Тўлиқсиз иш куни билан ишга қабул қилиш тўғрисида
БУ Й Р У Қ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами -сон |
Буйруқ қабул қилинган жой ш. |
Ишга қабул қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 186-моддасида тўлиқсиз иш вақти ва уни бериш тартиби кўрсатиб ўтилган унга кўра:
Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик тўлиқсиз иш вақти (тўлиқсиз иш куни (смена) ва (ёки) тўлиқсиз иш ҳафтаси, шу жумладан иш кунини қисмларга бўлган ҳолда) белгиланиши мумкин. Тўлиқсиз иш вақти ҳам муддати чекланмаган ҳолда, ҳам меҳнат шартномаси тарафлари келишган ҳар қандай муддатга белгиланиши мумкин.
Иш берувчи:
ушбу Кодекснинг 398-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшгача бўлган бола (ўн олти ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган бола) ота-онасидан бирининг (ота-онанинг ўрнини босувчи шахснинг), шунингдек оиланинг бетоб аъзосини парваришлашни амалга ошираётган шахснинг илтимосига кўра тиббий хулосага биноан;
ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра, агар мазкур шахс учун иш вақтини белгилаш ушбу Кодекс 424-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларида назарда тутилган бўлса;
ушбу Кодексда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўзга ҳолларда тўлиқсиз иш кунини белгилаши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган шахслар учун тўлиқсиз иш вақти ходим учун қулай бўлган муддатга, бироқ тўлиқсиз иш вақтини мажбурий равишда белгилаш учун асос бўлган ҳолатлар мавжуд бўлган даврдан ортиқ бўлмаган муддатга белгиланади, иш вақтининг ва дам олиш вақтининг режими, шу жумладан ҳар кунги ишнинг (сменанинг) давомийлиги, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти эса ушбу иш берувчидаги ишлаб чиқариш (иш) шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ходимнинг истакларига мувофиқ белгиланади. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар тўлиқсиз иш вақтининг давомийлиги ва иш режими тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг тавсияларига мувофиқ белгиланиши керак.
Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаганда ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш у ишлаб берган вақтга мутаносиб равишда ёки у бажарган ишнинг ҳажмига қараб амалга оширилади.
Тўлиқсиз иш вақти шартларида ишлаш ходимлар учун ҳар йилги асосий меҳнат таътили давомийлигининг, меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ва бошқа меҳнат ҳуқуқларининг бирор-бир чекланишларига сабаб бўлмайди.
Меҳнат кодексининг 186-моддасига асосан ходимларга тўлиқсиз иш вақтини яратиш заруриятидан келиб чиқиб,
БУЮРАМАН
Ходим ишга қабул қилинаётган ташкилот номи ва ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ходим ишга қабул қилинаётган бўлим номида Ходимнинг лавозими лавозимига Ходимнинг Ф.И.О.сини тўлиқсиз иш ҳафтаси ва Ходимга белгиланган синов муддати синов мудати билан ишга қабул қилинсин.
Ишни бошлаш вақти Ходимнинг ишга чиқиш санаси этиб белгилансин.
Ходимнинг Ф.И.О.сига тўлиқсиз иш кунлари Ходимнинг тўлиқсиз иш куни этиб белгилансин.
2. Молия иқтисод бўлими (Молия иқтисод бўлимининг маъсул ходими) Ходимнинг Ф.И.О.сига тегишли тўловларни амалга оширсин.
Асос:Асослантирувчи ҳужжатлар рўйхати.
Ташкилот раҳбарининг лавозими |
_____________ |
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си |
Буйруқ билан танишдим Ходимнинг лавозими |
_____________ |
Ходимнинг Ф.И.О.си |