Даъво аризаси берилаётган суднинг номига
Даъвогар: Даъвогарнинг номи
Даъвогарнинг юридик манзили
Даъвогарнинг СТИР рақами
Даъвогарнинг банк ҳисобрақами
Даъвогарнинг телефон рақами
Даъвогарнинг электрон манзили
Жавобгар: Жавобгарнинг номи
Жавобгарнинг юридик манзили
Жавобгарнинг банк ҳисобрақами
Жавобгарнинг СТИР рақами
Жавобгарнинг телефон рақами
Жавобгарнинг электрон манзили
ДАЪВО АРИЗА
(кредит шартномасини бекор қилиш, ундирувнигаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш йўли билан қарзнимуддатидан олдин ундириш тўғрисида)
Кредит шартномаси тузилган йил-йилда Даъвогарнинг номи (кейинги ўринларда — даъвогар) ва Жавобгарнинг номи (кейинги ўринларда — жавобгар) ўртасида Кредит шартномаси сони-сонли Кредит ажратиш мақсадиучун кредит бериш шартномаси имзоланган.
Бундан ташдари, кредит шартномасининг таъминоти сифатида Кредит шартномаси таъминоти сифатида белгиланган гаров шартномаси тузилган сана даги, Кредит шартномаси таъминоти сифатида белгиланган гаров шартномаси сони-сонли гаров шартномасига асосан Гаров нарсаси номи қўйилган.
Мазкур кредит шартномасига кўра, кредит шартномасининг суммаси Ажратилган кредит шартномасининг суммаси сўм деб белгиланган. Шунингдек, шартномага кўра, жавобгар кредит ва ундан фойдаланганлик учун фоиз туловларини шартномага мувофиқ ҳар ойда тўлаб бориши шартлиги белгиланган.
Кредит шартномаси, кредит берилган кундан бошлаб Кредит шартномаси тугайдиган сана гача тўлиқ қайтарилиши назарда тутилган.
Шунингдек, шартномасига кўра, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси – йиллик Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси%қилиб белгиланган.
Мазкур кредит шартномаси шартларига асосан даъвогар жавобгар ҳисоб рақамига шартномада кўрсатилган пул маблағларини ўтказиб бериб, шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган.
Кредит шартномасига кўра, жавобгар томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, даъвогар жавобгарга мажбурият бажарилмаганлиги ҳолати келиб чиққанлигини билдириб, уни бартараф этиш муддатларини кўрсатган долда ёзма билдиришнома юбориш ёки бўлмаса мазкур шартномада белгиланган тартибда кредит шартномасини бекор қилиш, фоизларни ҳамда кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин ундириш, шунингдек ундирувни кредит таъминотига қаратиши ва бошқа чораларни кўриши мумкинлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришни талаб қилиб ёзма равишда мурожаат қилинган бўлсада, жавобгар томонидан қарздорликни сўндириш чоралари кўрилмаган.
Бугунги кунга қадар жавобгар томонидан Кредит шартномаси шартлари қўпол тарзда бузилиб, шартномада белгиланган кредит ва фоиз тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 279-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 280-моддасига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236, 279, 280, 735, 736 ва 744-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 148, 149 ва 151-моддаларига асосан:
СЎРАЙМАН:
Кредит шартномаси тузилган йил-йилги Кредит шартномаси сони-сонли кредит шартномасини бекор қилишингизни;
ундирувни жавобгарнинг гаровга қўйилган мол-мулкига қаратишингизни;
Илова: Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати
Даъвогар: Даъвогарнинг номи ______________ (имзо)
Даъво ариза берилган сана
Даъво ариза реквизитлари:
1. Даъво аризаси берилаётган суднинг номи;
23. Даъво ариза берилган сана.
Тарафларнинг реквизитлари:
2. Даъвогарнинг номи;
3. Даъвогарнинг юридик манзили;
4. Даъвогарнинг СТИР рақами
5. Даъвогарнинг банк ҳисобрақами
6. Даъвогарнинг телефон рақами;
7. Даъвогарнинг электрон манзили;
8. Жавобгарнинг номи;
9. Жавобгарнинг юридик манзили;
10. Жавобгарнинг банк ҳисобрақами
11. Жавобгарнинг СТИР рақами;
12. Жавобгарнинг телефон рақами;
13. Жавобгарнинг электрон манзили.
Даъво ариза мазмуни:
14. Кредит шартномаси тузилган йил;
15. Кредит шартномаси сони;
16. Кредит ажратиш мақсади;
17. Кредит шартномаси таъминоти сифатида белгиланган гаров шартномаси тузилган сана;
18. Кредит шартномаси таъминоти сифатида белгиланган гаров шартномаси сони;
19. Гаров нарсаси номи;
20. Ажратилган кредит шартномасининг суммаси;
21. Кредит шартномаси тугайдиган сана;
22. Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси;
24. Даъво аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати.