Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурта қилиш ҳамда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш битими

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

Ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурта қилиш ҳамда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш битими

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

Суғурта компаниясининг номи Суғурта компанияси (кейинги ўринларда «Компания» деб юритилади) номидан Суғурта компаниясига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият юритувчи раҳбари Суғурта компанияси раҳбари Ф.И.О, бир томондан Агентнинг Ф.И.О (кейинги ўринларда «Агент» деб юритилади), иккинчи томондан кейинги ўринда бирга ва/ёки алоҳида «Томонлар», мазкур Келишув (кейинги ўринларда «Битим» деб юритилади)ни қуйидагилар ҳақида туздилар:

БИТИМ ПРEДМEТИ

1.1. Агент Компания номидан қуйидаги хизматлар (кейинги ўринларда «Хизматлар» деб юритилади)ни амалга оширишни ўз зиммасига олади:

Агент Компания номидан амалга ошириши кўзда тутилган хизматлар номи

Ушбу Битим предмети билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган Компаниянинг бошқа топшириқларини бажариш.

ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. АГEНТнинг ҳуқуқлари:

Суғурта масалалари бўйича Компания билан маслаҳатлашиш;

Суғурталовчидан лицензия, устав капитали миқдори, шунингдек унинг молиявий барқарорлиги ва тўлов қобилиятлилигини кўрсатувчи бошқа кўрсаткичларни олиш;

Компания томонидан тасдиқланган суғурта агентларига алоқадор бўлган меъёрий ҳужжатлар ва буйруқлардан хабардор бўлиш (танишиш);

2.2. АГEНТнинг мажбуриятлари:

Хизматларни Битимда белгиланган ҳажмда ва муддатларда бажариш;

Компаниянинг топшириқларини ўзининг мавжуд имкониятлари ва ашёларидан фойдаланган ҳолда бажариш. Топшириқни учинчи шахсга берилишига йўл қўйилмайди. Топшириқ Агент томонидан учинчи шахсга топшириладиган бўлса, у ҳолда Агент учинчи шахснинг ҳар қандай ҳаракати учун жавобгар бўлади;

Жисмоний шахсларга суғурта полисларини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни Компаниянинг қоидалари ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида тайёрлаш ҳамда расмийлаштириш;

Кўрсатиладиган хизмат (иш) билан боғлиқ малумотлар махфийлигини таминлаш;

Агент Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13-октабрдаги «Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари»да тақиқланган шубҳали операциялар хусусида огоҳлантирилган. Ушбу Қарорга риоя қилишнинг юридик масъулияти Агент зиммасига юклатилади.

2.3. Компаниянинг ҳуқуқлари:

2.3.1. Агентдан Битимда кўзда тутилган Хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажарилишини талаб қилиш.

2.4. Компаниянинг мажбуриятлари:

Битим бўйича мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатларни Агентга бериш;

Агентни реклама материаллари ва зарурий ҳолларда иш юритиш жиҳозлари билан таъминлаш;

Агентни рақамланган суғурта полиси бланклари билан таъминлаш;

Агентни суғурта агентлари реестрига киритиш.

ТОМОНЛАР ЎРТАСИДА ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

3.1. Агентнинг комиссион мукофот миқдори:

Ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурта қилиш суғурта тури бўйича – Ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурта қилиш суғурта тури бўйича Агентга бериладиган фоиз миқдори%;

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суғурта тури бўйича – Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш суғурта тури бўйича Агентга бериладиган фоиз миқдори%.

Агентга комиссион мукофот Томонлар ўртасида Агент томонидан тақдим этилган бажарилган ишлар далолатномаси имзолангандан сўнг (бажарилган ишлар далолатномаси ҳаққонийлиги ва ундаги маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқланган ҳолда)тўланади.

ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИКЛАРИ

4.1. Битим бўйича Агентнинг жавобгарлиги:

4.1.1.Агар Агент суғурта шартномалари бўйича тўланган суғурта мукофотини Компанияга ўтказиб бериш мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган тўлов куни учун Агент расмийлаштирган (тузилган) суғурта шартнома (полис)лари бўйича унинг ҳисоб рақамига келиб тушган ва Компанияга ўтказиб берилмаган суғурта мукофотининг Тарафлар томонидан тўланиши мумкин бўлган пеня миқдори % миқдорида Компанияга пеня тўлайди. Бунда пенянинг умумий миқдори бажарилмаган мажбурият қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

4.1.2. Жарима ва пенянинг тўланиши Агентни Компанияга етказган зарарини ҳамда йўқотилган фойдани қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди;

4.1.3. Агент суғурта полисини воқеа (ҳодиса) содир этилганидан сўнг расмийлаштирганлиги, шунингдек суғурта полиси бланкини учинчи шахсга бериши натижасида Компанияга етказилган зарарни тўлиқ ҳажмда, лекин муайян суғурта полисида белгиланган суғурта суммасидан кўп бўлмаган миқдорда қоплайди.

АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ

5.1.Битим Томонларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланиб, муҳрланган кундан бошлаб кучга киради ҳамда Шартноманинг амал қилиш муддати муддатга амал қилади.

5.2. Агар Томонларнинг ҳеч бири Битим муддатининг тугашигача 10 (ўн) иш куни ичида Битимни бекор қилиш истагини билдирмаса, Битим мавжуд шартлар асосида кейинги муддатга узайтирилган ҳисобланади.

ФОРС–МАЖОР ҲОЛАТЛАРИ

6.1. Агар ушбу Битим бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ҳодисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида келиб чиқса ҳамда бу ҳолатлар мазкур Битимнинг бажарилишига бевосита таъсир этса, Томонлар бунда қисман ёки тўлиқ бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар.

Мазкур Битим бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади.

6.2. Форс-мажор ҳолатлар сабабли ўз мажбуриятларини бажариш имкони бўлмаган Томон, форс-мажор ҳолат юзага келган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳолатнинг юзага келганлиги, юқоридаги ҳолатларнинг давомийлиги ҳамда тугашининг тахминий муддати тўғрисида иккинчи Томонни ёзма равишда хабардор қилиши лозим. Хабарда келтирилган далиллар тегишли давлат органлари ҳужжатлари билан тасдиқланиши лозим.

6.3.Агар мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бажариш имкониятига тўсқинлик қилувчи ҳолат 3 (уч) ойдан ошиқ муддат давом этса, Томонлар етказилиши мумкин бўлган зарар (шу жумладан ҳаражатлар)ларни қопламаслик ҳуқуқи билан Битимни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ҳақлидир.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ

7.1. Битим бўйича Томонлар ўртасида келиб чиқадиган низо ва келишмовчиликлар, имкон қадар Томонлар ўртасида олиб бориладиган музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Келишувга эришилмаган тақдирда низолар айбдор жойлашган жойдаги хўжалик суди ёки ҳакамлик суди орқали ҳал этилади.

БИТИМНИ БEКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ

8.1. Мазкур Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Агент томонидан Ўзбекистон Республикасининг суғурта фаолиятига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланганда;

Томонларнинг ихтиёрига кўра.

Агар Битим шартлари бир Томондан бажарилмаса (талаб даражасида бажарилмаса), Томонларнинг етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши шарти билан Битим бир томонлама бекор қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгиланган ҳолатларда.

ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

9.1. Томонлар ўртасида Битим имзолангандан сўнг Битимга тегишли бўлган, олдиндан амалга оширилган барча музокара, ёзишма, келишув ва баённомалар ўзининг юридик кучини йўқотади.

9.2.Битимга киритиладиган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, уларни ёзма равишда амалга оширилиши ва Томонларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланганидан сўнг кучга эга бўлади.

9.3.Томонларнинг ҳеч бири Битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз учинчи томонга бериш ҳуқуқига эга эмас.

9.4.Битимда кўзда тутилмаган ҳолларда Томонлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида фаолият юритадилар.

9.5. Томонларнинг фирма номи, манзиллари, телефон/факс рақамлари ва банк ҳисоб рақамлари ўзгарган тақдирда 5 (беш) иш куни ичида бир-бирларини хабардор қилишлари шарт.

9.6. Битим ҳар бир ТОМОН учун бир хил нусхада бўлиб, тенг юридик кучга эга.

ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ, БАНК РEКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ:

Юридик манзили: Суғурта компаниясининг юридик манзили

Ҳ/Р: Суғурта компаниясининг ҳисоб рақами

Банк коди Суғурта компаниясининг банк коди

СТИР: Суғурта компаниясининг СТИР рақами

Суғурта компанияси билан боғланиш учун телефон рақами

Раҳбар имзоси

Муҳр ўрни

АГEНТ:

Манзили: Агентнинг манзили

ИНН: Агентнинг ИНН рақами

Агентнинг телефон рақами

Агент имзоси

Муҳр ўрни

Ер усти транспорт воситаларини ихтиёрий суғурта қилиш ҳамда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш битими