Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Лойиҳа ишлари пудрат шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ИШЛАРИ ПУДРАТИ ШАРТНОМАСИ

 

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Келгусида «Буюртмачи» деб номланувчи Буюртмачининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли номидан иш юритувчи раҳбари Буюртмачи номидан ҳаракат қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан, келгусида «Лойиҳачи» Лойиҳачининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли номидан иш юритувчи раҳбари Лойиҳачи номидан ҳаракат қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан Лойиҳа-қидирув ишлари амалга ошириладиган жой номи объекти бўйича лойиҳа қидирув ишларини ишлаб чиқаришга доир ушбу шартномани туздилар.

 

1. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ

1.1. Лойиҳачи Буюртмачининг Лойиҳалаш топшириғи бўйича ишчи Лойиҳа-қидирув ишларини (ЛҚл)ни ишлаб чиқиш мажбуриятини олади.

1.2. Буюртмачи Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун топшириқ бериш, зарур бўладиган бошланғич маълумотларни бериш, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш, белгиланган тартибда ва миқдорда ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.

1.3. Лойиҳачи кўрсатиб ўтилган ишларни «Корхона, бино ва иншоотлари Лойиҳа-қидирув ишлари таркиби, ишлаб чиқиш тартиби ва тасдиқлаш» ҳақидаги 1.03.01-03 ШНҚ қоида ва қўлланмалари ва мазкур Шартноманинг ҳужжатларига асосланиб бажаради ва тугаллайди.

1.4. Лойиҳачи ушбу ЛҚИ бўйича барпо этилаётган объект тўлиқ қурилиб, фойдаланишга топширилиб, кафолат муддати тугагунча ШНҚ 1.03.07-2010 талаблари асосида муаллифлик назоратини олиб бориш мажбуриятини олади.

1.5. «Лойиҳачи» мазкур ишларни бажаришга Шартнома имзоланган кундан бошлаб киришади.

 

2. ИШЛАРНИ БАЖАРИШ МУДДАТИ

2.1 Мазкур Шартномада ЛҚлни тайёрлаш муддати, Лойиҳа-қидирув ишларини тайёрлаш муддати санаси этиб белгиланади.

2.2 Буюртмачи томонидан топшириқ, бирламчи маълумотларни бериш ва Лойиҳачи томонидан Буюртмачининг топшириғи бўйича ишчи ЛҚИ ишлаб чиқиш, амалдаги тартиб қоидалар бўйича топшириш муддатларини томонлар календарь жадвалда белгилайдилар ва у Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

2.3 Лойиҳачи Шартномани 2.1 бандида кўрсатилган муддатида Лойиҳа-қидирув (ЛҚИ) ишларини тўлиқ якунлаб буюртмачига тақдим қилмаса, Шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.

3.ШАРТНОМА БАҲОСИ

3.1 Мазкур Шартнома бўйича Лойиҳачи томонидан бажарилган танлов натижасида аниқланган ва танлов комиссиясининг қарорига биноан барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларини ўз ичига олган ҳоłда Лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш учун белгиланган сумма сўмни ташкил қилади.

4. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ

4.1 Шартномада миллий валюта «сўмда» ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши белгиланади, тўловлар тўғридан тўғри Лойиҳачи ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.

4.2. Мазкур Шартнома бўйича мақсадли аванс, ишлар умумий қийматининг Шартнома бўйича мақсадли аванс миқдори фоизини ташкил қилади.

4.3. Буюртмачи мазкур Шартномада белгиланган ишлар тўлалигича бажарилиб, ҳажми, сифати ва Лойиҳачининг ҳисоботи текширилиб, Давлат экспертизаларидан ўтказилиб, аниқланган камчилик ва хатолар, билдирилган эътирозлар бартараф қилиниб, ижобий хулосалар олингандан кейин Шартнома қиймати доирасида илгари берилган авансни ҳисобга олган ҳолда якуний тўловни амалга оширади.

5. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Лойиҳачининг мажбуриятлари:

5.1. Лойиҳалаш ҳақидаги топшириққа ва бошқа бошланғич маълумотларга мувофиқ ишларни бажариш ва натижасини Шартномада белгиланган муддатда Буюртмачига топшириш мажбуриятларини олади.

5.2 Тайёр бўлган ЛҚИ ҳужжатларини Буюртмачи билан биргаликда фойдаланиш ташкилотлари (электр тармоқлари корхонаси, водоканал, райгаз, ёнғин хавфсизлиги назорати), тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб олиш.

5.3 Буюртмачининг розилигисиз ЛҚИ ҳужжатларини учинчи шахсларга бермаслик.

5.4 Ишлаб чиқилган ЛҚИ ҳужжатлари асосида қуриладиган объектнинг қурилиши бошланишидан қурилиши тугалланиб фойдаланишга топширилгандан кейин кафолат муддати тугагунга қадар тўлалигича, муаллифлик назоратини олиб бориш мажбуриятини олади. Ушбу график Буюртмачига Лойиҳачи томонидан ишлар бошланган куни тақдим қилинади. Лойиҳачи қурилиш майдонида кўринмас ишлар бажарилаётган пайтда қатнашишни кафолатлайди.

Ушбу кўринмас ишлар рўйхати амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан ишчи Лойиҳада кўрсатилиши шарт.

5.5 Буюртмачи билан биргаликда ишлаб чиқилган ЛҚлни Давлат ва экологик экспертизалардан ўтказиш, уларнинг қайд қилган хато ва камчиликларини, билдирган эътирозларини беғараз бартараф қилиш мажбуриятини олади.

5.6 Буюртмачи томонидан тақдим қилинган дастлабки ва бирламчи маълумотларни, муҳандислик қидирув хулосаларини, Буюртмачининг розилигисиз учинчи шахсларга бермаслик ва улардаги маълумотларни ошкор қилмаслик, улардан фақат ушбу Шартномадаги предметда фойдаланиш мажбуриятини олади.

5.7 Лойиҳачи атроф-муҳитга таъсири тўғрисидаги Лойиҳасини ишлаш (Звос) мажбуриятини олади.

5.8 Лойиҳачи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли ва 2022 йил 22 январдаги ПҚ-98-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сон қарорларини сўзсиз бажариш мажбуриятини олади.

5.9 Лойиҳачи, Буюртмачи ташкилотига ҳар бир объекти бўйича Муаллифлик назоратини юритишга масъул қилиб белгиланган ҳужжатларини бериш мажбуриятини олади.

Буюртмачининг мажбурияти:

5.10. Лойиҳачидан олинган ЛҚИ ҳужжатларидан фақат мазкур Шартномада назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланиш, ЛҚИ ҳужжатларини Лойиҳачининг розилигисиз учинчи шахсларга бермаслик ва улардаги маълумотларни ошкор қилмаслик.

5.11. Шартномада белгиланган миқдорда ва муддатда Шартномани 1.1-бандида назарда тутилган ишларни қабул қилиб олиш ва бажарганлик учун Лойиҳачига ҳақ тўлаш.

5.12. Лойиҳачига Лойиҳа ишларини бажаришда ушбу Шартномада назарда тутилган ҳажмда ва шартларда хизмат кўрсатиш.

5.13. Тайёр бўлган ЛҚИ ҳужжатларини тегишли давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан келишиб олишда Лойиҳачи билан бирга қатнашиш.

5.14. Лойиҳачига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сабабли Лойиҳа ишларини бажариш учун бошланғич маълумотлар ўзгариши билан боғлиқ қўшимча харажатларни Лойиҳачига тўлаш.

5.15. Тайёрланган ЛҚИ ҳужжатларининг камчиликлари борлиги муносабати билан учинчи шахс томонидан Буюртмачига нисбатан қўзғатилган даъво юзасидан ишга қатнашишга Лойиҳачини жалб қилиш.

5.16. Лойиҳачининг ҳуқуқлари:

ЛҚИ ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида зарурат бўлса айрим махсус қисмларини бажариш учун ёрдамчи (субподрядчикларни) жалб қилишга ҳақлидир.

