Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Сотувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

СОТУВЧИ ТОМОНИДАН МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БEРИШ ШАРТНОМАСИ

 

 Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Сотувчи корхонанинг номи (кейинги ўринларда «Етказиб берувчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Сотувчи корхонанинг раҳбари фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва Сотиб олувчи корхонанинг номи (кейинги ўринларда «Сотиб олувчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Сотиб олувчи корхона раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

1. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ

1.1. Етказиб берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган товарларни шартномада белгиланган муддатда Сотиб олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини олади, Сотиб олувчи эса, оʼзнавбатида, ушбу товарларни қабул қилиб олиш ва мазкур шартнома шартлари асосида оʼзвақтида ҳақини тоʼлаш мажбуриятини олади.

1.2. Етказиб бериш нарсаси боʼлиб қуйидаги товарлар (кейинги оʼринларда «Товарлар» деб юритилади) ҳисобланади. Етказиб берилаётган товарларнинг номи

Товар ҳақи шартнома бўйича ҳар бир етказилган товар ва харажатлар суммаси миқдорида тўланади. Товар етказиб берилганлиги билан тасдиқланади.

1.3. Мазкур шартноманинг умумий амал қилиш муддати Шартноманинг амал қилиш муддати ни ташкил қилади.

Шартноманинг умумий амал қилиш муддати мазкур шартнома имзоланган пайтдан бошланади.

1.4. Сотиб олувчи Етказиб берувчи томонидан этказиб берилган товарлар учун Етказиб берилган товарлар учун тўланадиган ҳақ миқдори ҳақ тоʼлайди.

 

2. ТОВАРЛАРНИ ЕТКАЗИБ БEРИШ ТАРТИБИ

2.1. Товарлар Етказиб берувчи томонидан Сотиб олувчига жоʼнатиш ёʼли билан етказиб берилади.

2.2. Товарларни етказиб бериш уларни Товарларни етказиб бериш воситаси орқали етказиб берувчи томонидан жоʼнатиш ёʼли билан амалга оширилади.

2.3. Товар етказиб беришнинг айрим даврида уни тўлиқ етказиб бермаган товар етказиб берувчи-сотувчи етказиб берилмаган товарлар миқдорини шартнома амал қилиш муддати доирасидаги кейинги даврда ёки даврларда тўлдириши лозим.

2.4. Сотиб олувчи етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган товарларни қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

2.5. Сотиб олувчи шартномага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим.

Сотиб олувчи сотиб олган товарларни товарлар етказиб берилганидан кейин дарҳол кўздан кечириши, агарда етказиб бериш билан боғлиқ камчиликлар аниқланган тақдирда, товар етказиб берувчи-сотувчини зудлик билан ёзма равишда хабардор қилиши лозим.

 

3. ШАРТНОМА ТАРАФЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

3.1. Сотувчининг ҳуқуқлари:

сотилган товар ҳақини тўлашни;

товарни ўз вақтида қабул қилиб олишни;

шартнома шартларига тўлиқ риоя этишни;

сотиб олувчи томонидан ўзига етказилган зарарларнинг қопланишини талаб қилиш.

Сотиб олувчи қонун ҳужжатларида белгиланган асосларсиз маҳсулот етказиб берувчи-сотувчидан товарни қабул қилиб олмаган ёки товарни рад этган ҳолларда маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи сотиб олувчидан товар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.

3.2. Сотувчининг мажбуриятлари:

товарни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш;

шартномада назарда тутилган товарни топшириш;

шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топшириш;

шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топшириш;

учинчи шахсларнинг ҳар қандай ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топшириш;

шартномада назарда тутилган товарни сотиб олувчига идишда ёки ўралган ҳолда топшириш;

товарни сотиб олувчига топширгунга қадар сақлаш.

3.3. Сотиб олувчининг ҳуқуқлари:

сотиб олаётган товарни ўзига мулк қилиб топширишни;

шартномада кўрсатилган миқдордаги товарни топширишни;

шартномада кўрсатилган сифатдаги товарни топширишни;

учинчи шахсларнинг ҳуқуқларидан ҳоли бўлган товарни топширишни талаб қилиш.

3.4. Сотиб олувчининг мажбуриятлари:

сотиб олган товар ҳақини ўз вақтида тўлаш;

товарни ўз вақтида қабул қилиб олиш;

шартнома шартларига тўлиқ риоя этиш;

сотувчига етказилган зарарни қоплаш.

Сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига ўн кун муддат ичида маълум қилиши шарт.

 

4. ТОВАРЛАРНИНГ СИФАТИ ВА БУТЛАНИШИ

4.1. Етказиб берилаётган товарлар сифати ва бутланиши жиҳатидан Етказиб берилаётган товарлар сифати ва бутланиши талаблари асоси

талабларига жавоб бериши шарт.

4.2. Товарнинг сифатлилиги ва бутланганлиги Етказиб берувчи томонидан далолатнома билан тасдиқланади.

4.3. Мазкур шартноманинг 4.1. ва 4.3-бандларида назарда тутилмаган товарларнинг сифати ва бутланиши жиҳатидан қўшимча талаблар ва аниқлаштирувчи тавсифлар тарафларнинг алоҳида келишувига мувофиқ белгиланади.

 

5. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК

5.1. Агар сотиб олувчига унинг талабига кўра сотиш жойида дарҳол товар тўғрисидаги ахборотни олиш имкони берилмаган ёхуд унинг товарни кўздан кечириш, товарнинг хоссаларини текшириш ёки товардан фойдаланишни кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқи таъминланмаган бўлса, учакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Сотиб олувчига товар тўғрисида тегишли ахборот олиш имконини бермаган сотувчи товар сотиб олувчига топширилганидан сўнг товарда пайдо бўлган камчиликлар учун ҳам, агар сотиб олувчи бу камчиликлар ўзида бундай ахборот бўлмагани сабабли пайдо бўлганини исботласа, жавобгар бўлади.

