Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Маиший истеъмолчилар учун электр энергия таъминоти шартномаси

Ҳужжат тавсифи
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

МАИШИЙ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЧУН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯТАЪМИНОТИ ШАРТНОМАСИ

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Корхонанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда «Корхона» деб юритилади) нинг Шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида фаолият кўрсатувчи раҳбари Корхона раҳбари лавозими ва F.I.Oси бир тарафдан ва Истеъмолчининг F.I.Oси (кейинги ўринларда «Истеъмолчи» деб юритилади), иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:

 

ШАРТНОМАНИНГ ПРЕДМЕТИ

Ушбу шартномага асосан Корхона уланган тармоқ орқали Истеъмолчига маиший эҳтиёжлари учун электр энергиясини (кейинчалик «Энергия») етказиб бериш, Истеъмолчи эса, олинган энергия учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Шартнома тузилган кунида етказиб бериладиган Энергиянинг умумий нархи Энергиянинг умумий нархисўмни ташкил қилади.

ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ

2.1. Етказиб берилган Энергия учун ҳисоб-китоб даври бир ой.

2.2. Энергия учун тўловлар Истеъмолчи томонидан ҳар ойнинг 10-санасигача аҳолидан тўловларни қабул қилиш пунктлари ва ташкилотлари орқали амалга оширилади.

2.3. Банк ҳужжатида кўрсатилган сана тўлов вақти деб ҳисобланади.

Энергия учун ҳисоб-китоблар Корхона ёки Истеъмолчининг ўзи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича амалга оширилади.

Агар тўлов ҳужжатларида кўрсатилган суммалар ўртасида тафовут бўлса, унда банк ҳужжатида кўрсатилган сумма (банк штампи билан) қабул қилинади.

Истеъмолчилардан Энергия учун белгиланган тариф қийматидан ортиқча бирон-бир қўшимча маблағ ундириш тақиқланади.

2.4. Истеъмолчи ушбу шартномага асосан хонадонларда, хусусий уйларда, ёрдамчи хўжаликда, боғ ва шахсий томорқаларда маиший эҳтиёжларга ишлатиладиган Энергия учун ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида, ҳисобга олиш приборлари ва турмушда қўлланиладиган электр қабул қилгичларнинг ўрнатиш жойларидан қатъи назар аҳоли учун белгиланган тариф бўйича ҳақ тўлайди.

Корхона Энергия истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги Энергия истеъмолининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов ҳисобварағини ёзиб бериш ҳуқуқига эгадир. Белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаса, электр таъминоти шартномаси тўхтатилиши ҳақидаги огоҳлантириш ёзуви тўлов ҳисобварағига киритилади.

Ҳисобварағи Истеъмолчига, у бўлмаган тақдирда эса, у билан бирга бир хонадонда яшовчи вояга етган исталган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали жўнатилади.

2.5.Истеъмолчи ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган Энергия учун тўловларни белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчаси бўйича, ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичлари асосида амалга оширади, унинг ҳар бир варағи билдиришнома ва квитанциядан иборат. Шунингдек, белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаса, ушбу шартноманинг бекор қилиниши ҳақида огоҳлантириш ёзуви киритилади.

2.6.Олдиндан ҳақ тўлаш қурилмасига эга ҳисобга олиш приборлари ўрнатилган Истеъмолчилар Энергия учун олдиндан тўлов шаклида ҳақ тўлайди.

2.7.Энергия истеъмолини автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимига уланган Истеъмолчиларга Энергия амалга оширилган олдиндан тўлов доирасида етказиб берилади.

2.8.Истеъмолчи томонидан Энергия истеъмолининг ҳақикий ҳажмларини аниқлаш учун Корхона вакили Истеъмолчи билан биргаликда ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини назорат тартибида ёзиб олиш ҳуқуқига эга.

Бунда, ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари ёзиб олинганидан кейин Корхона вакили Истеъмолчи билан биргаликда Энергиянинг ҳақикий истеъмоли учун қайта ҳисоб-китоб қилади.

Ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш уланиш схемасини текшириш деб ҳисобланмайди.

2.9.Истеъмолчи томонидан ортиқча ҳақ тўланган бўлса, у келгуси тўловлар ҳисобига киритилади.

Тўланмаган суммалар аниқланса, корхона томонидан тўлаш учун қўшимча ҳисобварағи ёзиб берилади.

Қўшимча тўлов ҳисобварағи Истеъмолчи томонидан олинган кунидан кейин 10 кундан ошмаган муддатда тўланиши керак.

2.10.Истеъмолчининг айби билан ҳисобга олиш приборлари шикастланганида, ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, давлат текширувидан ўтказиш ва ўрнатиш ишлари Истеъмолчи ҳисобидан амалга оширилади.

Электр тармоқларига янгидан уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда Энергия истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган Энергияни ҳисобга олиш приборлари уй-жой эгаси томонидан сотиб олинади, унинг ҳисобидан давлат қиёслашидан ўтказилади ва рўйхатга олиш учун Корхонага топширилади.

