Даъво ариза берилган суд номига
Даъвогар: Даъвогарнинг Ф.И.О.
Даъвогарнинг яшаш манзили
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгар юридик шахснинг тўлиқ номи
Жавобгарнинг манзили
Жавобгарнинг Ҳ/р Ҳисоб рақами
Жавобгарнинг СТИР рақами СТИР рақами
Жавобгарнинг банк коди МФО МФО рақами (коди)
Жавобгарнинг ОКЭД рақами ОКЭД рақами
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
Даъво мазмуни: Тўланмай қолган иш ҳақи миқдори сўм миқдорида
тўланмаган иш ҳақини ундириш тўғрисида
Даъво аризаси
Жавобгар юридик шахснинг тўлиқ номи Юридик шахс раҳбарининг мансаби Юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.нинг Ходим ишга қабул қилинган сана йилдаги Ходимни ишга қабул қилиш буйруқ рақами-сонли буйруғи асосида Даъвогар ишлаб келган лавозими номи вазифасига ишга кабул килинганман.
Шу кунга кадар меҳнат шартномасида қайд қилинган вазифаларимни ҳамда иш берувчининг барча топшириқларини амалга оширган ҳолда меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келмоқдаман.
Аммо иш берувчининг тушунтиришига кўра, Иш ҳақи тўланмагани сабаби сабабли менга ҳисобланган иш ҳақи ўз вақтида тўланмасдан келмоқда.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 244-моддасига мувофиқ, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 253-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт, яни меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади. Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.
Бироқ иш берувчи томонидан менинг Иш ҳақи тўланмаган сана (бошланиши) йилдан Иш ҳақи тўланмаган сана (охирги) йилга қадар бўлган меҳнат фаолиятим учун иш ҳақи умуман тўланмаган.
Соҳа мутахассисларининг ҳисоб китобига кўра, тўланмасдан келинган иш ҳақларим миқдори Иш ҳақининг тўланмаган умумий миқдори сўмни ташкил қилган бўлсада, иш берувчи томонидан турли хил важлар асосида ойлик маошим тўланмасдан келинмоқда.
Юқорида қайд этилганларга кўра, Меҳнат кодексининг 244, 253-моддалари, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 188, 189 ва 191-моддаларига суддан қуйидагиларни
СЎ Р А Й М А Н:
Менинг фойдамга жавобгар Жавобгар юридик шахснинг тўлиқ номидан Иш ҳақининг тўланмаган умумий миқдори сўм миқдоридаги иш ҳақи пулларимни ундиришингизни.
Илова: Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар Даъвогарнинг Ф.И.О. ___________ (имзо)
Даъво ариза берилган сана йил.
Изоҳ: Даъво ариза вакил орқали берилган ҳолларда вакил томонидан имзоланади. Вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома даъво аризасига илова қилиниши шарт.
Меҳнат муносабатларида иш берувчи томонидан ходим ишлаган даври учун иш ҳақи нотўғри ҳисобланиши ёки умуман иш ҳақи ўз вақтида тўланмаслиги ҳоллари учраб туради.
Амалдаги қонунчилигимиздан келиб чиққан ҳолда шундай ҳолларда ходим судга иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги даъво ариза билан мурожаат қилишига тўғри келади.
Аммо кўпгина инсонлар даъво аризасини мустақил равишда тўғри тузишда қийинчиликга учрайди. Бундан ташқари ҳуқуқшунослар томонидан юридик жиҳатдан тўғри расмийлаштирилган даъво аризасини тайёрлаб бериш маълум миқдорда маблағ талаб этади.
Дастурдан фойдаланган ҳолда иш ҳақининг ундирилмай қолган қисмини ундириш тўғрисида даъво аризасини бепул ва мустақил ҳолда юклаб олиш имкони мавжуд. Бунинг учун эса фойдаланувчи томонларнинг шахсий маълумотлари ҳамда иш ҳолатига оид маълумотлар ҳужжатнинг тегишли майдонларига акс эттирилиши лозим бўлади.