Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш шартномаси намунаси

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

Таъминотчи корхонанинг номи номидан унинг Устави асосида фаолият юритувчи директори Таъминотчи корхонанинг раҳбари фамилияси, исми, отасининг исми,кейинги ўринларда «Таъминотчи» деб аталувчи, бир томондан ва Истеъмолчи корхонанинг номи номидан фаолият юритувчи Истеъмолчи корхона раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми,кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб аталувчи, иккинчи томондан, биргаликда «Томонлар» деб аталади, қуйидагилар тўғрисида ушбу Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш шартномасини (кейинги ўринларда «Шартнома» деб аталувчи) туздилар.

И. ШАРТНОМА ПРEДМEТИ

1. Ушбу электр энергияси таъминоти шартномасига (кейинги ўринларда — Шартнома деб аталади) мувофиқ, «Таъминотчи» «Истеъмолчи»га Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–57-сон «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўрнатилган кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарган электр энергиясини етказиб бериш ва «Истеъмолчи» истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

ИИ. ЕТКАЗИБ БEРИЛГАН ЭЛEКТР ЭНEРГИЯНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

2.1. Электр энергия истеъмолининг йиллик шартномавий тахминий ҳажми: Актив Электр энергия истеъмолининг йиллик шартномавий тахминий ҳажми кВт*с.

2.2. Етказиб бериладиган энергиянинг шартнома тузилган кунидаги умумий нархи Етказиб бериладиган энергиянинг шартнома тузилган кунидаги умумий нархи сўмдасўмни, тариф бўйича Етказиб бериладиган энергиянинг шартнома тузилган кунидаги таъриф бўйича нархи сўмдаташкил этади. Бюджет ташкилотлари учун: Бюджет маблағлари ҳисобидан Бюджет ташкилотлари учун етказиб бериладиган энергиянинг шартнома тузилган кунидаги таъриф бўйича нархи сўмда сўмни, Бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланадиган қисми сўмдасўмни ташкил қилади.

2.3. «Истеъмолчи»га етказиб бериладиган электр энергиясининг ойлар кесимидаги йиллик тахминий ҳажми «Истеъмолчи»га етказиб бериладиган электр энергиясининг ойлар кесимидаги йиллик тахминий ҳажми миқдори кВт*соатни ташкил қилади.

2.4. «Истеъмолчи» томонидан истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажми ҳисобга олиш ускуналарининг кўрсаткичлари асосида, ҳисобга олиш ускуналари уланган ток ва кучланиш трансформаторларининг трансформация коэффициентлари инобатга олинган ҳолда аниқланади.

2.5. «Истеъмолчи»нинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек электр энергиясини ҳисобга олишнинг бошқа воситалари «Таъминотчи»нинг маблағлари ҳисобига сотиб олинади, давлат қиёсловидан ўтказилади, ўрнатилади, пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.

2.6. Ҳисобга олиш ускуналари «Истеъмолчи»нинг айби билан бузилган тақдирда (ток ва кучланишни ўлчаш трансформаторларининг ишдан чиқиши, шунингдек, иккиламчи коммутация, ҳисобга олиш ускуналарининг шикастланиши ёки уларнинг йўқолиши ва бошқа ҳолатларда) ҳисобга олиш, назорат қилиш асбобларини ва уларга тегишли асбоб-ускуналарни алмаштириш, таъмирлаш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва ўрнатиш истеъмолчи томонидан улар қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланган ҳолда, «Таъминотчи» томонидан амалга оширилади.

ИИИ. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

3.1. Электр энергияси учун ҳисоб-китоблар амалдаги тарифлар асосида амалга оширилади.

3.2. «Таъминотчи» «Истеъмолчи» (ёки унинг вакили) билан биргаликда истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олиш ва зарур бўлганда электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини улаш схемасини текшириб кўриш ваколатига эга. «Истеъмолчи» ҳисоб-китоб даври тугагандан сўнг, «Таъминотчи» ваколатли вакили билан биргаликда (мавжуд вазиятдан келиб чиққан зарурат бўлган ҳолда) ёки унинг иштирокисиз ҳисобга олиш ускуналарининг кўрсаткичларини ҳар ойда ёзиб олади, мазкур шартномага мувофиқ шаклда истеъмол қилинган энергия сарфи бўйича ҳисобот тузади ва уни ҳар ойнинг 5-санасига қадар «Таъминотчи»га тақдим қилади. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилган «Истеъмолчи»ларда ҳисобга олиш ускуналаридаги кўрсаткичлар автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта ёки «Истеъмолчи»нинг буюртмаси бўйича ёзиб олинади.