2.11.Мавжуд ҳисобга олиш приборларини алмаштириш ва электрон ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ишлари (ушбу шартноманинг 3.10-банди бундан мустасно) Корхона ҳисобидан бажарилади.

2.12.Истеъмолчи томонидан амалдаги Энергия истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш схемаси ўзгартирилгани, унинг (истеъмолчи айби) билан бузилгани ёки йўқлиги, пломбалар кўчирилгани, электр қабул қилгичлар ҳисобга олиш приборидан ташқари улангани ва бошқа қоида бузилишлари аниқланган тақдирда, Корхона охирги текшириш кунидан бошлаб ўтган (лекин даъво муддатидан кўп бўлмаган) давр учун Истеъмолчи томонидан истеъмол қилинган Энергия ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт. Корхона томонидан Истеъмолчига 10 кун мобайнида Тўлаш учун қўшимча Тўлов ҳужжати ёзиб берилади.

Бунда қайта ҳисоб-китоб қилиниши Истеъмолчини қонунчиликда белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.

Қайта ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади:

а)ёритувчи ток қабул қилгичларнинг қуввати ва уларни ишлатиш соатлари сони бўйича;

б)Истеъмолчида штепсел розеткалари мавжуд бўлганида (розеткалар ва электр қабул қилгичларнинг сонидан қатъи назар) ҳар суткада 24 соат давомида соатига 600 Вт қувватдан фойдаланиш ҳисобидан, қуввати 600 Втдан ортиқ бўлган иситиш приборлари ёки бошқа электр ускуналаридан фойдаланиш ҳолларида Истеъмолчи фойдаланаётган ускуналарнинг амалдаги қуввати бўйича уларнинг ҳар суткада 24 соат ишлатилиши ҳисобидан.

2.13.Энергияни ҳисобга олиш схемасининг ўзгариши ва бузилиши билан боғлиқ барча турдаги ишларни бажариш учун Истеъмолчи бу ҳақда ишларни бошлашдан олдин корхонани ёзма равишда хабардор қилиши керак. Ишларни бажариш даврида Энергия вақтинчалик схемалар ёки корхона билан келишилган ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобга олиниши мумкин.

2.14.Энергияни ҳисобга олиш Истеъмолчининг айбисиз вақтинчалик бузилганида, етказиб берилган Энергия учун ҳисоб-китоб Корхонанинг қарори билан ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тикланганидан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.

Энергиянинг ўртача суткалик сарфи бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги ва шу вақт ичида ҳисобга олиш тикланиши керак.

Агар объектив сабабларга кўра кўрсатилган муддатда ҳисобга олиш приборини тиклашнинг имконияти бўлмаса, Истеъмолчига етказиб берилган Энергия учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ва ҳисобга олишни тиклаш муддати ушбу шартнома тарафларининг ўзаро келишувига биноан белгиланади.

2.15.Тариф ўзгарганда, тариф узгарган санагача истеъмол қилинган Энергия ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисобга олиш приборларининг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.

2.16.Хона (ҳовли жой, хонадон) ижарага (юридик шахсларга) топширилиши ҳақида шартнома тузилган тақдирда, ижарачи уч кун муддатда Корхонага ижарага олинган хонада Энергиядан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун мурожаат қилиши шарт. Ижарачи чиқиб кетганида, Истеъмолчи ижарачидан чиқиб кетиш кунига фойдаланилган энергия учун амалга оширилган ҳисоб-китоблар ҳақида маълумотномани талаб қилиш ҳуқуқига эга. Истеъмолчи аввалги ижарачиларнинг энергия учун қарздорлиги бўйича жавобгардир.

Турар жой бинолари ижарачиларга ёки ёлловчиларга (юридик шахс бўлган истеъмолчилар бундан мустасно) топширилганда улар билан Энергия етказиб бериш бўйича шартнома тузилмайди, шартнома мулк эгалар билан тузилади ва улар етказиб берилган энергия учун ҳисоб-китоб қилишлари шарт.

ЭНЕРГИЯНИ ЧЕКЛАШ ВА ТЎХТАТИШ ТАРТИБИ

Энергия етказиб бериш фақат қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин.

Корхона қуйидаги ҳолларда Истеъмолчига Энергия етказиб беришни белгиланган тартибда тўхтатиши мумкин:

а) Истеъмолчи Корхонанинг электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланганда ёки электр қабул қилгичлар ҳисобга олиш приборларидан ташқари уланганида, Энергияни ҳисобга олиш схемалари, ҳисобга олиш приборлари тамғалари бузилганида;

б)шартномада белгиланган муддатда Энергия учун Тўлов амалга оширилмаганида;

в)Истеъмолчида Энергияни ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлмаса;

г)аварияларнинг олдини олиш бўйича шошилинч чоралар кўриш ёки уларни Корхона тизимида бартараф этиш заруриятида, Истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда;

д)электр таъминоти шартномасини тузмасдан энергия истеъмол килинганида;

е)«Ўзстандарт» агентлиги томонидан белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган Энергияни ҳисобга олиш приборлари бўлмаганида;

ж)Корхона вакили ҳисобга олиш приборларини кўришга қўйилмаганида.

