ШАРТНОМA
(Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) тўғрисида)
Шартнома тузилган жой |
Шартнома рақами |
Шартнома тузилган вақт |
Низом асосида фаолият кўрсатувчи, Хўжаликнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хўжалик раҳбарининг лавозими Хўжалик раҳбарининг Ф.И.О орқали бир томондан (кейинги ўринларда «Хўжалик» деб юритилади) бир томондан ва асосида фаолият кўрсатувчи, Етказиб берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Етказиб берувчи раҳбарининг лавозими Етказиб берувчи раҳбарининг Ф.И.О орқали бир томондан (кейинги ўринларда «Етказиб берувчи» деб юритилади
I. Шартнома предмети
1.1. Мазкур шартнома бўйича «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка Етказиб бериладиган моддий техника ресурсларининг номи ва русуми (кейинги ўринларда «Хизматлар» деб юритилади) етказиб бериш, «Хўжалик» эса уларни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
«Хизматлари»нинг аниқ турлари, уларнинг сони, сифати ва нархи, шунингдек етказиб бериш муддатлари мазкур шартноманинг таркибий қисми ҳисобланган иловада келтирилади
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. «Хўжалик»нинг ҳуқуқлари:
«Етказиб берувчи»дан шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш;
«Хизматлари» «Хўжалик»нинг ҳисобидан транспортда ташилганда «Етказиб берувчи»дан транспорт харажатларини қоплашни талаб қилиш;
«Етказиб берувчи»дан мазкур шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага мувофиқ тегишли сифат ва ассортиментдаги «Хизматлар» етказиб берилишини талаб қилиш;
зарур сифатга эга бўлмаган «Хизматлари» етказиб берилмаган тақдирда ўз танлашига кўра:
—зарур сифатга эга бўлмаган «Хизматлар» шунга ўхшаш «Хизматлар» билан алмаштирилишини;
—камчиликлар бепул бартараф этилишини ёки камчиликлар «Хўжалик» ёхуд учинчи шахслар томонидан тўғриланиши харажатларини қоплашни;
—баҳосининг мутаносиб тарзда камайтирилишини талаб қилиш;
мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарар қопланишини «Етказиб берувчи»дан талаб қилиш.
Хўжаликнинг шартномада кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлари
2.2. «Хўжалик»нинг мажбуриятлари:
ўз буюртманомаси бўйича етказиб берилган «Хизматлари»ни мазкур шартномага мувофиқ қабул қилиш;
«Хизматлар»га мазкур шартноманинг 3.1-бандида кўрсатилган нарх бўйича, қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзоланган пайтдан бошлаб Етказиб берилган хизматлар учун ҳақ тўлаш муддати кун мобайнида ҳақ тўлаш.
Хўжаликнинг шартномада кўрсатилмаган бошқа мажбуриятлари
2.3. «Етказиб берувчи»нинг ҳуқуқлари:
Етказиб берилган «Хизматлар» учун олдиндан ҳақ тўланишини ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳажмда узил-кесил ҳисоб қилинишини хўжаликдан талаб қилиш;
берилган буюртманомага мувофиқ етказиб берилган «Хизматлари»ни қабул қилиш асоссиз рад этилиши натижасида етказилган зарар қопланишини «Хўжалик»дан талаб қилиш.
Етказиб берувчининг шартномада кўрсатилмаган бошқа ҳуқуқлари
2.4. «Етказиб берувчи»нинг мажбуриятлари:
«Хўжалик»ка «Хизматлар»ни мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик» томонидан мазкур шартноманинг 4.8-бандида назарда тутилган тартибда бериладиган унинг буюртманомасига мувофиқ муддатлар, сифат ва миқдорда етказиб бериш;
агар «Хизматлар»ни етказиб бериш жараёнида «Етказиб берувчи» шартнома шартлари ва нормативлардан чекинишга йўл қўйган бўлса, «Хўжалик»нинг талаби билан аниқланган барча камчиликларни Етказиб берилган хизматларда аниқланган камчиликларни текин тузатиб бериш муддати кун муддатда текин тузатиб бериш.
Етказиб берувчининг шартномада кўрсатилмаган бошқа мажбуриятлари
III. Шартноманинг баҳоси ва ҳисоб-китоб тартиби
3.1. Мазкур шартноманинг баҳоси Шартноманинг умумий қиймати сўмни ташкил этади. Етказиб бериладиган «Хизматлар»нинг баҳоси мазкур шартномага иловада кўрсатилган.
3.2. Маҳсулотни транспортда ташиш ва тушириш бўйича барча харажатларни «Етказиб берувчи» кўтаради.
