Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Компаниянинг тўловга лаёқатсизлиги (банкротлиги) тўғрисида

Ҳужжат тавсифи
Даъво ариза реквизитлари
  • (календар)
Даъвогар тўғрисида маълумотлар
Жавобгар тўғрисида маълумотлар
Даъво ариза мазмуни

Юклаб олинг

 

 

Иқтисодий ишлар бўйича Даъво-ариза берилган иқтисодий ишлар бўйича суд номи судига

Даъвогар:Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Даъвогарнинг манзили

Телефон: Даъвогарнинг телефон рақамлари

Email: Даъвогарнинг почта (электрон) манзили

Жавобгар Жавобгарнинг Ф.И.О.си

Манзил: Жавобгарнинг манзили

Телефон: Жавобгарнинг телефон рақамлари

Email: Жавобгарнинг почта (электрон) манзили

Даъво ариза

(Компанияни тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисида)

Компаниянинг ташкил этилган санаси йилда ташкил этилган Компания номи ташкилий ҳуқуқий шакли номли компания ҳозирги кунда тўловларни ўз вақтида тўлаб боришга молиявий шароити етарли эмас. Аммо шундай бўлсада, Компания номи ташкилий ҳуқуқий шакли ўзининг тўловга лаёқатсизлигини яширган ҳолда молиявий қарзлар олмоқда. Бу эса молиявий инқирозни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 210-моддасига кўра, юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Иқтисодий процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.

Иқтисодий процессуал кодексининг 211-моддасида эса банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунга мувофиқ қарздор, кредиторлар ва бошқа манфаатдор шахслар қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Аризага банкротлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилиниши белгиланган.

Шунингдек, “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида тўловга қобилиятсизлик аломатлари кўрсатилга бўлиб, бунга кўра:

вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги кўрсаилиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 210, 211-моддалари ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Компания номи ташкилий ҳуқуқий шаклини тўловга қобилиятсиз деб топишингизни сўрайман.

Даъвогарнинг Ф.И.О.си

Ариза ёзилган сана

Компаниянинг тўловга лаёқатсизлиги (банкротлиги) тўғрисида