Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Рекламани тарқатиш тўғрисида шартнома

Ҳужжат тавсифи
Умумий
Шартноманинг реквизитлари
Тарафлар
Шартнома шартлари
Тарафларнинг реквизитлари

Юклаб олинг

РЕКЛАМАНИ ТАРҚАТИШ ТЎҒРИСИДА ШАРТНОМА

 

Шартнома тузилган вақт Шартнома рақами – сон Шартнома тузилган жой

 

Реклама тарқатувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Реклама тарқатувчи” деб юритилади) номидан Реклама тарқатувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Реклама тарқатувчининг раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси бир томондан ва Реклама берувчининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли (кейинги ўринларда “Реклама берувчи” деб юритилади) номидан Реклама берувчига шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат асосида иш юритувчи Реклама берувчи ташкилот раҳбари лавозими ва Ф.И.Оси иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

 

ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ

Мазкур шартнома бўйича Реклама тарқатувчи Реклама берувчига реклама ахборотини тарқатиш ёки жойлаштиришга оид хизматлар кўрсатиш (кейинги ўринларда “Хизматлар” деб юритилади), Реклама берувчи эса, ушбу хизматларни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Реклама ахборотини тарқатиш

Жойи: Реклама ахборотини тарқатиш жойи,

Вақти: Реклама ахборотини тарқатиш вақти

Усули (воситаси): Реклама ахборотини тарқатиш усули (воситаси)

Нархи: Реклама ахборотини тарқатиш баҳоси

Хизматлар кўрсатишдан олдин Реклама тарқатувчи Реклама берувчига реклама дастурини тақдим этиши, Реклама берувчи эса, мазкур дастур билан танишиб чиққан ҳолда уни тасдиқлаши лозим.

Реклама тарқатувчи ўз мажбуриятларини реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, Реклама берувчи топшириғининг мазмуни, унинг бадиий ва эстетик (хизмат сифати) талабларига мувофиқ аниқ, ўз вақтида ва тўлик (лозим даражада) бажариши шарт.

ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

Реклама берувчининг ҳуқуқлари:

Реклама тарқатувчидан реклама ахборотини тарқатиш ёки жойлаштириш бўйича мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш;

Реклама қонунчилигининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича Реклама тарқатувчидан маълумот беришини талаб килиш;

Хизматларнинг белгиланган баҳосини батамом тўлаш шарти билан шартномани бекор қилишни талаб қилиш.

Реклама берувчининг мажбуриятлари:

Жойлаштириш ёки тарқатиш учун мўлжалланган реклама ахборотини Реклама тарқатувчига тақдим этиш;

Реклама тарқатувчининг талабига биноан реклама ахборотининг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш;

Агар Реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши ёки маҳсулоти сертификатлаштирилиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки Реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензия ёки сертификатни тақдим этиш;

Реклама ахборотини тарқатиш ёки жойлаштириш бўйича Реклама тарқатувчига топшириқ бериш;

Реклама дастурини тасдиқлаш ва Реклама тарқатувчига тақдим этиш;

Шартномада кўрсатилган муддатларда ва тартибда хизматлар ҳақини тўлаш;

2.2.7.Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.

Реклама тарқатувчининг ҳуқуқлари:

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда Реклама берувчидан тегишли лицензия, сертификат ҳамда реклама ахборотининг ҳақиқийлиги ва ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;

Реклама берувчидан реклама ахборотини тарқатиш ёки жойлаштириш бўйича топшириқни талаб қилиш;

Реклама дастурини тасдиқлашни талаб қилиш;

Реклама хизмати учун Реклама берувчидан олдиндан аванс тўловини тўлашни талаб қилиш;

Шартнома бекор қилиниши туфайли Реклама берувчига етказилган зарарнинг ҳаммасини тўлаш шарти билан шартномани бекор қилишни талаб қилиш.

Реклама тарқатувчининг мажбуриятлари:

Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидалари ҳамда реклама фаолиятининг профессионал иштирокчиси касб этикасига сўзсиз риоя қилиш;

Реклама берувчининг топшириғи билан реклама воситалари орқали рекламани тарқатиш хизматини амалга ошириш;

Ахборот ёки бошқа материалларни берган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслик;

Реклама берувчи қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда, уни бу ҳақда ўз вақтида хабардор қилиш;

Хизмат сифати талабларига риоя қилиш, ишни сифатли бажариш;

Реклама материалларининг охирги марта реклама эълон қилинган кундан бошлаб режали текшириш ўтказилгунига қадар сақланишини таъминлаш;

Ташқи рекламани жойлаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг рухсатини олиш.