Маҳсулот «Хўжалик»нинг транспорти билан етказиб берилган тақдирда «Етказиб берувчи» транспортда ташиш харажатларини унга қоплайди (идишни ҳам ўз ичига олган ҳолда амалдаги масса бўйича).
3.3. «Хўжалик» етказиб бериладиган «Хизматлар» суммасининг Етказиб бериладиган хизматлар учун олдиндан тўланадиган сумма миқдори (умумий сумманинг фоизи ҳисобида) фоизи миқдорида олдиндан ҳақ тўлайди. Етказиб берилган «Хизматлар» учун қабул қилиш–топшириш далолатномаси имзолангандан кейин Хизматлар учун қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин неча кунда узил-кесил ҳисоб-китоб қилиниши лозим кун муддатда узил-кесил ҳисоб-китоб қилинади.
3.4. Етказиб берилган «Хизматлари» учун қарзни ҳисобдан чиқариш йўли билан ҳисоб-китоб қилинади
IV. Шартноманинг бажарилиши
4.1. Шартнома мазкур шартнома ва қонун ҳужжатлари шартлари ва талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши керак.
Агар томонлар ўз зиммаларига қабул қилинган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминласа, шартнома бажарилган деб ҳисобланади.
4.2. Шартнома бажарилишини бир томонлама рад этишга ёки шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
4.3. «Хизматлар» қабул қилиш-топшириш далолатномалари тузилган сана шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
4.4. «Хўжалик»нинг розилиги билан «Хизматлар» муддатидан олдин етказиб берилиши мумкин. Етказиб берилган ва «Хўжалик» томонидан қабул қилинган «Хизматлар» учун кейинги даврларда етказиб берилиши керак бўлган «Хизматлар» ҳисобига ҳақ тўланади ва улар ҳисобига ўтказилади.
4.5. «Хўжалик» муддатлар бузилган ҳолда етказиб берилган «Хизматлар»ни қабул қилишни рад этишга ҳақли.
4.6. Назарда тутилган миқдордан ортиқча бир номда «Хизматлар» етказиб берилиши ушбу ассортиментга кирувчи бошқа номдаги етказиб берилмаган «Хизматлар» ўрнини тўлдириш сифатида қаралмайди ва етказиб берилмаган «Хизматлар»нинг ўрни тўлдирилиши керак, бундай «Хизматлар» етказиб бериш «Хўжалик»нинг олдиндан берилган ёзма розилиги бўйича амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно.
4.7. Етказиб берилган «Хизматлар» бевосита «Хўжалик»нинг масъул ходими томонидан далолатнома бўйича қабул қилинади. Далолатномада етказиб берилган «Хизматлари» миқдори, уларнинг сифати кўрсатилади.
4.8. Мазкур шартномада назарда тутилган «Хизматлар» етказиб бериш мазкур шартномага мувофиқ ёки «Хўжалик»нинг буюртманомасида кўрсатилган муддатлар ва ҳажмда мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилади.
V. Томонларнинг жавобгарлиги
5.1. Томонлар ўртасида келишилган жадвал бўйича келган транспортнинг белгиланган муддатлардан ортиқча туриб қолганлиги учун айбдор томон бекор туриб қолганлик билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлайди. Бекор туриб қолиш вақти томонлар ўртасида имзоланган далолатномага мувофиқ расмийлаштирилади.
5.2. Агар етказиб берилган «Хизматлар»нинг сифати, ассортименти, навлари, техник регламентлар ёки стандартлар талабларига, намуналарга (эталонларга) ёки шартномада белгиланган бошқа шартларга жавоб бермаган тақдирда, айбдор томон етказиб берилган, сифати зарур даражада бўлмаган «Хизматлар» қийматининг Етказиб берилган Хизматларининг сифати, ассортименти шартномада белгиланганидан фарқ қилганда тўланиши лозим бўлган жарима фоизи фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.3. «Хизматлар»ни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаган тақдирда «Етказиб берувчи» «Хўжалик»ка кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг Хизматларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун бир кунда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган «Хизматлар» қийматининг Хизматларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун жами тўланадиган пеня миқдори фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Пеня тўланиши шартнома мажбуриятларини бузган томонни шартномани зарур тарзда бажаришдан ва «Хизматлар»ни етказиб бериш муддати кечиктирилиши ёки тўлиқ етказиб берилмаслиги туфайли етказилган зарарлар қопланишидан озод этмайди.
