ВАКИЛЛИК ШАРТНОМАСИ НАМУНАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Ваколат берувчининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Ваколат берувчи» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Ваколат берувчи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан ва Вакиллик қилувчи ташкилот номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Вакил» деб юритилади) номидан ҳаракат қилувчи раҳбари Вакиллик қилувчи ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ
1.1. Ваколат берувчи Вакилга, кейинги ўринларда «Вакиллик ҳудуди» деб номланувчи белгиланган вакиллик ҳудудида қуйидаги битимларни тузишга мутлақ ҳуқуқни беради: Вакилга вакиллик ҳудудида тузишга рухсат берилган битимларнинг турлари
2. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
2.1. Вакил ваколат берувчининг мафаатларини ифодалаши ва мазкур шартноманинг барча шартларини виждонан бажариши шарт.
2.2. Вакил мазкур шартномани бажариш жараёнида Ваколат берувчидан олинган ва унга маълум бўлган маълумотларни сир сақлаши шарт.
2.3. Вакил мунтазам, лекин ойига камида бир марта Ваколат берувчига бажарилган ишлар тўғрисида (тузилган ва тузиш режалаштирилаётган битимлар бўйича) ҳисоботларни тақдим этиб бориши лозим.
3. ШАРТНОМА БЎЙИЧА ҲИСОБ-КИТОБЛАР
3.1. Вакилнинг воситачилик ҳаққи Вакил томонидан Ваколат берувчи фойдасига тузилган барча битимлар суммасининг Вакилнинг воситачилик ҳаққи миқдори фоизини ташкил этади.
3.2. Ваколат берувчи олдиндан тўлов тартибида Вакилга Ваколат берувчи томонидан олдиндан тўланадиган сумма миқдори сўм миқдорида ҳақ тўлайди ва сўнгги ҳисоб-китоб пайтида олдиндан тўланган сумма чегириб ташланади.
3.3. Тарафлар ўртасида ҳисоб-китоблар тўлов топшириқномаси билан пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
4. ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
4.2. Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва зиддиятлар тарафлар ўртасида музокаралар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Музокаралар олиб бориш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, низо талабнома билдириш тартибига риоя қилингандан кейин фуқаролик ёки иқтисодий судда кўриб чиқилади.
5. МАХСУС ШАРТЛАР
5.1. Мазкур шартноманинг амал қилиши Вакил томонидан 1.1-бандда кўзда тутилган битимларни тузиш билан чегараланади.
Вакил Ваколат берувчини огоҳлантирмаган ҳолда унинг фойдасига бошқа янги битимларни тузса ва бу битимлар сезиларли иқтисодий наф келтирган бўлса, тўланадиган ҳақ миқдори ва тўлов тартибини Вакилнинг ўзи белгилайди.
5.2. Ушбу шартноманинг бир ёки бир неча шартлари ўз кучини йўқотган тақдирда, бу ҳолат шартноманинг бошқа алоҳида шартларига дахл қилмайди.
6. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
6.1. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилган ва иккала тарафнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган ҳолдагина, ҳақиқий ҳисобланади.
6.2. Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартнома амалда бўладиган санагача амал қилади.
ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ
ВАКОЛАТ БEРУВЧИ: Юридик манзили: Ваколат берувчининг юридик манзили Ҳ/Р: Ваколат берувчининг ҳисоб рақами Банк коди: Ваколат берувчининг банк коди СТИР: Ваколат берувчининг СТИР рақами Ваколат берувчи билан боғланиш учун телефон рақам Муҳр оʼрни |
ВАКИЛ: Юридик манзили: Вакилнинг юридик манзили Ҳ/Р: Вакилнинг ҳисоб рақами Банк коди: Вакилнинг банк коди СТИР: Вакилнинг СТИР рақами Вакил билан боғланиш учун телефон рақам Муҳр оʼрни |