ШАРТНОМАНИНГ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ

Мазкур шартномага кўра хизматлар баҳоси Шартномага кўра хизматлар баҳосининг умумий нархисўмни ташкил этади.

Ушбу шартнома таркибидаги хизмат турларининг нархи мазкур шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган иловада кўрсатилади.

Реклама берувчи кўрсатиладиган реклама хизматлари учун шартнома суммасининг Шартнома умумий баҳосининг олдиндан тўланадиган қисми фоизда фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Реклама берувчи реклама дастури тасдиғини Реклама тарқатувчига топширганидан кейин шартнома суммасини узил-кесил тўлаши лозим.

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ МУДДАТЛАРИ

Реклама тарқатувчи унинг ҳисоб рақамига дастлабки тўлов келиб тушган кундан бошлаб Реклама берувчининг топшириғини бажаришга киришиб, топшириқ юзасидан реклама дастурини Реклама берувчининг тасдиғига ҳавола қилади.

Реклама берувчи реклама дастурини унга тақдим этилган кундан бошлаб кўриб чиқиб, ўз имзоси ва муҳри орқали тасдиқлаган ҳолда реклама тарқатувга қайтаради.

Хизмат кўрсатиш муддати бошланиши, Хизмат кўрсатиш муддати бошланадиган санадан тугалланиши Хизмат кўрсатиш муддати тугалланадиган санагача.

 

ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

Мазкур шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун айбдор шахc Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жавобгар бўлади.

Реклама тарқатувчи реклама ахборотининг ҳаққонийлиги ва ишончлилиги, реклама қилинадиган маҳсулот (иш, хизмат) сифати учун жавоб бермайди.

ШАРТНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ, УНИ ЎЗГАРТИРИШВА БЕКОР ҚИЛИШ

Шартнома тарафлар имзолаганидан бошлаб кучга киради ва тарафлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.

Шартнома қуйидаги ҳолатларда Реклама берувчи томонидан бир томонлама бекор қилиниши мумкин:

Хизмат сифати бадиий ва эстетик жиҳатдан Реклама берувчи томонидан тасдиқланган реклама дастурига мувофиқ бўлмаган ҳолларда;

Хизмат кўрсатиш муддатлари кетма-кетлигининг бузилиши хизмат кўрсатишнинг охирги муддати доирасидан четга чиқиб кетиши ёки мазкур муддатда унинг бажарилишига жиддий тўсқинлик қилишига олиб келган ҳолатларда.

Тўловлар мазкур шартномада назарда тутилган муддатларда амалга оширилмаган, тўловни кечиктириш муддати 60 иш кунидан ошиб кетган ҳолларда Реклама тарқатувчи шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли.

НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ушбу шартнома юзасидан ёки у билан боғлиқ ҳолда тарафлар ўртасида келиб чиқадиган низолар медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этилади.

Медиация тартиб-таомилини қўллаш йўли билан низони ҳал этиш имконияти бўлмаган тақдирда, мазкур шартноманинг тузилиши, унинг шартларининг ўзгариши, бузилиши, ижро этилиши, бекор бўлиши, тугатилиши ва ҳақиқийлиги юзасидан келиб чиқувчи барча низолар “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти” республика жамоат бирлашмаси ҳузуридаги доимий фаолият кўрсатувчи Ҳакамлик судида унинг Регламентига асосан ҳакамлик судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори тарафлар учун қатъий ва мажбурий ҳисобланади.

ТАРАФЛАРНИНГ РЕКВИЗИТЛАРИ:

 

РЕКЛАМА ТАРҚАТУВЧИ:

Юридик манзили: Реклама тарқатувчининг юридик манзили

Ҳ/Р: Реклама тарқатувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Реклама тарқатувчининг банк коди

СТИР: Реклама тарқатувчининг СТИР рақами

Реклама тарқатувчи билан боғланиш учун телефон рақами

РЕКЛАМА БЕРУВЧИ:

Юридик манзили: Реклама берувчининг юридик манзили

Ҳ/Р Реклама берувчининг ҳисоб рақами

Банк коди Реклама берувчининг банк коди

СТИР: Реклама берувчининг СТИР рақами

Реклама берувчининг телефон рақами

 

Муҳр ўрни Муҳр ўрни

 

 

 

Рекламани тарқатиш тўғрисида шартнома