БУЙРУҚ
Буйруқ қабул қилинган сана |
Буйруқ рақами |
Буйруқ қабул қилинган жой |
Ходим танловдан ўтмаганлиги учун меҳнат
шартномасини бекор қилиш тўғрисида
Меҳнат кодексининг 169-моддаси. Меҳнат шартномасини янги муддатга сайланмаганлик ёки танловдан ўтмаганлик ёхуд сайлашда, танловда иштирок этишни рад этганлик муносабати билан бекор қилиш
Агар қонунда ходимни муайян муддатга сайлаб қўйиладиган лавозимга сайлаш ёки муайян лавозимни эгаллаш учун даврий танлов ўтказиш назарда тутилган бўлса, тегишли лавозимни эгаллаб турган ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходим янги муддатга сайланмаганлиги ёки танловдан ўтмаганлиги ёхуд сайлашда, танловда иштирок этишни рад этганлиги муносабати билан бекор қилиниши мумкин.
Агар сайлов ёки танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилса, тегишли лавозимни эгаллаган ходим билан якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар давом этади. Бундай ҳолда сайлов ёки танлов бўлиб ўтмаган деб топилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай (агар қонунда бошқача муддат белгиланмаган бўлса) янги сайлов ёхуд танлов ўтказилиши керак.
Аввал сайланган ёки тегишли лавозимга танлов бўйича ўтган ходим, агар у сайлашда ёки танловда иштирок этиш учун қонунчиликка мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни белгиланган муддатда топширмаган бўлса, сайловда, танловда иштирок этишни рад қилган деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 169, 172-моддаларига мувофиқ,
БУЮРАМАН
1. Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми – Ташкилот номи Ходимнинг лавозими белгиланган тартибда мажбурий танловдан ўтмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат шартномаси бекор қилинадиган санадан бекор қилинсин.
2. Бухгалтерия бўлимига: ходим Ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исмига тегишли тўловлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилсин.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 169, 172-моддалари, ходимнинг танловдан ўтмаганлиги тўғрисидаги танлов комиссиясининг баённомаси.
Буйруқ чиқарган шахснинг лавозими |
_______________ |
Буйруқ чиқарган шахснинг Ф.И.О.си |
(имзо)