Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Маъмурий иш юзасидан келишув битими.

Ҳужжат тавсифи
Ариза реквизитлари
Ариза берувчи
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Маъмурий ишлар бўйича Ариза берилган маъмурий суди номисудига

 

Ариза берувчи шахснинг яшаш манзилида яшовчи

 

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Осидан

 

 

АР И З А

келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида

 

Маъмурий ишлар бўйича Ариза берилган маъмурий суди номи судининг иш юритувида менинг жавобгар Иш бўйича жавогарнинг Ф.И.Осига нисбатан Даъво ариза мазмуни ҳақидаги даъво аризам юзасидан юритилган маъмурий иши мавжуд.

Мен ўз даъво аризамда Даъво ариза мазмунини сўраганман.

Ишни судда кўриш давомида жавобгар мен билан келишиб, даъво аризамда кўрсатилган талабларимни ихтиёрий равишда қаноатлантирди. Биз бу тўғрида келишув битими туздик.

Жавобгар билан келишув битимини ихтиёрий равишда туздик, келишув битими мазмуни бизга тушунарли.

Менга келишув битими тузиш оқибатлари суд томонидан тушунтирилди. Мазкур келишув битимининг тузилиши бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 1261-моддасига кўра, тарафлар маъмурий суд ишларини юритишнинг барча босқичларида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида низони келишув битимини тузган ҳолда тўлиқ ҳажмда ёки қисман ҳал этиши мумкин.

Тарафларнинг келишуви ихтиёрийлик, ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширилади. Тарафларнинг келишувига фақат жавобгарда маъмурий ихтиёрийлик (дискрецион ваколат) мавжуд бўлганда йўл қўйилади.

Тарафларнинг келишуви фақат уларнинг низоли оммавий ҳуқуқий муносабатлар субъекти сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли бўлиши ҳамда тарафларнинг ўзаро ён беришига йўл қўйилган тақдирда амалга оширилиши мумкин.

Келишув битими суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган деб ҳисобланади.

Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 1261-1265-моддаларига асосланиб, мен билан жавобгар Иш бўйича жавогарнинг Ф.И.Оси ўртасида мазкур маъмурий иши юзасидан тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва маъмурий ишни иш юритишдан тугатишни сўрайман.

 

Илова:

Ариза нусхаси

Келишув битими нусхаси

 

Ариза берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

 

имзо

Ариза берилган сана йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Маъмурий иш юзасидан келишув битими.