3.2.Барча юқорида кўрсатиб ўтилган вазиятларда ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига қайта улаш ва энергия етказиб берилишини тиклаш ишлари Истеъмолчи томонидан шу билан боғлиқ харажатлар қопланганидан кейин навбат бўйича амалга оширилади.

ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Корхона томонидан шартномавий мажбуриятларнинг шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажарилишини талаб қилиш;

Корхона томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда ёки шартнома шартлари бузилганда, бу ҳаракатлар натижасида Истеъмолчига етказилган ҳақикий зарарнинг қопланишини талаб қилиш.

Истеъмолчининг мажбуриятлари:

шартномавий мажбуриятларини шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажариш;

хонадонда, уйда ўрнатилган электр тармоқларининг тегишли техник ҳолати ва хавфсизлигини, Энергияни ҳисобга олиш приборлари ва улардаги пломбаларнинг бутлигини таъминлаш;

Тўлов ҳужжатида хатолар ёки Энергияни ҳисобга олиш прибори кўрсаткичидаги ноаниқликлар, носозликлар аниқланганда дарҳол Корхонага хабар бериш;

Корхона назоратчисини, унга тегишли амал қилиш муддати кўрсатилган шахсий гувоҳномаси бўлганида, соат 8:00 дан 20:00 гача Энергия қабул қилгичларини кўриш ва ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ёзиб олиш учун киритиш.

Корхона қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Истеъмолчи томонидан шартномавий мажбуриятларнинг шартномада белгиланган тартибда ва лозим даражада бажарилишини талаб қилиш;

Истеъмолчи томонидан шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганда ёки шартнома шартлари бузилганда, бу ҳаракатлар натижасида Корхонага етказилган ҳақикий зарарнинг қопланишини талаб қилиш.

Корхонанинг мажбуриятлари:

Истеъмолчига Энергияни керакли миқдорда етказиб бериш, Энергиянинг тегишли сифатда электр тармоқларининг булиниш чегарасигача узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

электр тармоқ хўжалигининг режавий таъмирланиши туфайли энергияни етказиб беришдаги содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар ҳақида узишдан 3 сутка олдин Истеъмолчини огоҳлантириш;

жорий этиладиган чеклашлар ҳақида, чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда, ўз вақтида хабар қилиш.

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА ФОРС-МАЖОР

 

Шартномани бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида етказилган ҳакикий зарар айбдор тараф томонидан иккинчи тарафга Тўланиши шарт.

Фойдаланилган энергия учун ўз вақтида тўлов амалга оширилмаса, Истеъмолчи Корхонага ҳар бир муддати ўтган кун учун 0,1 фоиз миқдорида, лекин муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди.

Тарафлар шартномани форс-мажор ҳолатлари, яъни енгиб бўлмайдиган куч (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (зилзила, қурғоқчилик, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) туфайли бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлигини исботласа, жавобгар бўлмайдилар.

ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

Мазкур шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади, шу кундан кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлади.

Шартноманинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Истеъмолчи томонидан шартнома бир томонлама бекор қилиниши мумкин, бунда у Корхонани бекор қилишдан 30 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади ва фойдаланилган энергия учун тўлиқ ҳақ тўлайди.

Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Электр энергетика тўғрисида», «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида», «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида», «Табиий монополиялар тўғрисида», «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.

Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар «Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти» республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳақамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

ҲИСОБГА ОЛИШ ПРИБОРЛАРИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Ҳисобга олиш прибори тури ва рақами Ҳисобга олиш прибори тури ва рақами,Ўзстандарт тамғаси рақами Ўзстандарт тамғаси рақами,клемма қопқоғидаги тамға рақами Клемма қопқоғидаги тамға рақами.

 

 

 

 

 

 

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

 

ЕТИШТИРУВЧИ:

Юридик манзили: Корхонанинг юридик манзили

Ҳ/Р: Корхонанинг ҳисоб рақами

Банк коди Корхонанинг банк коди

СТИР: Корхонанинг СТИР рақами

Корхона билан боғланиш учун телефон рақами

ТАЙЁРЛОВЧИ:

Жисмоний шахснинг манзили: Истеъмолчи жисмоний шахснинг яшаш манзили

Паспорт маълумотлари Истеъмолчи жисмоний шахснинг паспорт маълумоти

Жисмоний шахснинг ИНН

рақами: Истеъмолчи жисмоний шахснинг ИНН рақами

Истеъмолчининг телефон рақами

 

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

Маиший истеъмолчилар учун электр энергия таъминоти шартномаси