 

6. ИШЛАРНИ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

6.1. Бажарилган ишларни баҳолаш ва қабул қилиб Олиш техник топшириқ талаблари асосида календарь жадвал бўйича амалга оширилади.

6.2. Лойиҳачи томонидан топшириладиган ва расмийлаштириладиган ҳужжатлар рўйхати техник топшириқда аниқланади.

6.3. Лойиҳачи ишларни бажариб бўлгач, Буюртмачига техник топшириқда кўрсатилганидек топшириш – қабул қилиш далолатномаси тақдим этади.

6.4. Буюртмачи мазкур Шартномада кўрсатилганидек, топшириш – қабул қилиш далолатномасини ва ҳисобот ҳужжатлари бажарилган ишларни 5 кун мобайнида қабул қилиш мажбуриятини олади ва Лойиҳачига имзоланган ёки асосли эътироз билдирилган топшириш – қабул қилиш далолатномасини жўнатади.

6.5. Бажарилган ишларни топшириш – қабул қилиш давомида буюртмачининг асосли эътирози бўлса, камчиликларнинг рўйхати ва уларни бартараф этишнинг аниқ муддатини белгиловчи икки томонлама далолатнома тузилади.

6.6. Агар ишларни бажариш жараёнида, кейинчалик уни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмаслиги маълум бўлиб қолса, томонлар 5 кун мобайнида бир-бирларини ишлар тўхтатилганлиги ҳақида хабардор қилишлари шарт ва 10 кун мобайнида ишларни давом эттириш учун мақсадга мувофиқ бўлган йўналишларини ойдинлаштирувчи масалаларни кўриб чиқишлари керак. Ишлар тўхтатилган ҳолларда томонлар учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган мажбуриятлар юкланади.

6.7. Ўзаро ҳисоб-китоблар қилишнинг муддати келганлиги, томонларнинг бири мазкур Шартномадаги ишларни тўхтатиш ҳақидаги ёзма хабарнома берган санадан ҳисобланади.

6.8.Бажарилган ишлар (босқичлар)да камчилик ва нуқсонлар аниқланганда Лойиҳачи уларни беғараз бартараф этади.

6.9.Агар Лойиҳачи ўтган босқич учун ҳисобот бермаса, кейинги босқич учун молиялаштириш ишлари бажарилмайди.

 

7. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

7.1.Лойиҳачи ЛҚИ ҳужжатларидаги камчиликлар учун, шу жумладан кейинчалик қурилиш жараёнида, шунингдек тайёрланган ЛҚИ ҳужжатлари маълумотлари асосида барпо этилган объектдан фойдаланиш жараёнида аниқланган камчиликлар учун жавобгардир ва камчиликларни бартараф қилиш учун қилинган харажатларни қоплайди.

7.2.ЛҚИ ҳужжатларида камчиликлар аниқланган тақдирда Лойиҳачи Буюртмачининг талаби билан ЛҚИ ҳужжатларини бепул қайта ишлаб чиқиши ва бунинг оқибатида келтирилган зарарни тўлаши шарт.

7.3.Пенянинг тўланганлиги ва зарарнинг қопланганлиги тарафларни ўз мажбуриятларини бажариш ёки камчиликларни бартараф этишдан озод этмайди.

7.4.Мазкур Шартномада ишларни бажариш графигидаги мажбуриятларни бузганлиги учун кўрсатилган ўз мажбуриятларига риоя қилмаганлиги ва Шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бузганлиги учун «Лойиҳачи» «Буюртмачи»га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг “Лойиҳачи” «Буюртмачи»га кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг фоиз миқдорида тўлайдиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

7.5.Мазкур Шартнома билан назарда тутилмаган тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

8. БАРТАРАФ ЭТИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧ ҲОЛАТИ (ФОРС-МАЖОР)

8.1. Агар томонлар мажбуриятларининг қисман ёки тўла ижро этилмай қолиши табиий ҳодисалар, ҳарбий ҳаракатлар ва бошқа бартараф этиб бўлмайдиган бошқа кучлар сабабли содир бўлган бўлса, ҳамда бу ҳолат мазкур Шартнома ижросига бевосита таъсир кўрсатган бўлса, томонлар мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларининг қисман ёки тўла ижро этилмай қолгани учун жавобгарликдан озод бўладилар.

