Яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтларни инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида жисмоний шахсларга бериш бўйича
ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Ижарага берувчи ташкилотининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «ижарага берувчи» деб юритилади) номидан иш юритувчи Ижарага берувчи ташкилот раҳбарининг Ф.И.О бир томондан, Ижарага олувчи шахснинг Ф.И.О (кейинги ўринларда – «ижарачи» деб юритилади) иккинчи томондан ушбу шартномани туздилар.
Умумий қоидалар
1. Шартноманинг объекти бўлиб, Ижарага берувчи ташкилотининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ерларидан жами Жами ижарага бериладиган ер майдони ҳажми гектар, шундан, Ижарага берилаётган экин ерлари майдони гектар экин ери Ижарага берилаётган яйлов ерлари майдони гектар яйлов, Ижарага берилаётган боз ерлар майдони гектар бошқа фойдаланилмайдиган бўз ерлардан иборат.
2. Яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтларни Ижарага олувчи томонидан таклиф этилаётган инвестицион лойиҳалар мазмуни
бўйича инвестицион лойиҳа (бизнес режаси)га мувофиқ Ижарачи томонидан киритилаётган инвестиция миқдорисўм инвестиция киритиши ҳамда Янги ташкил қилинаётган иш ўринлари янги иш ўринлари яратиши белгиланди.
3. Шартнома Шартноманинг амал қилиши бошланадиган санадан Шартноманинг амал қилиши тугайдиган сана бўлган муддатга имзоланди.
4. Шартноманинг барча қоидалари ва шартлари мажбурий характерга эга ҳамда тарафларга ёки тарафларнинг ўзаро келишувига кўра уларнинг тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятлари берилиши мумкин бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
5. Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ижарага бериш мақсади, фаолият тури ва йўналишини ўзгартиришлар томонларнинг ёзма қўшимча келишуви билан амалга оширилади.
6. Шартнома тарафлар томонидан имзоланган ва қўмитадан рўйхатдан ўтгандан бошлаб кучга киради ва шартнома муддати тугагунга қадар ёки бекор қилинишига қадар шартлар мажбурий ҳисобланади.
Ижара ҳақи бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби
1. Ижара ҳақи тарафлар томонидан ҳар йили белгиланадиган алоҳида келишув орқали тасдиқланади.
2. Ижара тўловининг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня ҳисобланишига сабаб бўлади. Бунда пеня миқдори ижара тўловининг қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас. Пеня ва жарималарнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш томонидан амалга оширилади.
3. Ижарачи томонидан шартнома шартлари бузилган тақдирда, Давлат ўрмон хўжалиги органлари ижарачига хато ва камчиликларни бажариш муддатини кўрсатган ҳолда талабнома билдиришга, талабнома бажарилмаганда, ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида ижарага берувчи билан келишган ҳолда судга мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
Ижарага берувчи ташкилотининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
1.Ижарага берувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
–Ижарага берувчи ташкилот ижарачи томонидан шартнома шартлари бузилганда ер участкасини ёки унинг бир қисмини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш зарур бўлганда, харажатлар белгиланган тартибда қоплаш, ушбу шартномани ўзгартиришни ёки бекор қилиш ҳақида ижарага берувчига хабар бериш;
–ижарачининг қонун ҳужжатларига ва шартнома шартларига риоя этилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш доирасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш;
–шартнома шартлари ижарачи томонидан бузилган тақдирда, ижарага берувчини хабардор қилган ҳолда шартномани бир томонлама ёки суд тартибида бекор қилиш чорасини кўриш;
–ижара ҳақини муддатида тўланишини талаб қилиш.
2. Ижарага берувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
–ижарага олинган ер участкасининг белгиланган муддатларда, шартнома шартларига мувофиқ ҳолатда топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида берилишини таъминлаш;
–ижарачининг фаолиятига давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ташкилотлар, шунингдек фуқаролар томонидан ноқонуний аралашишга йўл қўймаслик чорасини кўриш.
–табиий офатларни бартараф этишга кўмаклашиш, муҳофаза қилиш ишларини қонун ва қонун ости ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириш;
Ижарачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
1. Ижарачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
–ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ равишда хўжалик юритиш;
–ер участкасида мавжуд бўлган ўрмонзорлар, сув объектларидан хўжалик эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда фойдаланиш, шунингдек тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш орқали ернинг бошқа фойдали хоссаларини ишга солиш;
–ижарачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.
2. Ижарачи қуйидагиларга мажбур:
–шартнома имзоланган вақтдан бошлаб ижарага берувчидан 10 (ўн) кун муддатда ер участкасининг чегаралари кўрсатилган харитага мувофиқ, ер майдонидаги дарахтлар, ирригация, мелиорация тизимлари, йўллар ва бошқа инфратузилма объектлари ҳамда ернинг ҳолати тўғрисидаги бошқа маълумотлар баён қилинган топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида фойдаланишга бириктириб олиш;
–ижарадан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаш;
–ижарачи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эгадир.
Шартномага ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва бекор қилиш тартиби
1. Шартнома қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши мумкин:
Жисмоний шахс юридик шахснинг муассиси бўлганда шу юридик шахс номига, юридик шахс муассисига, юридик шахс қайта ташкил этилганда, жисмоний шахс вафот этганда унинг меросхўрларига ва бошқа ҳолларда шартнома томонларнинг келишувига кўра, келишувига эришилмаган тақдирда эса – суд қарорига кўра ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
2. Шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда;
ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, самарасиз фойдаланилганда, ижарачининг бир йил давомида ижара ҳақи тўланмаганда;
ерларнинг экологик ҳолати ижарачининг айби билан ёмонлашганда;
шартнома шартлари бажарилмаганда;
шартноманинг муддати тугаганда;
юридик шахс банкрот бўлганда ёки тугатилганда;
жисмоний шахс вафот этганда;
ер участкаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда олиб қўйилганда;
суднинг қарорига асосан;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.
3. Ушбу шартномага киритилган барча ўзгартиришлар қўшимча келишув ёзма шаклда расмийлаштирилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади.
«Ижарачи»нинг яйловларни ёки кўп йиллик дарахтзорлар ерларини қайтариш тартиби
1. Шартнома муддати тугагандан сўнг 5 кунлик муддат ичида топшириш-қабул қилиш далолатномасини ижарага берган ташкилот томонидан тузилади ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ижарачи томонидан ер майдонлари қайтарилади.
2. Шартнома бекор қилинган кундан эътиборан, ижарачининг ушбу яйлов ёки кўп йиллик дарахтзорлар ер майдонларига нисбатан ижара ҳуқуқи ҳам бекор қилинади.
Низоларни ҳал қилиш тартиби
1. Низолар бўйича тарафлар судга мурожаат этишдан олдин ўзаро музокаралар ўтказиш йўли билан кўриб чиқиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:
2. Шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида тарафлар ўртасида келиб чиқадиган, шунингдек етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича тарафлар келишувга эришилмаганда, суд томонидан ҳал этилади.
Форс-мажор ҳолатлар
28. Шартнома мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун тўсқинлик қилувчи енгиб бўлмас куч ва бошқа табиий офат натижасида юзага келган оқибатлар учун томонлар жавобгар бўлмайди.
Якуний қоидалар
30. Мазкур шартнома тарафлар ўртасида икки нусхада ўзбек тилида, тарафларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади. Барча нусхалар бир хил юридик кучга эга бўлади.
31. Мазкур шартнома ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради, рўйхатдан ўтказилмаган шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
ТАРАФЛАРНИНГ РEКВИЗИТЛАРИ
Ижарага берувчи: |
|
Ижарага олувчи: |
Юридик манзил:Ижарага берувчи ташкилотнинг манзили |
|
Манзил: Ижарага олувчининг манзили |
Ҳ/р: Ижарага берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами |
|
|
Банк номи: Ижарага берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банк номи |
|
ИНН: Ижарага олувчининг ИНН рақами |
Банк коди: Ижарага берувчи ташкилотнинг ҳисоб рақами жойлашган банкнинг коди |
|
|
СТИР: Ижарага берувчи ташкилотнинг СТИР рақами |
|
|
Телефон рақами: Ижарага берувчи ташкилотнинг алоқа учун телефон рақами |
|
Телефон рақами: Ижарага олувчи билан боғланиш учун телефон рақами |
|
|
|