ТАЙЁРЛОВЧИ ТОМОНИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОНТРАКТАЦИЯ ШАРТНОМАСИ
Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой
Етиштирувчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Етиштирувчи” деб юритилади) номидан Етиштирувчи шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Етиштирувчи ташкилот раҳбари лавозими ва F.I.Oсибир томондан ва Тайёрловчи ташкилотнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Тайёрловчи” деб юритилади) номидан Тайёрловчи шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Тайёрловчи ташкилот раҳбари лавозими ва F.I.Oси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:
ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
Етиштирувчи қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
Етиштирувчи томонидан тайёрланадиган маҳсулотлар номи, сони, миқдори
Ушбу шартномада назарда тутилган муддатларда, ассортиментда ва миқдорда қуйидаги турдаги, навдаги ва сифатдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва тарафлар ўртасида келишилган баҳода сотиш:
Амалдаги стандартлар, техник шартлар талабларига жавоб берадиган махсулотни сотиш;
Маҳсулот топширилишидан камида 10 кун олдин унинг тайёрлиги тўғрисида Тайёрловчини хабардор қилиш, ушбу шартнома билан белгиланган муддатларда махсулотни топшириш муддатларига амал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, топшириш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин бу ҳақда Тайёрловчини хабардор қилиш;
Келишилган нархлар бўйича ўғитларга, кимёвий моддаларга, қишлоқ хўжалик инвентарларига, емишларга, идишларга ва ҳоказоларга бўлган талабини аниқлаш ва буюртма бериш.
Тайёрловчининг мажбуриятлари:
Қонунчилик билан белгиланган миқдорда ва муддатларда авансни, давлат буюртмасига эга бўлмаган бошқа турдаги маҳсулотлар бўйича эса, тарафлар келишган миқдорда ва муддатларда тўлаш;
Йиғиб олинган маҳсулотларни жойлаштириш учун Етиштирувчини идишлар билан таъминлаш.
Йиғиб олинган маҳсулотларни қабул пунктига олиб чиқиш учун автотранспорт бериш, йиғиб олинган маҳсулот Етиштирувчининг транспорти билан олиб чиқилганда унинг ортиш ва ташиш харажатларини тўлаш;
Ушбу шартномада назарда тутилган миқдорда ва муддатда Етиштирувчидан маҳсулотнинг биринчи навбатда қабул қилинишини таъминлаш. Маҳсулотни сифати ва миқдори бўйича қабул қилишда амалга оширилади.
ШАРТНОМА СУММАСИ. ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Ушбу шартнома суммаси Шартноманинг суммаси сўмни ташкил этади.
Тайёрловчи топширилаётган маҳсулот ҳақини маҳсулот Тайёрловчининг қабул пунктида миқдори ва сифати бўйича қабул қилинган пайтдан бошлаб 3 кун ичида тўлайди.
Муддатидан олдин, шунингдек шартномада белгиланганидан ортиқ миқдорда топширилаётган маҳсулотлар мазкур шартнома шартлари асосида қабул қилинади.
ТАРАФЛАРНИНГ МУЛКИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ
Барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган Етиштирувчи Тайёрловчига топширилмаган маҳсулот қийматининг Тайёрловчига топширилмаган маҳсулот учун пеня миқдори фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил) да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисоблаб чиқилади.
Бундан ташқари, зарарнинг маҳсулот етказиб берилмаганлиги туфайли юзага келган, жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини шартномада белгиланган ассортимент ва турларда, муддатларда бевосита хўжаликнинг ўзида қабул қилиб олиш рад этилган ҳар бир ҳол учун Тайёрловчи Етиштирувчига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан шаклланган ўртача нархдан келиб чиқиб, жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса, унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги туфайли Етиштирувчи кўрган зарарнинг жарима билан қопланмаган қисми ҳам тўланади.
Қабул қилиш-топшириш жойига етказиб келтирилган маҳсулотни қабул қилиш асоссиз рад этилганда Тайёрловчи Етиштирувчига уни етказиб келиш харажатларини қоплайди.
Етиштирувчи маҳсулотни ўз жойида топшириш-қабул қилишга тайёрлаб қўймаган ва бу ҳақда Тайёрловчини огоҳлантирмаган бўлса, Тайёрловчи эса, қабул қилиш жойига транспорт юборган бўлса, Етиштирувчи Тайёрловчига транспорт ва транспортнинг бекор туриб қолиши бўйича барча харажатларни қоплайди.
