ШАРТНОМA
(автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш тўғрисида)
Шартнома тузилган жой (рўйхат)тумани |
Шартнома рақами-сон |
Шартнома тузилган вақт (календар) йил
|
Хўжалик қандай ҳужжат асосида фаолият юритади асосида фаолият кўрсатувчи, Хўжаликнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хўжалик раҳбарининг лавозими Хўжалик раҳбарининг Ф.И.Оорқали бир томондан (кейинги ўринларда «Хўжалик» деб юритилади) бир томондан ва Хизмат кўрсатувчи қандай ҳужжат асосида фаолият юритади асосида фаолият кўрсатувчи, Хизмат кўрсатувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хизмат кўрсатувчи раҳбарининг лавозими Хизмат кўрсатувчи раҳбарининг Ф.И.О орқали бир томондан (кейинги ўринларда «Хизмат кўрсатувчи» деб юритилади |
I. Шартнома предмети
1.1. Мазкур шартнома бўйича «Хизмат кўрсатувчи» «Хўжалик»ка Техник хизмат кўрсатиладиган автотранспорт воситаларининг номи ва тури турдаги автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматини (кейинги ўринларда «Хизматлар» деб юритилади) кўрсатиш, «Хўжалик» эса уларни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
«Хизматлари»нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:
«Хизмат кўрсатувчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
«Хизматлари» «Хўжалик»нинг ҳисобидан транспортда ташилганда «Хизмат кўрсатувчи»дан транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;
«Хизмат кўрсатувчи»дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага мувофиқ тегишли сифат ва ассортиментдаги «Хизматлар» етказиб берилишини талаб қилиш;
зарур сифатга эга бўлмаган «Хизматлари» етказиб берилмаган тақдирда ўз танлашига кўра:
—зарур сифатга эга бўлмаган «Хизматлар» шунга ўхшаш «Хизматлар» билан алмаштирилишини;
—камчиликлар бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар «Хўжалик» ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;
—баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;
мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини «Хизмат кўрсатувчи»дан талаб қилиш.
«Хўжалик»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлари
2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:
ўз буюртманомаси бўйича кўрсатилган «Хизматлари»ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;
«Хизматлар»га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш муддати кун мобайнида ҳақ тўлаш.
«Хўжалик»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа мажбуриятлари
2.3. «Хизмат кўрсатувчи»нинг ҳуқуқлари:
Кўрсатилган «Хизматлар» учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини хўжаликдан талаб қилиш;
берилган буюртманомага мувофиқ кўрсатилган «Хизматлари»ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.
«Хизмат кўрсатувчи»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлари
2.4. «Хизмат кўрсатувчи»нинг мажбуриятлари:
«Хўжалик»ка «Хизматлар»ни мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик» томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда етказиб бериш;
агар «Хизматлар»ни етказиб бериш жараёнида «Хизмат кўрсатувчи» шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, «Хўжалик»нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни Кўрсатилган «Хизматлар»да аниқланган камчиликларни текин тузатиб бериш муддати кун муддатда текин тузатиб бериш.
«Хизмат кўрсатувчи»нинг шартномада кўрсатилмаган бошқа мажбуриятлари
III. Шартноманинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби
3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси Шартноманинг умумий қиймати сўмни ташкил этади. Етказиб бериладиган «Хизматлар»нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган. |
3.2. Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни «Хизмат кўрсатувчи» кўтаради.
Маҳсулот «Хўжалик»нинг транспорти билан кўрсатилган тақдирда «Хизмат кўрсатувчи» транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).
3.3. «Хўжалик» етказиб бериладиган «Хизматлар» суммасининг Етказиб бериладиган «Хизматлар» учун олдиндан тўланадиган сумма умумий сумманинг қанча фоизини ташкил этади фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Кўрсатилган «Хизматлар» учун қабул қилиш–топшириш далолатномаси имзолангандан кейин «Хизматлар» учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин неча кунда узил-кесил ҳисоб-китоб қилиниши лозим кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.
3.4. Кўрсатилган «Хизматлари» учун Ушбу шартнома бўйича тўлов йўли билан ҳисоб-китоб қилинади. |
IV. Шартноманинг бажарилиши
4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.
Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
4.3. «Хизматлар» қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
4.4. «Хўжалик»нинг розилиги билан «Хизматлар» муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Кўрсатилган ва «Хўжалик» томонидан қабул қилинган «Хизматлар» учун кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган «Хизматлар» ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.
4.5. «Хўжалик» муддатлар бузилган ҳолда кўрсатилган «Хизматлар»ни қабул қилишни рад этишга ҳақли.
4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда «Хизматлар» етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган «Хизматлар» ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб берилмаган «Хизматлар»нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай «Хизматлар» етказиб бериш «Хўжалик»нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
4.7. Кўрсатилган «Хизматлар» бевосита «Хўжалик»нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада кўрсатилган «Хизматлари» миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.
4.8. Мазкур шартномада назарда тутилган «Хизматлар» етказиб бериш мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик»нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади.
V. Томонларнинг жавобгарлиги
5.1. Томонлар ўртасида келишилган жадвал бўйича келган транспортнинг белгиланган муддатлардан ортиқча туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолганлик билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.
5.2. Агар кўрсатилган «Хизматлар»нинг сифати, ассортименти, навлари, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон кўрсатилган, сифати зарур даражада бўлмаган «Хизматлар» қийматининг Кўрсатилган Хизматларининг сифати, ассортименти шартномада белгиланганидан фарқ қилганда тўланиши лозим бўлган жарима фоизи фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.3. «Хизматлар»ни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда «Хизмат кўрсатувчи» «Хўжалик»ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг Хизматларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун бир кунда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган «Хизматлар» қийматининг Хизматларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун жами тўланадиган пеня миқдори фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва «Хизматлар»ни етказиб бериш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.
5.4. Кўрсатилган «Хизматлар» учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда «Хўжалик» «Хизмат кўрсатувчи»га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг Хизматларр учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун тўланадиган бир кунлик пеня миқдори. (фоизда, қўлда тўлдирилади) фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг Хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундириладиган пенянинг умумий миқдори (фоизда, қўлда тўлдирилади) фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
5.5. «Хўжалик» томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган «Хизмат кўрсатувчи»нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
«Хизмат кўрсатувчи»нинг айби билан контрактация шартномасининг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда «Хизмат кўрсатувчи» томонидан қопланади.
5.6. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.
VI. Низоларни ҳал этиш тартиби
6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита Низолар қайси судга мурожаат қилиш йўли билан ҳал қилинади? судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
VII. Шартноманинг амал қилиши
7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.
8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:
Хўжалик: |
Хизмат кўрсатувчи: |
Хўжаликнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хўжаликнинг манзили Хўжаликнинг ҳисоб рақами Хўжаликнинг СТИР рақами Хўжаликнинг МФО рақами Хўжаликнинг ОКЭД рақами Хўжалик раҳбарининг лавозими ______ (Имзо) Муҳр |
Хизмат кўрсатувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хизмат кўрсатувчининг манзили Хизмат кўрсатувчининг ҳисоб рақами Хизмат кўрсатувчининг СТИР рақами Хизмат кўрсатувчининг МФО рақами Кўрсатилган «Хизматлар»да аниқланган камчиликларни текин тузатиб бериш муддати Хизмат кўрсатувчининг ОКЭД рақами Хизмат кўрсатувчи раҳбарининг лавозими______ (Имзо) Муҳр |