолда ҳаражатлар тури ва муддати бўйича молиялаштириш юзасидан агротехника тадбирлари бошланишидан аввал камида 15 кун олдин талабнома тақдим этади. Талабномада кўрсатилган пул маблағлари шартноманинг умумий қийматининг 60 %дан ошиб кетмаслиги лозим;
“Буюртмачи”дан қабул қилиб олинган селекцион навли уруғлик чигитни шартноманинг иловасидаги маълумотномада хақиқатда экилиши назарда тутилган контурлардаги ер майдонига тўлиқ экишни таъминлаш;
шартномада кўрсатилган пахта хом ашёсини “Буюртмачи”нинг Буюртмачининг пахта хом ашёсини қабул қилиш манзили қабул қилиш манзилига Пахта хом ашёсини буюртмачига топширишнинг охирги муддати санасигача етказиб бериш;
шартноманинг 1.2-бандларида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ бажариш;
топширилаётган маҳсулотнинг сифати ва нави стандартлар, техник шартлар ва мазкур шартномада белгиланган мажбурий шартларга мос етказиб берилишини таъминлаш;
“Буюртмачи”дан олинган уруғлик, йиғим-терим мавсуми учун керакли материаллар ва бўнак (аванс) маблағларидан агротехнологик харитасига мувофиқ мақсадли фойдаланиш;
“Буюртмачи”дан агротехник тадбирлар учун олинган ёқилғи мойлаш материаллари ва минерал ўғитлардан белгиланган меъёр асосида ҳамда сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш;
шартномавий мажбурият бажарилмаган тақдирда “Буюртмачи”га етказилган зарарни қоплаш;
агар “Хўжалик” мазкур шартномада кўрсатилган мажбуриятни узрли сабабларга кўра бажара олмаса, бу тўғрисида асослантирувчи ҳужжатлар билан олдиндан оқилона муддатда “Буюртмачи”ни ҳабардор қилиш;
пахта йиғим-терим ишларига теримчиларни жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, халқаро шартномалари, шу жумладан Халқаро Меҳнат Ташкилотининг “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги ва “Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги конвенциялари талабларига қатъий риоя қилиш.
Фермер хўжалигининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
2.3. “Буюртмачи”нинг ҳуқуқлари:
топширадиган маҳсулотнинг сифати ва нави стандартлар, техник шартлар ва мазкур шартномада белгиланган мажбурий шартларга мос келишини “Хўжалик”дан талаб қилиш;
ушбу шартномада кўрсатилган маҳсулотни ўз вақтида қабул қилиш жойига топширишни “Хўжалик”дан талаб қилиш;
“Хўжалик” томонидан пахта жойлаштирилган майдонларни тўғри кўрсатилганлигини назорат қилиш;
маҳсулот етказиб берилмаганлиги ёки сифатсиз маҳсулот етказиб берилганлиги учун етказилган зарарларни қоплашни “Хўжалик”дан талаб қилиш;
тасдиқланган агротехнологик харитага мувофиқ тегишли чора-тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини “Хўжалик”дан талаб қилиш.
Буюртмачининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа ҳуқуқлари
2.4. “Буюртмачи”нинг мажбуриятлари:
“Хўжалик”ка экиш учун ушбу шартномада кўрсатилган уруғлигидан Буюртмачи томонидан фермер хўжалигига етказиб берилиши лозим бўлган пахта уруғи нави навли Етказиб берилиши лозим бўлган пахта уруғи миқдори (тонна) тоннани Пахта уруғи етказиб берилиши лозим бўлган санагача ёки “Хўжалик” томонидан берилган буюртманомада кўрсатилган муддатда ва миқдорда етказиб бериш;
“Хўжалик” томонидан шартноманинг 1.2.-бандига мувофиқ етказиб берилган уруғлик ва пахта хом ашёсини қабул қилиш ва уни хақини мазкур шартноманинг 4-бўлимида белгиланган тартибда тўлаш;
“Хўжалик” билан келишилган холда йиғим-терим мавсумида терим пулларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш;
“Хўжалик”ни ушбу шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги тегишли давлат стандартлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш;
“Хўжалик” томонидан етказиб берилган маҳсулотга тўлов ёки товар-транспорт ҳужжатини маҳсулотни қабул қилганидан кейин 24 соат ичида расмийлаштириб бериш;
маҳсулот тайёрлов масканига “Хўжалик”нинг транспорт воситасида ташилганда “Хўжалик”ка транспорт ҳақини ҳақиқий вазн бўйича тўлиқ масофа учун белгиланган меъёрий тарифлар доирасида ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар тўлаш;
“Хўжалик” томонидан шартномада белгиланган режадан ортиқча топширилган I ва II сорт пахта хом ашёси учун шартноманинг 2.1.-бандининг олтинчи хатбошисида белгиланган тартибда қўшимча устамаларни тўлаб бериш;
пахта терими бошлангунга қадар “Хўжалик” томонидан берилган талабнома асосида “Хўжалик”ни зарур миқдордаги йиғим-терим мавсуми учун керакли материаллар билан таъминлаш;
Шартноманинг 2.1.-бандининг иккинчи хатбошисига асосан берилган талабнома бўйича “Хўжалик”ни агротехник тадбирлар учун бўнак маблағлари, шу жумладан ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғит ва бошқа зарур нарсалар билан таъминалаш;
шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда “Хўжалик”ка рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини тақдим этиш;
“Хўжалик”ка янги замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, ёқилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар ва бошқа зарур товарларни харид қилиш ва технологияларни жорий қилишда кўмаклашиш.
Буюртмачининг шартнома намунасида кўрсатилганидан бошқа мажбуриятлари
3. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ
3.1. Мажбуриятлар мазкур шартнома шартлари ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак. Агар тарафлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган ҳисобланади.
3.2. Ушбу шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни қабул қилиш бўйича якуний ҳужжатлар тузилган сана “Хўжалик” томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади. Якуний ҳисоб-китобларнинг тўлов ҳужжатидаги кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича “Буюртмачи” томонидан мажбуриятлар бажарилган сана хисобланади.
3.3. Маҳсулот “Буюртмачи”нинг Буюртмачининг маҳсулотни қабул қилиб олиш манзили манзилдаги тайёрлов масканига Маҳсулотни ўз транспортида етказилишига маъсул тараф ( Кластер ёки фермер хўжалиги)нинг транспортида етказиб берилади.
3.4. “Буюртмачи” томонидан “Хўжалик”ка экиш материаллари (уруғлик) ушбу шартномада ҳамда буюртманомада кўрсатилган муддат ва миқдорда етказиб беради.
“Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га экиш материаллари (уруғлик) туркумларини ҳамда етказиб бериш санасини ўзгартириш зарурати мавжуд бўлса, 10 кун олдин тарафлар учун мақбул бўлган алоқа воситалари (чопар, почта, электрон почта) орқали хабарнома юборилиши лозим.
4. МАҲСУЛОТ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
4.1. “Хўжалик” томонидан “Буюртмачи”га етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг ўртача харид нархи 1 (бир) тоннаси учун Буюртмачига етказиб бериладиган пахта хом ашёсининг бир тоннаси учун ўртача харид суммаси (рақам ва сўз билан ) сўмни ташкил қилади
Шартноманинг умумий суммаси Шартноманинг умумий суммаси (рақам ва сўз билан ) сўмни ташкил қилади.
4.2. Йиғим-терим мавсумида “Буюртмачи” “Хўжалик”ка топширилган пахта хом ашёси учун мутаносиб равишда (қўл терими учун) терим пулларини белгиланган нархларда тўлаб боради.
4.3. Уруғлик пахта учун уруғликнинг унувчанлиги 90 % дан юқори бўлганда ҳарид нархига қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади.
Элита ва супер элита чигит учун 100 %,
1 - репродукцияли чигит учун (R1) 75 %,
2 - репродукцияли чигит учун (R2) 50 %,
3 - репродукцияли чигит учун (RЗ) 25 %
4.4. “Буюртмачи” томонидан “Хўжалик”нинг етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг якуний хисоб-китоблари терим учун ўтказилган пуллар ва бошқа ҳаражатлар чегирилганидан қолган қисми ҳосил йилининг 31 декабрь санасига қадар, уруғлик пахтанинг 1-босқичда топширилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини “Бюртмачи”га топширган вақтда тўловлар амалга оширилади.