5.2. Агарда товар сотиб олувчига идишсиз ва ўрамаган ҳолда ёки тегишли идишга жойламаган ва тегишли даражада ўрамаган ҳолда топширилган тақдирда, сотиб олувчи сотувчидан товарни идишга жойлаштириш ва ўрашни ёхуд тегишли бўлмаган идиш ва ўрашни алмаштиришни талаб қилиш ёки бу талабларни қўйиш ўрнига ушбу шартноманинг 4.3-банди биринчи қисмидаги талабларни қўйишга ҳақли.

5.3. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 434-моддасига кўра, сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:

худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;

товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;

харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Товар учун тўланган пул суммасини сотиб олувчига қайтариш вақтда сотувчи ундан товардан тўлиқ ёки қисман фойдаланганлиги, товар кўриниши йўқолганлиги ёки бошқа шунга ўхшаш ҳолатлар туфайли товар қиймати қанча пасайган бўлса, шунча суммани ушлаб қолишга ҳақли эмас.

4.4. Сотувчи шартнома бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда, зарарни қоплаш ва неустойка тўлаш сотувчини мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.

4.5. Агарда сотиб олувчи шартноманинг товарлар миқдори, сифати, идиши ва ўралиши тўғрисидаги шартлари бузилганлиги ҳақида сотувчига ўн кун муддат ичида маълум қилмаса, сотувчи шартлар бузилганлиги натижасида келиб чиқадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

4.6. Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун неустойка пеня шаклида ундирилади. Бунда пенянинг миқдори ҳар бир етказиб берилмаган ёки етказиб бериш муддатлари бузилган товарлар умумий суммасининг Товарларни тўлиқ етказиб бермаганлик ёки етказиб бериш муддатларини кечиктириб юборганлик учун ундириладиган пеня миқдори фоизда миқдорида мажбурият амалда бажарилгунига қадар ундирилади.

 

5.КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ШАРТЛАРИ

5.1. Томонлар амалдаги коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва ушбу шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ ҳолда коррупцияга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатларини бузадиган ҳар қандай ҳаракатларни амалга оширмаслик, шу жумладан ноқонуний тўловлар таклиф қилмаслик, бундай тўловларга рухсат бермаслик, ваъда қилмаслик, шунингдек ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан (лекин улар билан чекланмаган ҳолда) тижорат ташкилотларига, давлат ва ўзини ўзи бошқариш органларига, давлат хизматчиларига, хусусий компанияларга ва уларнинг вакилларига нақд пул ёки бошқа шаклда (лекин чекланмаган ҳолда) пора бермаслик ва пора талаб қилмаслик ҳамда қонунга хилоф бошқа хатти-ҳаракатлар содир этмаслик мажбуриятини оладилар.

5.2. Томонлардан бири ушбу бандда кўрсатилган мажбуриятларни бузган тақдирда, бошқа томон бир томонлама ва судгача бўлган тартибда ушбу шартномани бажаришни рад этишга ҳақли. Ушбу бандга мувоfiқ шартнома бекор қилинган тақдирда томонлар бир-бирларига компенсация тўламайдилар.

 

6. ФОРС-МАЖОР ҲОЛАТЛАР

6.1. Маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи форс-мажор ҳолатлар (мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч таъсири: товар етказилаётган пайтда содир бўлган тасодифий шикастланиш, сотиб олувчи эгалигида сув тегиши натижасида товарнинг ёмон ҳолатга келиши ва бошқа ҳолатлар) натижасида юзага келадиган оқибатлар учун жавобгар бўлмайди.

 

7. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Тарафлар ўртасида ушбу шартнома бўйича ёки у билан боғлиқ юзага келган барча келишмовчиликлар тарафлар ўртасида музокара йўли билан ҳал қилинади.

7.2. Агар келишмовчиликларни музокара йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, улар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий суд орқали ҳал қилинади.

 

8. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

8.1. Шартномани бажаришдан бир томонлама (тўлиқ ёки қисман) бош тортишга тарафлардан бири шартномани жидддий бузган тақдирда йўл қўйилади.

Шартномани бузиш қуйидаги ҳолларда жиддий деб топилади:

тегишли даражада сифатли бўлмаган, сотиб олувчи учун мақбул муддатда бартараф қилиб бўлмайдиган камчиликларга эга бўлган товарларни етказиб бериш;

товарларни етказиб бериш муддатларини бир неча бор бузиш.

8.2. Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасини бекор қилиш ёки ўзгартиришнинг бошқа муддати билдириш хатида назарда тутилмаган бўлса, шартнома бир тараф бошқа тарафдан шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бир тарафлама бош тортиш тўғрисида билдириш хати олган пайтдан бошлаб ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади.

8.3. Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, уларнинг ҳар бири бир хил юридик кучга эга.

 

 

9. ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ

 

СОТУВЧИ:

Юридик манзили: Сотувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Сотувчининг ҳисоб рақами

Банк коди: Сотувчининг банк коди

СТИР: Сотувчининг СТИР рақами

Сотувчи билан боғланиш учун телефон рақами

Раҳбар имзоси

 

Муҳр ўрни

СОТИБ ОЛУВЧИ:

Юридик манзили: Сотиб олувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Сотиб олувчининг ҳисоб рақами

Банк коди: Сотиб олувчининг банк коди

СТИР: Сотиб олувчининг СТИР рақами

Сотиб олувчининг телефон рақами

Раҳбар имзоси

 

Муҳр ўрни

 

Сотувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш шартномаси