Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тўғрисида Шартнома

Ҳужжат тавсифи
Шартнома реквизитлари
  • (туман (шаҳар) кўрсатилади)
Тарафлар тўғрисида маълумот
  • (туман (шаҳар) ИИБ кўрсатилади)
Шартнома мазмуни
Газ таъминоти ташкилоти тўғрисида маълумотлар
Истеъмолчи тўғрисида маълумотлар

Юклаб олинг

Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйичаНАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган сана Шартнома рақами-сон Шартнома тузилган ҳудуд

 

Устав ва Ишончнома берилган санада берилган Ишончнома рақами-сон Ишончномага асосан иш кўрувчи «Филиалнинг номи газ» филиали (кейинги ўринларда газ таъминоти ташкилоти деб аталади) номидан унинг раҳбари Филиал раҳбарининг Ф.И.О. бир тарафдан, Истеъмолчининг яшаш вилояти вилояти, Истеъмолчининг яшаш тумани (шаҳри),Истеъмолчининг яшаш кўчаси кўчаси, Истеъмолчининг уй рақами-уй, Истеъмолчининг хонадон рақами-квартира эгаси фуқаро Истеъмолчининг Ф.И.О. (кейинги ўринларда истеъмолчи деб аталади), Истеъмолчига паспорт берилган санада Истеъмолчига паспорт берган ИИБ (ҳудуд) томонидан берилган паспорт Истеъмолчининг паспорт серияси серияси Истеъмолчининг паспорт серия рақами рақами, Истеъмолчининг паспорт серия рақами,иккинчи тарафдан қуйидагилар тўғрисида ушбу Шартномани тузишди:

I. Шартноманинг предмети

1.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10 август 2018 йилдаги “Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кундалик ҳаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 646-сонли қарори талабларига мувофиқ газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газини маиший эҳтиёж учун фойдаланишга қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

II. Етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород

газининг сифати ва ҳажми

2.1. Газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини ГОСТ 202448-90 «Газы углеводородные сжиженные топливные для коммунально-бытового потребления» талабларига мувофиқ етказиб бериш мажбуриятини олади.

2.2. Газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига маиший эҳтиёж учун бир ойда Етказиб бериладиган газ миқдори кг (м3)суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш мажбуриятини олади. Етказиб берилган газ қайта сотилмайди. Етказиб бериш республика бўйича суюлтирилган углеводород гази ресурслари ва тақсимотининг тасдиқланган баланси доирасида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.

III. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Газ таъминоти ташкилоти:

а) ушбу Шартноманинг 3.4-банди талабларига риоя қилинмаган тақдирда тегишли далолатнома расмийлаштирган ҳолда истеъмолчига суюлтирилган углеводород гази етказиб беришни тўхтатиш;

а1)тасдиқланган тарифларга мувофиқ хизмат кўрсатиш орқали суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва алмаштириш;

б) истеъмолчидан суюлтирилган углеводород газидан фойдаланишда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

3.2. Газ таъминоти ташкилоти: 

а) тасдиқланган жадвалга мувофиқ суюлтирилган углеводород газини ўз вақтида етказиб беришга;

б) истеъмолчига белгиланган тартибда суюлтирилган углеводород газидан фойдаланиш тўғрисида йўл-йўриқ беришга;

в) суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини истеъмолчи манзилигача етказишга;

г) техник кўрикдан ўтказилмаган маиший газ баллонларидан фойдаланишга йўл қўймасликка;

д) маиший газ баллонларини мувофиқлик сертификати бўлмаган резинали шлангларга уламасликка;

е) истеъмолчининг буюртмалари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашга; 

ж) етказиб берувчи заводнинг кутилаётган кечикишлар ёки суюлтирилган углеводород гази етказиб берилиши тўхтатилиши ҳақидаги билдиришномаси олинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида бу ҳақда истеъмолчини хабардор қилишга;

з) истеъмолчидаги маиший газ баллонини суюлтирилган углеводород гази билан тўлдириш учун йиғиш ва олиб кетишга;

и) суюлтирилган углеводород газидан оқилона фойдаланиш ҳамда амалдаги меъёрий талабларга риоя қилиш бўйича истеъмолчиларга тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришга;

к) газдан фойдаланиш ускунаси тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказилишини ташкил этишга;

л) истеъмолчининг буюртманомалари бўйича технологик ва газдан фойдаланиш ускунасининг носозликларини махсус журналда рўйхатдан ўтказган ҳолда бартараф этиш чораларини кўришга;

м) носозликлар бартараф этилганлиги тўғрисида далолатнома тузишга, кейинчалик уни уч йил мобайнида сақлашга мажбурдир.