Мазкур Шартнома бўйича мажбуриятларнинг ижро муддати бартараф этиб бўлмайдиган вазият, шунингдек шу вазият келтириб чиқарган оқибат хукм сурган вақтга мос равишда орқага сурилади.

8.2.Агар бартараф этиб бўлмайдиган куч вазияти ёки унинг оқибатлари 3 ойдан ортиқ вақтга чўзиладиган бўлса, Лойиҳачи ва Буюртмачи ишларни давом эттириш ёки номаълум вақтга тўхтатиш учун чора-тадбирлар кўришни муҳокама қиладилар. Агар томонлар икки ой мобайнида бир тўхтамга кела олмасалар, томонларнинг ҳар қайсиси Шартномани бекор қилинишини талаб қилишга ҳақлидир.

9. ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

9.И. Буюртмачи шартноманинг 1.1 бандда кўрсатилган объектдан ташқари, Лойиҳачи томонидан тақдим этилган – бажарилган иш натижаларидан фойдаланишга ҳақли эмас, Лойиҳачидан олинган бирламчи маълумотлардан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

 

10. ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА ШАРТЛАРИ

10.1.Шартнома имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва унинг шартлари тўлиқ бажарилгунча ўз кучида қолади.

10.2.Шартноманинг муддати тугашига қарамай, томонлар жавобгарликдан озод этилмайди.

10.3.Шартноманинг амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати

 

11. БАҲСЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

11.1. Шартномани тузиш, ижро этиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, шунингдек келтирилган зарарни қоплаш чоғида томонлар ўртасида вужудга келадиган баҳслар ўзаро муҳокама қилиниб келишувга эришиш имконияти бўлмаган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилади.

 

12. ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА УНГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ВА БEКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

12.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда расмийлаштирилган ва тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

12.2. Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига кўра, етказилган зарарни қоплаш шарти билан йўл қўйилади.

12.3.Лойиҳачининг айби билан ишларнинг бориши тўхтаб қолса ва ишларнинг тугатилиши Шартномада белгиланган муддатдан бир ойдан ошиқ муддатга кечиктирилса, берилган топшириқда назарда тутилган ишлар сифати мавжуд талабларга жавоб бермаса, Буюртмачи Шартномани бекор қилишга ҳақли.

12.4.Лойиҳачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра Лойиҳа ишлари Буюртмачи томонидан бир ойдан ошиқ муддатга тўхтатилса, Буюртмачи Лойиҳалаш ишларининг ҳақини тўлаш имкониятига эга бўлмаса, Лойиҳачи Шартномани бекор қилишга ҳақли.

12.5.Шартномани бекор қилиш ҳақида қарорга келган томон иккинчи томонга 10 кун олдин ёзма билдиришнома юборади, иккинчи томон 10 кунгача эътироз билдирмаса Шартнома бекор қилинган ҳисобланади.

12.6.Мазкур Шартнома бил хил юридик кучга эга бўлган 2 нусхада тузилади.

 

7. ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ

БУЮРТМАЧИ:

Юридик манзили: Буюртмачининг юридик манзили

Ҳ/Р: Буюртмачининг ҳисоб рақами

Банк коди: Буюртмачининг банк коди

СТИР: Лойиҳачининг СТИР рақами

Буюртмачининг телефон рақами

 

ЛОЙИҲАЧИ:

Юридик манзили: Лойиҳачининг юридик манзили

Ҳ/Р: Лойиҳачининг ҳисоб рақами

Банк коди: Лойиҳачининг банк коди

СТИР: Лойиҳачининг СТИР рақами

Лойиҳачининг телефон рақами

 

 

 

 

Лойиҳа ишлари пудрат шартномаси