ЁШ МУТАХАССИСНИ МАЛАКАВИЙ ПEДАГОГИК АМАЛИЁТИНИ ЎТАШ ВА КEЛГУСИДА ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
ШАРТНОМА НАМУНАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сон ҳамда2018 йил 5 июндаги ПҚ–3775-сон қарорларига асосан битирувчини малакавий педагогик амалиётини ўтказиш ва уларни келгусида ишга жойлашишига кўмаклашиш мақсадида Олий таълим муассасасининг номи (кейинги ўринларда «Олий таълим муассасаси» деб юритилади) номидан таълим муассасаси Устави ҳамда малакавий педагогик амалиёт Низомига асосланиб иш юритувчи ректор Олий таълим муассасаси ректорининг фамилияси, исми, отасининг исми бир томондан, Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот ёки муассаса номи номидан ташкилот Уставига асосланиб иш кўрувчи Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот ёки муассаса раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми иккинчи
томондан, (кейинги ўринларда «Қабул қилувчи муассаса» деб юритилади) ва олий таълим муассасаси Амалиётчи талабанинг факултети ва таълим йўналиши номи
таълим йўналиши битирувчи талабаси Амалиётчи талабанинг фамилияси, исми, отасининг исми
(кейинги ўринларда «амалиётчи-талаба» деб юритилади) учинчи томондан ушбу шартнома қуйидагилар ҳақида тузилади.
ШАРТНОМАНИНГ ПРEДМEТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сон ҳамда 2018 йил 5 июндаги ПҚ–3775-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиётини ўташи, олий маълумотга эга бўлган ёш мутахассис (бакалавр)ларнинг интеллектуал салоҳиятидан унумли фойдаланиш ва уларни иш билан таъминлашда кўмаклашиш.
ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Олий таълим муассасаси:
Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича эҳтиёж кўп бўлган тақдирда «қабул қилувчи муассаса»ларни тендер асосида танлаш;
Амалиётчи-талабанинг малакавий педагогик амалиётини ўташи ва ОТМни битиргандан сўнг иш билан таъминланиши учун «қабул қилувчи муассаса»нинг моддий-техникавий базасини ўрганиш ва шу асосида тегишли таклифлар киритади.
«Қабул қилувчи муассаса»:
«Олий таълим муассасаси» ўқув режа ва дастурлари билан танишиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини бериш;
«Амалиётчи-талаба»нинг Давлат имтиҳонларида аттестация комиссияси аъзоси сифатида қатнашиш;
Олий таълим муассасаси таълим йўналишларининг ўқув режасига мувофиқ амалиётчи-талабанинг малакавий педагогик амалиётини ўтказишга шароит яратиш;
Амалиётчи-талабани таълим муассасаси ўқув фанлари дастурлари ҳамда дарсликлари билан таништириш;
Амалиётчи-талабага малакавий мутахассисларни бириктириш;
Амалиётчи-талабани тарбиявий ишларини ўтказишга тайёрлаш ва ўз тажрибаларини уларга ўргатиш;
Амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиётга қатнашишини назорат қилиш ва ўрнатилган тартибда баҳолашни амалга оширади.
«Амалиётчи-талаба»:
Таълим йўналиши ўқув режасида белгиланган малакавий амалиётни «Қабул қилувчи муассаса»да ўташи;
Малакавий педагогик амалиёт даврида амалиёт даврида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажариши;
Малакавий педагогик амалиёт тугагандан кейин масъул кафедра мудири ва профессор-ўқитувчиларига ўрнатилган тартибда ҳисобот топшириши;
Қабул қилувчи муассасанинг ички тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиши;
Олий таълим муассасасини битиргандан сўнг ҳудудий бошқармалардан ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашини талаб қилади.
ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Олий таълим муассасаси:
Битирувчини Ўзбекистон Республикасининг юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлашга оид ҳудудий-меъморий ҳужжатлар талаблари асосида мутахассис этиб тайёрлаш;
Битирувчини замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш ва мутахассислиги бўйича чет эл адабиётларидан фойдалана оладиган мутахассис этиб тайёрлаш;
Битирувчида йўналиши бўйича таълим стандартларини, ўқув режа ва дастурларни такомиллаштириш қобилиятини шакллантириш;
«Қабул қилувчи муассасага амалиётчи-талаба тўғрисида тегишли маълумотлар бериш»;
Битирувчи ишга жойлашгандан кейин 3 йил давомида унга зарур методик ёрдам кўрсатиш;
Шунингдек, томонларнинг розилигига асосан қуйидаги шартларни бажариш мажбуриятини ҳам олади: Олий таълим муассасаси томонларнинг розилигига асосан бажариш мажбуриятини оладиган шартлар
«ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ МУАССАСА»:
Олий таълим муассасаси ўқув режасига мувофиқ Амалиётчи талабанинг факултети ва таълим йўналиши номи таълим йўналиши талабасининг малакавий педагогик амалиётини ўтказишга шароит яратиш, таълим муассасасининг илғор педагогик ходими ва муассаса психологидан иборат таркиб бўйича ўқув, илмий ҳамда методик ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш;
Амалиётчи-талабани малакавий педагогик амалиётига қатнашишини назорат қилиш ва ўрнатилган тартибда баҳолашни амалга ошириш;
Амалиётчи-талабани амалиёт даврида битирув малакавий иши юзасидан апробатсиясини ўтказишга амалий ёрдам бериш;
Битирувчини олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин мутахассислик бўйича ўрнатилган тартибда иш билан таъминлаш;
Битирувчига меҳнат фаолияти давомида услубий ёрдам кўрсатиш;
Қуйидаги ижтимоий ёрдам ва имтиёзлар кўрсатиш;
3.2.7. Битирувчига олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш билан таъминлаш кафолати берилади.
3.3. «АМАЛИЁТЧИ-ТАЛАБА»:
3.3.1. Ўз мутахассислиги бўйича малака тавсифномасида назарда тутилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлашга оид ҳуқуқий-меъморий ҳужжатлар талаблари асосида мустақил фаолият олиб бориш учун билим ва малакага эга бўлиши;
3.3.2. Малакавий педагогик амалиёт даврида «амалиётчи портфолиоси»ни мунтазам юритиб бориш лозим.
3.3.3. Битирувчи таълим муассасасига олий таълим муассасасини тўлиқ битиргандан сўнг 2 (икки) ой муддатда етиб келиши;
3.3.4. Битирувчи таълим муассасасида камида уч йил ўз мутахассислиги бўйича ишлаб бериши талаб этилади.
ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Томонларнинг ҳар бири ушбу шартнома мажбуриятларини бажармаган тақдирда бошқа тарафга етказилган зарарни амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда тўлайди.
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ ВА УНИ БЭКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ
5.1. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
5.1.1. Битирувчининг малакаси, билими ушбу мутахассис учун амалда ўрнатилган давлат таълим стандартлари талабларига жавоб бермаса;
5.1.2. Таълим муассасаси тегишли ҳужжатлар асосида тугатилганда;
5.1.3. Ушбу шартнома томонларнинг барчаси имзолаганидан сўнг кучга киради ҳамда шартнома тўлиқ бажарилгунга қадар амалда бўлади.
ТОМОНЛАРНИНГ МАНЗИЛЛАРИ
Олий таълим муассасаси Манзил: Олий таълим муассасасининг тўлиқ манзили СТИР: Олий таълим муассасасининг СТИР рақами Ҳ/Р: Олий таълим муассасасининг банк ҳисоб рақами Телефон: Олий таълим муассасасининг телефон рақами |
Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот, муассаса Манзил: Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот ёки муассасанинг тўлиқ манзили СТИР: Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот ёки муассасанинг СТИР рақами Ҳ/Р: Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот ёки муассасанинг банк ҳисоб рақами Телефон: Амалиётчи талабани қабул қилувчи ташкилот ёки муассасанинг телефон рақами |
Амалиётчи талаба Манзил: Амалиётчи талабанинг тўлиқ манзили Паспорт маълумотлар: Амалиётчи талабанинг паспорт маълумотлари Телефон: Амалиётчи талабанинг телефон рақами |