3.3. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, «Таъминотчи» томонидан камида 15 кун олдин «Истеъмолчи» огоҳлантирилади. Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва «Истеъмолчи» фойдаланилган электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб ҳақ тўлашга мажбурдир. Тариф ўзгарган тақдирда, «Истеъмолчи»лар электр энергиясининг аванс тариқасида тўланган ҳажми учун тўлов кунидан бошлаб кейинги бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади. Арифметик хатоликлар, кўрсаткичларда ноаниқликлар кузатилганда, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт*соатларда қайта ҳисоблаб чиқилади ва «Таъминотчи» томонидан даъво муддати доирасида кўрсаткичлардаги тафовут ёки қўшимчалар билан биргаликда ҳисобга олинади.

3.4. «Истеъмолчи»га электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Яъни, «Истеъмолчи» ойлик электр энергия истеъмоли бўйича ҳисоботни ойнинг 1-санасидан 5-санасигача электрон ёки ёзма шаклда «Таъминотчи»га топширади, сўнгра ойнинг 10-санасигача ҳисобот ойи ва келгуси ой учун шартномада белгиланган 100 фоизлик миқдор учун олдиндан ҳақ тўлайди.

3.5. «Таъминотчи» «Истеъмолчи»нинг энергия сарфи тўғрисидаги ҳисоботи асосида белгиланган тартибда ҳисоб-китобни амалга оширади ва беш кун ичида тўлов амалга ошириш учун ҳисоб фактура ва тўлов ҳисоб варағини тақдим этади. Тўлов тўғрисида истеъмолчини хабардор қилиш огоҳлантириш ҳисобланади. «Таъминотчи» томонидан махсус дастурий маҳсулот орқали ҳисоб фактура ва тўлов ҳисоб варағи шакллантирилади ҳамда «Истеъмолчи» тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон рақамли имзо билан тасдиқланиб, «Истеъмолчи»га юборилади. Агар махсус дастурий маҳсулот орқали етказиш имконияти мавжуд бўлмаса ҳисоб фактура ва тўлов ҳисоб варағи ёзма шаклда берилади.

3.6. Ҳисобга олиш ускуналари ушбу шартномага мувофиқ, электр тармоғининг мансублик чегараси бўйича фарқлаш далолатномаси ва томонларнинг эксплуатация жавобгарлиги асосида аниқланадиган электр тармоғининг мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, чегарадан ҳисобга олиш ускуналари ўрнатилган жойгача бўлган тармоқда энергиянинг технологик сарфланиш ҳажми «Истеъмолчи» билан биргаликда ҳисоблаш йўли орқали аниқланади ёки тарафлар келишуви асосида ушбу шартномага мувофиқ далолатномада кўрсатилади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб «Таъминотчи»нинг ва «Истеъмолчи»нинг ҳисобига ўтказилади.

3.7. «Истеъмолчи»нинг электр энергияси ҳақини тўлаш, пеня бўйича қарзи ҳамда ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди. Ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун «Истеъмолчи»га тўлов муддати ўтган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори, муддати ўтган тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.

3.8. «Таъминотчи» етказиб берилган электр энегия учун қарздор бўлган «Истеъмолчи»га қарзни беш иш кун ичида тўланиши ҳақида хабардор қилишни таъминлайди.

3.9. «Истеъмолчи»нинг ички электр тармоғида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар (ёнғин, авария ҳолатлари, инсон ўлими билан боғлиқ ҳодисалар ва ҳоказолар) учун «Таъминотчи» жавобгар ҳисобланмайди.

3.10. Тўлов «Истеъмолчи» томонидан «Таъминотчи»нинг мазкур Шартномада кўрсатилган ҳисоб рақамига амалга оширилади.

3.11. Тўлов санаси бўлиб, пул маблағлари «Таъминотчи»нинг ҳисоб рақамига ўтказилган сана ҳисобланади.