Маҳсулот сифати, миқдорини нотўғри аниқлаш, қабул қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотига нотўғри ҳақ тўлаш ҳоллари аниқланса, Тайёрловчи Етиштирувчига жарима тўлайди. Бу жарима агар Етиштирувчи жун ва мўйнани топшириш-қабул қилиш натижалари бўйича кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан Етиштирувчининг дастлабки баҳосида юклаб жўнатса тўланмайди.
Шартномада келишилгандан пастроқ сифатли маҳсулотни сотганлиги учун Етиштирувчи жавобгардир, паст сифатли маҳсулотни топшириш Етиштирувчига рухсат этилган шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
3.4.Ушбу шартномага мувофиқ топширилган (юклаб жўнатилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортилганда (Етиштирувчига тегишли суммаларни, белгиланган устамаларни ҳам қўшиб ўз вақтида ҳисоблаб ўтказмаганлик, ҳисоб-китобларнинг акцепт шаклида эса, тўлов талабномаси акцептини асоссиз тўлиқ ёки қисман рад этганда).
3.5.Тайёрловчи ёки Етиштирувчи томонидан маҳсулот учун ҳисоб-китобларда (айни бир маҳсулотга такрор ҳақ тўлаганда, маҳсулот нархи нотўғри қўлланилганда, товарсиз тўлов талабномасига ҳақ тўланганда ва шу кабиларда) ортиқча олинган пул суммалари қайтарилмаган ҳолда айбдор тараф бу суммани қайтаради ва бошқа тарафга бу пул фойдаланилган барча давр учун йилига 25% даромад тўлайди.
3.6.Етиштирувчига тарафлар ўртасида келишилган жадвалга мувофиқ маҳсулот учун келган транспортнинг белгиланган муддатдан ортиқ (асосий ва қўшимча вақт меъёрларидан ортиқча бекор туриш) бекор туриб қолганлиги учун Етиштирувчи Тайёрловчи олдида амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Тайёрловчи маҳсулотни етказиб келган транспортни тортиш, маҳсулот сифатини аниқлаш, топшириш-қабул қилиш ҳужжатларини расмийлаштириш, маҳсулотни тушириш ва қабул қилиш учун белгиланган вақт меъёридан ортиқ бекор туриб қолганлиги учун Етиштирувчи олдида худди шундай жавобгар бўлади.
3.7.Етиштирувчи ушбу шартнома бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги учун жавобгарликдан, агар улар табиий офатлар ва бошқа ноқулай шароитлар туфайли ёки Тайёрловчининг айби билан содир бўлган бўлса, тегишли асослашлар ва тегишли ваколатли органнинг хулосаси бўлган тақдирда озод этилади.
3.8.Жаримани тўлаш тарафларни шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди
ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР
Ушбу шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма равишда тузилган Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик талабларига зид келмаган ҳолдагина ҳақиқий ҳисобланади. Улар ёзма шаклда тузилган, иккала тараф томонидан имзоланган ва ваколатли давлат органида тасдиқланган бўлиши шарт.
Харид қилинаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдорини аниқлаш ва сифатига баҳо бериш юзасидан тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низоли масалалар ваколатли давлат органи томонидан ҳал этилади.
Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.
Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.
Шартнома бир йилга бир марта тарафлар келишган миқдордаги ва ассортиментдаги маҳсулотга тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб Шартноманинг амал қилиш муддатигача амал қилади.
Шартнома икки нусхада тузилган бўлиб, биринчиси Етиштирувчида, иккинчиси Тайёрловчида ва учинчиси туман Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш давлат инспекциясида сақланади.
Шартномада иккала тарафнинг келишувига кўра мажбуриятларни бажармаганлик ёки тегишлича бажармаганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқача санкциялар назарда тутилиши мумкин.
Ушбу шартнома билан назарда тутилмаган барча масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Тарафлар ўз реквизитлари ўзгарган тақдирда, бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилиш мажбуриятини оладилар.
ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:
ЕТИШТИРУВЧИ: Юридик манзили: Етиштирувчининг юридик манзили Ҳ/Р: Етиштирувчининг ҳисоб рақами Банк коди Етиштирувчининг банк коди СТИР: Етиштирувчининг СТИР рақами Етиштирувчи билан боғланиш учун телефон рақами |
ТАЙЁРЛОВЧИ: Юридик манзили: Тайёрловчининг юридик манзили Ҳ/Р Тайёрловчининг ҳисоб рақами Банк коди Тайёрловчининг банк коди СТИР: Тайёрловчининг СТИР рақами Тайёрловчининг телефон рақами |
Муҳр ўрни Муҳр ўрни