Вақтинчалик ишлайдиган ходимларни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқдан намуна
БУ Й Р У Қ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами -сон |
Буйруқ қабул қилинган жой ш. |
Ишга қабул қилиш тўғрисида
Ташкилотда мавсумий ишлар мавжуд бўлганлиги сабабли, вақтинчалик шартнома имзолаган ҳолда янги ходимларни ишга олиш зарурияти вужудга келмоқда.
Меҳнат қонунчилигига мувофиқ уч йилдан кўп бўлмаган муайян муддатга (муддатли меҳнат шартномаси) тузилиши мумкинлиги белгиланган.
Меҳнат кодексининг 112-моддасида муддатли меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолларда тузилади:
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун;
вақтинчалик (икки ойгача) ишларни бажариш вақти учун;
табиий шароитлар туфайли иш фақат муайян давр (мавсум) ичида амалга оширилиши мумкин бўлганда мавсумий ишларни бажариш учун;
иш берувчининг одатдаги фаолияти доирасидан ташқарига чиқадиган ишларни (реконструкция қилиш, монтаж қилиш, ишга тушириш-созлаш ишлари ва бошқа ишлар), шунингдек ишлаб чиқаришни ёки ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмини олдиндан маълум бўлган вақтинчалик (бир йилгача) кенгайтириш билан боғлиқ ишларни бажариш учун;
таъсис ҳужжатларига биноан олдиндан белгиланган муддатга ташкил этилган ташкилотларга ишга кираётган шахслар билан;
ишнинг тамомланиши аниқ сана билан белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда муддатли хусусиятга эга бўлган, олдиндан белгиланган ишларни бажариш учун қабул қилинадиган шахслар билан;
ишлаб чиқаришда ўқитиш шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган ишларни бажариш, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ёки стажировкани ўташ учун;
меҳнат органлари томонидан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган ишларга ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган шахслар билан;
муқобил хизматни ўташ учун юборилган фуқаролар билан;
Ўзбекистон Республикасига унинг ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан тузилади.
Муддатли меҳнат шартномаси меҳнат Кодексига ёки бошқа қонунга мувофиқ ўзга ҳолларда ҳам тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг 110 ва 112-моддаларига асосланган ҳолда, мавсумий ишчиларга эҳтиёжнинг мавжудлигидан келиб чиқиб,
БУЮРАМАН
1. Ходимнинг Ф.И.О.си – мавсумий ишчи лавозимига муддатли меҳнат шартномаси асосида Ходимнинг ишни бошлаш санасидан Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинадиган санагача бўлган муддатга ишга қабул қилинсин.
2. Молия иқтисод бўлими Молия иқтисод бўлими маъсул ходими Ходимнинг Ф.И.О.сига тегишли тўловларни амалга оширсин.
Асос: Буйруқни асослантирувчи ҳужжатлар рўйхати
Ташкилот раҳбарининг лавозими |
_____________
|
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О.си |
|
|
|
Буйруқ билан танишдим Ходимнинг лавозими |
_____________
|
Ходимнинг Ф.И.О.си |