4.5. Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш ҳаражатлари “Буюртмачи” ҳисобидан ҳақиқий вазн бўйича ва бутун масофа учун ҳосил йилининг 31 декабрига қадар амалга оширилади.
4.6. Ушбу шартнома бўйича олинадиган уруғлик баҳоси Шартнома бўйича фермер хўжалигига етказиб бериладиган уруғлик баҳоси сўмни ташкил этиб, бўнак ҳисобига етказиб берилади.
5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Маҳсулотни мазкур шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда ўрнатилган муддатларда қабул қилиниши рад этилишининг ҳар бир ҳолати учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда амалда шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли хўжалик кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
5.2. Шартномада белгиланган нав, сифат ва миқдорда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Хўжалик” “Буюртмачи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима харид нархига белгиланган устамалар тўланиши ҳисобга олинмаган ҳолда ўтган даврда (ой, йил чораги, йил) маҳсулотнинг амалда шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
5.3. “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 35-моддасига асосан, “Хўжалик” ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмларда маҳсулотнинг етказиб берилишини таъминлаш бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлган ўз мол-мулки билан жавоб беради. “Хўжалик”нинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, мазкур шартномада белгиланган мажбуриятлар бўйича “Хўжалик” бошлиғи ўзига қарашли мол-мулк билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
5.4. Мазкур шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка белгиланган устамалар тўланиши инобатга олинмаган холда асоссиз тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
Жаримадан ташқари “Буюртмачи” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
5.5. Товар-транспорт ҳужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжати учун базавий ҳисоблаш миқдорида жарима тўлайди.
5.6. “Хўжалик”ни мазкур шартномада белгиланган миқдорда вa муддатларда стандарт ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган уруғлик билан таъминланмаганлиги учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка маҳсулот етказиб бериш пайтида амалда бўлган уруғлик, қийматининг 2 баравари миқдорида жарима тўлайди.
5.7. “Буюртмачи” томонидан маҳсулот сифати, миқдори нотўғри аниқланиши, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ҳоллари аниқланган тақдирда “Буюртмачи” маҳсулот сифатини, шунингдек, уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта тўлиқ ҳисоб-китоб қилади ҳамда “Хўжалик” кўрган зарарни қоплаб беради.
5.8. “Хўжалик” томонидан сарфланган транспорт харажатларини тўламаганлик учун “Буюртмачи” “Хўжалик”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сўмманинг 0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.
5.9. Мазкур шартнома бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун “Хўжалик”ни жавобгарликка тортишда “Хўжалик” томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслигига айбдор бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг айби билан мазкур шартноманинг “Хўжалик” томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда ушбу ташкилотлар томонидан қопланади ёки суд орқали ундирилади.
6. ФОРС-МАЖОР ВА ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИШ
6.1. Тарафлардан бири шартномани енгиб бўлмайдиган куч ҳолат (форс-мажор)лари (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) сабабли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.
6.2. Ушбу шартнома шартларини бажаришга тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатларининг бошланиши ва тугаши тўғрисида томонлар зудлик билан бир-бирларини ҳамда енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссияни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия бундай ҳолатлар оқибатида ёки “Буюртмачи”нинг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун “Хўжалик”ни жавобгарликдан озод қилиш бўйича хулоса беришлари мумкин.
6.3. Форс-мажор ҳолатлари бўйича келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёки туман (шахар)лар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор)ни тасдиқлаш бўйича комиссия иштирокида уларни судгача ҳал этиш чора-тадбирларини кўрадилар. Форс-мажор ҳолатларини аниқлашда шартнома тарафлари қатнашиши керак.
7. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
7.1. Тарафлар шартнома тузишда, шартноманинг амал қилиш муддатида ва ушбу муддат тугаганидан сўнг, шартнома билан боғлиқ коррупциявий ҳаракатларни содир қилмасликка келишиб оладилар.