3.3. Истеъмолчи:

а) суюлтирилган углеводород гази белгиланган сифатда етказиб берилишини талаб қилишга;

а1)суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва алмаштириш учун тасдиқланган тарифларга мувофиқ газ таъминоти ташкилотининг хизматидан фойдаланишга;

б) белгиланган сифатга мувофиқ бўлмаган суюлтирилган углеводород газини қабул қилишни рад этишга;

в) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилишини вақтинча тўхтатишни талаб қилишга;

в1)истеъмолчи газ таъминоти ташкилотидан газ баллонларида сотиб олинган суюлтирилган углеводород газини фақат газ таъминоти ташкилотининг ходими томонидан тегишли йўриқномадан ўтказилганидан кейин мустақил алмаштиришга;

г) суюлтирилган углеводород гази етказиб беришда тузилган шартномани узайтиришга ёки газ таъминоти ташкилоти томонидан шартнома мажбуриятларига риоя қилинмаганда уни етказиб бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.

3.4. Истеъмолчи:

а) суюлтирилган углеводород газидан оқилона ва фақат маиший мақсадлар учун фойдаланишга;

б) газдан фойдаланиш ускунасини (индивидуал, гуруҳли газ баллони ва резервуар сиғим) ўрнатишга лойиҳа ёки эскизга эга бўлишга;

в) газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи сақланишини таъминлашга ва уни газ таъминоти ташкилоти ва ваколатли давлат органлари вакилининг талабига кўра кўрсатишга;

г) суюлтирилган углеводород гази етказиб берилганлиги учун тасдиқланган тарифга мувофиқ ҳақ тўлашга;

д) газ приборлари ва маиший газ баллонларидан (индивидуал, гуруҳли) хавфсиз фойдаланишни таъминлашга;

е) хонада, газ приборлари ва маиший газ баллонлари ўрнатилган жойларда газ ҳиди аниқланганда дарҳол газдан фойдаланишни тўхтатиш чораларини кўришга, хонани шамоллатишга ва бу ҳақда дарҳол газ таъминоти ташкилотига хабар беришга;

ж) газдан фойдаланиш ускунаси, маиший газ баллони (индивидуал, гуруҳли) ва шамоллатиш йўлларини амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ соз ҳолатда сақлашга;

ж1)газдан фойдаланиш ускунасини газ таъмонти ташкилоти томонидан тасдиқланган жадваллар ва тарифларга мувофиқ ҳар йили техник ва профилактик кўрикдан ўтказилишида амалий ёрдам беришга;

з) газдан фойдаланиш ускунасини ва маиший газ баллонини кўздан кечириш учун газ таъминоти ташкилотининг вакиллари эркин киришини таъминлашга (тегишли гувоҳнома кўрсатилганда) мажбурдир.

IV. Ҳисоб-китоблар тартиби

4.1. Етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархи 1 кг (м3)учун Етказиб бериладиган газ нархи сўмни ташкил этади. Ҳисоб-китоб ўлчов бирлиги учун белгиланган ягона чакана нархга мувофиқ амалга оширилади. Белгиланган чакана нарх ўзгарганда ҳисоб-китоб ўзгарган нарх бўйича амалга оширилади.

4.2. Истеъмолчи етказиб берилган суюлтирилган углеводород гази учун олиш ҳолати бўйича 100 фоиз ҳақ тўлайди. Истеъмолчи етказиб бериладиган суюлтирилган углеводород гази учун олдиндан ҳақ тўлаши мумкин. Бунда узил-кесил ўзаро ҳисоб-китоб суюлтирилган углеводород гази ҳақиқатда етказиб берилгандан кейин етказиб бериш санасида ўлчов бирлиги учун белгиланган ягона чакана нархга мувофиқ амалга оширилади. Чакана нарх ўзгарганда ҳисоб-китоб ўзгарган нарх бўйича бажарилади. Олинган суюлтирилган углеводород газига ҳақ тўлаш истеъмолчиларнинг танловига кўра тўловларни қабул қилишнинг исталган пунктлари орқали амалга оширилади.

