Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ реквизитлари
  • (календар)
Тарафлар
Ариза мазмуни

Юклаб олинг

Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқдан намуна

 

 

БУ Й Р У Қ

 

Буйруқ чиқарилган сана

Буйруқ рақами-сон

Буйруқ қабул қилинган жой ш.

 

 

Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 151-моддасига мувофиқ, Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт:

қонунчиликка мувофиқ ваколатли давлат органларининг талабига кўра;

алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;

мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;

ходим томонидан меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажариш учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;

тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра тўрт ойгача муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлган ходимни ўтказиш рад этилганда ёхуд иш берувчида иш мавжуд эмаслиги муносабати билан бундай ходимга тегишли ишни таклиф этиш мумкин бўлмаганда;

ходим меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ёки меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.

Меҳнат кодексининг 153-моддасига кўра эса, ходимни ишдан четлаштириш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилиб, буйруқ ушбу Кодекс 151-моддасининг иккинчи ёки учинчи қисмида назарда тутилган, ходимни ишдан четлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилган аниқ сабаб кўрсатилиши керак.

Иш берувчининг ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруғи ишдан четлаштирилган ходимга имзо қўйдириб етказилади. Ходимнинг ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ билан танишишни рад этиши бунда ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Иш берувчи ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқнинг тасдиқланган кўчирма нусхасини унга ходим мурожаат қилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ходимнинг талабига кўра бериши шарт.

Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ билан таништириш имкони бўлмаган тақдирда, иш берувчи ходимга тегишли буйруқ чиқарилган кундан эътиборан уч иш куни ичида буйруқнинг кўчирма нусхасини билдириш хати билан юбориши шарт.

Ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқда четлаштириш амалга оширилаётган муддат белгиланиши керак. Ходимни ишдан четлаштириш даври тугайдиган аниқ санани олдиндан аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, қайси ҳодиса бошланиши билан ходимни ишдан четлаштириш муддати тугайдиган бўлса, ўша ҳодиса (ходимнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши ва бошқалар) иш берувчининг буйруғида кўрсатилади.

Ишдан четлаштирилган ходим четлаштириш муддати ёки четлаштириш қайси ҳолатлар сабабли амалга оширилган бўлса, ўша ҳолатлар тамом бўладиган муддат тугаганидан кейинги биринчи иш кунида ишга киришиши шарт.

Мазкур кодекснинг 151 ва153-моддаларига мувофиқ,

БУЮРАМАН

1. Ходим ишлаб турган ташкилот номи ва унинг (ташкилотнинг) ташкилий ҳуқуқий шаклининг Ходим ишлаётган бўлим (таркибий тузулма) номи бўлимида Ходимнинг лавозими лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ходимнинг Ф.И.О.си иш вақтида Ходимнинг иш вақтидаги ножўя хатти ҳаракати ҳаракатлари сабабли Ходимни ишдан четлатиш санаси кунидан ишдан четлаштирилсин.

 

Асос: Буйруқни асослантирувчи ҳужжатлар рўйхати

 

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_____________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

 

 

 

 

Буйруқ билан танишдим

Ходимнинг лавозими

 

_____________

 

Ходимнинг Ф.И.О.си

 

 

Ходимни ишдан четлаштириш тўғрисидаги буйруқ