ИВ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

4.1. «Истеъмолчи» қуйидаги ҳуқуқларга эга: Электр энергияси етказиб беришнинг тўхталиши ёки тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш; «Таъминотчи» вакиллари келганда улар келганлигини қайд этиш дафтари(шнурланган ҳолда) тутилган тақдирда унга келган вакил томонидан белгиланган тартибда ўзи тўғрисида маълумотларни (Ф.И.О, буйруқ рақами ва санаси, лавозими, сана, келган вақт, келиш сабаби ва бошқалар) ёзма тўлдириб, имзо қўйишни талаб қилиш; «Истеъмолчи» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

4.2. «Истеъмолчи» қуйидагиларга мажбур: Шартнома томонлар ўртасида тегишлича расмийлаштирилгандан сўнг, «Истеъмолчи» томонидан тегишли ғазначилик бўлинмасида ўрнатилган тартибда 5 (беш) иш куни ичида рўйхатдан ўтказишни таъминлаш; «Таъминотчи» томонидан етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш; «Истеъмолчи» биносига ўрнатилган электр қурилмалар, асбоб-ускуналарнинг соз ҳолда сақланишини таъминлаш ҳамда асбоб-ускуналарининг носозлиги тўғрисида хабар қилиш; Электр қурилмаларининг тузилиши қоидалари талабларига риоя этиш; «Таъминотчи» вакили ташриф буюрганда қонунбузилиш ҳолати аниқланганда ёки аниқланмаган тақдирда белгиланган тартибда ва шаклда далолатнома расмийлаштириб, уни бир нусхаси тақдим этилишини талаб қилиш; «Истеъмолчи»нинг номи, жойлашган жойи ёки банк реквизитлари ўзгарган тақдирда, «Таъминотчи»ни 5 (беш) иш кунида қабул қилувчи томонидан бундай хабарни олганлигини тасдиқлаш учун ҳар қандай мавжуд воситалар билан ёзма равишда хабардор қилиш; Истеъмолчининг айби билан Таъминотчи томонидан ўрнатилган электр ҳисоблагич бузилган тақдирда, уни ўз маблағларидан алмаштириш, таъмирлаш, давлат томонидан текшириш ва ўрнатишни амалга ошириш ёки етказилган зарарни тўлиқ тўлаб бериш; «Истеъмолчи» қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга.

4.3. Таъминотчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: «Таъминотчи» томонидан ўрнатилган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини «Истеъмолчи»нинг электр қурилмаларига амалдаги техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ўрнатилган тартибда улаш; «Истеъмолчи»лардан электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни тегишли даражада бажаришни талаб этиш; «Истеъмолчи»дан Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган мавжуд маълумотлар ва ҳужжатларни сўрашга ҳақли; «Истеъмолчи»лар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида «Таъминотчи»га етказилган зарарни белгиланган тартибда қопланиши талаб этиш; «Таъминотчи» қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4.4. Таъминотчи қуйидагиларга мажбур: «Истеъмолчи»га электр энергиясини электр тармоғи орқали электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик бўлиниш чегарасигача етказиб бериш; ускуналар, ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланиш, уларга сервис ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек ўз электр хўжалиги объектларидаги носозликларни бартараф қилиш; қурилмаларни таъмирлаш туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 (уч) календарь кун олдин огоҳлантириш; «Истеъмолчи»га ўрнатилган тартибда етказиб берилган энергия ҳисобини юритиш; «Истеъмолчи»да ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналарини алмаштириш ва ўрнатиш, пломбалашни таъминлаш; «Истеъмолчи»нинг сарфлаган электр энергияси учун қарзи вужудга келганда қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида хабардор қилиш; «Истеъмолчи»га кузатиш, ўрганиш ёки текшириш учун борганида қонун бузилиш ҳолати аниқланишидан қатъи назар белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилиб бир нусхасини «Истеъмолчи»га тақдим этиш; «Таъминотчи»нинг номи, жойлашган жойи ёки банк реквизитлари ўзгарган тақдирда, «Истеъмолчи»ни 5 (беш) иш кунида қабул қилувчи томонидан бундай хабарни олганлигини тасдиқлаш учун ҳар қандай мавжуд воситалар билан ёзма равишда хабардор қилиш; «Таъминотчи» қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга.

В. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

5.1. Электр таъминоти шартномаси бўйича тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўлади, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган ёки тегишли тарзда бажарилмаган ҳолларда, «Таъминотчи» бунинг натижасида етказилган ҳақиқий зарарни талаб қилишга, «Истеъмолчи» эса етказилган ҳақиқий зарарни қоплашга мажбур.

