БРОКЕРЛИК ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома тузилган вақт Шартнома тузилган вақт
Мижознинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Мижоз” деб юритилади) номидан Мижозга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Мижознинг раҳбари лавозими ва Ф.И.Осибир томондан ва Брокернинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Брокер” деб юритилади) номидан Брокерга шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Брокернинг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Мижоз топшириқ беради, Брокер эса, қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:
Топшириқ шартномаси ва ишончномага асосан Топшириқ шартномаси ва ишончномага асосан кўрсатиладиган хизматлар номи
Воситачилик (комиссия) шартномаси асосида Воситачилик (комиссия) шартномаси асосида кўрсатиладиган хизматлар номи
Мижозга товарни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ маълумотларни бериш хизматларини кўрсатиш.
ТОПШИРИҚЛАРНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ
Брокер биржада битимлар тузиш ҳуқуқига эга эканлиги кафолатларини беради.
Брокер амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва биржа савдоси қоидаларига риоя қилган ҳолда Мижознинг топшириқларини бажаради. Брокер биржага қўйиладиган товарларга нисбатан қўйиладиган талаблар ҳақида Мижозга маълумот бериши шарт.
Брокер қуйидаги турдаги битимлар бўйича Мижознинг топшириқларини бажаради:
«Шарт билан» битими (бу ҳолда Мижоз ҳақиқатда мавжуд бўлган товарни бир вақтнинг ўзида Мижоз учун бошқа ҳақиқатда мавжуд бўлган товарни сотиб олиш шарти билан сотишга топшириқ беради. Бундай топшириқ олган Брокер уни бажаришдан бош тортиш ҳуқуқига эга).
Агар Брокер товарни сотса, лекин бошқа товарни сотиб олиш бўйича топшириқни бажармаса, у «шарт билан» битими бўйича ҳақ олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
2.4.Тарафлар ҳақиқатда мавжуд бўлган товарни сотиш юзасидан топшириқларни бажаришнинг қуйидаги тартибини белгилайдилар:
2.4.1.Мижоз Брокерга ўзи имзолаган топшириқ ёки воситачилик шартномасини юборади ва мажбуриятни бажаришининг кафолати ҳамда Мижоз номидан битим тузиш учун зарур бўлган битим тузиш ҳуқуқини берувчи ишончномани беради.
Шу пайтдан бошлаб, Мижоз Брокернинг битим тузилганлиги тўғрисидаги ҳисоботини ёки товарнинг савдодан олинганлиги тўғрисида хабарномасини оладиган пайтгача ушбу товар туркумини тасарруф этиш ҳуқуқини йўқотади.
2.5. Мижоз товарни стандартлар, техник шартлар талаблари, шунингдек биржа савдосига қўйиладиган талабларга мувофиқ ўз ҳисобидан ўраши ва маркировкалаши лозим.
2.5.2.Таклифни олган Брокер зудлик билан биржада Мижознинг топшириғини бажаришга киришиши лозим.
2.5.3.Топшириқни бажаргандан сўнг, Брокер 3 кунлик муддатда тузилган битим бўйича ҳисоботни, контрагентдан олинган ҳужжатлар ва тузилган шартноманинг расмийлаштирилган нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этиш мажбуриятини олади.
2.5.4.Брокернинг ҳисоботини олган Мижоз 3 кунлик муддат ичида:
бажарилган топшириқ учун Брокернинг ҳақини тўлаши;
биржада битимни рўйхатга олиш қийматини;
тузилган битимдан келиб чиқадиган ўзининг барча мажбуриятларини бажариши мажбуриятини олади.
Товарни юклаб жўнатиш муддати топшириқ ёки воситачилик шартномаси ва етказиб бериш шартномасида белгиланади.
2.5.5.Мижознинг Брокер тақдим этган ҳисоботи юзасидан эътирозлари бўлган тақдирда, у ҳисоботни қабул қилган пайтдан бошлаб 10 кун ичида бу ҳақда Брокерга хабар қилиши лозим, акс ҳолда ҳисобот Мижоз томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади.
Таклиф чақириб олинган тақдирда, Мижоз хабарномани олган пайтдан бошлаб 3 кун ичида Брокерга топшириқни бажариш харажатларини қоплайди.
2.5.7.Мижоз воситачилик ёки топшириқ шартномасида Брокерга шартномада назарда тутилган товарнинг бир қисмини сотиш ҳуқуқини бериши мумкин.
2.6.Тарафлар ҳақиқатда мавжуд бўлган товарни сотиб олиш юзасидан топшириқларни бажаришнинг қуйидаги тартибини белгилайдилар:
2.6.1.Мижоз Брокерга ўзи имзолаган топшириқ ёки воситачилик шартномасини юборади ва ўзининг тўлов қобилиятига эга эканлиги кафолатини ҳамда Мижоз номидан битим тузиш учун зарур бўлган битим тузиш ҳуқуқини берувчи ишончномани беради.
2.6.2.Таклифни олган Брокер зудлик билан биржада Мижознинг топшириғини бажаришга киришиши лозим.
2.6.3.Мижознинг Брокер тақдим этган ҳисоботи юзасидан эътирозлари бўлган тақдирда, у ҳисоботни қабул қилган пайтдан бошлаб 10 кун ичида бу ҳақда Брокерга хабар қилиши лозим, акс ҳолда ҳисобот Мижоз томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади.
2.6.4.Брокер ўзига боғлик бўлмаган сабабларга кўра воситачилик ёки топшириқ шартномаси муддати тугагунга қадар топшириқни бажара олмаса, у бу ҳақда Мижозни 3 кунлик муддат ичида хабардор қилади.