5.4. Етказиб берилган «Хизматлар» учун ўз вақтида ҳақ тўланмаганда «Хўжалик» «Етказиб берувчи»га муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг Хизматларни етказиб бериш кечиктирилган ёки тўлиқ етказиб берилмаганлиги учун бир кунда тўланадиган пеня миқдори фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бу кечиктирилган тўлов суммасининг Хизматларр учун тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги учун тўланадиган бир кунлик пеня миқдори. фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
5.5. «Хўжалик» томонидан тегишли контрактация шартномаси бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун «Хўжалик»ни жавобгарликка тортишда шунингдек унинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) «Хўжалик» томонидан контрактация шартномаси бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилмаслигига (зарур тарзда бажарилмаслигига) олиб келган «Етказиб берувчи»нинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади.
«Етказиб берувчи»нинг айби билан контрактация шартномасининг «Хўжалик» томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда «Етказиб берувчи» томонидан қопланади.
5.6. Мазкур шартномада назарда тутилмаган томонларнинг жавобгарлиги чора-тадбирлари фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.
VI. Низоларни ҳал этиш тартиби
6.1. Келишмовчиликлар ва низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, томонлар, қоидага кўра, мустақил равишда ёхуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими иштирокида уларни судгача ҳал этиш чораларини кўрадилар.
6.2. Томонлар келишмовчиликлар ва низоларни ҳал этиш учун бевосита Хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундириладиган пенянинг умумий миқдори судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
VII. Шартноманинг амал қилиши
7.1. Мазкур шартнома мазкур шартноманинг 8.4-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб амалга киради ва томонлар ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаргунга қадар амал қилади.
7.2. Томонлар ўртасидаги муносабатлар улар томонидан мазкур шартноманинг барча шартлари бажарилган ва ҳисоб-китоб тўлиқ тугалланган тақдирда тўхтатилади.
VIII. Якуний қоидалар
8.1. Мазкур шартнома томонларнинг келишувига кўра ёки бошқа томон шартнома шартларини жиддий равишда бузган тақдирда, томонлардан бирининг талаби бўйича суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
8.2. Мазкур шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар улар ёзма шаклда содир этилиши ва томонларнинг бунга зарур даражада вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланиши шарти билан ҳақиқий ҳисобланади.
8.3. Мазкур шартнома томонларнинг ҳар бири ва қишлоқ хўжалиги бўлими учун бир нусхадан уч нусхада тузилади. Шартноманинг барча нусхалари тенг юридик кучга эгадир.
8.4. Мазкур шартнома, унга ўзгартиришлар (қўшимчалар) «Хўжалик» жойлашган жой бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилгандан кейин бажарилиши керак.
IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари:
Хўжалик: Хўжаликнинг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Хўжаликнинг манзили Хўжаликнинг ҳисоб рақами Хўжаликнинг СТИР рақами Хўжаликнинг МФО рақами Етказиб берилган хизматларда аниқланган камчиликларни текин тузатиб бериш муддати Хўжаликнинг ОКЭД рақами Хўжалик раҳбарининг лавозими
|
Етказиб берувчи: Етказиб берувчининг тўлиқ номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли Етказиб берувчининг манзили Етказиб берувчининг ҳисоб рақами Етказиб берувчининг СТИР рақами Етказиб берувчининг МФО рақами Етказиб берувчининг ОКЭД рақами Етказиб берувчи раҳбарининг лавозими
|
Қонунчиликка кўра хизмат кўрсатиш — аҳолига ноишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасининг бир қисми бўлиб ҳисобланади. Маиший хизмат кишиларнинг касбий ва ижтимоийсиёсий фаолиятига боглиқ булмага н холла моддий хамда маънавий эхти-ёжларни бевосита қондириш бўйича амалга ошириладиган ижтимоий-ташкилий усуллар ва шакллар билан тавсифланади.
Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартнома бўйича бажарувчи ташкилот хўжалик топшириғига биноан механизациялашган ишларни бажариш, сервис, агрокимё, агротехника ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатишни таъминлаш, хўжалик эса ушбу ишлар (хизматлар)ни қабул қилиб олиш ва улар учун белгиланган ёки келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади.
Қўшимча хизматлар учун олдиндан тўлов миқдори юк ташиш учун ва шартномавий тарифларга нархларни келишиш баённомасига асосан амал қилувчи қўшимча хизматларга тўловларни хисобга олувчи хисоб – варақани тузишда аниқланади.
Фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида қонунчиликка асосланган ҳолда хизматлар кўрсатиш шартномаси намунаси тайёрланган бўлиб, намунадаги сўровномалар аниқ, равон ва турлича талқин қилинмайдиган сўзлардан фойдаланган ҳолда тўлдирилиши, келгусида низолар ва тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олади.