4.3. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига суюлтирилган углеводород газини олиш учун тўловни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этади.

V. Шартноманинг амал қилиш муддати

5.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва бир йил мобайнида амал қилади. Шартноманинг амал қилиш муддати тамом бўлгач, агар тарафлардан ҳеч бири Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилмаган бўлса, у келгуси йилга узайтирилган деб ҳисобланади.

5.2. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши керак.

VI. Тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. Шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган тақдирда тарафлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

VII. Форс-мажор

7.1. Енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) – бу тарафларнинг иродаси ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий ҳодисалар (зилзила, кўчки, довул, қурғоқчилик ва шу кабилар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларидан келиб чиқиб импорт ва экспортга тақиқлар ва шу кабилар) туфайли келиб чиққан, улар муносабати билан тарафлар ушбу шароитларда қабул қилинган мажбуриятларни бажара олмайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва олдиндан кўрилмаган ҳолат.

7.2. Тарафлар, агар мажбуритларни зарур тарзда бажариш учун уларга боғлиқ барча чоралар кўрилганлигини исбот қилсалар, айбдор деб ҳисобланмайдилар.

7.3. Ушбу Шартнома ижросига тўсқинлик қилувчи форс-мажор ҳолатлари юз берган тақдирда тарафлар алоқа воситалари орқали бир-бирларини хабардор қилишлари керак.

7.4. Газ таъминоти ташкилоти ишлаб чиқарувчи заводларда авария юз берган ҳолларда суюлтирилган углеводород гази етказиб берилмаганлиги учун жавоб бермайди.

VIII. Низоларни ҳал этиш тартиби

8.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар юзага келган тақдирда тарафлар, қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.

8.2. Тарафлар ўртасидаги тарафларнинг ўзаро келишувига мувофиқ ҳал қилинмаган ҳар қандай низомлар суд томонидан ҳал этилади.

IX. Якунловчи қоидалар

9.1. Ушбу Шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки Шартнома қоидалари бузилган тақдирда бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин.

9.2. Ушбу Шартнома Шартноманинг ҳар бир тарафи учун икки нусхада тузилди, ҳар икки нусха бир хил юридик кучга эгадир.

9.3. Ушбу Шартномада назарда тутилмаган ҳолатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

X. Тарафларнинг реквизитлари

 

Газ таъминоти ташкилоти

Истеъмолчи

Газ таъминоти ташкилоти номи

Истеъмолчининг Ф.И.О.

Почта манзили: Газ таъминоти ташкилоти манзили

Яшаш манзили: Истеъмолчининг яшаш манзили

КТУТ коди: Газ таъминоти ташкилоти коди

Алоқа қилинадиган телефонлар:

ХХТУТ: Газ таъминоти ташкилоти мулкчилик шакли

мобил телефони: Истеъмолчининг мобил телефон рақами

Алоқа қилинадиган телефон: Газ таъминоти ташкилоти телефон рақами

уй телефони: Истъемолчининг уй телефон рақами

Тўловлар учун банкдаги ҳисоб-китоб рақами: Газ таъминоти ташкилоти ҳисоб рақами

Паспортга оид маълумотлар: Истеъмолчининг паспорт маълумотлари

Банк номи: Газ таъминоти ташкилоти банк номи

Шахсий ҳисоб рақами: Истеъмолчининг ҳисоб рақами

МФО: Газ таъминоти ташкилоти банк коди МФО

СТИР: Газ таъминоти ташкилоти СТИР рақами

Раҳбар: Газ таъминоти раҳбарининг Ф.И.О

________________(имзо) М.Ў

(имзо)___________________________

Аҳолига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тўғрисида Шартнома

Ушбу шартнома намунаси газ таъминоти ташкилоти суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш, истеъмолчи эса суюлтирилган углеводород газини маиший эҳтиёж учун фойдаланишга қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиш тўғрисида икки томонлама келишув учун мўлжалланган.

Унга кўра, газ таъминоти ташкилоти истеъмолчига маиший эҳтиёж учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш мажбуриятини, истеъмолчи эса белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Томонлар шартнома намунасидаги сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари, келгусида низолар келиб чиқишининг олдини олади.