Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ходимлар сони ёки штатлар қисқартирилаётганда ходимга огоҳлантириш бериш

Ҳужжат тавсифи
Ходимлар сони ёки штатлар қисқартирилаётганда ходимга огоҳлантириш бериш
  • (календар)
Тарафлар
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Ходимлар сони ёки штатлар қисқартирилаётганда ходимга огоҳлантириш бериш

 

Огоҳлантириш хати чиқарилган сана

Огоҳлантириш хати рақами

Огоҳлантриш хати

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 165-моддасига биноан,

Иш берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт:

1) меҳнат шартномаси:

ташкилот ўз муассисларининг ёхуд таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги;

технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги;

ташкилот раҳбарига, унинг ўринбосарларига, бош бухгалтерга ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбарига нисбатан ташкилот мулкдорининг ўзгарганлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин;

2) меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин;

3) меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан бекор қилинганда камида уч кун олдин.

Ходимни меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра келгусида бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлари барча ҳолларда қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг айрим тоифадаги ходимларга нисбатан бошқа огоҳлантириш муддатлари белгиланган ҳоллар мустасно.

Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ Ходим ишлаб турган ташкилот номи ва унинг (ташкилотнинг) ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ходим ишлаётган бўлим (таркибий тузулма) номи бўлимида Ходимнинг лавозими лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ходимнинг Ф.И.О.сига:

Штатлар сони қисқариб, Сиз эгаллаётган лавозим Ходимнинг лавозими бекор қилинаётганлиги сабабли Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши лозим бўлган сана кунидан бошлаб меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Вазифангиздан озод этилаётганлигингиз сабабли ҳозирги кунда корхонадаги қуйидаги бўш вазифаларда ишлаш таклиф этилади:

Ходимга таклиф қилинган бўш иш ўрни

Кўрсатилган вазифалардан бирига ўтиб ишлашга розилигингиз ҳақида тегишли ариза билан ходимлар бўлимига мурожаат қилиш орқали маъмуриятни хабардор қилишингиз лозим.

Огоҳлантириш хати чиқарган шахснинг лавозими

Огоҳлантириш хати чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

Огоҳлантириш хатини олдим:

Ходимлар сони ёки штатлар қисқартирилаётганда ходимга огоҳлантириш бериш