2.7.Мижоз воситачилик ёки топшириқ шартномасида қўшимча шарт сифатида Брокерга шартномада назарда тутилганидан камроқ миқдорда товарни сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини, шунингдек Мижознинг рухсатисиз мустақил равишда таклиф этилаётган баҳони камайтириш ҳуқуқини бериши мумкин.
2.8.Ушбу шартноманинг 2.4-бандида белгиланган топшириқ тури Мижоз (Мижознинг масъул шахси) томонидан тезкор тартибда телефон, телеграф, факс орқали ўзгартирилиши мумкин ва бу ҳолда тарафлар берилган хабарларни тегишли тартибда қайд қиладилар.
2.9.Ушбу шартнома шартларини ошкор қилишга йўл қўйилмайди.
КАФОЛАТЛАР
Агарда Мижоз товарни сотиб олиш юзасидан топшириқ бераётган бўлса, у қуйидаги шаклда бўладиган товар ҳақи тўланганлиги кафолатини бериши шарт:
Товарнинг ҳаки тўланганлиги ҳақидаги банк кафолатининг асл нусхасини тақдим этиши.
Топшириқни бериш санасидан олдинги санада Мижознинг Ҳисоб-китоб рақамида маб- лағлар мавжудлиги ҳақидаги банк томонидан тасдиқланган маълумотномани тақдим этиши.
Агар Мижоз товарнинг сотувчиси сифатида иш кўраётган бўлса, у қуйидаги шаклда бўладиган мажбуриятни бажариш кафолатини бериши шарт:
Биржанинг манзилига товарнинг жўнатилганлигини тасдиқловчи транспорт ҳужжати ёки тасдиқланган юк хатини;
Етказиб бериш шартномасини бузганлик натижасида етказилган зарарлардан ташқари ундириладиган товарни етказиб бермаганлик ёки тўлиқ етказиб бермаганлик учун неустойкани.
Неустойка миқдори топшириқ ёки воситачилик шартномасининг «Кафолатлар» бандида назарда тутилади ва товар қийматининг Иккала тарафдан ҳам ундирилиши мумкин бўлган пеня миқдори фоизидан ошмаслиги лозим.
Кафолатларнинг мавжудлиги ва турлари топшириқ ёки воситачилик шартномасида акс эттирилган булиши шарт.
Кафолатлар берилмаган ёки неустойка миқдори ҳақида келишувга эришилмаган бўлса, Брокер кунлик муддатда Мижозни ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда топшириқни бажаришдан бош тортишга ҳақли.
ҲИСОБ-КИТОБ ШАРТЛАРИ
Брокерга ҳақ тўлаш миқдори у тузган битим суммасига мутаносиб тарзда фоизларда белгиланади.
Ҳақиқатда мавжуд товар билан битим бўйича топшириқни бажарганлик учун Мижоз Брокернинг хизматларига топшириқнинг турига қараб қуйидаги миқдорларда ҳақ тўлайди (сумма ёзма равишда кўрсатилсин):
Жами туланиши лозим булган сумма сум.
ТАРАФЛАР ЎРТАСИДА АЛОҚАНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ.
Тарафлар ўртасида алоқалар масъул шахслар орқали амалга оширилади.
Мижоз Брокер билан алоқада бўлиб туриш учун иккита масъул шахсни тайинлайди ва бу шахслар содир этган ҳаракатлари учун тўлиқ жавобгардирлар.
Брокер Мижоз билан бевосита ўзи ёки Брокернинг ишончномасига эга бўлган ҳудудий вакили орқали алоқада бўлади.
Алоқанинг техникавий ва бошқа шартлари мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоқа шартларини келишиш баённомасида белгиланади.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
Тарафлар биржа савдоси қоидалари ва бошқа, биржа фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига риоя қилишлари лозим.
Брокер Мижоз номидан ёки Мижоз учун тузилган битимнинг учинчи шахс томонидан бажарилиши учун Мижоз олдида жавоб бермайди.
Мижоз тузилган битим бўйича ўзининг мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Брокер бу ҳақда биржа савдоси иштирокчиларини оммавий тарзда хабардор қилишга ҳакли.
НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Шартнома шартлари бўйича тарафлар ўртасида келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда тарафлар мустақил равишда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
Тарафлар ўзаро келишувга эришмаган тақдирда эса низоли ҳолатлар тарафлардан бирининг аризасига асосан Низоли ҳолатларда тарафлар мурожаат этадиган суд номи суди томонидан ҳал қилинади.
ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШВА БЕКОР ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Ушбу шартнома тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва Шартноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санагача амал қилади.
Шартнома шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш тарафларнинг ёзма келишувига мувофиқ амалга оширилади.
Тарафлардан ҳар бири иккинчи тарафни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда шартномани бекор қилишга ҳақли.
Мазкур шартнома икки нусхадан тузилган бўлиб, тарафларга бир нусхадан берилади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
МИЖОЗ: Юридик манзили: Мижознинг юридик манзили Ҳ/Р:Мижознинг ҳисоб рақами Банк коди Мижознинг банк коди СТИР:Мижознинг СТИР рақами Мижоз билан боғланиш учун телефон рақами |
БРОКЕР: Юридик манзили: Брокернинг юридик манзили Ҳ/Р Брокернинг ҳисоб рақами Банк коди Брокернинг банк коди СТИР:Брокернинг СТИР рақами Брокернинг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни