Муаллифлик контенти тайёрлаб бериш
ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт (календар) |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган жой (рўйхат) |
Муаллифнинг лавозими ва тўлиқ исми,кейинги ўринларда “Муаллиф” деб юритилади, бир томондан, ва Фойдаланувчининг лавозими ва тўлиқ исми,бундан кейин “Фойдаланувчи”деб юритилади, иккинчи томондан, кейинги ўринларда биргаликда “Томонлар”, якка ҳолда “Томон” деб аталади, ушбу шартномани (кейинги ўринларда — Шартнома деб юритилади) қуйидагича туздилар:
ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ
1.1. Муаллиф Фойдаланувчига муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган Муаллифлик ҳуқуқи объекти номидан,бундан кейин “муаллифлик асари” деб юритилади, қуйидаги йўллар орқали фойдаланиши учун беради:
1.1.2. асарни такрорлаш (такрорлаш ҳуқуқи);
1.1.3. асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини сотиш ёки мулк ҳуқуқини ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш йўли билан тарқатиш (тарқатиш ҳуқуқи);
1.1.4. асарни барчанинг эътиборига етказиш (барчанинг эътиборига етказиш ҳуқуқи);
1.1.5. асарнинг асл нусхасини ёки нусхаларини прокатга бериш (прокатга бериш ҳуқуқи);
1.1.6. тарқатиш мақсадида асарнинг нусхаларини, шу жумладан мутлақ муаллифлик ҳуқуқлари эгасининг рухсати билан тайёрланган нусхаларини импорт қилиш (импорт қилиш ҳуқуқи);
1.1.7. асарни сим (кабель) орқали ёки бошқа шу каби воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (кабель орқали юбориш ҳуқуқи);
1.1.8. асарга тузатишлар киритиш, уни аранжировка қилиш ёки бошқача тарзда қайта ишлаш (қайта ишлаш ҳуқуқи);
1.1.9. асарни омма олдида намойиш этиш (омма олдида намойиш этиш ҳуқуқи);
1.1.10. асарни омма олдида ижро этиш (омма олдида ижро этиш ҳуқуқи);
1.1.11. асарни симсиз воситалар ёрдамида узатиш йўли билан барчанинг эътибори учун юбориш (эфирга узатиш ҳуқуқи);
1.1.12. асарни таржима қилиш (таржима қилиш ҳуқуқи);
1.1.13. асарни барчанинг эътиборига такроран юбориш, агар бундай юбориш дастлабки юборишни амалга оширган ташкилотдан бошқа ташкилот томонидан амалга оширилса (барчанинг эътиборига такроран юбориш ҳуқуқи).
2. МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ
2.1. Мазкур шартноманинг 1-бандида кўрсатилган ҳуқуқлар Муаллиф томонидан Фойдаланувчига ушбу шартнома кучга кирган кундан бошлаб ўтказилади ва Фойдаланувчига топширилган муаллифлик ҳуқуқларининг амал қилиш муддати йил давомида амал қилади.
3. МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ДОИРАСИ
3.1. Фойдаланувчи ушбу шартнома бўйича унга берилган муаллифлик ҳуқуқларидан Фойдаланувчига берилган муаллифлик ҳуқуқлари амал қиладиган ҳудуд ҳудудида фойдаланиш ҳуқуқига эга.
4. ШАРТНОМА БАҲОСИ ВА ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ
4.1. Асардан Мазкур шартноманинг 1-бандида кўрсатилган муаллифлик ҳуқуқлари асосида ҳар қандай ёки бир неча маротаба фойдаланганлик ёки барча муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланганлик учун Фойдаланувчи Муаллифга асардан фойдаланиш орқали топилган даромаднинг Муаллифлик ҳуқуқидиан фойдаланган натижасида топилган даромаддан Муаллифга берилиши керак бўлган фоиз миқдори%и миқдорида тўлов тўлаш мажбуриятини олади.
4.2. Тўлов Тўлов амалга ошириладиган ой (ҳар ой, ҳар чорак, ҳар йили)дан кечиктирмасдан кейинги ойнинг Тўлов амалга ошириладиган ойнинг аниқ санаси-санасигача амалга оширилиши лозим.
4.3. Фойдаланувчи Муаллифнинг илтимосига биноан ушбу Шартноманинг 4.1-бандига биноан Муаллифга тўланадиган тўловлар миқдорини аниқлаш учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тақдим этиш мажбуриятини олади.
5. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
5.1. Ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган томон амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
5.2. Томонлар мазкур шартномага биноан ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бошқа томоннинг ёзма равишдаги розилиги бўлмаган ҳолларда бажармасликка ҳаққи йўқ. Томонларга боғлиқ бўлмаган форс-мажор ҳолатлар вужудга келиши бундан мустасно.
5.3. Фойдаланувчи шартномада белгиланган муддатни бузганлиги учун кечиктирилган ҳар бир кунга тарафлар ўртасида келшилган умумий сумманинг 0,5% миқдорида, бироқ бажарилмаган иш қийматининг 50% дан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
5.4. Неустойкани тўлаш тарафларни шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
6. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
6.1. Тарафлар ўртасида мазкур шартнома бўйича ёки унда белгиланган мажбуриятларни бажариш вақтида юзага келадиган барча низолар ёки келишмовчиликлар томонларнинг ўзаро музокаралар олиб бориши йўли билан ҳал қилинади.
6.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд тартибида кўрилади.
7. ШАРТНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ
7.1. Шартнома шартларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, шартномани бекор қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Шартнома шартларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг ажралмас қисми ҳисобланади, улар албатта, инобатга олиниши зарур.
7.2. Шартномани бир тарафлама рад этиш, унинг шартларига ўзгартириш киритишга йўл қўйилмайди, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган, шунингдек, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
8. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ
8.1. Тарафлардан бири шартноманинг енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда муайян шароитда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (табиий офатлар, ноқулай об-ҳаво шароити, ҳукумат тадбирлари, ҳокимият органларининг қарорлари, ҳарбий низолари, ички тартиббузарликлар ва бошқа табиий офатлар) форс-мажор туфайли бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайди.
8.2. Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этишга имкони бўлмаган тараф мажбуриятларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилувчи вазиятлар содир бўлгани ёки тугаганлиги ҳақида иккинчи тарафга билдириши керак.
9. ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ
Муаллиф: Манзил: Муаллифнинг тўлиқ манзили Банк: Муаллифнинг Банки жойлашган манзил Ҳ/Р: Муаллифнинг банк ҳисобрақами СТИР: Муаллифнинг СТИРи Телефон: Муаллифнинг телефон рақами Ф.И.Ш: Муаллифнинг лавозими ва Ф.И.О.си ____________________Имзо |
Фойдаланувчи: Манзил: Фойдаланувчининг тўлиқ манзили Банк: Фойдаланувчининг Банки жойлашган манзил Ҳ/Р: Фойдаланувчининг банк ҳисобрақами СТИР: Фойдаланувчининг СТИРи Телефон: Фойдаланувчининг телефон рақами Ф.И.Ш: Фойдаланувчининг лавозими ва Ф.И.О.си ____________________Имзо |