Ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш “Legal Tech” тизими

Меросхўрнинг мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризаси (умумий мулкдорлар вафот этган тақдирда)

Ҳужжат тавсифи
Саволлар
Нотариуснинг маълумотлари
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча номи, уй рақами)
Аризачига оид маълумотлар
  • (вилоят, туман (шаҳар), кўча (қишлоқ) номи )
  • (Ф.И.О. тўлиқ ёзилиши лозим)
Ариза мазмуни
  • (сана сўз билан кўрсатилади)
  • (вафот этган шахсга аризачининг қариндошлиги (акаси, тоғаси, аммаси ва ҳ.к), ва унинг Ф.И.О кўрсатилади)

Юклаб олинг

Меросхўрнинг мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризаси

(умумий мулкдорлар вафот этган тақдирда)

 

 

Ариза келиб тушди:

Ариза келиб тушган сана йил

 

Ўзбекистон Республикаси, Нотариус идораси жойлашган манзилидаги нотариус Нотариуснинг Ф.И.О га (давлат нотариал идораси рақами-сон давлат нотариал идорасига)

Мерос иши № Мерос иши рақами

Аризачининг яшаш манзили Аризачининг рўйхатдан ўтган уй рақами-уйда пропискада турувчи Аризачининг Ф.И.О. томонидан (паспорт Аризачининг паспорт серия рақами,Аризачига паспорт берилган худуд томонидан Аризачига паспорт берилган санада берилган

АР И З А

Ўзбекистон Республикаси, Аризачининг яшаш манзили

Ариза тузилган сана куни

1. Мен – Аризачининг Ф.И.О. Мерос қолдирувчи вафот этган сана куни вафот этган Вафот этган мерос қолдирувчининг аризачига қариндошлиги ва унинг Ф.И.Одан қолган мерос мол-мулкни қабул қилганимиз йўқ ва Қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олишни хоҳламайман. Ўзимга тегишли бўлган улушимдан Мерос олувчининг туғилган санаси йилда туғилган Мерос олувчининг Ф.И.О.фойдасига воз кечаман.

2. Ариза берувчининг онаси вафот этган сана куни вафот этган онам Вафот этган шахснинг Ф.И.О. отамдан қолган мерос мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулк иштирокчиси бўлганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1114-моддасига асосан мен вафот этган онамнинг улушини ажратиб олишим мумкинлиги ва шу мулкка нисбатан янги мерос ишини очишга ҳуқуқим борлиги тўғрисида нотариус томонидан менга тушунтирилди. Мен ушбу ҳуқуқимдан воз кечаман.

Келгусида мерос мол-мулкига нисбатан ҳеч кимга ҳеч қандай моддий ва мулкий даъво қилмайман.

Аризанинг матнини тўлиқ ўқиб чиқдим, унинг мазмуни ва моҳияти, ҳуқуқий оқибатлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1147-моддасига асосан меросдан воз кечиш кейинчалик бекор қилиниши ёки қайтариб олиниши мумкин эмаслиги менга нотариус томонидан тушунтирилди ва тушунарли, аризанинг мазмуни менинг асл хоҳиш-истакларимга мос келади.

ИМЗО ____________________________________________________________________

Нотариуснинг тасдиқлов ёзуви.

Меросхўрнинг мерос улушидан воз кечиш ҳақидаги аризаси (умумий мулкдорлар вафот этган тақдирда)

Амалдаги қонунчиликка кўра, мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади. Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади.

Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Улар умумий мулкдорлар вафот этган тақдирда мазкур ҳуқуқларидан фойдаланишлари ёки ўз мерос улушларидан бошқа меросхўрлар фойдасига воз кечиш ҳақида ариза беришлари мумкин.

Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур ариза намунаси тайёрланган бўлиб, сўровномаларни аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдиришлари келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишини олдини олади.