Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кассация шикояти (Фуқаролик судига)

Ҳужжат тавсифи
Шикоят реквизитлари
Шикоят берувчи
Шикоят мазмуни
  • Изоҳ: ушбу бандда суд қарори нима сабабдан ноқонуний деб ҳисобланаётганлиги ёзилиши керак.

Юклаб олинг

Фуқаролик ишлари бўйича Шикоят берилган фуқаролик суди номи судига

 

Шикоят берувчининг манзилида яшовчи

 

Шикоят берувчи шахснинг Ф.И.Оси томонидан

 

 

КАССАЦИЯ ШИКОЯТИ

Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана даги ҳал қилув қарори юзасидан

 

Даъвогар Иш бўйича даъвогар жавобгар Иш бўйича жавобгарга нисбатан Даъво талаби мазмуни тўғрисидаги даъво ариза билан фуқаролик ишлар бўйича Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судига мурожаат қилган. Суд Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана куни Суднинг ҳал қилув қарори мазмуни тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Мен қуйидагиларга асосан ушбу қарордан норозиман:

Шикоят муаллифининг фикрига кўра суднинг ҳал қилув қарори қайси асосларга кўра ноқонуний?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 403-моддасига кўра, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно, суднинг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан кассация шикояти бериши мумкин.

Прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган суд ҳужжати устидан кассация протести келтиришга ҳақли.

Мазкур Кодекснинг 405-моддасига кўра, кассация шикояти (протести) кассация инстанцияси судининг номига йўлланади, лекин ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни қабул қилган судга берилади.

Суд ҳужжатини қабул қилган суд кассация шикояти (протести) келиб тушган кундан эътиборан беш кунлик муддатда уни кассация инстанцияси судига иш билан бирга юбориши шарт.

Ушбу Кодекснинг 419-моддасига кўра кассация инстанциясининг суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга, ҳал қилув қарорини, қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга ҳақли.

Бироқ биринчи инстанция суди юқоридаги қонун талабларига риоя қилмаган. Чунки суд иш ҳолатларини ўрганмади.

Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 72-моддасида ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бироқ суд ушбу қонун талабига риоя қилмади.

Иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, суд ҳужжатида баён этилган суд хулосаларининг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлади.

Юқоридагилардан ҳамда Фуқаролик процессуал Кодекснинг 72, 3722,403-моддаларидан келиб чиққан ҳолда

 

СЎРАЙМАН:

 

1. Устидан шикоят берилаётган суд қарорини қабул қилган суд номи судининг Устидан шикоят берилаётган суд қарори қабул қилинган сана кунидаги ҳал қилув қарорини бекор қилишингизни;

2. Ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ўрнига қабул қилиниши сўралаётган янги ҳал қилув қарорининг қисқача мазмуни ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилишингизни;

 

Илова: Шикоятга илова қилинаётган ҳужжатлар номи

 

Шикоят берувчи шахснинг Ф.И.Оси

 

Шикоят берилган сана

 

 

 

 

 

 

 

 

Кассация шикояти (Фуқаролик судига)