7.2. Тарафлар шартномадаги коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган коррупциянинг олдини олиш чораларини тан олади ва уларга риоя этилиши бўйича ҳамкорликни таъминлайдилар.
7.3. Ҳар бир тараф шартнома тузилган пайтида бевосита ўзи ёки унинг ижроия органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан шартнома билан боғлиқ ҳолда қонунга хилоф равишда пул, моддий қимматликлар берилмаганлигини, таклиф этилмаганлигини, уларни беришга ваъда қилинмамаганлигини, шунингдек моддий ёки ҳар қандай турдаги имтиёз, устунликлар олинмаганлигини (келажакда бу турдаги ҳаракатларни амалга ошириши ёки қилиши мумкинлиги ҳақида таассурот қолдирилмаганлигини) кафолатлайди.
Тарафлар, улар томонидан шартнома доирасида жалб қилинган шахсларнинг ушбу ҳаракатларни содир этмаслиги юзасидан оқилона чоралар кўради.
7.4. Тарафлар уларнинг назорати остида бўлган ва улар номидан ҳаракат қиладиган шахслар томонидан коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган мажбуриятлар бузилганлиги фактлари ҳақида хабар берилганлиги учун уларга тазйиқ ўтказмаслигини ва бошқа салбий оқибатлар келтирмаслигини кафолатлайдилар.
7.5. Агар бир тарафга бошқа тарафнинг коррупцияга қарши қўшимча шартларда белгиланган мажбуриятларни бузилишига йўл қўйганлиги маълум бўлиб қолса, иккинчи тарафни бу ҳақда зудлик билан хабардор қилиши ва ушбу тарафдан оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилишини ва амалга оширилган ишлар юзасидан унга хабардор қилишини талаб қилиши шарт.
Тарафнинг талаби бўйича иккинчи тараф томонидан қоидабузарликларни бартараф қилиш бўйича оқилона муддат ичида тегишли чоралар кўрилмаганда, ушбу тараф шартномани бир тарафлама тўхтатиб туришга, бекор қилишга ҳамда зарарни тўлиқ қоплаб беришни талаб қилишга ҳақли.
8. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ
8.1. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланиб, ҳудудий ваколатли органдан рўйхатдан ўтказилгандан кейин кучга кириб, Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган сана санасигача амалда бўлади.
9. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ
9.1. Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафлардан бирининг аризасига асосан Низоли ҳолатларда тарафлар мурожаат этадиган суд номи суди томонидан ҳал қилинади.
10. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
10.1. Мазкур шартнома тарафларнинг келишувига кўра ёки тарафларнинг бирини талаби асосида суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
10.2. Мазкур шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда амалга оширилиб тарафларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
10.3. Мазкур шартнома тарафларнинг ҳар бирига ҳамда рўйхатга олувчи орган учун бир нусхадан (уч нусха) тузилади.
10.4. “Буюртмачи” мазкур шартнома тўғри тузилиши ва рўйхатдан ўтказилишига масъул бўлиб, шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда шартномани аслини “Хўжалик”ка етказилиши мажбуриятини олади.
11. ТАРАФЛАРНИНГ МАНЗИЛИ ВА БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ
Буюртмачи. (Кластер) |
|
Хўжалик (Фермер) |
Манзил: Кластернинг манзили |
|
Манзил: Фермер хўжалигининг юридик манзили |
Банк Кластернинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
Банк Фермер хўжалигининг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
Ҳ/Р: Кластернинг ҳисоб рақами |
Ҳ/Р: Фермер хўжалигининг ҳисоб рақами |
|
СТИР: Кластернинг СТИР рақами |
СТИР: Фермер хўжалигининг СТИР рақами |
|
Телефон: Кластернинг телефон рақами |
Телефон: Фермер хўжалигининг телефон рақами |
|
Почта: Кластернинг почта манзили |
|
Почта: Фермер хўжалигининг почта манзили |
Электрон манзил: Кластернинг электрон манзили |
Электрон манзил: Фермер хўжалигининг электрон манзили |
|
_______________ (имзо, муҳр) |
|
_______________ (имзо, муҳр) |