ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ ЕТИШТИРУВЧИЛАРГАМИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ ШАРТНОМА
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Таъминотчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб юритилади) номидан Таъминотчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Таъминотчи ташкилот раҳбари лавозими ва F.I.Oсибир томондан ва Хўжалик ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Хўжалик” деб юритилади) номидан Хўжалик шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Хўжалик ташкилот раҳбари лавозими ва F.I.Oси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Таъминотчи Таъминотчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шаклининг тақсимоти бўйича қўйидаги ассортиментда, миқдорда ва муддатларда тегишли стандартлар ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган минерал ўғитларни (кейинги ўринларда маҳсулот деб юритилади) шартноманинг амал қилиш муддати давомида мунтазам етказиб беришни, Хўжалик эса, етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиб олиш, ушбу шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатда унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олади:
Минерал ўғит номи
Товар бирлиги баҳоси
Жами йиллик миқдор
Етказиб бериладиган маҳсулот фойдаланишга тайёрланган бўлиши, белгиланган тартибда турларга ажратилган ва идишларга жойлаштирилган бўлиши лозим.
Маҳсулотлар кўп марта фойдаланиладиган ва қайтарилиши лозим бўлган идишларда етказиб бериладиган тақдирда, Хўжалик маҳсулотни қабул қилгандан сўнг идишларни қайтариши лозим.
МАҲСУЛОТНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТЛАРИ ВА АССОРТИМЕНТИ
2.1. Таъминотчи мазкур шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган ассортиментдаги маҳсулотларни ўз кучи, воситалари ва ҳисобидан ортиш ва ушбу шартноманинг 2.3-бандида белгиланган жойга ўз ҳисобидан етказиб бериш мажбуриятини олади.
Қабул қилиш жойида маҳсулотни тушириб олиш Хўжаликнинг кучи, воситалари ва ҳисобидан амалга оширилади.
Таъминотчи Хўжаликнинг розилиги билан маҳсулотни муддатидан олдин етказиб беришга ҳақли. Бу ҳолда, муддатидан олдин етказилган ва Хўжалик томонидан қабул килинган маҳсулот кейинги даврда етказиб берилиши лозим бўлган товарлар миқдорига киритилади.
Маҳсулотни қабул килиб олиш жойи этиб Маҳсулотни қабул қилиб олиш жойибелгиланади.
Маҳсулотни етказиб бериш мажбурияти маҳсулот Хўжаликнинг ўғит омборига туширилган пайтдан бажарилган ҳисобланади.
Хўжалик маҳсулотни сақлаш жойларини тегишли стандарт талабларига мувофиқ ҳолда жиҳозлаши, маҳсулотнинг сифатли сақланиши ва мақсадли фойдаланилишини, олинган маҳсулотнинг учинчи шахсларга сотилмаслигини таъминлаши шарт.
Қўшимча турдаги ва миқдордаги маҳсулотга талаб бўлган тақдирда, Таъминотчи Хўжалик билан унинг миқдори ва етказиб бериш муддатларини келишган ҳолда тузиладиган тафсилотли рўйхат (спецификация)да назарда тутилган қўшимча туркум маҳсулотни етказиб беради.
МАҲСУЛОТ СИФАТИ. ИДИШ ВА ЎРАШ
Етказиб берилаётган маҳсулот ўзининг сифати, идиши, бутланиши, маркировкаси ва жойлаштирилиши жиҳатидан белгиланган талабларга жавоб бериши шарт.
Таъминотчи томонидан маҳсулот сифати Маҳсулотнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжат номини бериш билан тасдиқланади.
Таъминотчи етказиб берилаётган маҳсулотнинг сифатига маҳсулот етказиб берилган пайтдан бошлаб кафолат беради.
Кафолат муддати давомида маҳсулотда камчиликлар аниқланган тақдирда, Хўжалик сифати лозим даражада бўлмаган ёки бошқа камчиликларга эга бўлган маҳсулотни алмаштириш ҳақида ушбу камчиликлар аниқланган пайтдан бошлаб 3 кун ичида ёзма равишда эътироз билдириши ва 10 кунлик муддат ичида бошқа шу турдаги маҳсулотга алмаштиришни ёки қонунчиликда белгиланган бошқа талабларни қўйишга ҳақли.
БАҲО ВА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Шартноманинг баҳоси Шартноманинг умумий баҳоси минг сўмни ташкил этади ва ўз ичига идиш ва ўраш воситалари (материаллари)нинг қийматини олади.
Етказиб бериладиган маҳсулот учун ҳақ тўлаш миқдори тарафлар томонидан ҳар келишиладиган ва мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланадиган маҳсулот баҳосини келишиш баённомасида қайд этилади.
Тарафлар етказиб берилаётган маҳсулот учун тўлов 100% миқдорда амалга оширилиши ҳақида келишишлари мумкин ва бу шарт мазкур шартноманинг «қўшимча шартлар» бўлимида махсус қайд этилади.
ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Мазкур шартнома шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланади.
Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.
Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
ФОРС-МАЖОР
Тарафлар ўзларига боғлиқ бўлмаган фавқулодда, енгиб бўлмас куч (форс-мажор ҳолатлари) таъсирида ўзларининг шартномавий мажбуриятларини бажармаганликлари ёки лозим даражада бажармаганликлари учун жавобгарликдан озод қилинадилар. Бу ҳолда мажбуриятларни бажариш муддатлари форс-мажор ҳолатининг давом этиш муддатига мутаносиб тарзда узайтирилади. Форс-мажор ҳолати 2 ойдан ортиқ муддат давом этган тақдирда, шартнома тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин.
Форс-мажор ҳолати юз берганлиги ваколатли давлат органинг маълумотномаси билан тасдиқланади.
ШАРТНОМА НУСХАЛАРИ ВА АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ
Ушбу шартнома тарафларнинг ваколатли шахслари томонидан имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради ва тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргунларига қадар амал қилади.
Шартнома икки асл нусхада тузилган бўлиб, икки нусхаси ҳам бир хил юридик кучга эга ва бир нусхаси Таъминотчида, иккинчи нусхаси сақланади.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
ТАЪМИНОТЧИ: Юридик манзили: Таъминотчининг юридик манзили Ҳ/Р:Таъминотчининг ҳисоб рақами Банк коди Таъминотчининг банк коди СТИР: Таъминотчининг СТИР рақами Таъминотчи билан боғланиш учун телефон рақами |
ХЎЖАЛИК: Юридик манзили: Хўжаликнинг юридик манзили Ҳ/Р Хўжаликнинг ҳисоб рақами Банк коди Хўжаликнинг банк коди СТИР: Хўжаликнинг СТИР рақами Хўжаликнинг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни