Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

«Ҳайфсан» интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида буйруқ

Ҳужжат тавсифи
Буйруқ реквизитлари
Тарафлар

Юклаб олинг

БУЙРУҚ

Буйруқ қабул қилинган сана

Буйруқ рақами

Буйруқ қабул қилинган жой

 

«Ҳайфсан» интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида

 

Меҳнат кодекси 312-моддасига асосан иш беруйвчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаши мумкин:

1) ҳайфсан;

2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312,313,314-моддаларига мувофиқ,

БУЮРАМАН

 

1. Ходимнинг Ф.И.О.си Ташкилот номи Ходимнинг лавозими Интизомий жазо қўлланилишига асос бўлган ҳолат,корхонанинг ички меҳнат тартиби қоидалари талабларини қўпол равишда бузганлиги учун унга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланилсин.

 

2. Интизомий жазо чораси амал қилиш муддати давомида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмаслиги инобатга олинсин.

 

3. Бухгалтерия бўлимига: ходим Ходимнинг Ф.И.О.сига тегишли тўловлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.

 

Асос: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-банди, 313, 314-моддалар, Ходимнинг Ф.И.О.сининг тушунтириш хати.

 

Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими

_________________

Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си

(имзо)

 

 

«Ҳайфсан» интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида буйруқ