5.2. Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчи ускуналар «Таъминотчи»нинг мулки ҳисобланади ва мулк «Истеъмолчи» ҳудудига жойлаштирилганлиги боис, Шартномага мувофиқ тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан ускуналарни бут ҳолда сақлаш жавобгарлиги «Истеъмолчи»нинг зиммасига юклатилади. «Истеъмолчи»нинг масъулиятсизлиги натижасида «Таъминотчи» мулкига зарар етса, етказилган зарар суммаси ва бой берилган фойда «Истеъмолчи» томонидан «Таъминотчи»га тўлаб берилади. Форс-мажор ҳолатлар бундан мустасно. «Истеъмолчи» томонидан кичик қувватли қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқарувчи ускуналар тармоқдан узиб қўйилган ҳолатлар аниқланганда, «Истеъмолчи» «Таъминотчи»га етказилган зарарнинг, шунингдек бой берилган фойданинг тўла қопланишини таъминлайди.

5.3. Томонлар уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда ҳолатларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани учун жавоб бермайди.

5.4. Шартнома шартларини бузган томонга ҳуқуқлари бузилган томон даъво хати юбориши мумкин. Даъво хатини кўриб чиқиш муддати адресат томонидан олинган кундан бошлаб 10 (ўн) календарь кунини ташкил этади. Бундай ҳолда, жавобгар даъво олинган кундан бошлаб 10 (ўн) календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда қарз ва неустойкаларни тўлаб бериши ёки тўловни амалга оширмасликнинг асосли сабабларини иккинчи томонга ёзма равишда тақдим этиши лозим.

5.5. Мазкур шартномани бажариш жараёнида юзага келадиган барча келишмовчилик ва низолар музокара ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокара ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, шартномада кўрсатилган муддатларни ҳисобга олган ҳолда улар қонунчиликда белгиланган суд тартибида ҳал қилинади.

ВИ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАШУВ

6.1. Ушбу шартноманинг ҳар бир томони ўзига нисбатан қўлланиладиган барча, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларидаги Коррупцияга қарши тегишли шартлар ва талабларни тушуниши ҳақида бир-бирини ишонтиради ва уларга амал қилишини кафолатлайди.

ВИИ. ЯКУНИЙ ШАРТЛАР

7.1. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган ва тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилган кундан кучга киради. Шартнома Шартнома амал қиладиган санагача бўлган муддатга тузилди.

7.2. Мазкур шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган ва томонларнинг ҳар бирида сақланаётган икки нусхада тузилган. Шартноманинг иловалари ва қўшимча келишув битимлари унинг ажралмас қисми ҳисобланади.

7.3. Томонларнинг бирини ташаббуси билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш, иккинчи томонни бекор қилиш муддатидан ўттиз кун олдин ёзма хабардор қилган ҳолда ва томонлар ўзаро ҳисоб-китоб қилиши шарти билан бекор қилиниши мумкин. Бекор қилиш тўғрисида хабарнома ёзма равишда юборилади.

7.4. Барча ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, томонларнинг ваколатли шахслар томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади.

7.5. Мазкур шартнома талабларида назарда тутилмаган тартиб-қоидалар бошқа амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тартибга солинади.

ВИИИ. ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ ВА БАНК РEКВИЗИТЛАРИ

ТАЪМИНОТЧИ КОРХОНА:

Юридик манзили: Таъминотчи корхонанинг юридик манзили

Ҳ/Р: Таъминотчи корхонанинг ҳисоб рақами

Банк коди Таъминотчи корхонанинг банк коди

СТИР: Таъминотчи корхонанинг СТИР рақами

ҚҚС коди Таъминотчи корхонанинг ҚҚС тўловчи коди

Таъминотчи корхонада мижозлар билан ишлаш бўлимининг телефон рақами

Таъминотчи корхонанинг техник ишлар бўйича телефон рақами

 

ИСТEЪМОЛЧИ:

Юридик манзили: Истеъмолчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Истеъмолчининг ҳисоб рақами

Банк коди Истеъмолчининг банк коди

СТИР: Истеъмолчининг СТИР рақами

ҚҚС коди Истеъмолчининг ҚҚС тўловчи коди

Истеъмолчининг телефон рақами

Истеъмолчининг кадастр рақами

 

 

Кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш шартномаси